Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги,
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги
ПФ-1503-сон «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 1998 йил 19 ноябрдаги
ПФ-2114-сон «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 57-сон «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рақбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
10. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддаси ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
9-моддасига мувофиқ прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади.
Назорат тартибидаги текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан ушбу Низомнинг 23-банди талабларига қатьий риоя қилинган ҳолда Кенгаш ёки унинг вилоят комиссиясининг қўшимча қарорисиз амалга оширилади.
16. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари фаолиятини текшириш унинг вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
25. Ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талаби бўйича тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади, прокуратура органлари эса, бу ҳолда «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунига ҳам асосланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар асл нусхаси олиб қўйилган ҳужжатларнинг сақланиши учун жавобгардирлар. Ҳужжатларнинг асл нусхасини олиб қўйишда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатли шахслари, хўжалик юритувчи субъектларга бош бухгалтер ёки хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа мансабдор шахси томонидан тасдиқланадиган ҳужжатларнинг асл нусхасидан кўчирмалар олиш имкониятини беришлари лозим.