т/р | Номи | Майдони, m2 | Ўт ўчиргичлар | Изоҳ | |
кўпикли | Углекислотали | ||||
1. | Маданий-маърифий, томоша, даволаш, илмий, таълим, мактабгача таълим, соғломлаштириш муассасалари, ёзги дам олиш оромгоҳлари, инсонлар яшайдиган бинолар ва бошқалар. | ||||
а) хизмат-маиший хоналар, йўлак (коридор) тизимли. | Йўлакнинг ҳар 20 погон метрига | 1 | Ҳар бир қаватга камида 2 тадан | ||
б) йўлаксиз (коридор) тизимли (вестибюлни ҳисобга олган ҳолда) | 200 | 1 | Ҳар бир хонага камида 1 тадан | ||
в) архивлар, кутубхоналар | 100 | 1 | |||
г) кўпайтириш, босма ва нусха олиш машиналари, видеотека ва фонотекалар | 200 | 2 | Углекислотали ўрнига кукунли қўйиш мумкин | ||
2. | Лабораториялар | 50 | 1 | 1 | Ҳар бир хонага камида 1 тадан |
3. | Ошхона, омборхона, устахоналар | Ҳар бир хонага | 1 | — | |
4. | Меҳмонхона, ётоқхона, дала ҳовли ва йўлак тизимли яшаш уйлар | Йўлакнинг ҳар 20 погон метрига | 1 | Ҳар бир қаватга камида 2 тадан | |
5. | а) аппарат-студия комплексининг тезкор ва технологик хоналари | 50 | 1 | 1 | Ҳар бир қаватга камида 2 тадан |
б) ёрдамчи хоналар | Ҳар бир хонага | 1 | 1 | ||
6. | Қозонхоналар | Ҳар 100 | 1 | Қум тўлдирилган қути, челак ва белкурак (лопата) | |
7. | Гараж хоналари | Ҳар 100 | 1 | Ҳар бир хонага камида 1 тадан | |
8. | Моддий омборлар | 100 | 1 | — | |
9. | Овқатланиш хоналари, клублар, конференц зал ва бошқалар | Ҳар 100 | 1 | Ҳар бир қаватга камида 2 тадан | |
10. | Шахсий ўйлар, дала ҳовлилар ва бошқа қурилмалар | 1 | Бочка суви билан, челак, нарвон |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ёнғиндан сақлаш бошқармасининг Қоидалари, 08.07.1997 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 354
Kuchga kirish sanasi
08.07.1997
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2020
|
Ҳужжат 17.06.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 4 декабрдаги 402-сонли «Одамлар оммавий бўладиган объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 354-4, 15.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
(1.1.1-банди Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 6 апрелдаги 51-сон буйруғига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 192-модда)
1.1.2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилайди ҳамда мулкчилик шаклидан, фаолият туридан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча корхона, ташкилот, муассасалар (бундан буён матнда — муассасалар деб юритилади), уларнинг ходимлари ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилишида айбдор бўлган шахслар, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
1.1.3. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда мазкур Қоидалар билан бирга ёнғин хавфсизлиги талабларини белгиловчи стандартларга, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, технологик лойиҳалаш меъёрларига, тармоқ ва ҳудудий ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқланган бошқа норматив ҳужжатларга амал қилиш лозим.
Тармоқ ва ҳудудий ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқланган ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар, мазкур ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини пасайтирмаслиги керак.
1.1.4. Ҳар бир объектда** ёнғин вақтида одамларни хавфсизлиги таъминланган, шунингдек мазкур Қоидаларнинг мажбурий бўлган 1-иловасига мувофиқ ҳар бир бино, иншоот, ёнғинга хавфли участкалар учун ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномалар ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
1.1.5. Муассасаларнинг барча ходимларига, ёнғинга қарши йўл-йўриқ берилгандан сўнг ишлашга рухсат берилади, иш тури ва хусусиятлари ўзгарганда, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш ва ўчириш бўйича, раҳбар томонидан белгиланган тартибда қўшимча равишда ўқитилиши лозим.
1.1.6. Алоҳида ҳудуд ва бинолар, иншоотлар, хоналар, цехлар, участкалар, технологик ускуналар ва уларнинг жараёнлари, муҳандислик қурилмалар, электр тармоқлар ва шунга ўхшаш бошқаларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича масъул шахсларни объект раҳбари белгилайди.
1.1.7. Корхоналар ва уларнинг қуйи бўлинмаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Хусусий мулк муассасалари (якка тартибдаги шахсий уйлар, дала ҳовлилари, гаражлар, ҳовлидаги қурилмалар ва бошқалар)нинг ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгарлик уларнинг эгаларига юклатилади, бино, иншоот, қурилма, асбоб-ускуна ижарага берилган тақдирда, агар ижара шартномасида кўрсатилмаган бўлса, ижарага олувчилар зиммасига юклатилади.
1.1.8. Ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчириш ишида фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 мартдаги 89-сон «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 178-модда) мувофиқ ёнғин-техник комиссиялари, ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналари ва қўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ташкил этилиши мумкин.
(1.1.8-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2013 йил 8 майдаги 55-сон буйруғи таҳририда (рўйхат рақами 354-1-сон, 11.06.2013 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 318-модда)
1.2.1. Барча маъмурий, ишлаб чиқариш, омбор, ёрдамчи бинолар ва хоналарнинг кўринарли жойларига ёнғиндан сақлаш хизматининг телефон рақамлари ёзилган маълумот осиб қўйилган бўлиши лозим.
1.2.2. Хар бир муассасада буйруқ (йўриқнома) асосида уларнинг ёнғин хавфлилигига мос келадиган ёнғинга қарши режим ўрнатилиши керак, шу жумладан:
бир вақтнинг ўзида хоналарда сақланиши мумкин бўлган ёнувчи модда ва материалларнинг миқдори ва жойи белгиланиши;
ёнғин содир бўлганда ва иш куни якунлангандан сўнг электр жиҳозларини тармоқдан узиб қўйиш тартиби белгиланиши;
ёнғинга қарши йўл-йўриқ кўрсатиш ва ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотлар ўтказиш тартиби ва муддатлари белгиланиши, шунингдек уларни ўтказиш бўйича масъуллар тайинланиши.
1.2.3. Бир вақтнинг ўзида қаватида 10 кишидан ортиқ одамлар бўладиган бино ва иншоотларда (яшаш уйларидан ташқари) ёнғин вақтида бинони тарк этиш эвақуация режаси (схемаси) ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга ўрнатилиши ҳамда одамларни ёнғин ҳақида хабардор қилиш тизими (қурилмаси) ўрнатилиши назарда тутилиши лозим.
Одамлар оммавий бўладиган объект раҳбари (50 кишидан ортиқ) ёнғин вақтида бинони тарк этиш эвақуация режасига қушимча равишда хизматчиларнинг тез ва қулай ҳолда бинони тарк этиш тартибини белгилайдиган йўриқнома ишлаб чиқиши ҳамда бу ишларга жалб этиладиган барча ходимлар иштирокида, ушбу йўриқнома бўйича ярим йилда камида 1 маротаба амалий машғулотлар ўтказишлари керак.
Тунги вақтда одамлар оммавий бўладиган объектларда (болалар боғчалари, мактаб-интернатлар, шифохоналар ва шу кабилар) йўриқнома икки хил вариантда, яъни кундузги ва тунги вақтларга мўлжалланиб ишлаб чиқилиши лозим.
ишлаб чиқаришда, иш ва яшаш жойларида (рўзғорда), ўрнатилган тартибда тасдиқланган стандартлар, нормалар ва қоидаларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишга, шунингдек ёнғинга қарши режимни сақлашга ва унга амал қилишга;
газ ва маиший электр асбобларидан, маиший-кимё воситаларидан фойдаланишда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар билан ҳамда ёнғин хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар, материаллар ва ускуналар ёрдамида ишларни бажаришда эхтиёткорлик чораларини кўришга;
ёнғинни сезиб қолганда зудлик билан бу ҳақда ёнғиндан сақлаш хизматига хабар қилишга ҳамда ва одамларни, мол-мулкни эвакуация қилиш ва ёнғинни ўчириш юзасидан чоралар кўриши керак.
1.2.5. Одамлар оммавий иштирок этиши билан боғлиқ тадбирларни (кечалар, томошалар, дискотека, янги йил арча томошалари ва бошқалар) ўтказиш топширилган шахслар, тадбир бошланишидан аввал хоналарни синчковлик билан кўздан кечиришлари ва ёнғин хавфсизлиги бўйича тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилишлари керак.
1.2.6. Ҳаво шарларини ва шунга ўхшаш бошқа буюмларни тўлдириш (ишириш) учун ёнувчи газлардан фойдаланиш тақиқланади.
(Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2013 йил 5 августдаги 100-сон буйруғига мувофиқ қоидалар қўшимча 1.2.6-банд билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 36-сон, 479-модда)
1.3.1.1. Аҳоли яшаш пунктлари ва муассасаларнинг ҳудудлари, бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқ чегарасида, шунингдек муассасаларга, яшаш уйларга, дала-ҳовлиларга ва бошқа қурилмаларга туташ қисмлари ўз вақтида ёнувчи чиқиндилар, ахлатлар, таралар, хазонлар, қуриқ ўтлар ва шу каби бошқа буюмлардан тозаланиши лозим.
Ёнувчи чиқиндилар, ахлатлар ва шу каби бошқа буюмларни махсус ажратилган майдонлардаги контейнерларда ёки қутиларда йиғиш ва кейинчалик ҳудуддан олиб кетиш лозим.
1.3.1.2. Бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида турли материалларни, асбоб-ускуналарни, тараларни ва транспорт воситаларини сақлаш ҳамда бино ва иншоотларни қуриш (ўрнатиш) тақиқланади.
1.3.1.3. Биноларга, иншоотларга, очиқ омборларга, сув таъминоти манбаларига, стационар ўт ўчириш нарвонларига ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига олиб борувчи йўллар, йўлаклар ва ўтиш жойлари доимо очиқ, бўш ва соз ҳолатда бўлиши ҳамда қишда қордан ва музлардан тозаланиши керак.
Йўллар ва тор кўчаларни таъмирлаш учун ёпилиши ёки ёнғин ўчириш автомобилларини эркин ҳаракатланишига тўсиқ бўладиган бошқа сабаблар ҳақида ёнғиндан сақлаш хизматининг шаҳар-туман бўлинмаларига дарҳол хабар берилиши ҳамда ушбу жойларга тўсиб қўйилган йўл қисмини энг яқин айланиб ўтиш йўналишини кўрсатувчи белгилар ўрнатилиши лозим.
1.3.1.4. Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабилар, бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада (агарда бошқа нормалар билан каттароқ ёнғинга қарши оралиқ масофа талаб этилмаса) ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.
1.3.1.6. Лойиҳалаш нормалари билан белгиланган ёнғинга қарши оралиқ чегарасида, бино ва иншоотлардан 50 m дан кам бўлган масофада чиқиндиларни ёқишга ва гулханлар уюштиришга рухсат этилмайди.
Чиқинди ва бўш идишларни ёқиш, муассаса ходимларининг назорати остида ва шамолсиз об-ҳавода махсус ажратилган жойларда амалга оширилиши лозим.
1.3.1.7. Ёнғинга қарши сув манбаларини, ташқи ёнгин нарвонларини, бино ва иншоотларга кириш жойларини тезда топиш учун, муассасалар ҳудуди етарли даражада ташқи ёритиш чироқлари билан таъминланган бўлиши лозим.
1.3.1.8. Турар жойлар, дала ҳовлилари, жамоат ва маъмурий биноларининг ҳудудидаги очиқ майдонларда ичида енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар бўлган идишларни ҳамда сиқилган ва суюлтирилган газ билан тўлдирилган баллонларни қолдириш ман этилади.
1.3.1.9. Ўрмон массивларида жойлашган ёзги соғломлаштириш болалар оромгоҳлари ва ёзги дала ҳовлиларининг ҳудуди, периметри бўйлаб кенглиги 3 m дан кам бўлмаган маъданлаштирилган ҳимоя йўли бўлиши керак.
1.3.1.10. Қишлоқ аҳоли пунктлари, боғдорчилик уюшмалари ва дала ҳовлиларидаги хўжаликлар сони 300 тагача бўлса — ёнғинни ўчириш учун қўлда кўтариб юриладиган 1 та мотопомпа, 300 тадан 1000 тагача бўлса — тиркамали мотопомпа, 1000 та хўжаликдан ортиқ бўлса — ёнғин ўчириш автомобили билан таъминланиши зарур.
Қишлоқ жойлардаги энг яқин ёнғин ўчириш депосигача 3000 m дан ортиқ масофада жойлашган дам олиш уйлари ва бошқа соғломлаштириш муассасалари ёнғин ўчириш мотопомпаси ёки ёнғин ўчиришга мослаштирилган (қайта жиҳозланган) техника ва анжомлар билан таъминланиши керак.
(1.3.1.10-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 6 апрелдаги 51-сон буйруғи таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 192-модда)
1.3.1.11. Аҳоли пунктлари ва муассасалар ҳудудларида ёнувчи чиқиндиларни тўплаш жойларини ташкил этиш мумкин эмас.
1.3.2.1. Муассасалар, мазкур қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва ёнғин сигнализацияси Билан жиҳозланган бўлиши лозим.
1.3.2.2. Бино, иншоот ва хоналардаги ёнғинга қарши тизимлар ва қурилмалар (тутунга қарши ҳимоя, автоматик ёнғин воситалари, ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари, ёнғинга қарши эшик, парда ва клапанлар, тутун чиқариш люклари, ёнғинга қарши девор ва шифтлардаги бошқа ҳимоя мосламалари ва шу кабилар) доимо соз ва ишчи ҳолатда бўлиши керак.
Эшикларнинг ўзи ёпиладиган мосламалари доимо соз ҳолатда бўлиши зарур, тутунга қарши ва ёнғинга чидамли эшикларнинг осон очилишига ёки ёпилишига тўсқинлик қилувчи бирон-бир мослама ўрнатиш мумкин эмас.
1.3.2.3. Қурилиш конструкциялари, ёнувчи, пардозлаш ва иссиқликни тутувчи материалларнинг, ускуналарнинг металлдан ишланган устун (тиргак)ларнинг оловдан ҳимоялаш қопламлари (оловдан ҳимоялаш хусусиятларини йўқотиш ва пасайтиришни ҳисобга олган ҳолда сувоқлар, махсус бўёқлар, лок ва шу кабилар,) бузилиш ҳолатлари дарҳол бартараф этилиши керак.
Ёғоч конструкциялари, декорация ва матолар меъёр талаблари асосида ишлов берилган (шимдирилган) бўлиб, оловдан ҳимоялаш таркибининг таъсир муддати тугаган ёки ҳимоялаш хусусиятини йўқотган бўлса, уларга такроран ишлов берилиши (шимдирилиши) лозим.
Оловдан ҳимоялаш таркиби билан ишлов берилган (шимдирилган) конструкция ва материалларнинг ҳолати йилига камида 2 маротаба текширилиши лозим.
1.3.2.4. Ҳар хил муҳандислик ва технологик коммуникациялар, ёнғинга қарши девор, ораёпмалар ва тўсувчи конструкциялар билан кесишган жойда ҳосил бўлган тешик ва туйнуклар қурилишда ишлатиладиган қоришмалар ёки ёнмайдиган материаллар билан суваб (беркитиб) ташланиши керак, бунда тутун ва газни ўтказмаслиги ҳамда талаб даражада ёнғинга бардошлилик чегараси таъминланиши керак.
