Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 18 мартдаги Фармонининг 4-бандини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппарати тузилмасига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппаратини Тошкент шаҳри, А.Қодиров кўчаси, 5а-уйга жойлаштирсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
4. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Жамғармани буюртманомасига мувофиқ алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва А.И. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 18 мартдаги 1737-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан кейин Жамғарма деб аталади) Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси аъзоларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(I бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, ўз балансига, миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб-китоб ва бошқа банк счётларига, ўз рамзи тасвирланган ва номи ёзилган муҳрга, штамплар, бланклар ҳамда бошқа атрибутларга эга бўлади.
Жамғармани тугатиш ва қайта ташкил қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ким ошди савдосида ер майдонларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан олинадиган тушумнинг 5,5 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек хорижий юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари;
Жамғармага бир йўла бериладиган 500 млн. сўм миқдоридаги, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси маблағлари ҳисобидан — 200 млн. сўм, Меҳнат вазирлиги маблағлари ҳисобидан — 50 млн. сўм, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан — 250 млн. сўм миқдоридаги молиявий ёрдам;
Жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини банк депозитлари шаклида ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тавсияси бўйича, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ бошқа шаклларда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар.
улар томонидан кредитни тўлашнинг зарур гаров, суғурта ва бошқа кафолатлари таъминланган ҳолда, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларининг эгаларига имтиёзли кредитлар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур хўжаликларга агротехника, транспорт ва зооветеринария хизмати кўрсатиш бўйича Уюшма барпо этадиган инфратузилма объектларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш бўйича кичик корхоналарни лойиҳалаш ҳамда қуриш;
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси таркибига кирувчи ташкил қилинадиган кичик корхоналарни, қайтариш асосида, айланма маблағлар билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш учун шароитлар яратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш билан боғлиқ дастурларни маблағ билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фаолиятнинг ҳар хил турлари бўйича шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари соҳаси ходимларини тайёрлаш ҳамда тайёрлаш тизимини яратиш ва ривожлантиришда қатнашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шахсий ёрдамчи хўжаликлар муаммолари бўйича конференциялар, семинарлар ўтказишга доир тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий микрокредитлар олиш шарт-шароитларини таъминлаш учун уларнинг гаровга қўйиладиган мол-мулки етишмаган тақдирда деҳқон ва фермер хўжаликлари устав жамғармаларини шакллантиришга улуш қўшиш.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг II қисмида белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни ўзининг банк счётларида жамғариш;
ўз маблағларидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига агротехника, транспорт ва зооветеринария хизмати кўрсатиш бўйича Уюшма барпо этадиган инфратузилма объектларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш бўйича кичик корхоналарни лойиҳалаш ҳамда қуришда фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз маблағларидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича дастурларни маблағ билан таъминлашда фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларига, улар томонидан тижорат банклари орқали кредитни тўлашнинг зарур кафолатлари таъминланган, кредитларни банклар балансида акс эттирган ҳолда, имтиёзли кредит бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси таркибига кирувчи кичик корхоналарни, қайтариш асосида, айланма маблағлар билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш, қоида бузишлар аниқланган тақдирда маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйиш ёки ажратилган маблағларни қайтариб олиш;
маблағларни НИОКР, конференциялар, семинарлар, Уюшма аъзоларининг реклама-ноширлик фаолиятига сарфлаш;
Уюшма аъзолари фойдасига Жамғарма томонидан берилган кафолатлар ва кафилликларни таъминлаш сифатида маблағларни тижорат банклари счётларига депонентга қўйиш;
вақтинчалик бўш маблағларни қисқа муддатли ликвидли молиявий воситаларга жойлаштириш (депозитлар, қарз қимматли қоғозлар ва шу кабилар).
Жамғарма фақат Уюшмага ҳамда унинг аъзоларига ва фақат банклар балансида акс эттирган ҳолда, тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқсиз, фақат хизмат кўрсатувчи банклар орқали ва кўпи билан 3 йил муддатга кредитлар беришга ҳақлидир.
