Ўзбекистон Республикасида солиқ тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 1997 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизимини жорий этсин.
2. Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 1997 йил 1 апрелгача солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини банк ҳужжатларининг барча шаклларига мажбурий киритиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
1. Солиқлар тўлиқ тўланишини ва махсус жамғармаларга маблағлар ажратилишини ҳамда ҳам солиқ органларининг, ҳам солиқ тўловчиларнинг давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг барча вазирликлари, идоралари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, банк муассасалари ҳамда бошқа муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи солиқ тўловчиларни кодлаштиришнинг ягона тизимини шакллантириш ушбу Низомни жорий этишнинг мақсади ҳисобланади.
солиқларнинг бюджетга тушишини ҳисобга олиш ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича маълумотларни компьютерда ишлашни жорий этиш;
солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича ахборотларнинг яхлитлиги ва ишончлилиги кўп томонлама текширилиши, назорат қилинишини ташкил этиш;
солиқ органлари билан давлат хокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, банк муассасалари ва молиявий тусдаги, шунингдек, кўчар ва кўчмас мулк бўйича операцияларни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар ўртасида ахборот айирбошлашни бирхиллаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
даромадларни, тўланган солиқларни ва хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, жисмоний шахслар томонидан ижтимоий ва бошқа суғурта бўйича давлат жамғармаларига тўловларни ҳисобга олишни бирхиллаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Идентификация рақами солиқ тўловчининг барча солиқ мажбуриятлари ва барча ижтимоий ҳуқуқлари бўйича ягона ҳисобланади, унинг давлат ҳокимияти ва назорат органлари билан давлат ижтимоий суғуртаси ҳамда бошқа суғурта жамғармаларидан тўловлар (маблағлар) олиш бўйича барча ўзаро муносабатларида қўлланади ва ўзгартирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Идентификация рақами бир марта берилади ва фақат юридик шахснинг тугатилиши, жисмоний шахснинг вафоти ёки бошқа мамлакатга кўчиб кетиши муносабати билан, ушбу воқеалар рўй бергандан кейин уч йил ўтгач, бекор қилиниши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Идентификация рақами солиқ тўловчиларга — юридик (жисмоний) шахсларга улар ўзлари жойлашган (яшайдиган) жойдаги давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш шаклларини тўлдиргандан кейин берилади. Рўйхатдан ўтказиш шакллари маълумотлари давлат солиқ инспекциясида компьютерга ёзилади, электрон почта орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига берилади. Давлат солиқ қўмитасида идентификация рақамини беришда такрорга йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир солиқ тўловчининг маълумотлари текширилади. Берилган идентификация рақами ёки уни бериш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, электрон почта орқали давлат солиқ инспекциясига қайтарилади. Давлат солиқ қўмитасидан идентификация рақами берилгани тўғрисидаги маълумотлар олингач давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчиларга идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказишга асос бўладиган рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда республика Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан ушбу ишларга вакил қилинган бошқа органлар томонидан (тадбиркорлик фаолияти, шунингдек, фаолиятнинг бошқа муайян турлари билан шуғулланиш учун) берилган лицензияларга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат махсус жамғармаларидан ижтимоий нафақалар бериш бўйича рўйхатдан ўтказиш ва тўлов ҳужжатларига қўйиш мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилаётган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартнома (контракт)ларида, уларга иловаларда;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан битишувлар содир этилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда, шу жумладан счёт-фактураларда ва транспорт ҳужжатларида;
хўжалик юритувчи субъектларда молиявий, мулкий ва қиймат ифодасига бўлган бошқа мажбуриятларнинг юзага келишини, шунингдек уларнинг чақирилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қиймат ифодасига эга бўлган мулк эгаси ҳуқуқи сотиб олинганлигини ва берилганлигини белгиловчи ва тасдиқловчи, шунингдек бундай ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 январда қабул қилинган 7-сон қарорига асосан олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) қуйидаги тоифадаги жисмоний шахсларга (Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, кейинги ўринларда «фуқаролар» деб юритилади);
доимий яшаш жойига эга бўлмаган, бироқ солиқ мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пайдо бўлган фуқароларга.
(7-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 январдаги 7-сон қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролар; шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинча турганлар ҳам; Ўзбекистон Республикасида календарь йилда 183 кундан кўпроқ турган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар («Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, хорижий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ).
