LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ва транзит бўйича бўлишини назорат қилишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарори 1-иловасига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 66-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.