1.3.2.5. Хоналарни қайта лойиҳалаштиришда, уларнинг функционал вазифаси ўзгартирилганда ёки янги технологик ускуналар ўрнатилаётганда амалдаги қурилиш ва технологик лойиҳалаш нормаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилиш керак.
(1.3.2.5-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 6 апрелдаги 51-сон буйруғи таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 192-модда)
Хоналар ижарага берилганда, ижарага олувчи томонидан ушбу турдаги бино учун нормаларининг ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилиши керак.
1.3.2.6. 1000 нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасалар энг яқин ёнғиндан сақлаш хизмати билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси билан таъминланиши керак.
1.3.2.7. Муассасаларнинг хоналарида, бино ва иншоотларда (якка тартибдаги яшаш уйларидан ташқари) қуйидагилар тақиқланади:
ертўла ва цокол қаватларида енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни, порох, портловчи моддаларни, газ баллонларни, аэрозоль идишдаги товарларни, целлулоид ва бошқа портлаш хавфи бор модда ва материалларни сақлаш ва фойдаланиш, амалдаги норматив ҳужжатларда келтирилган ҳолатлар бундан мустасно;
чордоқлар, техник қаватлар, шамоллатиш тизими ўрнатилган ва бошқа техник хоналардан ишлаб чиқариш участкалар, устахоналар сифатида фойдаланиш ва маҳсулотлар, ускуналар, мебеллар ва бошқа предметларни сақлаш;
ертўла ва цокол қаватларидан чиқиш эшиклари умумий зинапоя катакчаларидан алоҳида ажратилмаган бўлса, уларда ёнувчи материалларни сақлаш омборлари ва устахоналарни ташкил этиш ҳамда бошқа хўжалик хоналарини жойлаштириш;
лойиҳада кўзда тутилган вестибюл ва холлар, йўлаклар, тамбур ва зина катакларининг эшикларини олиб ташлаш; балкон ва лоджияларнинг эшик ва люкларини, қўшни хонага ўтиш йўлаклари ва ташқи қутқарув зиналарига чиқиш жойларини мебель, ускуна ва бошқа буюмлар билан тўсиб қўйиш;
бензин, керосин ва бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан фойдаланган холда хоналарни тозалаш ва кийимларни ювиш, шунингдек кавшарлаш лампаси ва очиқ оловдан фойдаланган холда яхлаб қолган (музлаган) қувурларни эритиш;
белгиланган тартибда тасдиқланган норма ва қоидаларда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, деразаларга очилмайдиган панжаралар ўрнатиш;
зина катакларида ва йўлакларда ҳужралар ташкил этиш, шунингдек зинанинг қаватлар орасидаги қисмида (марш) ва майдонларида буюмлар, мебель ва бошқа ёнувчи материалларни сақлаш (бинонинг биринчи ва цокол қаватлари зина катаклари остида, фақат марказий иситиш тизимини бошқариш тармоқлари, сув ўлчагич тармоқлари электр считлари ўрнатилган, ёнмайдиган материаллардан ишланган пойдеворлар билан тўсилган хоналарни жойлаштириш мумкин);
омбор ва бошқа ишлаб чиқариш хоналарида (олов бардошлилиги V даражали, бинолардан ташқари) ёнувчи ва қийин ёнувчи материаллардан ва тунука металдан ясалган антресоллар, идорачалар ва бошқа ичига ўрнатиладиган хоналарни ташкил этиш.
1.3.2.8. Бино ва иншоотларнинг ташқи ёнғин нарвонлари ва том устидаги тўсиқлар доимо соз ҳолда бўлиши ва йилига камида 2 маротаба чидамлилиги бўйича синовдан ўтказилиши керак.
1.3.2.9. Битта эвакуация чиқиш эшиги мавжуд бўлган хоналарда, 50 нафардан кўп бўлмаган одамлар иштирокида тадбирлар ўтказишга рухсат этилади.
Олов бардошлилиги IV ва V даражали бўлган биноларда, одамлар оммавий бўладиган (50 ва ундан ортиқ одамлар йиғиладиган) тадбирларни фақат 1-қават хоналарида ўтказилишига рухсат этилади.
1.3.2.10. Чордоқлар, техник қаватлар ва ертўлаларнинг деразалар ойна билан жиҳозланган, уларнинг эшиклари эса қулфланган бўлиши лозим. Эшикларга калит қаерда сақланиши ёзиб қўйилиши керак.
Бино ва иншоотларнинг ертўла ва цокол қаватларидаги ёруғлик дарчалари мунтазам равишда ёнувчи ахлатлардан тозаланиб турилиши керак. Мазкур ёруғлик дарчаларни очилмайдиган қилиб ёпиб ташлаш тақиқланади.
1.3.2.11. Томоша, овқатланиш, кўргазма, савдо-сотиқ, биржа, ибодат ва бошқа заллар (хоналар), трибуналар, шунингдек катта ва бошқа одамлар оммавий бўладиган хоналарга ташриф буюрувчилар сони, лойиҳалаш бўйича меъёрий ҳужжатларда белгиланганидан ёки эвакуация йўлларининг одамларни чиқара олиш қобилиятини инобатга олган ҳолда ҳисоблаш орқали аниқланган сонидан кўп бўлиши тақиқланади.
Лойиҳалаш бўйича меъёрий ҳужжатларда ҳисоблаш учун кўрсаткичлар бўлмаса, зал (хона)лардан инсонларнинг эвакуациясини таъминлаш вақтини 2 дақиқа, битта одамга тўғри келадиган майдонни эса 0,75 m2 деб, ҳисоблаш лозим.
1.3.2.12. Янги йил байрамлари ва бошқа одамлар оммавий бўладиган тадбирларни ўтказиш ва ташкиллаштиришда:
фақат лойиҳалаш меъёрлари талабларига жавоб берадиган, эвакуация чиқиш жойлари иккитадан кам бўлмаган, шифти ёнувчи бўлган биноларнинг 2 қаватидан юқорида жойлашмаган ва деразаларига панжаралар ўрнатилмаган хоналардан фойдаланиш мумкин;
иллюминациялар электр ускуналарини тузилиши қоидалари (ЭУТҚ) талаблари асосида бажарилиши лозим. Электр ёритиш чироқларидан, кучланишни камайтириш трансформаторисиз фойдаланилганда арчага фақат кучланиши 12 V гача бўлган кетма-кет уланган чироқларидан иборат гирляндаларни ўрнатиш мумкин, бунда электр чироқларнинг қуввати 25 W дан ошмаслиги лозим;
иллюминацияларда носозликлар аниқланганда (электр симларни қизиши, чироқларни ўчиб ёниши, учқунлар чиқиши ва шу кабилар), улар зудлик билан электр кучланишдан узилиши лозим.
ёйли прожекторлар, шамлар, пақилдоқлар (хлопушка) ишлатиш ҳамда мушакбозлик қилиш ҳамда ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган бошқа ёнғинга хавфли ёритиш эффектлар уюштириш;
арчани целлулоидли ўйинчоқлар ҳамда оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилмаган (шимдирилмаган) дока ва пахта билан безатиш;
қаторлар оралиғидаги ўтиш жойларини торайтириш, у ерларга қўшимча стул, креслолар ва шу кабиларни ўрнатиш;
Тадбирлар ўтказилаётган вақтда саҳна ва томоша залларида масъул ходимлар, қўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати аъзоларининг, ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналари ёки идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ходимларининг навбатчилиги ташкил этилиши керак.
(1.3.2.12.-банднинг 16-хатбоши Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2013 йил 8 майдаги 55-сон буйруғи таҳририда (рўйхат рақами 354-1-сон, 11.06.2013 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 318-модда).
1.3.3.1. Эвакуация чиқиш жойларининг сони, уларнинг ўлчамлари, ёритилиш шартлари ва тутундан ҳимояланганлиги, шунингдек эвакуация йўлларининг узунлиги қурилиш, лойиҳалаш нормаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
1.3.3.2. Эвакуация йўлларидаги барча эшиклар бинодан чиқиш йўналиши бўйича эркин очилиши зарур. Хоналарда одамлар бўлганида эшиклар ички томонидан енгил очиладиган қилиб қулфланиши мумкин.
йўлаклар, тамбурлар, галерея, лифт холлари, зинапоялар олдидаги майдонларни, зинанинг қаватлар орасидаги қисмини (марш) ва қопқоқли туйнук (люк)ларни мебель, жавон, асбоб-ускуна, хар ҳил буюмлар билан тўсиб қўйиш шунингдек эвакуация эшикларни михлаб (беркитиб) ташлаш;
хоналардан чиқиш жойларида (тамбурларда) ҳар хил кийим қуритиш жойлари, гардероб ва бошқаларни ўрнатиш ҳамда турли буюмларни ва материалларни сақлаш (кўп қаватли уйлардаги хонадонлар ва шахсий турар жойлар бундан мустасно);
эвакуация йўлларига остона, турникетлар, суриладиган, кўтариладиган ва айланадиган эшикларни ўрнатиш ҳамда инсонларнинг хонани ёки бинони эркин ҳолда тарк этишларига халақит берадиган бошқа турдаги мосламалар ўрнатиш;
эвакуация йўлларида (ёнғин бардошлилиги V-даражали бўлган бинолардан ташқари) деворлар, шифтлар ва полларни қоплаш, пардозлаш, бўёқлаш учун ёнувчи қурилиш материалларидан фойдаланиш, шунингдек зина катакларида эса зинапояларни ва майдонларини;
йўлак, холл, тамбур ва зина катакларидаги ўзи ёпиладиган эшикларни очиқ ҳолатда ушлаш учун мосламаларини маҳкамлаб қўйиш (агарда бу мақсадда ёнғин вақтида автоматик ҳолда ёпилиш мосламаси ўрнатилмаган бўлса) ҳамда уларни олиб қўйиш;
1.3.3.4. Технологик, кўргазмали ва бошқа ускуналарни ўрнатишда, лойиҳалаш нормаларига мувофиқ хоналардан зина катакларига ва бошқа эвакуация йўлларига чиқиш (ўтиш) йўлаклари таъминланган бўлиши керак.
1.3.3.5. Одамлар оммавий бўладиган бинолардаги ходимлар, электр энергия ўчиб қолганда фойдаланишлари учун электр фонарлар билан таъминланган бўлишлари керак. Электр фонарлар сони, раҳбар томонидан муассасанинг хусусиятларидан, бинодаги одамлар сонидан, навбатчи ходимларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб белгиланади, бироқ электр фонарлар сони навбатчи ходимларинг ҳар бирида биттадан кам бўлмаслиги лозим.
1.3.3.6. Одамлар оммавий бўладиган бинолар хоналарига тўшалган гиламлар, гилам поёндозлар ва бошқа қопламалар полга мустаҳкам қотирилган бўлиши керак.
1.4.1. Электр ускуналар, Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари (ЭУТҚ Энергетика вазирлиги томонидан 1995 йилда тасдиқланган), Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари, Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўрнатилиши ва фойдаланилиши керак.
1.4.2. Электр двигателлар, бошқариш, ёқиш-бошқариш аппаратлари, назорат ўлчов ва ҳимоя асбоб-ускуналари, ёрдамчи ускуналар ва электр тармоқлари Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари талабларига асосан ҳимоя даражаси, зона синфларига мувофиқ бўлиши ҳамда қисқа туташув ва ортиқча юкланишдан ҳимоя қилувчи воситалар билан таъминланган бўлиши керак.
1.4.3. Иш вақтидан сўнг беркитилиб навбатчи томонидан назоратсиз қолдириладиган барча хоналардаги (уларнинг вазифасидан қатъи назар) электр ускуна ва анжомлар электр манбаидан узиб қўйилиши керак (автоматик ёнғин ўчириш, қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси қурилмалари, навбатчи ва авария ёритиш мосламалари ҳамда технологик жараён талабларига биноан туну кун ишловчи электр ускуналаридан ташқари).
1.4.4. Ёнувчи том, айвонлар (бостирмалар) ва ёнувчи материаллар сақланадиган очиқ омборлар устидан ҳаво орқали тортиладиган ва ташқи электр узатгичларни (сим ва кабеллар) ўтказишга йўл қўйилмайди.
1.4.5. Томоша залларида 800 ва ундан ортиқ ўриндиққа эга бўлган бино ва иншоотлар, ўриндиқлар сонидан қатъи назар болалар театрлари, сарой ва бошқа томоша залларида электр токи ўчиб қолганда, улар эвакуация ёритиш чироқлари ва барча ёнғин автоматикаси қурилмаларини (автоматик ёнғин ўчириш, ёнғин сигнализацияси, тутун тортиш мосламалари ва бошқалар) автоматик равишда бошқа электр манбаига улаш мосламалари ёки аккумулятор батареялари билан таъминланиши керак.
1.4.6. Стационар киноускуналар ўрнатилган томоша залларида авария ҳолатида тасвир кўринмай қолганда, залнинг ёритилиши мўлжалидан 15 — 20 фоиз ёритилишини таъминлайдиган электр чироқлари автоматик тарзда ёқилиши керак.
1.4.7. Эллик (50) нафар инсон йиғилиши мумкин бўлган барча хоналарда ҳамда барча зина катакларида, ўтиш жойлари ва бошқа эвакуация йўлларида эвакуация ёритиш чироқлари ўрнатилиши кўзда тутилиши лозим.
1.4.8. Ёруғлик кўрсаткичлари томоша зали, саҳна (эстрада, манеж) ва бошқа хоналардан эвакуация йўллари бўйлаб бинони тарк этиш йўналишидаги эшикларнинг юқори қисмига ўрнатилиши ҳамда мазкур ёруғлик кўрсатгичларининг ойналари ушбу хоналарда мавжуд бўлган бошқа электр ёритиш чироқларидан фарқ қилувчи рангга бўялиши лозим.
Ёруғлик кўрсаткичлари, эвакуация ёритиш чироқларнинг электр таъминотига уланган бўлиши ёки асосий электр таъминоти ўчса автоматик тарзда унга уланиши керак.
1.4.9. Авария ва эвакуация ёритгичлар фаолияти марказлаштирилган ҳолда заряд олувчи хонадан бошқарилиши кўзда тутилиши лозим, мазкур хоналар мавжуд бўлмаса марказий электр токни тарқатиш шчитидан ёки уни тақсимлаш ускуналари орқали бошқарилади.
Авария ва эвакуация ёритгичлар фаолияти кинопроекцион ёки ёнғин хавфсизлиги пости хонасидан бошқариш мумкинлигини истесно этилмайди.
1.4.10. Ёнғин автоматикаси тизими (ёнғин ўчириш, ёнғин сигнализацияиси, тутундан ҳимоялаш), ёнғин насослари двигателларининг электр таъминоти трансформатор подстанцияси (ТП), бинонинг марказий электр токини тарқатиш считидан ёки токни тақсимлаш ускуналаридан алоҳида электр кабель орқали таъминланиши лозим.
Ёнғин автоматикаси тизими ва насос станциялари иккита бир-бирига боғлиқ бўлмаган электр таъминотига эга бўлмаганида, 1-тоифага тегишли битта манбага боғлиқ бўлмаган хар хил трансформаторларга уланиши ва автоматик равишда ёқиладиган захира ускуна ва қурилмаларига эга бўлиши керак.
1.4.11. Ёнғин автоматикаси тизими ва ёнғинга қарши насослар двигателларининг ёқилиши, ҳаво алмаштириш ва совутиш тизимларини автоматик тарзда ўчирилиши билан боғлиқ бўлиши керак.