9. Солиқ мажбуриятлари деганда жисмоний ёки юридик шахсда даромад олиш манбаи мавжудлиги ёки солиқ солишининг бошқа объекти тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Солиқ тўловчининг идентификация рақами тўққизта рақамли белгидан иборатдир, дастлабки 8 рақам солиқ тўловчининг ўз рақами, охирги рақам эса назорат сонини ташкил этади.
Бунда солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари барча тўплами солиқ тўловчиларнинг типларини аниқлаштирувчи икки туркумлаш гуруҳига: жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган.
бунда Х-солиқ тўловчининг идентификация рақами сонлари изчиллиги тўғрилигини назорат қилувчи сон, ушбу сон Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида компьютер томонидан солиқ тўловчига идентификация рақами бериш жараёнида муайян алгоритм бўйича шакллантирилади.
Зарурат бўлганда, кодлаштириш тизими имкониятларини кенгайтириш мақсадида қуйидаги кодлар захира қилинган:
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Кодлаштиришнинг мазкур тузилиши ўзгармас ва универсал ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва уларни қўллаш тизимда фойдаланиши керак.
12. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчиларга идентификация рақами солиқ тўловчи томонидан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш шаклини тўлдиришга кўрсатилган маълумотлар асосида берилади. Солиқ органлари билан давлат ҳокимияти бошқаруви бошқа органлари ўртасида ахборот айирбошлашни 1-хиллаштириш мақсадида солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларида унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасида берилган КТУТ коди кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш у ташкил этилган жой бўйича солиқ инспекцияси томонидан фақат бир марта амалга оширилади.
14. Юридик шахсни солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш унинг томонидан ўзи ташкил этилган жойдаги давлат солиқ инспекциясида тўлдирилган рўйхатдан ўтказиш солиқ шакли маълумотлари асосида Давлат солиқ қўмитасида унга идентификация рақами берилгандан ҳамда унга ташкил этилган жой бўйича давлат солиқ инспекциясида солиқ органларида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилгандан ва идентификация рақами берилгандан кейин тугалланган ҳисобланади.
15. Қонунда назарда тутилган ҳолларда мустақил юридик шахс сифатида иш кўрувчи ҳамда алоҳида ҳисоб-китоб счётига эга бўлган ваколатхоналар ва филиалларни рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш маълумотларида бош корхонанинг идентификация рақами ҳам кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Солиқ тўловчи мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларга ўзининг идентификация рақамини аниқ ва равшан қўйиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчиларга идентификация рақами тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи солиқ тўловчи томонидан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида солиқ мажбуриятлари пайдо бўлиши факти юзасидан рўйхатдан ўтказиш шакли тўлдирилгандан кейин берилади. Бошқа солиқ тўловчиларга — жисмоний шахсларга рўйхатдан ўтказиш шакллари уйма-уй юриб расмийлаштирилади. Солиқ органлари билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви бошқа органлари ўртасида ахборот айирбошлашни бирлаштириш мақсадида Ўзбекистон фуқароларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти рақами ва идентификация рақами (шахсий коди) кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Жисмоний шахсни рўйхатдан ўтказиш яшаш жойи бўйича давлат солиқ инспекциясида фақат бир марта амалга оширилади. Ҳар бир солиқ тўловчи фақат битта идентификация рақамига эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Жисмоний шахсни солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш унинг томонидан яшаш жойи бўйича давлат солиқ инспекциясида тўлдирилган рўйхатдан ўтказиш солиқ шакли асосида Давлат солиқ қўмитасида унга идентификация рақами берилгандан кейин тугалланган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Солиқ тўловчи мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларга ўзининг идентификация рақамини аниқ ва равшан қўйиши шарт.
21. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ўз паспортидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда давлат солиқ инспекциясида асосий рўйхатдан ўтказиш маълумотлари ўзгаришини ҳисобга олишнинг рўйхатдан ўтказиш шаклларини тўлдирадилар, бошқа солиқ тўловчиларга — жисмоний шахсларга ушбу шакллар уйма-уй юриб тўлдирилади.
22. Жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш эски намунадаги паспортга эга бўлган фуқаролар учун ҳам, янги намунадаги паспортга эга бўлган фуқаролар учун ҳам амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказиш учун солиқ органларига, ижтимоий имтиёзларга эга бўлганлар учун эса — ижтимоий суғурта органларига ўз вақтида келмасликлари, шунингдек, мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган барча ҳужжатларда декларация тўлдиришда идентификация рақамининг нотўғри ва ноаниқ кўрсатилиши ҳисобга олиш ҳужжатларини бузиб кўрсатишга тенглаштирилади ва қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.