Жамғарма савдо-воситачилик, лизинг, траст, ипотека операцияларини амалга ошириш, қарз маблағларни жалб этиш, шуъба корхоналарга эга бўлиш ёки уларни ташкил этиш, шунингдек бошқача тарзда ўзга юридик шахслар сармоясида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларини жойлаштириш ва сарфлаш бўйича барча операциялар Жамғарма Кенгаши билан келишилган ҳолда, Кенгаш тасдиқлаган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси (бюджети) доирасида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили 1 декабрдан кечиктирмай, уни йил чоракли, шунингдек даромадлар ва харажатлар моддалари бўйича тақсимлаган ҳолда навбатдаги йилга ўз бюджетини тузиш ва уни тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига киритиш;
ҳар календарь чорак тугагандан сўнг 10 кун давомида Молия вазирлигига, Давлат мулки қўмитасига ва Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмасига ўтган чорак учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили 1 февралдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўтган давр учун Жамғарма фаолияти тўғрисида батафсил ҳисобот тақдим этиш.
Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк ва Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси раҳбарлари ўринбосарларидан ташкил топган ва Жамғарма Кенгаши Раиси бошчилик қиладиган Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлар ва харажатлар сметаси (бюджет) ни тасдиқлайди. Жамғарма бюджети Молия вазирлигининг Жамғарма Кенгашидаги вакили билан келишилган ҳолдагина тасдиқланади;
Жамғарма маблағларининг белгиланган мақсадлар учун фойдаланилиши устидан назоратни Жамғарма Кенгаши ҳамда Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма фаолиятига жорий раҳбарликни ва жамғарма Кенгаши қарорларининг бажарилишини Жамғарма Кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан бўшатиладиган директор амалга оширади.
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
давлат органлари, муассасалар ва корхоналар, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, халқаро ташкилотларда Жамғарма номидан вакиллик қилади;
юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномалар тузади, Жамғарма номидан ишонч қоғозисиз ҳаракат қилади;
Жамғарманинг штатлар жадвалини, даромадлар ҳамда харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 18 мартдаги 1737-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Кимошди савдосида ер майдонларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан олинадиган тушумнинг 5,5 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек хорижий юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари;
Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 200 млн. сўм, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 50 млн. сўм, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 250 млн. сўм миқдорида текин ва бир йўла бериладиган молиявий ёрдам;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомда назарда тутилган мақсадларга тақсимланади ва фойдаланилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
5. Жамғармага мўлжалланган ким ошди савдосида ер майдонларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан олинадиган тушумнинг 5,5 фоизи миқдоридаги ва шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи маблағларининг 5 фоизи миқдоридаги маблағлар ўтказилиши, улар устидан назорат қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Жамғарма билан ким ошди савдосида ер майдонларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан тушадиган маблағларнинг 5,5 фоизи миқдоридаги маблағларни ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисида шартнома тузади. Кўрсатиб ўтилган шартнома асосида Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойда ҳисобот ойи тамом бўлгандан кейин 10-кунгача 5,5 фоиз миқдоридаги маблағларни Жамғарманинг махсус счётига ўтказадилар. Давлат мулки қўмитаси ва Жамғарма ўзаро ҳисоб-китоблар устидан назоратни таъминлаш мақсадида ҳар ойда Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни солиштиради.
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи миқдорини ҳисоблаб чиқиш ва ҳисоб-китоб тартиби солиқ тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади. Бунда бюджетга тўланадиган ер солиғининг ҳисоблаб чиқарилган суммаси 5 фоизга камаяди, у Жамғармага ўтказилади, қолган ҳисобланган сумма эса белгиланган тартибга мувофиқ бюджетга тўланиши керак.
Солиқ тўловчи деҳқон хўжаликлари Жамғармага тўланиши керак бўлган маблағларни ер солиғи тўлаш учун белгиланган тартибда ва муддатларда тўлайдилар. Улар солиқ органларига тақдим этадиган ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларда Жамғармага бадал сифатида тўланиши керак бўлган 5 фоиз миқдоридаги маблағлар алоҳида сатрда акс эттирилади.