1.4.12. Ёнғинга қарши насосларнинг электродвигателларини ёқилиши автоматик тарзда ва қўлда бажарилиши кузда тутилиши мумкин. Масофадан насосларни ишга тушириш ёнғин ўчириш постидан ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари бўлмаган тақдирда ички ёнғин ўчириш жўмраклари олдига ўрнатилган тугмалардан амалга оширилиши лозим.
Ёнғинга қарши насосларининг двигателларини ва ёнғин автоматикаси тизимини ўчириш фақат ёнғин постларидан ёки насослар хонасидан амалга оширилади, агар ёнғин ўчириш пости бўлмаса, фақат насослар хонасидан амалга оширилиши керак.
1.4.13. Ёнғинга қарши парданинг тортиб турувчи тросслари бўшашганда ва парда ўз оғирлиги билан ерга тушишини олдини олиш учун, электродивигателни автоматик равишда ўчирувчи блокировка мосламалар билан таъминланиши керак. Парданинг тушиш ҳаракати чироқли ва товушли хабарлаш орқали саҳна планшети ҳамда ёнғин постида кузатилиши керак.
1.4.14. Тутун чиқариш люкларини бошқариш, бир вақтнинг ўзида бараварига барча люкларни очиш ҳамда уларнинг ҳар бирини алоҳида очилиши ёки ёпилишини таъминланишини кўзда тутиши лозим.
1.4.15. Саҳна (эстрада, манеж)да, телевизион марказларининг студияларда ва радио уйларида, 100 ва ундан ортиқ ўриндиққа эга бўлган томоша залларида, техник аппаратлар ва аккумуляторлар хоналарида, чордоқлар, шифт ва томоша залларидаги осма шифт устидаги бўшлиқдан ўтган сим ва кабеллар ҳамда ёнғин автоматикаси тизимини бошқариш учун тортилган сим ва кабеллар мисдан бўлиши керак.
1.4.16. Театр, кино-концерт заллари, клублар, цирк, санъат саройлари, болалар ва спорт муассасалари, 800 ва ундан ортиқ ўриндиққа эга бўлган томоша заллари саҳнасидаги (эстрадалар, манеж) электр симлар темир қувурлар ичидан ўтказилиши лозим.
1.4.17. Хар қандай турдаги омборхоналарнинг ёнғинга хавфли зоналарида ҳамда архив, музей, галерея, кутубхона биноларида электр иситиш анжомларидан фойдаланиш тақиқланади.
1.4.18. Одамлар оммавий бўладиган объектларда чойшаб ва кийимларни дазмоллаш учун махсус хоналар жиҳозланиши ҳамда унда электр ва бошқа иситиш анжомларидан фойдаланиш бўйича қатъий режим ўрнатилиши лозим.
1.4.19. Хар қандай турдаги омборхоналарнинг ёнғинга хавфли зоналаридаги чўғланма лампали, люминофорли ёй симобли ёритгичларнинг лампаларини тушиб кетишини олди олинган бўлиши керак, бунинг учун селикатли яхлит ойна қалпоқлари билан таъминланиши лозим.
ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқарувчи корхонанинг тавсиясига (йўриқномаси) мувофиқ бўлмаган ёки носозликлари бўлган электр ускуналарни ва анжомларни ишлатиш, шунингдек ҳимоя қобиғи шикастланган ёки ҳимоялаш хусусиятини йўқотган электр кабел ва симлардан фойдаланиш;
электролампа ва ёритқичларни қоғоз, мато, газлама ва бошқа ёнувчи материаллар билан ўраш, шунингдек улардан қалпоқларини ечиб олган ҳолда фойдаланиш;
ёнмайдиган материалдан ишланган тагликларисиз (подставка) дазмол, электр плитка, электр чойнак ва бошқа электр иситиш анжомлардан фойдаланиш;
электр тармоғига уланган электр иситиш анжомларни, телевизор, радио ва шу кабиларни назоратсиз қолдириш;
ортиқча юкланиш ва қисқа туташувдан ҳимоялаш учун қўлбола сақлагич ва ҳимоя аппаратларидан ҳамда ностандарт (қўлбола) иситиш анжомлардан фойдаланиш;
омборхоналар ичидан, ёнғин ҳамда ёнғин-портлаш хавфи бўлган ҳудудлардан электр сим ва кабелларни транзит холда олиб ўтиш.
1.4.21. Бир-бирини захираловчи (резервируемый) электр занжирларини, ишчи ва авария ёритиш занжирларини, бошқарув ва таъминловчи электр кабелларни бир лотокда ёки қурилиш конструкциясининг бир ёпиқ каналида, боғламида, металл енгда, қувурда ўтказиш тақиқланади.
1.4.22. Кўчма электр ёритқичлар эгилувчан электр симлардан фойдаланган ҳолда ишланиши, шиша қалпоқлар билан жиҳозланган ҳамда сақловчи ҳимоя сеткаси ва осиб қўйиш учун илгак билан таъминланган бўлиши керак.
1.4.23. Софитларни ўрнатиш вақтида фақат ёнмайдиган материаллар ишлатилиши, уларнинг корпуслари ушлаб турувчи тросслардан ҳимояланган (изоляция) бўлиши керак.
Прожектор ва софитларни ёнувчи конструкция ва материаллардан 0,5 метр, линзали прожекторларни эса 2 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатиш лозим. Прожектор ва софитларнинг ёруғлик фильтрлари ёнмайдиган материаллардан бўлиши лозим.
1.5.1. Иситиш мавсуми бошланишидан олдин печ, қозонлар, иссиқлик генераторлари ва колорифер ускуналари ҳамда бошқа иситиш анжомлари ва тизимлари текширилган ва таъмирланган бўлиши керак. Носоз ҳолдаги иситиш печ ва бошқа иситиш анжомларидан фойдаланиш тақиқланади.
1.5.2. Одамлар оммавий бўладиган объектларда (50 ва ундан ортиқ) иситиш печларини ўрнатиш тақиқланади.
1.5.3. Печ ва бошқа иситиш анжомлари ҳамда ёнувчан қурилиш конструкцияларининг ораси меъёрларда белгиланган ёнғинга қарши оралиқ масофа билан ажратилган бўлиши лозим, шунингдек ўтхона эшикчасининг олди (агарда пол ёғочдан ёки бошқа ёнувчан материалдан қурилган бўлса) ўлчами 0,5х0,7 m дан кам бўлмаган тунука билан қопланиши керак.
1.5.4. Тандирларни жойлаштиришда мазкур ҳудудда ҳукмрон қилаётган шамолнинг йўналиши ҳисобга олиниши ҳамда тандир хўжалик қурилмалар ва яшаш уйга нисбатан шамол эсадиган томонга қаратиб ўрнатилиши лозим.
1.5.5. Дудбурон ва печларни, иситиш мавсуми бошланишидан олдин ҳамда иситиш мавсуми давомида қурумдан тозалаш лозим, ушбу ишлар камида:
1.5.6. Қозон ва иссиқлик генератор ускуналарининг ёқилғи узатиш қувурларидаги ҳар бир форсункасига камида 2 та жўмрак (вентил) ўрнатилган бўлиши керак:
1.5.7. Объектлар ва аҳоли пунктларидаги қозонхона ва бошқа иссиқлик чиқарувчи қурилмаларидан фойдаланишда қуйидагиларга рухсат берилмайди:
махсус ўқув курсида ўқитилмаган ва тегишли малакани берувчи гувоҳномага эга бўлмаган шахсларни ишлашига йўл қўйилишига;
иситиш ускуналардан фойдаланиш учун техник шартларида кўрсатилмаган нефть маҳсулотлари чиқиндиларидан ва бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан ёқилғи сифатида фойдаланиш;
ёқилғи узатиш тизимидан суюқ ёқилғи томганда (газ сизиб чиққанда) иссиқлик ўтказувчи қурилмаларидан фойдаланиш;
назорат қилиш ва бошқариш асбоблари носозлигида ёки ўчирилган ҳолатида ҳамда мавжуд бўлмаса ишлатиш;
печлар атрофида ва уларнинг эшиклари (туйнуклари) олдидаги тунука қопламасида ёқилғи ва бошқа ёнувчи моддалар ва материалларни жойлаштириш;
печ ва тандирларни ёқиш учун енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан (бензин, керосин, дизел ёнилғиси ва бошқалар) фойдаланиш;
1.5.9. Биноларда ва иншоотларда (яшаш уйлардан ташқари) печларни ёқиш, иш вақти тугашидан икки соат олдин, шифохона ва бошқа инсонлар туну кун бўладиган объектларда эса уйқуга кетишдан икки соат олдин тўхтатилиши лозим.
Болалар кундуз куни бўладиган болалар муассасаларида печларни ёқиш ишлари камида болалар келишидан бир соат олдин тугатилиши лозим. Ёқилғи сифатида газдан фойдаланиладиган муассаса ва объектларда печларни ёқиш ҳар тўрт соатда бир маротаба бир соатдан кам бўлмаган танаффус билан амалга оширилиши лозим.
Ўтхонадан сидириб олинадиган кул ва кулга айланмаган қолдиқлар (шлак) устига сув қўйиб, уларни махсус ажратилган хавфсиз жойларга олиб чиқиб ташлаш керак.
1.5.10. Стандартлар ва техник шартларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган металл печларни ўрнатиш мумкин эмас.
Муассасаларда, махсус корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган металдан ясалган вақтинчалик ва бошқа печларни ўрнатишда ушбу маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчи корхонасининг кўрсатмалари (йўриқномаси) ҳамда иситиш тизимларига қўйиладиган лойиҳалаш талаблари бажарилиши лозим.
1.5.11. Печлардан моддий бойликларгача, жавон, савдо расталари, витрина, шкафлар ва бошқа анжомларгача бўлган масофа 0,7 m дан, ўтхона оғзидан эса 1,25 m дан кам бўлмаслиги лозим.
1.5.13. Қаттиқ ёқилғида ишлайдиган қозонхоналарнинг дудбуронлари мазкур Қоидаларнинг 1.5.3-банди талабларига мувофиқ учқун сўндиргич билан жиҳозланиши ва қурумдан тозаланиши керак.
1.5.14. Ҳаво ўтказгичларидаги оловни тўхтатувчи қурилмалар (заслонка, шибер, клапан ва бошқалар), автоматик ёнғин ўчириш ёки ёнғин сигнализацияси қурилмаларини шамоллатиш тизими билан блокировка қилиш мосламалари, ёнғин вақтида шамоллатиш тизимини автоматик равишда ўчириш мосламалари доимо соз бўлиши ва белгиланган вақтда текшириб турилиши керак.
ҳаво ўтказгичларида йиғилиб қолган ёғ қатламлари, чанг ва бошқа ёнувчи моддаларнинг қолдиқларини ёқиш.
1.5.16. Шамоллатиш камералари, циклон, фильтрлар, ҳаво ўтказгичлар муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланган муддатларда ёнувчи чанг ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланиши керак.
Портлаш ва ёнғин хавфи бўлган хоналарнинг шамоллатиш тизимларини хавфсиз усул билан тозалаш тартиби корхона раҳбари томонидан ишлаб чиқилган бўлиши керак.
1.5.17. Ёниш ва портлаш хавфи бор хоналардаги технологик ускуналарнинг гидрофильтри, қуруқ фильтри, чанг ушлагич ва бошқа шамоллатиш (аспирация) қурилмалари носоз ёки ўчирилган бўлса ишлатишга йўл қўйилмайди.
1.5.18. Ёнувчи чанг, тола ва бошқа чиқиндиларнинг чиқариб ташловчи вентиляторга бегона жисмларни тушишини олдини олиш мақсадида, уларнинг олдига тош ушлагич, темир парчаларини ушлаб қолиш учун эса магнитли ушлагичлар ўрнатилиши лозим.
1.5.19. Маҳаллий ҳаво сўриш тизимлари ва пневматранспорт қувурларида, уларни вақти билан кўздан кечириш, тозалаш ва ёнғин содир бўлганда уни ўчириш учун махсус туйнуклар бўлиши лозим.
Назорат қилиш туйнуклари бир-биридан 15 m узоқ бўлмаган масофада жойлашиши керак, бундан ташқари тростниклар, бурилишлар, девор ва тўсиқлар оралиғидан ўтувчи жойларга ҳам ўрнатилиши керак.
1.5.20. Чангдан тозаловчи машина ва агрегатлардаги ҳаво тозалаш фильтрлари алоҳида хоналарда ўрнатилиши лозим.
1.5.21. Рециркуляцияда, ускунадан чиқариладиган чангланган ҳаво фильтрлар орқали икки босқичли тозалашдан ўтказилиши лозим.
1.6.1. Носоз газ асбоблардан фойдаланиш, газ асбоблари ва газ қувурларининг жўмракларини очиқ ҳолда қолдириш, газ асбоблардан 50 sm яқинлигида мебеллар ва бошқа ёнувчи жиҳозлар ва буюмларни қўйиш ёки ўрнатиш мумкин эмас.
1.6.2. Ёнғин ва ёнғин-портлаш хавфи бўлган суюқликларни канализация тизимига тўкишга (ҳаттоки авария ҳолатларида ҳам) рухсат этилмайди. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ишлатиладиган корхоналарнинг канализация қувурларига ўрнатилган гидрозатворлар доимо соз ҳолатда бўлиши лозим.
1.6.3. Ахлатлар ҳамда кийим ўтишига мўлжалланган қувурларининг (йўлларнинг) клапанлари зич ёпилиши лозим.
1.7.1. Ёнғинга қарши сув тармоқлари доимо соз бўлиши ва ёнғинларни ўчириш учун норма асосида талаб этиладиган сув сарфини таъминлаш лозим. Уларнинг ишга яроқлигини текшириш, йилига камида икки маротаба (баҳорда ва кузда) амалга оширилиши лозим.
Ўт ўчириш гидрантлари ишга яроқли ҳолда бўлиши, қиш мавсумида эса музлаб қолишдан сақланиши, қор ва музлардан тозалаб турилиши лозим.
Сув тармоқларининг участкалари ва ўт ўчириш гидрантлари сув таъминоти ўчириб қўйилганда ёки улардаги босим талаб даражасидан паст бўлганда, бу ҳақида ёнғиндан сақлаш хизматига хабар берилиши лозим.
Муассасанинг электр таъминоти ўт ўчириш насосларининг электр двигателларини узлуксиз ишлашини таъминлаши керак.
1.7.2. Ўт ўчириш гидрантлари ва сув ҳавзалари (сув манбалари) ёнида ҳамда уларга олиб борувчи йўлларда тегишли кўрсаткичлар (ҳажмли (объемный) ёритқичи билан ёки нур қайтарувчи бўёқда ёзилган ясси (ялпоқ) белгилар) ўрнатилиши керак. Уларда сув манбаигача бўлган масофани кўрсатувчи рақамлар аниқ ва кўринарли қилиб ёзилган бўлиши лозим.
1.7.3. Ички ёнғинга қарши сув қувурларининг ўт ўчириш жўмраклари ёнғин ўчириш енглари ва дастаклар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ўт ўчириш енгининг бир томони дастакка иккинчи томони жўмракка улаб қўйилган бўлиши лозим. Зиғирли (льняные) енглар ҳар 6 ойда камида 1 маротаба янги изга (складки) ўралиши лозим. Енглардан хўжалик ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади.
