03.06.1993 йилдаги 17-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 03.06.1993 йилдаги 17-сон
Kuchga kirish sanasi
03.06.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2018
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
1. Маҳсулотлар, (товарлар) етказиб беришда камомад чиқиши билан боғлиқ низоларни ҳал этишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва маҳсулотлар, товарлар етказиб бериш ҳамда уларни қабул қилиш қоидаларини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим.
5. Стандарт оғирликда ўралган ёрма, ун, қанд-шакар ва бошқа товарларни пировард олувчи етарлича асослар мавжуд бўлган тақдирда Йўриқнома (П-6)да белгиланган муддатларда, ўров маркировкасида кўрсатилган оғирликнинг ҳақиқий оғирликка мувофиқлигини текшириб кўришга ҳақлидир. Бундай текшириш фақат жўнатувчи етказиб берувчи, тайёрловчининг вакили, сифат бўйича тегишли инспекция инспектори ёки товар экспертизаси бюроси эксперти, «Ўздавстандарт» органининг вакили иштирокида амалга оширилиши мумкин. Харидорлар олувчиларнинг стандарт оғирлик билан ўралган етишмовчи ёрма, ун, қанд-шакар ва бошқа товарлар қийматини ундириш тўғрисидаги жўнатувчилар етказиб берувчиларга нисбатан даъволари, бу даъволарни асослаш учун олувчининг жамоат вакили ёхуд бошқа корхона, муассаса ёки ташкилотнинг вакили иштирокида тузилган далолатнома тақдим этилганда, қондирилиши мумкин эмас.
7. Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставига мувофиқ юк олувчининг талабига кўра темир йўл юк хатининг «6» устунида юкни бериш тартиби тўғрисида белги қўйилиши шарт. Юк хатида юк транспорт органидан қандай ҳолатда олинганлиги тўғрисида белги бўлмаган холлар билан боғлиқ низоларни ҳал этишда камомад учун жавобгарликни жўнатувчи етказиб берувчига юклашга асос йўқ, чунки камомад юкнинг ташиш пайтида талаб даражасида сақланмаганлиги оқибатида юз бериши мумкин. Олувчи томонидан шикастланмаган тара ичида камомад аниқланган ҳолларгина бундан мустасно бўлиши мумкин.
Агар транспорт органи амалдаги қоидаларни бузган ҳолда юкнинг оғирлигини, ўринлар сонини ва унинг ҳолатини текширмаган ҳолда берса ёки тижорат далолатномасини бермаса, юкни олувчи бундай рад этиш устидан белгиланган тартибда шикоят қилиши, маҳсулотлар (товарлар)ни қабул қилиб олишни эса Ишлаб чиқариш-техник мақсадлардаги маҳсулотларни ва халқ истеъмол молларини миқдори бўйича қабул қилиш тўғрисидаги Йўриқномага мувофиқ амалга ошириши лозим. Бундай ҳолда олувчи судга транспорт органининг нотўғри хатти-ҳаракатини исботловчи далиллар ва қайд этиб ўтилган Йўриқномага мувофиқ тузилган миқдор бўйича қабул қилиб олиш далолатномасини тақдим этиш керак. Тижорат далолатномаси тузилган сана юк берилган санага мувофиқ келмаган ҳолларда, у ҳақиқатда берилган санани аниқлаш учун вагонларни бериш ва тозалаш ведомостларини, қабул қилиб олувчи ва топширувчининг қайдномасини, юкни тортиш дафтаридан кўчирмани ҳамда темир йўлда тузилган бошқа бошланғич ҳужжатларни сўраб олиш керак.
13. Маҳсулотлар (товарлар)ни дастлабки жўнатувчи тайёрловчининг тарасида ёки ўраш материалида қайта жўнатувчи етказиб берувчилар таъминот-сотиш ташкилотларининг, улгуржи ва улгуржи чакана савдо ташкилотларининг базалари амалдаги қонунчиликка мувофиқ маҳсулотлар товарларни қабул қилишни тара ичидаги жойларнинг сони бўйича амалга оширишлари шарт бўлган ҳолларда етказиб берувчи томонидан қайта жўнатилган маҳсулотлар, (товарлар)нинг тара ички камомади билан боғлиқ бўлган олувчи харидорнинг тайёрловчига даъвоси учун даъво муддати қабул қилиб олиш далолатномаси етказиб берувчи томонидан тузилиши керак бўлган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар тара ички камомаддан келиб чиқувчи даъво харидор олувчи томонидан етказиб берувчига нисбатан қўзғатилса, даъво муддати маҳсулотлар, (товарлар) камомадини белгиловчи далолатнома белгиланган тартибда харидор олувчи томонидан тузилган ёки тузилиши керак бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.