28.04.1977 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
(v) «ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти» деганда, 9(1)-моддага мувофиқ декларация топширган ҳар қандай ташкилот тушунилади;
(viii) «депонентлаш бўйича халқаро орган» деганда, 7-моддага мувофиқ депонентлаш бўйича халқаро орган мақомини олган депонентлаш бўйича муассаса тушунилади;
(х) «Иттифоқ» деганда 1-моддада айтиб ўтилган Иттифоқ тушунилади;
(xi) «Ассамблея» деганда, 10-моддада айтиб ўтилган Ассамблея тушунилади;
(b) Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат (а)-кичик бандда кўрсатиб ўтилган депонентлаш бўйича халқаро орган томонидан берилган депонентлаш тўғрисидаги тилхат нусхасини талаб қилиши мумкин.
(2) Ушбу Шартнома ва Йўриқнома билан бошқариладиган масалаларга келсак, биронта Аҳдлашувчи давлат ушбу Шартнома ва Йўриқномада кўзда тутилган талаблардан бошқа ёки қўшимча талабларни тақдим қила олмайди.
i) қайта депонентлаш (a)(ii) кичик бандда айтиб ўтилган ҳолларда депонентлаш бўйича бошқа халқаро органда амалга оширилиши мумкин.
(d) (а) — (с)- ва (е)-кичик бандлар қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, агар дастлаб депозитланган микроорганизмнинг яшашга лаёқатлилиги тўғрисидаги аввалги ҳамма аризалар микроорганизм яшашга лаёқатли эканини кўрсатса, ва агар қайта депонентлаш (а) кичик бандда айтиб ўтилган билдиришнома депозитор томонидан олинган санадан эътиборан уч ой оралиғида амалга оширилган бўлса, қайта депонентлаш дастлабки депонентлаш санасига амалга оширилган ҳисобланади.
(е) Агар (b)(i) кичик бандлар қоидалари қўлланадиган бўлса ва депозитор Халқаро бюронинг (b)(i) кичик бандларда айтиб ўтилган тугатилганлик, чекланганлик ёки тўхтатилганлик тўғрисидаги (а) кичик бандда кўрсатилган билдиришномани у чоп этилган санадан эътиборан олти ой оралиғида олмаган бўлса, (d) кичик бандда айтиб ўтилган уч ойлик муддат кўрсатиб ўтилган нашр санасидан эътиборан ҳисобланади.
(1) Депонентлаш бўйича халқаро орган мақомига энга бўлиш учун, депонентлаш бўйича ҳар қандай муассаса Аҳдлашувчи давлат ҳудудида жойлашган бўлиши ҳамда муассаса (2)-бандда санаб ўтилган шартларга жавоб бериши ва жавоб беришда давом этиши борасида ушбу давлат томонидан тақдим этилган ваъдаларда ўз аксини топган имтиёздан фойдаланаётган бўлиши керак. Айтиб ўтилган ваъдалар ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин; бундай ҳолларда депонентлаш бўйича муассаса ушбу ташкилот аъзоси бўлган давлат ҳудудида жойлашган бўлиши керак.
(ii) Йўриқномада кўзда тутилганидек, мазкур Шартномага мувофиқ илмий ва маъмурий вазифаларни бажариш учун зарур ходимлар жамоаси ва асбоб-ускуналарга эга бўлиши;
(vi) депозиторга, Йўриқномада кўзда тутилганидек, яшашга лаёқатлилик тўғрисида тилхат ёки бошқа ҳар қандай талаб қилинган гувоҳнома бериши;
(vii) депозитланган микроорганизмларга нисбатан, Йўриқномада кўзда тутилганидек, махфийлик талабларига бўйсуниши;
(viii) ҳар қандай депозитланган микроорганизм намунасини Йўриқномада кўзда тутилган шартларга риоя қилган ҳолда ҳамда процедурага мувофиқ бериши керак.