1.7.4. Ўт ўчириш насос станцияси хонасида ёнғинга қарши сув таъминотининг умумий чизмаси ҳамда насосларнинг бир бирига уланиш чизмаси осиб қўйилиши лозим. Сув босимини кўтариб берувчи ҳар бир насос ва задвижкаларнинг бажарадиган вазифасини акс эттирувчи кўрсаткичлар бўлиши лозим. Сув босимини кўтариб берувчи насосларнинг ишга тушириш тартиби йўриқномада кўрсатилиши керак.
Аҳоли пунктларидаги ёнғинга қарши сув тармоқларининг насос станция хонаси ёнғиндан сақлаш хизмати билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси билан таъминланиши керак.
1.7.5. Сув ўлчаш мосламаларининг айланма қувурларига ўрнатилган электр задвижкаларининг ишга яроқлилиги йилига камида 2 маротаба, ўт ўчириш насослари эса ҳар ойда 1 маротаба текширувдан ўтказилиши шарт.
1.7.6. Муассаса ҳудудида ёки унинг яқинида (200 m радиусда) табиий ёки сунъий сув ҳавзалари (дарё, канал, кўл, ҳовуз ва бошқалар) мавжуд бўлса уларга бориш учун қаттиқ қопламали йўл ва йилнинг ҳар фаслида доимо ўт ўчириш автомобилларининг ўрнашиб, сув олишини таъминлаш учун 12х12 m ўлчамдан кам бўлмаган қаттиқ қопламли майдон қурилиши керак.
1.7.7. Сув босимини кўтариб берувчи миноралари йилнинг исталган фаслида ёнғин ўчириш автомобилларининг сув олиш учун мослаштирилган бўлиши лозим. Ёнғинни ўчиришга мўлжалланган захира сувлардан ишлаб чиқариш ёки хўжалик ишларида фойдаланиш тақиқланади.
1.7.8. Ўт ўчириш гидрантлари, сув ҳавзалари, ташқи сув жўмраклари, мотопомпалар, электр насослар, табиий сув ҳавзаларидаги пирсларга, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига ва бошқа сув манбаларига олиб борадиган йўллар ва йўлаклар доимо соз холда ва тўсиб қўйилмаган бўлиши лозим.
1.8. Ёнғин сигнализацияси ва ёнғин ўчириш қурилмалари, тутундан ҳимоялаш, одамларга ёнғин ҳақида хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимлари
1.8.1. Ёнғин сигнализацияси ва ёнғин ўчириш қурилмалари, тутундан ҳимоялаш, одамларга ёнғин ҳақида хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда режали-огоҳлантирув таъмирлаш бўйича регламент ишлари, мослама ва қурилмаларни ишлаб чиқарган корхонанинг техник ҳужжатлари ва таъмирлаш ишларининг ўтказиш муддатларини ҳисобга олган ҳолда тузилган йиллик иш режа асосида амалга оширилади. Техник хизмат кўрсатиш ва режали-огоҳлантирув таъмирлаш ишлари, корхонанинг махсус ўқитилган ходимлари ёки шартнома бўйича махсус лицензияга эга бўлган ташкилот томонидан амалга оширилади.
Ускуна ва мосламаларни ўчириб қўйиш йўли билан (алоҳида линия, ташвишгоҳ) таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга ошириладиган даврда, муассаса раҳбари бино, иншоот, хона, технологик ускуналарнинг ёнғиндан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириши керак.
1.8.2. Диспетчерлар хонасида (ёнғин ўчириш пости) ёнғин содир бўлганда ва автоматик ёнғинни ўчириш ва ёнғиндан хабар бериш мосламалар носозлиги тўғрисида хабарни олганда тезкор навбатчи (хизматчи)нинг ҳаракат қилиш тартиби ҳақида йўриқнома бўлиши керак. Диспетчер пункти (ёнғин ўчириш пости) телефон алоқа воситаси ва соз ҳолдаги электр фонарлар (камида 3 дона) билан таъмиланган бўлиши керак.
1.8.3. Ёнғин автоматикаси қурилмалари доимо соз ва ишчи ҳолатда, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бўлиши керак.
Қоидалар ва нормаларда кўрсатилган ҳолатлардан ташқари қурилмаларни автоматик ишга тушириш режимидан қўлда ишга туширадиган режимга ўтказиш тақиқланади.
1.8.4. Ўт ўчириш қурилмалари сиғимлари ва баллонларидаги ўт ўчириш воситасининг оғирлиги ёки босими ҳисобдаги кўрсаткичлардан 10% ва ундан кўпга камайган бўлса, уларни тўлдириш ёки алмаштириш талаб этилади.
1.8.5. Қурилмаларнинг спринклерли (дренчер) сув пуркагичларига механик шикаст етказиш хавфи бор жойларда иссиқлик ва сувни сепиш майдонига таъсир кўрсатмайдиган ҳамда уни ўзгартирмайдиган ишончли тўсиқ билан ҳимояланиши керак.
Очилиб кетган ёки носоз пуркагичларнинг ўрнига тиқин (пробка) ёки заглушкалар билан беркитиш тақиқланади.
1.8.6. Ёнғин ўчириш станцияси ёнғин вақтида қурилмани бошқариш йўриқномаси ва тизимнинг бири бирига уланиш чизмаси билан тъминланган бўлиши керак.
Ҳар бир бошқариш нуқтаси олдида ҳимоядаги хоналар, улардаги сув пуркагичларнинг сони ва русуми ёзилган кўрсаткич билан таъминланиши керак. Жўмрак ва задвижкаларга уланиш чизмасига мувофиқ тартиб рақамлар қўйилиши лозим.
1.8.7. Ёнғин ҳақида хабар бериш тизими эвакуация қилиш режасига мувофиқ бир вақтнинг ўзида бутун бино (иншоот) бўйича ёки танлов асосида унинг алоҳида қисмларига (қават, бўлимлар ва бошқалар) сигнал юборилишини таъминлай олиши керак.
Даволаш, мактабгача таълим муассасаларида ҳамда мактаб интернатларининг ётоқхоналарида фақат ходимларга ёнғин ҳақида хабар берилади.
Ёнғин ҳақида хабар бериш тизимидан фойдаланиш тартиби, уларнинг йўриқномаларида ва ёнғин вақтида бинони тарк этиш режаларида келтирилиши ҳамда уларда тизимни ишга тушириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар белгилаб қўйилган бўлиши лозим.
1.8.8. Ёнғин ҳақида хабар бериш мосламалари билан жиҳозланиши талаб этилмаган муассаса раҳбари томонидан ёнғин ҳақида хабарни одамларга етказиш тартибини ишлаб чиқилиши ва масъул шахсни тайинлаши лозим.
1.8.9. Хабар бериш (радиокарнай) мосламаларида овозини пасайтириш ва баланд қилиш мосламалари бўлмаслиги ҳамда тармоққа тўғридан тўғри узиб қуйиш имкониятисиз уланган бўлиши лозим.
Эвакуация қилишни бошқариш ва узатиладиган хабар матнини ишончлилиги таъминланган ҳолда ички радиоэшиттириш тармоғи ва корхонадаги мавжуд бошқа тармоқлардан фойдаланиш мумкин.
1.9.1. Ёнғин ўчириш автомобилларини иситиш тизими мавжуд бўлган, электрлаштирилган, телефон алоқаси билан таъминланган, қаттиқ пол қопламаси ва иссиқлик ушлайдиган дарвозаси ва ёнғиндан сақлаш хизматининг шахсий таркиби хавфсиз ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа мослама ва жиҳозлар билан таъминланган ёнғин ўчириш деполарида ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланган боксларда сақлаш керак.
Ёнғин ўчириш автомобилларидан ёнғин ўчириш анжомларини ечиб олиш ва улардан хўжалик ва бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
1.9.2. Ёнғин ўчириш автомобиллари ва мотопомпалар, ёнғинни ўчиришга мослаштирилган ва қайта жиҳозланган техникалар ёнғин-техник анжомлар, ёнилғи ва ёнғин ўчириш воситалар билан таъминланган ҳамда ишчи ҳолатда бўлиши керак. Техникаларни ёнғинларни ўчиришга жалб қилиш тартиби, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланадиган куч ва воситаларни ёнғинларга жалб қилиш режаси ҳамда техникаларни чиқариш жадвали асосида амалга оширилади.
1.9.3. Ҳар бир ёнғин ўчириш мотопомпаси, ёнғинни ўчиришга мослаштирилган (қайта жиҳозланган) техникаларига махсус тайёргарликдан ўтган ҳайдовчи (моторист) бириктирилган бўлиши лозим. Корхоналарда ёнғин ўчириш мотопомпаларини ёнғин жойига олиб бориш тартиби ишлаб чиқилган бўлиши керак.
1.9.4. Хона, бино ва иншоотлар мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминланиши керак.
Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, уларнинг паспортларидаги маълумотларга ҳамда мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган талабларга мувофиқ сақланиши лозим. Тегишли сертификати бўлмаган ёнғинни ўчиришнинг воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
1.9.5. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларидан белгиланган мақсадлардан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
1.9.6. Барча ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига олиб борувчи йўллар доимо бўш ва тўсиб қўйилмаган бўлиши лозим.
1.10.1. Ҳар бир фуқаро ёнғин ёки ёниш аломатларини (тутун, куйган ҳид, ҳароратнинг кўтарилиши ва шу кабиларни) сезганда қуйидагиларни бажариши шарт:
бу ҳақида зудлик билан телефон орқали ёнғиндан сақлаш хизматига хабар бериш (хабарда воқеа содир бўлган манзил, ёнғин чиққан жой ва ўзининг фамилиясини айтиши керак);
имкон даражасида инсонларни қутқариш, ёнғинни ўчириш ва моддий бойликларнинг сақлаб қолиш чораларини кўриши керак.
ёнғин ҳақидаги хабарни ёнғиндан сақлаш хизматига такроран бериб тасдиқлаш ва юқори турувчи раҳбариятни, диспетчерлар, объект бўйича масъул навбатчини хабардор қилиши;
инсонлар ҳаётига хавф туғилган тақдирда, уларни мавжуд куч ва воситалар ёрдамида эвакуация қилиш чораларини кўриши;
ёнғинга қарши автоматика (ёнғин ҳақида хабар бериш, автоматик ёнғин ўчириш ва тутундан ҳимоялаш) тизимларининг ишга тушганлигини текшириш;
зарур бўлганда электр энергияни (ёнғинга қарши ҳимоя тизимидан ташқари) ўчириш, юкларни ташишга мўлжалланган мосламаларни, агрегатларни, аппаратларни иш фаолиятини тўхтатиш, хомашё, газ, буғ ва сув коммуникацияларини ёпиб қўйиш, авария рўй берган ва унга туташ хоналарнинг шамоллатиш тизими ишини тўхтатиш, хоналарни тутун билан қопланиши ва ёнғинни тарқалишини олдини олишга имкон берадиган бошқа чораларни кўриши;
ёнғинни ўчиришга қаратилган ишлардан ташқари бинодаги барча ишларни тўхтатиш (агар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни бўйича мумкин бўлса);
ёнғинни ўчиришга жалб этилган ходимлардан ташқари барча ходимларни хавфли ҳудуд ташқарисига чиқариши;
ёнғиндан сақлаш хизматининг бўлинмалари етиб келгунга қадар (объектнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда) ёнғинни ўчиришда умумий раҳбарлик қилиши;
ёнғин ўчириш билан бир вақтда инсонларнинг эвакуация қилиш ва моддий бойликларни ҳимоя қилишни ташкиллаштириши;
ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини кутиб олишни ва ёнғин содир бўлган жойга қисқа йўл билан олиб боришни ташкиллаштириши.
1.10.3. Ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб келиши билан корхона раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) ёнғин ўчириш раҳбарига объектнинг конструктив ва технологик хусусиятлари, туташ бино ва иншоотлар, сақланаётган ва ишлатилаётган моддалар, материаллар, маҳсулотларнинг миқдори ва ёнғинга хавфли хусусиятлари ҳамда ёнғинни муваффақиятли ўчиришга ёрдам берадиган бошқа маълумотлар ҳақида ахборот бериш, шунингдек ёнғинни ўчириш ва тарқалишининг олдини олиш учун объектнинг керак бўлган куч ва воситаларни жалб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириши лозим.
2.1. Лойиҳалаш нормаларда кўзда тутилган талаблардан ташқари кўп қаватли уйларнинг хонадонларида ва ётоқхоналарнинг яшаш хоналарида (шахсий уйларда) турли устахоналар, ёнғин ва портлаш хавфи бўлган модда ва материалларни сақлашга мўлжалланган омборхоналарни ташкил этиш, шунингдек уларни бошқа хона мақсадларида фойдаланиш учун ижарага бериш тақиқланади.
Кўп қаватли уйларнинг хонадонларида ва (ётоқхоналар, шахсий уйлар) яшаш хоналарида 10 L гача бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни ва 12 L гача ёнувчи газларни сақлашга рухсат этилади. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни ҳамда ёнувчи газ билан тўлдирилган баллонларни балкон ва пешайвонларда сақлаш тақиқланади.
2.2. Ошхонадаги ва бошқа плиталарни газ билан таъминлайдиган газбаллонли қурилмалари (ҳажми 12 L дан юқори бўлган) бинога кириш жойдан 5 m дан кам бўлмаган масофада, деворнинг эшик ромлари ўрнатилмаган томонига ёнмайдиган материалдан қурилган махсус қутига (яшикка) ўрнатилади. Ёнмайдиган материалдан қурилган махсус қутида (яшикда) сақланадиган баллонларнинг сони учтадан кўп бўлмаслиги керак.
2.3. Дала-ҳовли уйларидан узоқ вақт фойдаланилмаганда, уларнинг электр таъминоти ўчирилиши ва газ баллонларининг клапанлари мустаҳкам ёпилиши керак.
2.4. Чет эл фуқаролари вақтинчалик яшашлари учун мўлжалланган меҳмонхоналар, мотель, кемпинг ва ётоқхоналарда, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ёритилган эслатма (йўриқнома)лар бир нечта тилларда ёзилган бўлиши лозим.
2.5. Меҳмонхона, мотель, кемпинг ва ётоқхоналарга вақтинча яшаш учун жойлашадиган барча меҳмонлар (имзо қўйдириш орқали) ёнғин хавфсизлиги қоидалари риоя таништирилиши керак.
2.6. Меҳмонхона, мотель, кемпинглар ва ётоқхоналарнинг барча хоналарига ёнғин содир бўлганда эвакуация қилиш режалари осиб қўйилган бўлиши керак.
2.7. Меҳмонхона, мотель, кемпинг ва ётоқхоналарда иситиш мосламалар (сув қайнатиш ва электр иситиш мосламаси, электр чойнаклар, дазмол ва бошқалар)дан фойдаланиш тақиқланади. (Бундай ишлар учун маъмурият томонидан алоҳида хона ажратилиши лозим).
2.8. Меҳмонхона (мотель, кемпинг ва ётоқхона)ларнинг яшашга мўлжалланган қаватларида омборхона, офис ва бошқаларни жойлаштиришга рухсат этилмайди.
2.9. Ёнғин содир бўлганда меҳмонхона, мотель, кемпинг ва ётоқхоналарда яшовчиларни муваффақиятли эвакуация қилишни ташкил этиш мақсадида мазкур муассасалар ходимлари индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминланган (нафас йўлларини ҳимояловчи ниқоб, противогаз ва бошқалар) ва улардан фойдаланиш қоидаларига ўқитилган бўлиши лозим.
