Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 17-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда, № 9, 193-модда; 1997 йил, № 4-5, 128-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 267-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сон қарори 13-бандининг биринчи хатбошиси.
Муомаладаги товарлар гаровида, ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари, гаровга қўювчи гаров шартларини бузган тақдирда, гаровга олувчи бу шарт бузилиш тузатилгунга қадар гаровдаги товарларга ўз белгилари ва муҳрларини (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) босиш орқали муомаладаги товарлар билан операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли.
ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган гаров нарсаси сотилгунга ёки гаровга қўйилган мулкий ҳуқуқлар реализация қилингунга қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг бажарилиши кечиктирилган қисмини бажариб, уларга ундирувни қаратишни тўхтатиш;
ушбу Қонун 12-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятлар гаровга олувчи томонидан қўпол бузилган тақдирда, гаровнинг муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилиш.
Муомаладаги товарлар гаровида ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари, гаровга қўювчи товарнинг умумий қиймати гаров тўғрисидаги шартномада кўрсатилганидан камаймаслиги шарти билан гаровга қўйилган товарнинг таркиби ва асл шаклини ўзгартиришга ҳақли.
Ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида, электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддаcигамувофиқ ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалар давлат органининг гаровга қўйилган мол-мулкни ёки ҳуқуқларни бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан гаровга қўйилган кўчмас мулк турган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор муносабати билан гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи бекор бўлган ёки гаровга қўйилган ҳуқуқлар бекор бўлган тақдирда жорий қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларни чиқариш натижасида гаровга олувчига етказилган зарар тегишли давлат бошқарув органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.