а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4105-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги «Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3487-сон қарори билан белгиланган хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдоларини ўтказмасдан, шунингдек, тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали тузилган импорт шартномалари ва уларга қўшимча битимлар бундан мустасно. Бунда, импорт шартномалари ва уларга қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш учун хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек, жорий фаолият бўйича — ишлаб чиқариш нормативларига мувофиқ импорт контрактини тузиш зарурлигининг асосланиши қўшимча равишда тақдим этилади» сўзлари билан тўлдирилсин.