2.10. Ижтимоий-таъминот муассасаларида (мактаб интернати, болалар, ногиронлар ва қариялар уйлари) ходимларнинг кечаю-кундуз навбатчилиги ташкил этилиши лозим. Навбатчиликда турган ходимда барча эвакуация эшиклари қулфларининг калитлар тўплами бўлиши лозим, калитларнинг иккинчи тўплами навбатчиликлар хонасида сақланиши лозим.
Бино қаватларининг йўлакларида, холларда ва бошқа эвакуация йўлларида каравотларни жойлаштириш тақиқланади.
3.1. Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган модда ва материалларни қўллаш билан боғлиқ тажриба (синов) қурилмаларида ишларни бажариш, фақат ташкилотнинг буйруғи билан тайинланган комиссия томонидан ушбу қурилмани фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг рухсат берилади.
3.2. Илмий раҳбар (масъул ижрочи) тадқиқотлар олиб боришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарурий чораларини кўриши керак.
3.3. Лаборатория ва бошқа хоналарда бир смена эҳтиёжидан ортиқча бўлмаган миқдорда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш мумкин. Суюқликларни хонага олиб келиш ёпиқ, хавфсиз идишда амалга оширилиши лозим.
3.4. Ҳаво тортиш шкафида бажарилаётган ишларга дахлдор (тааллуқли) бўлмаган материаллар ва ускуналар мавжуд бўлса, ушбу шкафда ишлаш тақиқланади.
Столдан суюқликларни оқиб кетмаслигини таъминловчи чегара баландликлари (қирра) соз холда бўлиши керак.
3.5. Ишлатиб бўлинган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни иш вақти тугагандан сўнг махсус беркитиладиган идишга йиғиб, утилизация қилиш учун лаборатория хонасидан олиб чиқилиши лозим.
3.6. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар солиб ишлатилган идишлар, тажриба тугаганидан сўнг ёнғин хавфи бўлмаган эритмалар билан ювилиши керак.
3.7. Мактаб бинолари ўқув мавсуми бошланишидан олдин махсус тайинланган комиссия томонидан қабул қилиниши ва мазкур комиссия таркибига давлат ёнғин назорат органи ходимлари киритилиши керак.
3.8. Ўқув ва хизмат хоналарида фақат ўқитиш жараёнига тааллуқли бўлган мебель, ускуна, андаза (модель), асбоблар, буюмлар, қўлланмалар ва бошқа кўргазмали ўқув қуролларини сақлаш керак. Уларни шкафларда, жавонларда ёки маҳкам ўрнатилган устунчаларда сақлаш лозим.
3.9. Синф ва ўқув хоналаридаги парта (стол)ларнинг сони, лойиҳалаш меъёрларида белгиланган сонидан ошмаслиги керак.
3.10. Ўқувчи ва талабалар билан илмий тадқиқотлар ўтказишда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан турмушда фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан машғулотлар (суҳбатлар) ўтказилиши лозим.
3.11. Машғулотлар тугагандан сўнг ўқув хоналари, устахона ва лабораториялардан барча ёнғин ҳамда ёнғин-портлаш хавфи бўлган модда ва материалларни махсус жиҳозланган омборхоналарга олиб чиқиб жойлаштириш керак.
Ёнғин ҳамда ёнғин-портлаш хавфи бўлган модда ва материалларни махсус жиҳозланган омборхоналарда сақлаш, ушбу модда ва материалларнинг физик-кимёвий, портлаш ва ёниш хусусиятларига мувофиқ уларнинг бирхиллиги (ўхшашлиги) нуқтаи назаридан келиб чиққан холда амалга оширилади.
4.1. Мактабгача таълим муассасаларининг биноларида тўғридан-тўғри ташқарига олиб чиқадиган иккитадан кам бўлмаган эвакуация эшиклари бўлиши лозим.
4.2. Ёзги болалар дам олиш муассасаларининг ёғочдан қурилган бинолари бир қаватли бўлиши керак. Синчли ва шитли бинолар сувалган, томи ёнмайдиган материаллардан ишланган бўлиши, улардаги иссиқликнинг ушлаб турувчи материал эса ноорганик моддадан бўлиши лозим.
бинони енгил алангаланувчи материаллар билан қоплаш (сомон, пайраҳа, қамиш, полигал лексан ва шу кабилар);
ёғочли биноларнинг мансардаси (чордоғи) хоналарида ҳамда иккита эвакуация эшиклари билан таъминланмаган биноларда, қаватларида ва хоналарида болаларни жойлаштириш;
икки ва ундан ортиқ қаватли биноларда кичик (ясли) гуруҳидаги болаларни биринчи қаватда ҳамда катта гуруҳдаги болаларни юқори қаватларда жойлаштириш керак;
ёзги вақтда болалар жойлашган биноларнинг хоналарида печларни ёқиш, керосин ва электр иситиш асбобларидан фойдаланиш.
4.4. Болалар муассасалари телефон алоқаси ҳамда ёнғин ҳақида маълум қилувчи ташвиш сигнали таъминланган бўлиши керак. Болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳларида хизмат кўрсатувчи ходимларининг (қоровул) туну-кунлик, тунги вақтда ухлаш ҳуқуқисиз навбатчилиги ташкил этилиши лозим.
4.5. Болалар муассасаларининг хизмат кўрсатиш ходимларига ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилиш тартиби (имзо қўйдириш йўли билан) таништирилган бўлиши керак.
4.6. Болалар муассасаларининг ходимлари, болаларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ҳамда ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилиш тартибини ўргатишлари шарт.
4.7. Оммавий тадбирлар (томоша) ўтказиладиган хоналарнинг иккитадан кам бўлмаган эвакуация эшиклари бўлиши керак.
5.1. Театр, цирк, кинотеатр, маданият саройи, музей, кутубхоналар ва одамлар оммавий бўладиган биноларини, шунингдек 1000 нафар ва ундан кўп ўринга мўлжалланган трибунали стадионлардан фойдаланиш фақат ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлганда рухсат этилади.
5.2. Чет эл фирмалари билан гастроль, томошалар ва кўргазмаларни ташкиллаштириш юзасидан тузиладиган шартнома (контракт)ларда Ўзбекистон Республикасида ҳаракатда бўлган ёнғин хавфсизлиги талаблари кўрсатилиши (киритилиши) шарт.
5.3. Музейлар ва расмлар галереялари учун кўргазма экспонатлари ва бошқа қимматбаҳо буюмларни эвакуация қилиш режалари, цирк ва ҳайвонот боғлари учун ҳайвонларни эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилган бўлиши шарт.
5.4. Барча маданий-оқартув ва томоша муассасалари мавсум бошланишидан олдин ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигига текшириб чиқилиши ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тузилган идоралараро комиссияси томонидан қабул қилиниши лозим.
5.5. Томоша заллари ва трибуналардаги ўриндиқлар қаторлари бўйича бир-бирига уланган ва полга маҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Ложалардаги ўриндиқлар сони 12 (ўн икки)тадан кўп бўлмаса ҳамда алоҳида чиқиш эшиклари бўлса, улардаги кресло (стул)ларни маҳкамлаш шарт эмас.
Рақс кечалари ўтказишга мўлжалланган томоша залларида ўриндиқлар сони 200 тадан ортиқ бўлмаса, ўриндиқларни ҳар бир қаторда бири бирига ўзаро маҳкамланиши шарти билан полга маҳкамламасликка рухсат этилади.
5.6. Саҳна қисмидаги ёғоч қурилмалар (декорацияларни маҳкамлаш ва кўтариш-тушириш учун саҳна тепасидаги панжаралар (колосник), осма кўприклар, ишчи галереялар ва шу кабилар), бинонинг чордоқлари, ёнувчи декорациялар, саҳна ва кўргазма безаклари ҳамда томоша ва экспозиция заллари, фойе, буфет деворларига қопланадиган матолар (драпировка)га ёниш хусусиятини пасайтирувчи бирикма билан ишлов берилиши лозим. Муассаса раҳбарида эса ушбу ишларни қайси ташкилот томонидан, қачон бажарилганлиги (санаси) ва амал қилиш муддати кўрсатилган далолатнома бўлиши шарт.
5.7. Театр, томоша муассасаларининг саҳна қисмида бир вақтнинг ўзида 2 тадан ортиқ бўлмаган спектаклга мўлжалланган декорация, саҳна жиҳозлари туришига рухсат берилади. Декорацияларни, бутафория, ёғочли дастгоҳлар ва бошқа мол-мулкни трюмларда, колосникида, ишчи майдонларда (галерея), зинапоялар майдончалари ва остки қисмида ҳамда томошабинлар залининг остки қисмида жойлашган ертўлада сақлаш мумкин эмас.
5.8. Саҳна асари саҳнанинг атрофида қўйилганда, атрофида 1 m кенгликдаги йўлак қолдирилиши шарт. Қоронғулаштирилган саҳна томошаларини қўйиш вақтида йўлакларнинг ёритилиши пол қисмидаги электр чироқлари орқали амалга оширилиши лозим.
Спектакль тугагандан сўнг барча декорация ва бутафориялар қисимларга бўлиниб, саҳнадан олиниши ва махсус омборхоналарда сақланиши керак. Саҳнада сақланадиган декорация ва бутафориялар сақланадиган жойларга аниқ белгилар қўйилиши лозим. Декорацияларни сақлаш омборларида кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаган кенгликдаги йўлаклар қолдирилиши керак.
5.9. Саҳнада чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш (машъала, шам, қандил ва шу кабилар) ёйли прожекторлар, мушаклар (фейерверк) ва бошқа турдаги оловли эффектлардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
5.10. Саҳна юзасига ёнғинга қарши парданинг тушиш жойини кўрсатувчи қизил рангли чизиқ чизилиши керак. Саҳна жиҳозлари ва декорациялар ушбу чизиқдан чиқиб кетмаслиги лозим.
5.11. Спектакль (репетиция)лар тугагандан сўнг ёнғинга қарши парда тушириб қўйилиши керак. Ёнғинга қарши парда саҳна юзасига қумли затвор (эластик ёстиқча) ёрдамида зич ёпилиши керак.
Кўтариб-туширувчи механизмнинг тушириш тезлиги 0,2 m/s дан кам бўлмаган холда ишлашга тўғриланган бўлиши керак.
5.12. Қишки мавсумда тутун тортиш тизимининг клапанлари иссиқ ҳолда тутилиши керак ва ҳар 10 (ўн) кунда бир маротаба текширилиб турилиши шарт. Текширув натижалари махсус дафтарда қайд этилиши лозим.
5.13. Пиротехник маҳсулотлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш махсус қоидалар талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Уларни қўлбола усулда рухсатномасиз (сертификатсиз) тайёрлаш ҳамда уларни томоша муассасаларида, хоналарда ва стадион трибуналарида, маданият ва истироҳат боғларида ва одамлар оммавий бўладиган бошқа объектларда сақлаш тақиқланади.
5.14. Очиқ майдонда махсус оловли эффектларни ўтказиш зарурати туғилганда, саҳналаштирувчи жавобгар шахс (бош режиссер, бадий раҳбар) томонидан ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши лозим.
5.15. Ёнғин ва ёнғин-портлаш хавфи бўлган моддалар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш хоналарида (агар бу ишлаб чиқариш учун зарур бўлса), бир смена эҳтиёжларидан ортиқ бўлмаган миқдорда сақлашга рухсат этилади. Бундай модда ва материалларни маҳкам беркитиладиган ёнмайдиган шкаф ёки қутиларда махсус ажратилган жойларда сақлаш шарт.
5.16. Кинофильм ва видеофильмларни намойиш этиш, киноплёнканинг туридан қатъий назар фақат амалдаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ мувофиқлигида рухсат этилади.
5.17. Томошабинлар залларининг шифти ва деворларини акустик қопламалар билан жиҳозлаш учун оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилмаган (шимдирилмаган) ёнувчи материаллардан фойдаланиш тақиқланади.
5.18. Деворлар ва саҳна қисмининг зинапоялардаги ўтиш жойлари ўзи ёпиладиган мосламалари ўрнатилган ёнғинга чидамли эшиклар билан ҳимояланган бўлиши шарт.
5.19. Актёрларнинг спектаклларда фойдаланиладиган кийим-кечакларни сақлаш хоналардаги (костюмерный) кийим осиш мосламалари (вешалкалар) оралиғида эркин ҳаракатланиш учун оралиқ масофалар сақланиши лозим.
Кийим-кечакларни сақлаш хоналардаги марказий ўтиш йўлаги 1,2 m дан кам бўлмаслиги лозим. Кийим қабул қиладиган шахслар, кийимларнинг чўнтакларини текшириб, улардаги гугурт, зажигалка ва шу кабиларни олиб қуйишлари керак.
5.20. Елим эритиш ва қайнатиш ишлари, шу мақсад учун ажратилган махсус жойларда, ёнмайдиган асосга ўрнатилган электр елим қайнатгичларда амалга оширилиши лозим.
5.22. Маданий-оқартув, томоша муассасалари фавқулодда (авария) режимида бир соатдан кам бўлмаган вақт ишлаш қобилиятига эга бўлган захира электр таъминоти билан таъминланган бўлиши керак.
6.1. Даволаш муассаса раҳбари ҳар куни беморларга жавоб бериш (выписка) ва янгиларини қабул қилиш ишлари тугатилгандан сўнг, даволаш муассасанинг хар бир биносида мавжуд беморларнинг сони тўғрисида туман ёнғин ўчириш қисмига хабар бериши шарт.
6.2. Қишлоқ жойларда жойлашган даволаш муассасаларининг ҳар бир биноси биттадан нарвон билан таъминланиши лозим.
6.3. Ҳаракати чекланган фуқаролар доимо бўладиган шифохоналар ва бошқа муассасалар бинолари, ҳар бешта беморга (ногиронга) бир дона ҳисобида замбиллар (беморлар олиб юриладиган носилка) билан таъминланган бўлиши шарт. Шифохоналарда оғир беморлар ва болалар учун мўлжалланган хоналарни бинонинг пастки қаватларида жойлаштириш керак.
6.4. Беморлар хоналаридаги каравотларнинг оралиқ масофаси 0,8 m дан кам бўлмаслиги, марказий (асосий) йўлакнинг кенглиги эса 1,2 m дан кам бўлмаслиги шарт. Стуллар, тумбучка ва бошқа мебеллар эвакуация йўлларини ва эшикларини тўсиб қўймаслиги керак.
6.5. Беморлар хоналарига (палата) кислород бериш, қоида тариқасида марказлашган ҳолда алоҳида ўрнатилган баллонлар қурилмаси (баллонлар сони 10 тадан ортиқ бўлмаган) орқали ёки марказий кислород таянч масканидан (баллонлар сони 10 тадан ортиқ бўлса) амалга оширилиши керак.
Марказлашган ҳолда кислород билан таъминлаш йўлга қўйилмаган бўлса, кислород ёстиқчалардан фойдаланиш тартиби муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.
Бир дона кислород балонини, муассаса биносининг ташқи ёнғинга бардошли девори олдида, ёнмайдиган шкаф ичида ўрнатишга рухсат этилади.