(3) Йўриқнома қуйидаги ҳолларда қўлланадиган чора-тадбирларни кўзда тутади::
(1)(а) депонентлаш бўйича муассаса депонентлаш бўйича халқаро орган мақомига эга бўлиши учун, ўз ҳудудида депонентлаш бўйича муассаса жойлашган Аҳдлашувчи давлат Бош директор номига айитиб ўтилган муассаса 6(2)-моддада ифодаланган шартларга жавоб беради ва жавоб беришда давом этади деган ваъдалар берилган декларацияни ўз ичига олган ёзма хабар юборади. Айтиб ўтилган мақом ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти томонидан Бош директорга йўлланган ва айтиб ўтилган декларацияни ўз ичига олган ёзма хабарига мувофиқ ҳам олиниши мумкин.
(b) бу хабар, Йўриқномада кўзда тутилганидек, депонентлаш бўйича муассаса тўғрисидаги ахборотни ҳам ўз ичига олади, ҳамда унда депонентлаш бўйича халқаро орган мақоми кучга кирган сана ҳам кўрсатилган бўлиши мумкин.
(b) Депонентлаш бўйича халқаро орган мақоми хабар босилиб чиққан санадан эътиборан олинган ҳисобланади ёки, агар сана (1)(b)-бандга мувофиқ кўрсатилган бўлса ва агар у хабар чоп этилган санадан анча кечки бўлса, шу санадан эътиборан олинган ҳисобланади.
(3) (1)- ва (2)-бандларга мувофиқ процедура тафсилотлари Йўриқномада кўзда тутилган.
(1)(а) Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат ёки ҳар қандай ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти, 6-моддада санаб ўтилган шартларга риоя қилинмаган ёки бошқа риоя қилинмаяпти деган фактга асосланиб, Ассамблеядан ҳар қандай органнинг депонентлаш бўйича халқаро орган сифатидаги мақомини тугатишни ёки микроорганизмларнинг муайян турлари билан чеклашни талаб қилиши мумкин. Бироқ Аҳдлашувчи давлат ёки ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти томонидан қўйилган бундай талаб, ушбу ташкилотларнинг ўзлари томонидан 7(1)(а)-моддада айтиб ўтилган Декларация тақдим этилган депонентлаш бўйича халқаро органга нисбатан тегишли бўлмайди.
(b) (а)-бандга мувофиқ талаб қўйилгунга қадар, Аҳдлашувчи давлат ёки ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти Бош директор орқали 7(1)-моддага мувофиқ хабар юборган Аҳдлашувчи давлат ёки ҳукуматлараро саноат мулки ташкилотини таклиф қилинаётган талаб сабаблари ҳақида хабардор қилади, токи ушбу давлат ёки ташкилот айтиб ўтилган билдиришнома юборилган санадан эътиборан олти ой муддатда таклиф қилинган талабнинг киритилиш заруратини бартараф қилиш имкониятига эга бўлсин.
(с) Агар Ассамблея талабни етарли даражада асосли деб топса, (а)-кичик бандда тилга олинган депонентлаш бўйича халқаро орган мақомини тугатиш ёки ушбу органга берилган депонентлаш бўйича халқаро орган мақомини муайян турдаги микроорганизмлар билан чеклаш ҳақида қарор чиқаради. Ассамблеянинг ушбу қарори айтиб ўтилган талаб фойдасига кўпчиликнинг овозини — 2/3 овозни талаб қилади.
(2)(а) 7(1)(а)-моддада айтиб ўтилган ваъдалар келтирилган декларацияни тақдим этган Аҳдлашувчи давлат ёки ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти Бош директор номига юборилган хабар воситасида ўз декларацияларини ё батамом чақириб олишлари, ёки фақат муайян турдаги микроорганизмларга нисбатан чақириб олишлари мумкин, ва, агар ва модомики уларнинг таркибидаги ваъдалар қонуний кучга эга бўлмай қолган бўлса, ўз декларацияларини ҳар қандай ҳолатда чақириб олишлари керак.
