03.11.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 834
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Йўриқномаси, 03.11.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 834
Дата вступления в силу
03.11.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.2016
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Мазкур Йўриқнома «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 8 июлдаги 1815-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 372-ф-сон Фармойиши, шунингдек МДҲ мамлакатлари божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчиси бўлган давлатларнинг божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби ҳақидаги ягона йўриқномаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш пайтида давлат манфаатларига риоя этишни таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган.
Мазкур Йўриқноманинг 1 ва 1а-сон иловалар*ида БД1 (асосий варақ) шакли ва БД2 (қўшимча варақлар) шаклидаги БЮД бланки намуналари келтирилган
1.24. Божхона расмийлаштируви ва божхона назорати якунланганидан кейин БЮД биринчи варағи божхона органининг махсус архивига сақлаш учун жўнатилади. Расмийлаштирилган БЮДлар қатъий молиявий ҳисобот ҳужжатларини сақлаш учун белгилаб қўйилган тартибда сақланади. БЮДларни сақлаш муддати экспорт божхона режимига мувофиқ олиб чиқиладиган товарлар учун 10 йилдан, бошқа божхона режимлари учун 5 йилдан иборат бўлади. Белгиланган сақлаш муддатлари тугаганидан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси ДБҚ ташкил этган махсус комиссия томонидан йўқ қилинади. Товарларнинг божхона чегараларини кесиб ўтиши, олиб кириш олиб чиқиш муддатларига риоя этилиши устидан назоратни назарда тутувчи божхона режими остида товарларни жойлаштиришда БЮД тегишли божхона режимининг амал қилиш муддати давомида махсус назорат остида бўлади. БЮД қолган варақларини сақлаш, ҳисобга олиш ва йўқ қилиш тартиби бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади.
Мазкур меъёрий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни ўтказиш ва декларация қилиш тартиби тўғрисида»га Вақтинчалик йўриқноманинг I, II, IX, X бўлимлари ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1993 йил 23 декабрда 162-сон буйруқ билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1993 йил 14 октябрда 3-сон билан рўйхатга олинган «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик йўриқноманинг I, II, III бўлимлари ва иловалар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 20 сентябрда 176-сон билан рўйхатга олинган «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга божхона юк декларацияси тўлдириш тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик йўриқнома, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 20 сентябрда 175-сон билан рўйхатга олинган Экспорт ва импорт божларини ҳамда божхона русум-қоидаларини ўтказиш учун йиғимларни ҳисоблаш ва ундириш Вақтинчалик йўриқномасининг божхона юк декларацияси устунларини тўлдириш қисми ўз кучини йўқотади.