беморлар хоналари жойлашган корпусларда даволаш жараёни билан боғлиқ бўлмаган (лойиҳалаш меъёрларида белгиланганларидан ташқари) бошқа хоналарни жойлаштириш;
беморлар ва тиббиёт ходимлари бўладиган хоналарнинг деразаларига металл панжаралар (жалюзалар) ўрнатиш;
ёғочли деворлар ва шифтларга гулқоғоз (обой) ёпиштириш ва уларни ёнувчи нитро ёки мойли бўёқлар билан бўяш;
6.7. Сув қайнатгич, сув иситгич ва титанлар ўрнатиш, тиббиёт асбобларини стерилизация қилиш ҳамда парафин ва озокеритларни эритиш (иситиш, қиздириш) ишларини фақат шу мақсад учун алоҳида ажратилган хоналарда амалга оширилишига рухсат берилади. Асбобларни ва прокладкаларни қайнатиш учун ёпиқ спиралли стерилизаторлардан фойдаланиш керак. Ушбу мақсадда керогаз, керосин лампалари ва примуслардан фойдаланиш тақиқланади.
6.8. Лабораториялар, бўлимлар, шифокорлар хоналарида дори-дармон ва реактивларни (спирт, эфир ва шу каби бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни) махсус ёпиладиган металл шкафларда умумий миқдори 3 kg дан кўп бўлмаган ҳамда ўзаро бири-бири билан сақлаш мумкинлигини инобатга олган ҳолда сақланишига рухсат этилади.
6.9. Печ ёрдамида иситиладиган ёғочли биноларга 25 нафардан ортиқ бемор ва болаларни жойлаштириш тақиқланади.
6.10. Ҳажми 300 kg дан ортиқ бўлган рентген плёнкаларини сақлаш архив хоналари алоҳида турган биноларда жойлаштирилиши керак, ҳажми 300 kg дан кам бўлган ҳолда 1-турдаги ёнғинга қарши девор ва ора-ёпмалари билан тўсиб ажратилган хоналарда сақлашга рухсат этилади. Рентген плёнкаларни сақлаш архив хоналаридан қўшни биноларгача бўлган масофа 15 kg дан кам бўлмаслиги керак.
Архив хонанинг битта бўлимида (секция) 500 kg дан ортиқ бўлмаган рентген плёнкасини сақлашга рухсат этилади. Ҳар бир бўлим (секция) ўзининг ҳаво алмаштириш (тортиш) тизими билан жиҳозланган бўлиши зарур. Секция эшиклари фақат ташқарига очилиши керак. Архивлардаги деразалар майдонининг пол майдонига нисбати 1:8 дан кам бўлмаслиги керак.
Архивларнинг иситиш тизими марказлаштирилган бўлиши керак. Уларни иситиш учун, буғли иситиш тизими, темир печлар ва вақтинчалик темир қувурли печлардан фойдаланиш тақиқланади.
Архив хоналарида электр қутилар, ўчириш мосламалар, электр қўнғироқлар ва штепсел (электр асбоб, розетка) улагичлар ўрнатиш тақиқланади. Ишдан ташқари вақтда архив хоналаридаги электр тармоғи электр манбаидан ўчирилган бўлиши шарт.
6.11. Пленка ва ренгенограммаларни, 4 kg гача бўлган миқдорда архив хонасидан ташқарида жойлашган темир шкаф (қути)ларда ва ушбу шкафларни иситиш асбобларидан 1 m узоқликда жойлаштирилган ҳолда сақлашга рухсат этилади. Бундай шкафлар ўрнатилган хоналарда чекиш ва барча турдаги иситиш асбобларидан фойдаланиш тақиқланади.
7.1. Телевидение, кино ишлаб чиқариш ва радиоэшиттиришлар технологик жиҳозларига қўйиладиган талаблар
7.1.1. Ишлаб чиқарилаётган ёки фойдаланилаётган модда ва материалларнинг ёнғинга хавфли хусусиятлари корхонанинг хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган бўлиши керак. Ишлаб чиқариш жараёнида ёнғин ва портлаш хавфи бўлган модда ва материалларни қўллаш ва сақлаш қатъиян ман этилади.
7.1.2. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари жойлаштирилган хоналар мазкур қоиданинг 3-иловасига мувофиқ автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланиши шарт.
7.1.3. Технологик жиҳозлар, нормал ишлаш режимида портлашга ва ёнғинга хавфсиз бўлиши керак. Авария ёки ёнғин содир бўлганда технологик жиҳозларнинг автоматик равишда ўчирилиши таъминланиши шарт.
7.1.4. Портлаш ва ёнғинга хавфли бўлган буғ, газ ва чангларни ҳосил қилувчи моддалар ишлатиладиган технологик жиҳозлар, зич (герметик) бўлиши керак.
7.1.5. Ёнғинга олиб келувчи носозликлари мавжуд ҳамда иш жараёнини назорат қилувчи асбоблар (прибор) ўчирилган технологик жиҳозлар ва станоклардан ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш тақиқланади.
7.1.6. Фойдаланишда бўлган барча технологик жиҳозларнинг техник паспортлари бўлиши шарт. Технологик жиҳозларда олиб бориладиган ишлар ва уларнинг юкланиши техник паспортидаги кўрсаткичларга ва технологик регламентларга мувофиқ бўлиши шарт.
7.1.7. Иш вақтида асбоб-ускунани (жиҳозларни) устки қисмининг ҳарорати атроф муҳит хаво ҳароратидан 45 0С дан ошмаслиги керак (барча ҳолатларда 60 0С дан ошмаслиги лозим).
7.1.8. Технологик жиҳозлар ва станоклар, уларнинг техник шартларига мувофиқ ҳамда муассасанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган жадвалда белгиланган муддатларда жорий ва капитал таъмирланиши керак.
7.1.9. Портлаш ёки алангаланиш хавфи мавжуд бўлган ёнғинга хавфли цех ва ускуналарда давлат стандарти талабларига мувофиқ хавфсизлик белгилари қўйилиши шарт. Корхона ва ташкилот маъмурияти барча ходимларни ушбу белгиларнинг маъноси ва ўрни билан таништириб чиқиши керак.
7.2.1. Студиядаги ҳар бир чиқиш эшиклари ёритиладиган ёки ёнадиган «Чиқиш, Выход» ёки «Захира чиқиш» деган яшил рангдаги ёзувли белгилар билан жиҳозланган бўлиши керак.
7.2.2. Кўрсатув ва унга тайёргарлик кўриш (репетиция) вақтида ёнғинга қарши режимга риоя қилинишини назорат қилиш учун студия ва аппарат хоналари бўйича жавобгар шахслар тайинланиши керак.
7.2.3. Телевизион студияларининг акустик қопламалари билан қоплаш учун овоз ютувчи ёнмайдиган ёки қийин ёнувчи материал ва конструкциялардан фойдаланиш керак. Акустик конструкцияларини мустаҳкамлаш ва ўрнатиш учун каркаслар ёнмайдиган ёки қийин ёнувчи материалдан ишланган бўлиши керак.
7.2.4. Павильонларда чекиш, очиқ оловдан (машъала, шам, канделябр ва бошқа) фойдаланиш, ёйли прожекторлар ишлатиш ҳамда ўқ отиш, фейрверк ва оловли эффектлар ташкил этиш қатъиян тақиқланади. Суратга олиш жараёнида оловли эффектлардан фойдаланишга зарурат туғилса, яъни ўқ отиш ва портлаш ҳолатларини имитация қилиш ёнғин хавфсизлигига тўлиқ кафолат берувчи махсус ускуналар ёрдамида ҳамда ёнғиндан сақлаш хизмати вакилларининг кузатувида амалга оширилиши керак.
Актёрларнинг сигарета чекиши лозим бўлган саҳналари аппарат студия комплексининг навбатчи муҳандиси билан келишилган ҳолда олиб борилиши лозим.
7.2.5. Телевизион студияларида ишлатиладиган барча ёнувчи декорациялар ва пардозлаш материаллари (драпировка) оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилиши (шимдирилиши) керак.
Муассаса раҳбарида эса ушбу ишларни ким томонидан, қачон бажарилганлиги (санаси) ва амал қилиш муддати кўрсатилган далолатнома бўлиши шарт.
7.2.6. Павильонларда декорацияларни сақлаш жойларига аниқ белгилар қўйилган бўлиши керак. Бошқа декорациялар махсус омборхоналарда (сейф ва б.) сақланиши керак. Кўрсатувлар тугагач, студиядан ортиқча бўлган декорациялар олиб ташланиши зарур.
7.2.8. Осма ва қия ҳамда пастки ёруғлик агрегатларнинг ёритқичлари металл ёки шиша тўрли ҳимоя қалпоқлар билан ҳимояланган бўлиши шарт.
7.2.9. Электр тақсимловчи шчитларга, алоқа воситаларига, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларга ва ускуналарига бориш ва ўтиш йўлаклари ҳамда чиқиш жойлари бирор бир нарсалар билан тўсиб қўйиш қатъиян ман этилади.
7.2.10. Декорацияларни қуриш ва ўрнатишда эркин ҳаракатланадиган йўлакни тўсиб қўйилишига йўл қўйилмайди. Алоҳида декорациялар орасидаги ёки декорация ва девор орасидаги эркин ҳаракатланадиган йўлакнинг кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
7.2.11. Павильонларда декорацияларни ўрнатиш деворлар ва электр тақсимлаш мосламаларидан 1,5 m дан кам бўлмаган масофа қолдириб ўрнатилади. Дарвозалар қаршисида ва улардан ҳар томонга 3 m дан кам бўлмаган йўлак қолдирилиши шарт.
7.2.12. Ёритиш ускуналари шифт, балкон ва бошқаларнинг остида жойлаштирилганда, ускунанинг устки қисмидан шифтгача ҳамда декорация балкон ва бошқаларнинг энг яқин ён тарафларигача бўлган масофа, ёйли ёритқичлар учун 0,8 m ва чўғланма лампали ёритқичлар учун 0,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
7.2.13. Электр ёритиш ускуналарни ўрнатиш учун осма ҳавоза, тахтасупа ва бошқа мосламалар мустаҳкам материаллардан ишланган бўлиши ва ускуналарни тушиб кетиш эхтимолини олдини олишга қаратилган мосламалар билан таъминланган бўлиш керак.
7.2.14. Ёритиш ускуналари ва бошқа электр асбобларни электр тақсимлаш шчитларига улаш ишлари, ушбу ишларни бажаришга махсус рухсатга эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилиши керак.
7.2.15. Ёритиш ускуналар ва бошқа электр асбобларни улаш учун ишлатиладиган кўчма сим ва кабеллар шикастланишининг олдини олган ҳолда ўтказилиши (ётқизилиши) лозим.
Одамларни ўтиш ва оғир юкларни олиб ўтиш йўлакларининг пол қисмидан ўтказилган (ётқизилган) электр сим ва кабеллар оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилган ёғочли ўтиш кўприклари билан ҳимояланиш керак.
Кўчма ток қабул қилувчи мосламалар ва ёритқичларни улаш учун юмшоқ эгилувчан резина қобиқли симлар ишлатилиши керак.
Ушбу улаш мосламаларнинг қулфлари герметик зич бўлиш керак. Аппарат студияси комплексида вақтинчалик электр симларидан фойдаланиш ва очиқ ҳолатдаги сақлагич ва тақсимлаш шчитларидан фойдаланиш тақиқланади.
Кўчма ёритқичлар ва электр асбобларни штепсел розеткаларига фақат улардан фойдаланиш вақтида улаш мумкин. Барча кўчма электр асбоб ва ускуналарга бориш йўлаклари очиқ бўлиши керак.
7.2.16. Кўчма ёритқичларнинг корпус ҳимоя даражаси ҳар куни иш бошланишидан олдин текширилиши ва ҳимоя даражаси сусайган ёритқичлар зудлик билан алмаштирилиши зарур.
7.2.17. Махсус ёритиш ёритқичларни, уларни маҳкамлаш ва суриб юрғизиш қурилмалари билан телевизион студияларнинг шифтлари остига, деворларига, полларга ва махсус кўприкларга жойлаштириш мумкин. Ёритқичлар полда жойлаштирилганда уларнинг энг кам миқдори қолдирилади.
7.2.18. Лампалар ва ёритқичлардан чиқаётган иссиқликни пасайтириш учун табиий шамоллатиш зарур. Лампалар бошқа нарсаларга тегиб кетишидан ва зарбадан ҳимояланиши лозим. Шишаси қорайиб қолган ва шишиб чиққан лампалар зудлик билан алмаштирилиши зарур.
7.2.19. Телестудияларда қуйидаги умумий мажбурий талабларни бажариш зарур, ушбу талабларни бажарилиши кўрсатувлар давомида, ёзиш ёки репитицияларни талқин қилиш вақтида назорат қилиш ижодий гуруҳ режиссёрига, студиянинг бошлиғи йўқлигида эса тегишли бўлинманинг навбатчи смена бошлиғига юклатилади:
прожекторларнинг нурларини фильтр қилиш сифатида целлофан ва бошқа ёнувчи материаллардан фойдаланмаслик, ёнмайдиган материаллардан ишланган рангли фильтрлар металл қисқичлари ёрдамида мустаҳкам қотирилган бўлиши керак;
корхона маъмурияти ва маҳаллий ёнғиндан сақлаш хизматини хабардор қилмасдан таъмирлаш ишларини олиб бориш.
7.2.20. Телевизион кўрсатувларнинг саҳналарини жиҳозлаш учун ҳар хил турдаги электр асбоб-ускуналардан (моторлар, вентиляторлар, электр сиреналари, пасайтирувчи трансформаторлар мавжуд электр қўнғироқларини ва бошқалар) электр хавфсизлиги учун масъул ходим томонидан кўрик ва текширувдан ўтказилгандан сўнг фойдаланишга рухсат этилади.
7.3.1. Телемарказларнинг аппарат студияси комплекслари йўлакларида ва кўп ишлайдиган кабел коммуникацияларида кабелларни ётқизилиши махсус ариқчаларда қопқоғи очиладиган қилиб бажарилади. Ариқчаларнинг, қопқоқларнинг ва металл устунларнинг олинадиган полларининг барча темир қисмлари ерга уланган бўлиши керак. Кам ишлатиладиган кабеллар учун қувурлар тўплами ишлатилиши мумкин, бунда тўпламни текшириш туйнукчалари бўлиши ва электр ускуналарининг тузилиши қоидалари талабларига тўлиқ риоя этилиши керак.
кабел каналларнинг хамда олинадиган полнинг ости чуқурлиги 15 sm дан кам бўлмаслиги керак, тоза холда бўлиши шарт;
кабел каналлари ёнмайдиган материаллардан, уларнинг қопқоқлари ва олинадиган поллар ёнмайдиган ва қийин ёнувчи материаллардан ишланиши керак.
7.3.2. Қаватлараро ораёпмалардаги кучланишли, сигнал берувчи, телефон ва бошқа кабеллар ўтадиган тешиклар асбест билан зич беркитилиши ва цементли қоришма, алебастр ёки бошқа материаллар билан сувалган бўлиши керак.
Кабеллар билан ишлаш даврида бу тешиклар очилган бўлса, иш тугагандан сўнг тешикларнинг барчаси қайта беркитилиши керак.
7.3.3. Телевизион аппаратларда ва уларнинг устида содир бўлган ёнғинларни ўчириш учун фақат брометил ёки углекислотали ўт ўчиргичлардан, қуруқ қум ёки қалин матодан фойдаланиши керак.
Ўта зарурат туғилганда, ёнғинни ўчириш учун юқори карралиқ кўпик, кўпикли ўт ўчиргич ва сувдан фойдаланишга, электр мосламаларни, кабел ва симларни электр кучланиш манбаидан узиб қўйилгандан сўнг рухсат этилади.