(b) Агар бундай хабар бутун бошли декларацияга тегишли бўлса, депонентлаш бўйича халқаро орган мақомининг Йўриқномада кўзда тутилган санадан эътиборан тугатилишини билдиради, агар у фақат муайян турдаги микроорганизмларга тегишли бўлса, ушбу мақомнинг тегишли тарзда чекланишини билдиради.
(1)(а) Бир нечта давлатдан регионал пакетларни бериш топшириғини олган ҳар қандай ҳукуматлараро ташкилот, ҳамда Саноат мулкининг муҳофазаси бўйича Халқаро (Париж) иттифоқ аъзолари бўлган ҳамма давлатлар Бош директор номига у 3(1)(а)-моддада кўзда тутилган эътироф этиш тўғрисидаги мажбуриятни ва 3(2)-моддада қайд этилган талабларга тегишли мажбуриятларни қабул қилиши, ҳамда ҳукуматлараро саноат мулки ташкилотларга нисбатан қўлланадиган ушбу Шартнома ва Йўриқнома қоидаларидан келиб чиқадиган ҳамма оқибатларни эътироф этиши тўғрисидаги декларацияни тақдим этиши мумкин. Аввалги гапда тилга олинган декларация 16(1)-моддага мувофиқ ушбу Шартнома кучга киргунга қадар топширилган бўлса, унинг амал қилиши кучга кирган санадан эътиборан бошланади. Декларация ушбу Шартнома кучга кирганидан кейин топширилган бўлса ва агар унда кейингироқ сана кўрсатилмаган бўлса, бу ҳолда унинг амал қилиши декларация топширилган санадан эътиборан бошланади. Айтиб ўтилган сўнгги ҳолатда декларация худди шу ҳолатда кўрсатилган санадан эътиборан амал қила бошлайди.
(b) Юқорида кўрсатиб ўтилган ташкилот 3(1)(b)-моддада кўзда тутилган ҳуқуққа эга бўлади.
(2) Мазкур Шартнома ёки Йўриқноманинг ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти манфаатларига тегишли ҳар қандай қоидасини қайта кўриб чиқиш ёки унга ўзгартиришлар киритишда ҳар қандай ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти ўзининг (1)-бандда тилга олинган декларациясини Бош директор номига юбориладиган билдиришномада чақириб олиши мумкин. Ушбу чақириб олиш:
(ii) билдиришнома (i)-кичик бандда тилга олинган санадан кейин олинган бўлса, билдиришномада кўрсатилган санадан бошлаб ёки, бундай кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, билдиришнома олинган санадан эътиборан уч ой ўтиб, кучга киради.
(3) (2)бандда айтиб ўтилган ҳолатга қўшимча равишда, ҳар қандай ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти ўзининг (1)(а)-бандда кўрсатилган декларациясини Бош директор номига билдиришнома юбориш йўли билан чақириб олиши мумкин. Ушбу чақириб олиш Бош директор билдиришномани олган санадан эътиборан икки йил ўтиб кучга киради. Ушбу бандга мувофиқ чақириб олиш тўғрисидаги биронта билдиришнома декларация кучга кирган санадан эътиборан беш йиллик муддат давомида қабул қилинмайди.
(4) ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти томонидан амалга оширилган ва (2)- ёки (3)-бандларда тилга олинган чақириб олиш, — унинг маълумоти депонентлаш бўйича муассасага 7(1)-моддага мувофиқ депонентлаш бўйича халқаро орган мақомига эга бўлиш имкониятини берган эди, — чақириб олиш тўғрисидаги билдиришнома Бош директор томонидан олинган санадан эътиборан бир йил ўтиб бундай мақомнинг тугатилишига олиб келади.
