LexUZ шарҳи
Мазкур Ҳадли битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 февралдаги ПҚ-4208-сонли «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
иш ўринларини яратиш, иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий тараққиёт учун масъул ва барқарор туризм аҳамиятини эътироф этиб,
сайёҳлик муносабатларини ривожлантириш ва рағбатлантириш, сайёҳлар оқимини ошириш ва уларнинг туризм соҳасидаги хусусий секторлари ҳамда туризм учун масъул давлат муассасалари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш заруратини ҳисобга олган ҳолда,
1. Томонлар ўз давлатларининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўзларининг туристик йўналишлари ва маданий меросини тарғиб қилиш тадбирларини тайёрлаш ва амалга оширишда ахборот, илғор амалиёт ва тажриба алмашиш, шунингдек, техник ёрдамни рағбатлантириш орқали ўзаро ёрдам беришга интиладилар.
2. Томонлар ўз давлатларининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ икки давлатнинг хусусий ва давлат сайёҳлик секторлари ўртасида тегишли лойиҳаларда, жумладан, қуйидаги мавзулар бўйича ахборот, илғор амалиёт ва тажриба алмашиш ҳамда техник ёрдам кўрсатиш орқали ҳамкорликни рағбатлантиришга ҳаракат қиладилар:
3. Томонлар икки мамлакатнинг сайёҳлик соҳасидаги кадрлар салоҳиятини мустаҳкамланишига кўмаклашиш мақсадида икки мамлакат мутахассисларининг малака ошириш дастурларини амалга оширишни рағбатлантиришга ҳаракат қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Франция Республикаси Европа масалалари ва ташқи ишлар вазирлиги мазкур Ҳадли битимни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланадилар.
Мазкур Ҳадли битимда белгиланган тадбирлар Томонларнинг ваколатли ташкилотлари ва идоралари томонидан тасдиқлаш учун тақдим этиладиган махсус келишувлар, дастурлар ёки лойиҳалар орқали амалга оширилиши мумкин. Бундай келишувлар, дастурлар ёки лойиҳалар мазкур Ҳадли битим доирасида амалга ошириладиган махсус тадбирларнинг мақсадлари, молиявий шартлари ва бошқа масалаларини белгилаб беради.
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра мазкур Ҳадли битимга исталган вақтда ёзма равишда ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ҳар қандай ўзгартиришлар мазкур Ҳадли битимнинг 6-моддасида белгиланган тартибда кучга киради ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Мазкур Ҳадли битимни талқин қилиш ва/ёки қўллашда юзага келадиган Томонлар ўртасидаги ҳар қандай низолар Томонлар ўртасида ўзаро маслаҳатлашув ва музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қилинади.
Мазкур Ҳадли битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган процедураларни тугатганликлари тўғрисидаги охирги ёзма хабарномани дипломатик каналлар орқали олган санадан бошлаб кучга киради.
Томонларнинг ҳар бири мазкур Ҳадли битимнинг амал қилишини бошқа Томонга дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориш орқали исталган вақтда тугатиши мумкин. Бундай ҳолатда, Ҳадли битим хабарнома олинган санадан кейин 2 ой ўтгач ўз кучини йўқотади.
Мазкур Ҳадли битим номуайян муддатга тузилади, башарти уни тугатиш истаги бўлса, Ҳадли битим Томонлардан бири иккинчи Томоннинг уни тугатиш нияти тўғрисидаги ёзма хабарномасини олган санадан сўнг олти ой давомида ўз кучида қолади.
Мазкур Ҳадли битимнинг тугатилиши Томонларнинг ушбу Ҳадли битим доирасида амалга оширилаётган лойиҳалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Бунинг тасдиғи сифатида Томонларнинг ўз ҳукуматлари томонидан лозим даражада ваколатлантирилган вакиллари мазкур Ҳадли битимни имзоладилар.