Солиқ тўловчи жисмоний шахслар ер солиғини ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаллаб турган ер учун жамғармага ажратмаларни давлат солиқ органлари томонидан ёзиб бериладиган билдиришномалар асосида тўлайдилар. Бунда солиқ тўлаш учун бир вақтнинг ўзида иккита квитанция ёзилади: биттаси – бюджетга тўланиши керак бўлган солиқ суммасига (ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасининг 95 фоизи), иккинчиси – Жамғармага ажратмалар суммасига (ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасининг 5 фоизи).
Давлат солиқ қўмитасининг «1-Н» шаклидаги ҳисоботида ер солиғининг фақат республика бюджетига тушган суммаси кўрсатилади. Жамғармага тушган ер солиғи суммаси Жамғарманинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.
Жамғармага 5 фоиз миқдоридаги маблағларнинг ўз вақтида ўтказилиши учун жавобгарлик тўловчиларга юклатилади. Тўловнинг белгиланган муддатлари бузилган тақдирда уларга нисбатан бюджетга тўловлар ўз вақтида ўтказилмаганлиги сингари жазо жарималари қўлланилади.
Маблағлар тўғри тушиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ва Жамғарма ҳар ойда Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни солиштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари банк депозитлари шаклида ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда жойлаштирилиши мумкин.
7. Маблағларни тижорат банкларида депозитга жойлаштириш шартномалар асосида 9 ойгача бўлган муддатга амалга оширилади. Шартнома Жамғарма номидан Жамғарма директори томонидан имзоланади. Шартномада мажбурий тартибда қуйидаги шартлар қайд этилади:
Жамғарма счётига маблағларнинг ҳар бир ўтказилиши маблағлар банк томонидан ўтказилгандан кейинги иш кунида бажарилганлиги тўғрисида банк белгиси қўйилган тўлов топшириғи нусхасини тақдим этиш йўли билан тасдиқланиши керак.
Агар банк тузилган шартнома бўйича тўловларни белгиланган муддатда ўтказмаса, тўланмаган сумма ўша куннинг ўзида тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзлар жумласига киритилади.
8. Навбатдаги чорак давомида Жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банклари рўйхати, шунингдек депозитлар бўйича фоиз ставкалари диапазонлари Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади ва келишилади.
9. Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда Жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари 6 ойгача бўлган муддатга бошқа шаклларда ҳам қўйилиши мумкин.
10. Жамғарма фаолиятидан олинган даромадлар ва тушумлар унинг ихтиёрида қолади ҳамда Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси (бюджет) га мувофиқ Жамғарма тўғрисидаги Низомда назарда тутилган мақсадлар ва вазифаларни амалга оширишга йўналтирилади.
11. Жамғарма кредитларни фақат Уюшмаган ва унинг аъзоларига муддатлик, қайтариш ва ҳақ тўлаш принципларида ҳамда банклар балансида акс эттирилган ҳолда, тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқсиз, фақат хизмат кўрсатувчи банклар орқали уч йилдан кўп бўлмаган муддатга беришга ҳақлидир. Бунда Жамғарма маблағлари Ушбу банкларда кредит ресурслари сифатида ёки бир қарздор ёки қарздорлар гуруҳнинг мажбуриятлари бўйича таъминланган ҳолда жойлаштирилади.
12. Жамғарма маблағларини жойлаштириш ва тақсимлашга доир барча операциялар Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда Кенгаш томонидан тасдиқланган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси (бюджет) доирасида амалга оширилади.
13. Жамғарма ҳар бир календарь чорак тамом бўлгандан кейин 10 кун ичида Молия вазирлигига ва Давлат мулки қўмитасига, шунингдек Жамғарма Кенгашининг барча аъзоларига ўтган чорак учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади. Кўрсатиб ўтилган ҳисоботга мажбурий тартибда қуйидагилар киритилади:
ҳар бир счёт бўйича маблағлар харажати ёйиб кўрсатилган ҳолда тушумлар ва харажатлар тўғрисидаги маълумотлар (бунда Жамғарманинг ўз эҳтиёжларига харажатлар алоҳида кўрсатилади);
депозитлар бўйича операциялар ва вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш бўйича бошқа операциялар тўғрисидаги маълумотлар;
Бунда барча депозитлар, берилган кредитлар ва бошқа қўйилмалар бўйича қуйидагилар алоҳида кўрсатилади:
қарздорларнинг асосий қарзни ва муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлаши ҳисобига тўловлар, шунингдек фоиз тўловлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.