(5) (1)(а)-бандда айтиб ўтилган ҳар қандай декларация, (2)-банд ёки (3)-бандда чақириб олиш тўғрисидаги билдиришнома, 6(1)-модданинг иккинчи гапига мувофиқ келтирилган ҳамда 7(1)(а)-моддага мувофиқ ташкил қилинган декларацияга киритилган ваъдалар, 8(1)-моддага мувофиқ илгари сурилган талаб ва 8(2)-модада айтиб ўтилган чақириб олиш тўғрисидаги хабар ҳукуматлараро саноат мулки ташкилотининг олий бошқарув органи томонидан дастлаб махсус маъқулланиши керак; ҳамма Аҳдлашувчи давлатлар бу ташкилотнинг аъзолари бўлиб, унинг қарорлари бундай давлатлар ҳукуматларининг расмий вакиллари томонидан қабул қилинади.
(d) Иттифоқ аъзоси бўлмаса-да, аммо Ташкилотнинг ёки Саноат мулки муҳофазаси бўйича Халқаро (Париж) иттифоқининг аъзоси бўлган ҳар қандай давлат, ҳамда, 2(v)-моддада белгилаб қўйилганидек, патентлар соҳасида ихтисослашган ва ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти бўлмаган ҳар қандай ҳукуматлараро ташкилот Ассамблея мажлисларида ва, агар Ассамблея шундай қарор қабул қилса, Ассамблея томонидан таъсис этилган ҳар қандай комитет ёки ишчи гуруҳ мажлисларида ўз кузатувчиларига эга бўлишлари мумкин.
(vi) (1)(d)-банд қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Аҳдлашувчи давлатлар бўлмаган қайси давлатлар, 2(v)-моддада белгиланган ҳукуматлараро саноат мулки ташкилоти бўлмаган қандай ҳукуматлараро ташкилотлар, ва қандай халқаро ноҳукумат ташкилотлар ўз мажлисларига кузатувчилар сифатида қатнаша олишини, ва депонентлаш бўйича халқаро органлар ўз мажлисларига кузатувчилар сифатида қай даражада қатнашишини ҳал қилади;
(6)(а) Ассамблея ўз қарорларини, 8(1)(с)-, 12 (4)- ва 14(2)(b)-моддалар қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, кўпчилик овоз билан қабул қилади.
(i) Иттифоқнинг маъмурий вазифаларини, жумладан мазкур Шартнома ва Йўриқнома ёки Ассамблеяга мувофиқ ўзига махсус юклатилган вазифаларни амалга оширади;
(b) Бош директор ёки у тайинлаган ҳар бир ходим (а)-кичик бандда тилга олинган Ассамблеянинг, шунингдек комитетлар, ишчи гуруҳлар ва бошқа мажлисларнинг exofficio котиби ҳисобланади.
(i) ушбу Шартнома Йўриқномага махсус ҳавола қиладиган талабларга нисбатан, ёки бундай қоидалар ўрнатилган ёки ўрнатилиши махсус кўзда тутилган талабларга нисбатан,
(4)(a) Йўриқномага ҳар қандай тузатишни қабул қилиш учун, (b)-кичик банд қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, берилган овозларнинг учдан икки қисми талаб қилинади.
(5) Ушбу Шартнома қоидалари билан Йўриқнома қоидалари ўртасида келишмовчилик юзага келган ҳолда, Шартнома қоидалари қўлланади.
(3) 10- ва 11-моддаларга киритиладиган тузатишлар ё қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияда ёки 14-моддага мувофиқ қабул қилиниши мумкин.
(1)(а) Мазкур моддага мувофиқ 10- ва 11-моддаларга тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат ёки Бош директор томонидан илгари сурилиши мумкин.
(2)(а) (1)-бандда тилга олинган тузатишлар Ассамблея томонидан қабул қилинади.
(b) 10-моддага киритиладиган ҳар қандай тузатишни қабул қилиш учун берилган овозларнинг бешдан бир қисми талаб қилинади, 11-моддага киритиладиган ҳар қандай тузатишни қабул қилиш учун берилган овозларнинг тўртдан уч қисми талаб қилинади.