7.3.4. Телевизион аппарат хоналарида ишлаш вақтида корпуслари ерга уланмаган жиҳозлардан фойдаланиш ман этилади.
7.4.1. Ишга туширувчи мосламаларда «ишга тушириш» ва «иш» ҳолатини кўрсатувчи белгилар қўйилган бўлиши керак. Контактли ўчиргичлар, магнитли қўшгичлар, рубилниклар ва бошқалар ҳамда гуруҳли шчитларда ўрнатилган сақлагичларда қайси ёритиш асбобларига қарашли эканлиги ҳақида белги қўйилиши керак. Барча бошқарув калитлари, тугмалари ва дастак (рукоятка)ларида, улар бажарадиган вазифаларни кўрсатувчи («ўчириш», «ёқиш» ва бошқа) ёзувлар бўлиши керак.
7.5.1. Телекинопроекцион хоналарида ва кино кўриш залларида ёнувчан (нитро) асосидаги киноплёнкалардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.
(7.5.2-банди Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 6 апрелдаги 51-сон буйруғига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 192-модда)
7.5.3. Киноаппаратлар ва телекинопроекторларга хизмат кўрсатишга Давлат малака комиссияси томонидан берилган киномеханик гувоҳномаси ҳамда корхонада ташкил этилган бош муҳандис раислигидаги комиссия томонидан берилган техника ва ёнғин хавфсизлиги талони бўлган киномеханикларга рухсат этилади.
7.5.4. Идоралараро комиссия томонидан қабул қилинмаган янги бинодаги ёки капитал таъмирланган бинолардаги кинозалларлардан ҳамда улардаги аппаратлар ва ускуналар алмаштирилган хоналардан фойдаланиш тақиқланади.
Идоралараро комиссия таркибига кинолаштириш бошқармаси (киноинженер, кинотехник) кинопрокат идораси (кинотехник инспектори), касаба уюшмаси техник инспекцияси, Давлат назорати, шаҳар кинотармоқлари дирекцияси вакиллари киритилиши лозим.
7.5.5. Телекинопроекцион ва кинозаллар хоналари меъёр талаблари асосида ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминланиши шарт. Ёнғинни ўчиришга мўлжалланган асбоб-ускуна ва воситалардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
7.5.6. Телекинопроекция ва кино ускуналарига хизмат кўрсатувчиларнинг ҳар бирига ёнғин содир бўлганда амалга ошириши лозим бўлган вазифалар тақсимланган бўлиши (жанговар тузулма ташкил этилиши) керак.
7.5.8. Телекинопроекцион аппаратлар хонасида тасмаларнинг айлантириб ўраш мосламаларини ва 2 тадан ортиқ тўла метражли кинофильм тасмаларини сақлаш учун фильммостатларни жойлаштириш мумкин.
7.5.9. Телепроекцион ва кинопраекцион хоналарда ишлаш жараёнида камида иккита киномеханиклар бўлиши лозим.
7.5.10. Киноаппаратлар (телекинопроекцион) хоналарида иш фаолиятига тааллуқли бўлмаган буюм ва анжомларни сақлаш тақиқланади. Артиш учун ишлатиладиган материаллар қопқоғи зич ёпиладиган металл қутида сақланиши ва вақти-вақти билан тозаланиш керак, узилган ва кесилган киноплёнкалар алоҳида металл қутига йиғилиши ва у ҳар куни тозалаб турилиши керак.
7.5.11. Киноаппарат хоналарда аппаратлардан фойдаланиш ҳужжатларини, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномаларини, ойнали рамкада деворга осиб қўйиш мумкин.
7.5.12. Киноаппаратлар хонасини ёритиш учун барча турдаги ёпиқ ишланган электр ёритқичлардан фойдаланиш мумкин.
7.5.13. Ёруғлик манбаи сифатида ионли лампа ишлатиладиган ҳар бир кинопроекторнинг фонари устига алоҳида ҳаво сўриш мосламаси ўрнатилиши лозим. Ушбу ҳаво сўриш мосламасини бинонинг умумий шамоллатиш тизимига улаш тақиқланади.
7.5.14. Барча кинопроекцион хоналарнинг томоша туйнуклари, пардалари автоматик равишда тушувчи ёки қўлда бошқарилувчи ойнали заслонкалари билан таъминланиши керак.
7.5.15. Киноускуналарнинг барча электр анжомлари (кино йўриқномаси ва монтаж) тасдиқланган техник шартлар ва электр ускуналарининг тузилиши қоидалари талаблари асосида бажарилиши лозим.
7.5.16. Киноускуналарнинг электр тармоғи ва электр ускуналари (ҳимоя воситалари ва сақлагичлар, ерга уланиш, ўтиш ва тўсиқ жойлар, хавфсизлик ёритиш мосламаларининг созлиги, ҳимоя қобиқларнинг ҳолати ва шу кабилар) бир йилда бир маротаба текширувдан ўтказилади. Текширув якуни бўйича далолатнома расмийлаштирилади.
7.5.17. Томоша залининг чиқиш эшиклари устки қисмида доимо ёниб турувчи яшил рангдаги «Чиқиш» деган ёзувли кўрсаткич ўрнатилиши лозим.
7.5.20. Чўғланиш лампали кинопроекторлар билан жиҳозланган киноустановкаларда тасманинг айлантириб ўраш мосламаси, аппаратура ва жиҳозлардан иборат 1 та киноаппарат жойлаштирилиши мумкин.
7.6.1. Видеоёзиш аппаратлари хонасида ҳар бир видеомагнитафонга 10 тадан кўп бўлмаган видеотасмали кассеталар сақланиши мумкин. Видеотасмалар шкаф ёки ёнмайдиган жавонларда, ишлаб чиқарувчи заводнинг ғилофларида сақланиши лозим (пластмассали кассеталарда).
7.6.3. Видеоёзиш аппаратлари хонасидаги ҳавонинг ҳарорати ва намлигини бир маромда сақлаш қурилмаси шундай ўрнатилган бўлиши керакки у ёнғин вақтида автоматик равишда ўчиши керак.
7.6.4. Магнит видеотасмалар (видеотека) алоҳида ажратилган, ёнмайдиган шкаф ва жавонлар билан таъминланган хоналарда сақланиш керак.
7.6.5. Ҳар чоракда бир маротаба видеомагнитафонларнинг барча блоклари, шунингдек кабел каналлари ва пол оралиғидаги бўшлиқлар хаво пуфлаш йўли билан чангдан тозаланиши лозим.
7.6.6. Видеомагнитафонларнинг вакуум насосларининг фильтрлари алоҳида портлашдан ҳимояланган қилиб бажарилган ҳаво тортиш ва ҳаво бериш мосламалари ўрнатилган хоналарда бензин билан ювилади.
7.6.7. Видеоёзиш цехи (бўлими) бошлиғи енгил алангаланувчи суюқликлардан фойдаланиш билан боғлиқ профилактик ишларни бошлашдан олдин цех ишчиларига йўл-йўриқ бериши ва ишга шахсан ўзи раҳбарлик қилиши лозим.
7.6.8. Енгил алангаланувчи суюқликлар ишлатилаётганда сигарет чекиш, электр иситиш асбобларидан фойдаланиш, электр тармоқни ва ускуналарни ёқиб-ўчириш қатъиян тақиқланади.
7.6.9. Видеомагнитафонларни созлаш ва назорат қилиш учун фойдаланиладиган радиоэлектрон аппаратураларни электр тармоғига қўшилган (уланган) ҳолда назоратсиз қолдириш ман этилади.
7.6.11. Видеоёзув блокларида кабелларни ўтказиш (ётқизиш), мазкур Қоидаларнинг 7.3.1.-бандидаги телевизион аппаратлар учун талаблар сингари полдаги ариқчаларда (каналларда) бажарилади.
7.7.1. Радио ва телевидениенинг ҳаракатланувчи техник воситалари (автозвукопередвижка, ҳаракатланувчи электоростанциялар ва б.) камида иккита угликислатали ўт ўчиргичлар билан таъминланади, шулардан биттаси ҳайдовчи кабинасида, иккинчиси ускуналар турган салон қисмида ўрнатилади.
7.7.2. Телекўрсатув, видеоёзиш ва радиоэшиттиришларни олиб бориш учун ҳаракатланувчи техник воситалар объект ёнига ўрнатилганда қуйидагиларга риоя этилиши лозим:
ҳаракатланувчи техник воситалар (автобуслар) шундай жойлаштириш лозимки, ёнғин содир бўлганда ортиқча манёврларсиз автобусни хавфли ҳудуд (зона)дан олиб чиқиш имкони мавжуд бўлсин;
автобусни ишончли қўл тормозига қўйиш ва ғилдираклар тагига тиргаклар (башмаклар) ўрнатиш керак. Бунда автобуснинг ўт олдириш тизими ўчирилган бўлиши лозим;
кучланиш электр тармоғи автобуснинг электр тақсимлаш шчитига ишончли уланиб, уланиш жойларининг (контакт) қизимаслиги ва учқун чиқмаслиги таъминланган бўлиши шарт.
Ҳаракатланувчи техник воситаларни электр тармоғига улаш ишлари, электр тақсимлаш қурилмалари жойлашган корхонанинг электр тармоғига хизмат кўрсатувчи ходими (электрики) томонидан амалга оширилиши лозим.
Кучланиш электр тармоғига ҳаракатланувчи техник воситалар уланганидан сўнг, уларга ёнилғи ва мой маҳсулотларини қуйиш тақиқланади.
7.7.3. Автобус йўлга чиқишдан олдин, унинг техник ҳолати корхона ва ташкилотларнинг автотранспорт воситаларини техник ҳолатига жавобгар шахс томонидан кўрикдан ўтказилиши ва бу ҳақида йўл варақасига белги қўйилиши лозим.
7.7.4. Автобуснинг ёқилғи ва газ тизими уланиш жойларидан бензин, мой, антифриз оқиши (томиши), электр симларнинг ва ускуналарнинг ҳимоя қобиқлари шикастланганда, электр симларда ва улаш мосламаларида (зажим) учқун чиқиш ҳолатлари мавжудлигида техник воситанинг йўлга чиқиши қатъиян тақиқланади.
мой ва ёқилғи теккан латта ва бошқа артиш учун ишлатиладиган нарсаларни автобус ҳайдовчиси кабинасида ва салонида қодириш;
8.1. Болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари ёки бошқа соғломлаштириш муассасалари раҳбари (мудири) мавсум бошланиши олдидан маҳаллий Давлат ёнғин назорати органлари вакилининг иштирокида муассасанинг ёнғинга қарши ҳолатини ўрганиб чиқиши ҳамда аниқланган ёнғин хавфсизлиги меъёр ва қоидаларининг бузилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриши шарт.
8.2. Барча хизмат кўрсатувчи ходимлар (тарбиячилар, сардорлар, ошхона хизмати ишчилари, электриклар, киномеханиклар, қоровуллик хизмати ходимлари ва бошқалар)га оромгоҳ, болаларни соғломлаштириш муассасаси раҳбарияти томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, оромгоҳ ҳудуди ва хоналарида ёнғинга қарши режимни сақлаш, ёнғин содир бўлганда болаларни қутқариш тартиби ва ёнғинни ўчириш чоралари ҳақида имзо қўйдириш йўли билан йўл-йўриқ берилиши шарт.
Хизмат кўрсатувчи ходимлар ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиши ва қаттиқ риоя этиши керак ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоидаларига ўргатилган бўлиши керак.
8.4. Соғломлаштириш муассасаларида, оромгоҳларда ёнғин хавфсизлиги таъминланиши устидан узлуксиз назорат ўрнатиш ҳамда ёнғинга қарши режимига риоя қилиш учун маъмурият ва ишчи-хизматчилардан иборат туну-кун навбатчилик ташкил этилиши шарт.
8.5. Оромгоҳ ва соғломлаштириш муассасаси маъмурияти томонидан объектлар ҳудудида ва биноларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари юзасидан йўриқномалар ва ёнғин содир бўлганда болаларни ва мол-мулкни қутқариш режалари ишлаб чиқилиши ва кўринарли жойларга осиб қўйилиши лозим.
8.6. Ёнғин содир бўлганда болаларни ва мол-мулкни қутқариш режалари оромгоҳлар ва соғломлаштириш муассасаларнинг барча хизмат кўрсатувчи ишчи-хизматчилар билан болаларни қабул қилишдан олдин ва ҳар бир сменадан сўнг амалий тарзда ўрганилиши керак.
хизмат кўрсатувчи ишчи-хизматчиларнинг орасидан шахсан ким ҳар бир гуруҳдаги болаларни эвакуация қилиш ишларини олиб бориши ва эвакуация ишлари якунлангандан сўнг болаларнинг сонини текшириши;
эвакуация қилинаётган гуруҳларни бинолардан ёки соғломлаштириш муассасалари ва оромгоҳлар ҳудудидан ташқарига, хавфсиз жойгача чиқиш йўналиши;
алоқа воситаси тури кўрсатилган холда (телефон, рация, ўзи бориб ёки бошқа усуллар) ким ёнғиндан сақлаш хизматига хабар бериши;
эвакуация режасига киритилган ишчи-хизматчилар бўлмаган тақдирда уларни ўрнига, ким томондан уларга юклатилган вазифаларни бажариши;
8.8. Болалар оромгоҳлари ва соғломлаштириш муассасаларида, ҳудудига ёнғин ўчириш автомобилларини ўтказишга қодир бўлган 2 тадан кам бўлмаган дарвозалари бўлиши керак.
8.9. Болалар оромгоҳлари ва соғломлаштириш муассасалари ҳудудидаги йўллар ва йўлаклар ёнғинга қарши мақсадда айланма шаклда бўлиши керак.
8.10. Болалар оромгоҳлари ва соғломлаштириш муассасалари ҳудудида ёнғин ўчириш мотопомпаси, жиҳозлар ва бошқа ёнғин ўчириш техникаларни сақлаш учун 20 — 30 m2 майдонга эга бўлган алоҳида бино қурилган бўлиши лозим.
8.11. Болалар оромгоҳлари ҳудудида баландлиги 10 m гача бўлган бинолар ташки ёнғинга қарши тиркагич нарвонлар билан таъминланиши керак.
8.13. Болалар оромгоҳлари ва соғломлаштириш муассасалар ҳудудида баландлиги 10 метрдан юқори бўлган биноларга темирдан ишланган ташқи ёнғинга қарши нарвонлар ўрнатилиши лозим. Ушбу нарвонлар ер устидан 1,5 — 1,8 m баландликдан бошланади.
8.14. Ҳудуд ва хоналарни жойлаштирилиши, биноларнинг оловга бардошлилик даражаси, уларнинг орасидаги ёнғинга қарши масофалар, хоналардан чиқиш эшиклари амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мос келиши ва ёнғин хавфсизлиги таъминланган ҳолатда сақланиши керак.
Қийин ёнувчи ва ёнувчи бостирмали ётоқхоналар остки қисмида омборхоналар ва бошқа моддий бойликларни сақлаш учун ёрдамчи хоналар ташкил этиш тақиқланади.
8.16. Бинолар ва иншоотларга, ёнғинга қарши ер ости сув олгичлар (гидрантлар), ташқи сув жўмраклар, мотопомпалар, электр насослар, сув ҳавзалар ва каналларга борадиган йўл ва майдон (пирслар), ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларга ва бошқа сув таъминотига бориш йўллари ва йўлаклар доимо соз холда ва тўсиб қўйилмаган бўлиши лозим.
