08.04.1995 йилдаги 124-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 08.04.1995 йилдаги 124-сон
Дата вступления в силу
08.04.1995
а) қимматбаҳо металлар бўйича (соф ҳолдаги бир грамми учун):
олтин, платина, палладий, родий, иридий, осмий, рутений— сотиш нархларининг ўн баравари миқдорида;
кумуш— сотиш нархларининг олти баравари миқдорида;
б) қимматбаҳо тошлар бўйича:
табиий олмослар, бриллиант, зумрад, сапфир, ёқут, марварид (сортларга ажратилмаган хом ашё)— тош йўқотилган вақтда сортларга ажратишнинг аниқ босқичида хом ашёнинг ўртача нархи бўйича хисоблаб чиқилган баҳосининг тўрт баравари миқдорида;
сортларга ажратилган хом ашё— амалдаги нархлар бўйича улар баҳосининг тўрт баравари миқдорида;
қирраланган қийматбаҳо тошлар— амалдаги экспорт қилиш нархлари бўйича улар қиймати миқдорида, бундай қиймат мавжуд бўлмаган тақдирда бу тошларнинг амалдаги сотиб олиш нархларининг уч баравари миқдорида;
олмос асбоблардан чиқариб олинган олмослар— уларнинг амалдаги нархларининг ўн баравари миқдорида; ва олмос чиқиндилари
в) табиий олмос кукунидан тайёрланган олмос асбоблар ҳамда олмос кукуни бўйича — амалдаги нархларнинг олти баравари миқдорида;
г) таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар учун— экспонатларнинг тарихий-бадиий қимматини, бозор конъюнктурасини тошлар бўлган музей ва мазкур банднинг «а» ва «б» кичик экспонатлари бўйича бандларида белгиланган қимматбаҳо моддий жавобгарлик миқдорларини ҳисобга олиб экспертлар томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳодан келиб чиққан ҳолда;
д) чет эл валютаси, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва фонд бойликлари бўйича:
чет эл валютаси, чет эл валютасидаги тўлов зарар ундириб олинадиган ҳужжатлари ва фонд бойликлари— Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кунда амалда бўлган сўм курси бўйича аниқланадиган улар баҳосининг беш баравари миқдорида.