LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш учун Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан қўшимча равишда берилаётган грантлардан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон—Германия молиявий ҳамкорлиги доирасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «KfW» банки (Германия) ўртасида 2002 йил 17 июлда тузилган Молиявий таъминлаш тўғрисидаги шартномага мувофиқ Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида амалга оширилаётган «Сил касаллигига қарши курашиш—II» жорий лойиҳасига қўшимча равишда, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Сил касаллигига қарши курашиш—III» дастурини амалга ошириш учун 2,5 млн. евро миқдорида грант ажратилганлиги;
Ўзбекистон—Германия молиявий ҳамкорлиги доирасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «KfW» банки (Германия) ўртасида 2002 йил 10 сентябрда тузилган Молиявий таъминлаш тўғрисидаги шартномага мувофиқ Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш—II» дастурини амалга ошириш учун қўшимча равишда 2,5 млн евро миқдорида грант ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
кўрсатиб ўтилган грантларни олиш билан боғлиқ барча тартиботларни Германия томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш ҳамда сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив, саломатлигини муҳофаза қилиш учун ажратилаётган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий экспертлар ва консультантларни жалб этиш, «KfW» банки билан «Сил касаллигига қарши курашиш — III» ҳамда «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш — II» дастурларини маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги шартномаларни молиявий ҳамкорликнинг белгиланган тартиботларига мувофиқ тайёрлаш ва имзолаш масалаларини ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига юклансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
«KfW» банки билан тузилган шартномалар бўйича барча шартларнинг бажарилишини ҳамда иловага мувофиқ «Сил касаллигига қарши курашиш—III» ва «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш — II» дастурларининг амалга оширилишини таъминласин;
«Сил касаллигига қарши курашиш — III» ҳамда «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш — II» дастурларини амалга ошириш бўйича харид қилинадиган дори-дармонлар, препаратлар ва асбоб-анжомлар, транспорт воситалари рўйхатини молиявий маблағлар берилиши бўйича расмий тартиботлар тугаллангандан кейин бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
4. Юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория асбоб-анжомлари, бошқа товарларни харид қилиш тендер асосида, белгиланган молиявий ҳамкорлик тартиботларига мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
5. Кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида харид қилинадиган ноозиқ-овқат товарлар, товарлар ва асбоб-анжомлар, «Сил касаллигига қарши курашиш — III» ҳамда «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш — II» дастурларини амалга ошириш бўйича харид қилинадиган дори-дармонлар, препаратлар ва асбоб-анжомлар, транспорт воситалари рўйхатига мувофиқ божхона тўловлари тўлашдан ва импорт бўйича йиғимлардан озод қилинсин.
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида олинадиган дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория асбоб-анжомлари, сарфланадиган материалларни юклаш-тушириш ишларини ва тўплашни уларни аэропортда сақлашнинг бутун даврида тўлов ундирмасдан ташкил этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаларига биноан, «Сил касаллигига қарши курашиш — III» ҳамда «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш — II» дастурларини амалга оширишда, қатнашувчи хорижий мутахассисларга келиш визаларининг консуллик йиғимлари ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
8. Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда «Сил касаллигига қарши курашиш — III» ҳамда "Репродуктив саломатликка кўмаклашиш — II» дастурларини амалга ошириш учун юқорида кўрсатиб ўтилган грантлар доирасида олинадиган дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория асбоб-анжомлари, сарфланадиган материалларни қабул қилиб олиш, тўплаш, етказиб бериш, тақсимлашни ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Т/р | Лойиҳанинг номи ва тури | Маблағ билан таъминлаш манбаи | Харажатлар миқдори (млн. евро) | Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи маъмурий ҳудудлар | Бажариш муддати | ||||||||||
1. | «Сил касаллигига қарши курашиш—III» — тендер асосида, дори-дармонлар, тиббиёт ва лаборатория асбоб-анжомлари, транспорт воситалари сотиб олиш | «KfW» банки (Германия) гранти | 2,5 | Андижон, Наманган ва Фарроиа вилоятлари | 2002—2004 йиллар | ||||||||||
2. | «Репродуктив саломатликка кўмаклашиш—II»— тендер асосида замонавий контрацептив воситалар, ўқув ва ахборот материаллари, ташкилий техника сотиб олиш | «KfW» банки (Германия) гранти | 2,5 | Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари | 2002—2004 йиллар |