8.18. Бинолар орасидаги ёнғинга қарши оралиқ масофаларда ўтин, кўмир ва бошқа ёнувчан материаллар сақланиши тақиқланади.
8.19. Оромгоҳлар ва соғломлаштириш муассасаларининг ҳудуди ҳамда ташқи девори бўйлаб 3 m кенгликда қуриган ўтлардан тозаланган бўлиши керак.
8.20. Болаларни жойлаштириш учун мўлжалланган палаткалар ҳар йили оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилиши лозим.
8.21. Болалар оромгоҳлари ва соғломлаштириш муассасалари ҳудудида шахсий автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларини ташкил этиш тақиқланади. Болалар оромгоҳлари ва соғломлаштириш муассасаларга тегишли бўлган хўжалик ишларида фойдаланиладиган автотранспорт воситалари маиший-хизмат ҳудудлардаги гаражларда сақланиши керак.
8.22. Гуруҳлар жойлаштирилган павильонлар хоналари ўртасидаги ёнғин бардошлик чегараси 0,75 соатдан (45 дақиқадан) кам бўлмаган ёнмайдиган деворлар ва ёнғинга бардошлик чегараси 0,6 соатдан (36 дақиқадан) кам бўлмаган эшиклар ўрнатилган бўлиши керак.
Ётоқхоналар, ошхона ва оммавий маданий тадбирларни ўтказиш хоналаридан ёнғинга бардошли деворлар билан ажратилиши лозим.
8.23. Одамлар оммавий бўладиган объектларнинг 1-қаватида жойлашган хоналар дераза ва эшикларига темир панжаралар ўрнатиш тақиқланади.
8.25. Хоналардаги стол, стул ва кароватлар чиқиш йўлакларни тўсиб қўймаслигини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилиши лозим.
8.26. Оромгоҳлар биноларида пайвандлаш ва бошқа оловли ишларни бажариш фақат оромгоҳ раҳбарининг ёзма рухсатномаси ва ёнғин чиқишни истисно этадиган чоралар кўрилгандан сўнг рухсат этилади.
8.27. Болалар учун гулханларни ёқиш фақат махсус тайёрланган ва бинолардан 100 m узоқликда жойлашган майдонларда рухсат этилади. Шамолли об-ҳаво шароитида гулхан ёқиш тақиқланади.
(8.28-банди Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 6 апрелдаги 51-сон буйруғига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 192-модда) 8.28.-сонли банд ўз кучини йўқотган.
8.29. Гулханларни ёнғинга хавфли бўлган алоҳида ўрмон участкаларида ва тоғларда ёқишга рухсат берилмайди:
8.30. Байрам тугагандан сўнг гулханни сувга бўктириб ўчириш ва шундан сўнг тупроқ билан кўмиб ташлаш керак.
8.31. Электр ёритиш тармоқлари бўлмаган бостирма, омбор, чордоқ, ертўла ва бошқа жойларга кирганда қўл электр фонаридан фойдаланиш лозим, бундай вазиятларда гугурт, шам ва бошқа очиқ олов манбаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
8.32. Оромгоҳ ва соғломлаштириш муассасаларида мавжуд ёнғин бардошлилиги IV ва V-даражали бўлган ётоқхона, ошхоналар ва клублар бинолари яшиндан ҳимоя қилувчи мосламалар билан жиҳозланиши керак.
8.33. Барча ётоқхоналар, заллар, фойе, вестибюль, йўлаклар, зинапоялар, ошхоналар марказлаштирилган ҳолда ёнғин ҳақида хабар бериш мосламаси билан таъминланиши лозим. Агар ёнғин ҳақида хабар бериш мақсадида радиоэшиттириш тармоғидан фойдаланиладиган бўлса кечаю-кундуз ишлайдиган репродуктор (радио карнай)лар ўрнатилиши керак.
8.34. Болалар оромгоҳлари ва соғломлаштириш муассасаларида ёнғиндан сақлаш хизмати билан телефон алоқа воситаси ўрнатилинган бўлиши лозим. Истесно тариқасида ёнғиндан сақлаш хизмати билан тўғридан тўғри телефон алоқа воситаси мавжуд бўлган диспетчерлик хизмати билан кечаю-кундуз рация воситаси орқали алоқа ўрнатишга рухсат этилади.
Болалар оромгоҳлари ва соғломлаштириш муассасалари ҳудудида ёнғин ёки бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келганда хавфни билдирувчи сигнал берувчи мосламалар ўрнатилган бўлиш керак.
8.34. Мактабгача таълим муассасалари, оромгоҳлар ва бошқа шу каби муассасаларда ётоқхоналар ташкил этилган корпусларида иситиш печларидан фойдаланиш тақиқланади.
8.35. 3 соатдан кўп ёқиладиган шу жумладан газ билан иситиладиган печлар (ошхона, кир ювиш хоналари ва бошқа) 51 sm кенгликдаги ва 3 соатдан кам ёқиладиганлар эса 38 sm кенгликдаги ёнғинга қарши деворлар билан бўлиниши керак.
Ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномалар бино ва иншоотларнинг, технологик жараёнларнинг, ишлаб чиқариш ва технологик ускуналарининг ўзига хос ёнғин хавфлилигини инобатга олинган ҳолда ёнғин хавфсизлиги қоидалари, норматив-техник ва бошқа ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилиши лозим.
ёнғинга хавфли ишларни бажаришда, ускуналардан фойдаланишда ва технологик жараёнларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар;
ёнғин-портлаш хавфи бўлган модда ва материалларнинг сақлаш меъёрлари ҳамда транспортировка қилиш тартиби;
ёнувчан модда ва материалларни сақлаш, йиғиш ва тозалаш ҳамда махсус кийимларни сақлаш ва тутиш тартиби;
портлаш ёки ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган назорат-ўлчов асбоблари (манометрлар, термометрлар ва бошқа)нинг чегаравий кўрсаткичлари;
1.1. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари (меъёрларга мувофиқ) маданий-маърифий, томоша, даволаш, соғломлаштириш, илмий, таълим, мактабгача таълим муассасалари, инсонлар яшайдиган бинолар, ёзги дам олиш оромгоҳлари ва бошқа бинолар хоналарига ўрнатилиб, айнан ушбу ҳудудда (хонада) ёнғинга қарши режим бўйича жавобгар шахсга уларнинг сақланиши ва ишлатишга доимо шайлиги юклатилади.
1.2. Бинолар, муассасалар ва бошқаларнинг қаватларига ўрнатилган ўт ўчиргичлар бир хил турда бўлиши ва ҳар бир ўт ўчиргичда асосий кўрсаткичлар ҳамда фойдаланиш қоидалари (йўриқнома) бўлиши шарт.
Зарядланган ўт ўчиргичлар кўринарли ва иложи борича хонадан чиқиш эшигининг яқин жойига илиб қўйилган ёки ўрнатилган бўлиши лозим. Уларга бориш йўллари тўсиб қўйилмаслиги керак.
1.4. Биноларда (муассасаларда, объектларда) ўрнатилган ўт ўчиргичларнинг ташқи кўриниши ҳар 10 кунда кўздан кечирилиши, кўпикли ўт ўчиргичдаги сақлагич пластинкасининг (пломбаларининг) бутунлиги текширилиши ва зарядлашдан олдин тозаланиши лозим. Шу вақтнинг ўзида, кўпикли ўт ўчиргичнинг сочувчи учи (спрыск) тозаланиши лозим.
1.7. Қишки мавсумда (ҳарорат 1 ОС дан паст бўлганда) кўпикли ўт ўчиргичларни иситиладиган хоналарга кўчириш лозим.
1.9. Углекислотали ўт ўчиргичлар заряди оғирлигининг назорати камида йилига бир маротаба ўтказилиши лозим.
1.11. Баллонларни текшириш даврийлигининг муддати ўтиб кетган бўлса (масалан баллон сиртига ўйиб ёзилган 1-80-95 рақами балонининг кейинги текширув муддатини, яъни 1995 йил январ ва баллоннинг хизмат муддатини билдиради) ёки пломба бузилган бўлса, ўт ўчиргич алмаштирилиши лозим.
1.12. Углекислотали ўт ўчиргичлардаги зарядининг оғирлиги навбатдаги назорат текширувида: ОУ-2 тури учун 1,15 kg, ОУ-5 тури учун 3,15 kg, ОУ-8 тури учун 5,15 kg дан кам бўлса, ўт ўчиргич газ билан тўлдирилиши лозим.
1.13. ГОСТ 12.4.009 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Объектларни ҳимоялаш учун ёнғин техникалари. Умумий талаблар»га мувофиқ сув сақлаш сиғимларининг ҳажми 0,2 m3 дан кам бўлмаслиги ва челак билан таъминланиши керак. Қум сақлаш учун мўлжалланган қутилар 0,5; 1,0 ва 3 m3 ҳажмли бўлиши ва белкурак билан таъминланиши лозим.
1.14. Барча хоналардаги ички ёнғин ўчириш водопроводининг ёнғин жўмраклари енг ва дастаклар билан жиҳозланиши ва пломбаланадиган жавонларга жойлаштирилиши лозим. Ёнғин енглари қуруқ, яхши ўраб қўйилган ва жўмракка ва дастакларга уланган бўлиши лозим.
Ёнғин жўмракларининг ҳар бир жавонлари эшигида тартиб рақами, яқин ёнғин ўчириш қисмининг телефон рақами ҳамда ҳарфли билдирувчи белгилари бўлиши керак.
1.15. Ёнғин жўмракларига ҳар 6 ойда камида бир маротаба техник хизмат кўрсатилиши ва сув бериш қобилияти сув бериш йўли билан текширилиб, текширишлар натижалари журналга қайд этилиши ёки далолатнома тузилиши лозим.
1. Филармониялар, саройлар ва бошқа маданий-маърифий, томоша муассасаларининг концерт ва киноконцерт заллари — сиғими 800 ўрин ва ундан ортиқ бўлса.
2. Цирклар: майдонидан қатъи назар декорациялар, бутофор ва реквизитлар омборларида, дурадгорлик устахоналарида, ем хашак, жиҳоз ва хўжалик омборхоналарида, саҳнага хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган хоналарда, ҳайвонлар хоналарида, томошабинлар зали устидаги гумбаз ости кенглигида.
3. Сиғими 2 млн том ва ундан ортиқ бўлган марказий китоб сақлаш омборлари, дунё ва давлат аҳамиятига эга бўлган илмий, махсус ва вилоят кутубхоналари.
4. Майдонидан қатъи назар — ёнувчан музей бойликларини, музей ва кўргазмаларнинг фондини сақлаш омборлари, картиналар галереялари.
Майдони 300 m2 ва ундан ортиқ бўлган радио уйларнинг радиоэшиттириш студияси хоналари (баъзи ҳолларда, топшириқ асосида майдони 150 m2 бўлган хоналар).
Цехлар: бутофор-реквизит цехи, бутофорлик бўлинмалари, реквизитлик бўлинмалари, елимлаш бўлинмаси, махсус реквизит бўлинмасидаги ёрдамчи хоналар.
Дурадгорлик цехи: кундалик бинокорлик материаллари омбори, қуритиш хонаси, станоклар бўлинмаси, дурадгорлик — йиғиш, мебель, елим қайнатиш, макетчилар устахонаси, шимдириш (пропиточная) цехлари.
Грим цехи: ишчи хона, постижор устахонаси, пластик грим устахонаси, грим бўёқларини тайёрлаш устахоналари.
Телекино ишлаб чиқариш: асосларни реставрация қилиш хонаси, пленкаларни қайта ишлаш цехи (участкаси).
Видео ва овоз ёзиш учун магнит тасмалар ва экспонирование қилинмаган (ишлатилмаган) кино-пленкалар бўлимлари:
экспонирование қилинмаган (ишлатилмаган) кинопленка ва магнит тасмаларни ажратиш ва саралаш хоналари.
магнит тасмалардаги ишчи фоно ва видео материалларни сақлаш, материалларни ажратиш ва турлаш хоналари.
қабул қилинган киноматериалларни назорат қилиш; видеофонограммаларни қабул қилиш ва бериш; видео фонограммалар қутиларини чангдан тозалаш; видеофонограммаларни сифатини назорат қилиш;
Декорация, мебел бутофори, реквизит, саҳна кийими, оёқ ва бош кийимлари, қурол-аслаҳа, безак ва пардалар омборлари.
майдони 500 m2 ва ундан ортиқ бўлган бўяш, ювиб тозалашда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ишлатиладиган, локлаш ва полировкалаш, «оқ» сайқал бериш, пленка билан қоплаш хоналари.
майдони 1500 m2 ва ундан ортиқ бўлган ёғочни қайта ишлаш, мебель, фанера, ёғоч толали плиталар ишлаб чиқариш хоналари.
майдони 500 m2 ва ундан ортиқ бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчан суюқликлар сақлаш ёпиқ омборлари;
майдонидан қатъий назар целлелулоид, нитро асосидаги кинопленка, пластмассалар ишлатиладиган хоналар;
ёғочдан тайёрланган деталлар ва маҳсулотларни сақловчи ёпиқ омбор биноларнинг қуйидаги майдонларида:
майдони 500 m2 ва ундан ортиқ кимёвий моддалар, енгил алангаланувчи ва ёнувчан суюқликлар омборлари;
майдонидан қатъи назар енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ишлатиладиган (кабиналар, бокслар) синов хоналари;
баландлиги 10 қават ва ундан юқори бўлган бинолардаги кутубхона ва архив омборхоналари, омборхоналар, таъмирлаш устахоналари, брашуралаш-муқовалаш, қоғоз чиқиндиларини қайта ишлаш ва ўраш хоналари.
1. Театрлар: майдонидан қатъи назар томошабинлар зали, ечиниш хонаси, фойе ва кулуарлар, буфет, саҳна, оркестр хонаси, саҳнага хизмат кўрсатиш хонаси, хизмат кўрсатувчилар хонаси, бадиий раҳбарият хонаси, маъмурий-хўжалик хоналари ва омборхоналар (омборлар).
2. Филармониялар, саройлар ва бошқа маданий-маърифий, томоша муассасаларининг концерт ва киноконцерт заллари — сиғими 800 ўриндан ортиқ бўлмаса, душ, ҳожатхона ва чекиш хоналаридан ташқари барча хоналар.
3. Цирклар: майдонидан қатъи назар томошабинлар ва репетиция заллари, артистлар, фойе, кулуарлар, ечиниш, костюмер, тиббиёт, кинопроекция, устахона, маъмурий-хўжалик, светопроекцион, дросселли, аппаратли хоналар.
4. Майдонидан қатъи назар музейлар, картиналар галереяси, кўргазмалар, экспозиция заллари, ечиниш фойелари, маъмурий-хўжалик хоналари, реставрация устахоналари, омборхоналар (омборлар).
5. Майдонидан қатъи назар 200 минг ва ундан ортиқ китоб сақланадиган кутубхоналар, сақлаш хоналари, ўқиш ва лекция заллари, абонемент хоналари, тематик кўргазмалар хоналари, янги ютуқларнинг намойиш хоналари, хизматчилар хоналари, гуруҳли ва шахсий ишлар учун хоналар, ечиниш хоналари, лабораториялар ва устахоналар, омборхоналар (омборлар).
автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларининг насос хоналари, иссиқлик тармоқлари, шамоллатиш, ювиниш, ҳожатхоналардан ташқари барча телемарказ, радиоуйлар ва кино ишлаб чиқариш участкаларининг хоналари автоматик ёнғин ҳақида хабар бериш мосламалари билан жиҳозланади.