(3)(а) (1)-бандда тилга олинган моддаларга киритиладиган ҳар қандай тузатиш ушбу тузатиш ҳар бир давлатнинг конституцион процедурасига мувофиқ амалга оширилганлиги тўғрисидаги ёзма билдириш Бош директор томонидан ушбу тузатиш киритилаётган вақтда Ассамблея аъзолари бўлган Аҳдлашувчи давлатларнинг тўртдан уч қисмидан олинганидан бир ой ўтиб кучга киради.
(c) (а)-кичик банд қоидаларига мувофиқ қабул қилинган ва кучга кирган ҳар қандай тузатиш ушбу тузатиш Ассамблея томонидан қабул қилинган санадан кейин Аҳдлашувчи давлат мақомини олган ҳамма давлатлар учун мажбурийдир.
(3) Ҳеч бир Аҳдлашувчи давлат (1)-бандда кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан, шу давлатнинг ўзи ушбу Шартнома қатнашчисига айланган санадан эътиборан беш йил муддат ўмагунга қадар, фойдалана олмайди.
(4) Ушбу Шартноманинг 7(1)(а)-моддада айтиб ўтилган деклорацияни депонентлаш бўйича муассасага нисбатан декларацияни амалга оширган ва бу унга депонентлаш бўйича халқаро орган мақомига эга бўлиш имконини берган Аҳдлашувчи давлат томонидан денонсация қилиниши туфайли (1)-бандда айтиб ўтилган хабарнома Бош директор томонидан олинган санадан эътиборан бир йил ўтиб, бундай мақомнинг тугатилишига олиб келади.
(2) Бош директор ушбу Шартнома ва Йўриқноманинг ўзи томонидан тасдиқланган иккита нусхасини 15(1)-моддада айтиб ўтилган ҳамма давлатларнинг ҳукуматларига, 9(1)(а)-моддага мувофиқ декларация топшириши мумкин бўлган ҳукуматлараро ташкилотларга, ва, талабга биноан, ҳар қандай бошқа давлатнинг ҳукуматига беради.
(4) Бош директор ушбу Шартномага ва Йўриқномага киритилган ҳар қандай тузатишнинг ўзи томонидан тасдиқланган иккита нусхасини ҳамма Аҳдлашувчи давлатларга, ҳукуматлараро саноат мулки ташкилотларига ва, талабга биноан, ҳар қандай бошқа давлатнинг ҳукуматига ва 9(1)(а)-моддага мувофиқ декларация топшира оладиган ҳар қандай бошқа ҳукуматлараро ташкилотга беради.
(i) 18-моддага мувофиқ имзолашлар тўғрисида,
(ii) 15(2)-моддага мувофиқ қўшилиш тўғрисидаги ратификацион ҳужжатлар ёки актларнинг сақлашга топширилгани тўғрисида,
(iii) 9(1)(а)-модданинг қоидаларига мувофиқ топширилган декларациялар ва 9(1)(а)-моддага мувофиқ чақириб олиш ҳақидаги хабарномалар тўғрисида,
(iv) 16(1)-моддага мувофиқ ушбу шартноманинг кучга кирган санаси тўғрисида,
(v) 7- ва-8-моддаларга мувофиқ хабарлар тўғрисида, шунингдек 8-моддага мувофиқ қарорлар тўғрисида,
(vi) 14(3)-моддага мувофиқ ушбу Шартномага киритилган тузатишларни қабул қилиш тўғрисида,
(vii) Йўриқномага киритиладиган ҳар қандай тузатиш тўғрисида,
(viii) Шартномага ёки Йўриқномага киритилган тузатишларнинг кучга кирган санаси тўғрисида,
(ix) 17-моддага мувофиқ олинган денонсациялар тўғрисида хабардор қилади.