20.08.2018 йилдаги ПҚ-3913-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 07/20/4804/1173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 07/20/4804/1173-сон)

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шаҳсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси

Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюролар

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ҳудудий марказлари

Туман (шахар ) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари

Жамоат ишлари жамғармаси

 

Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш марказлари

 

Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари

Касб-ҳунар коллежлари ҳамда олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш марказлари

Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари

«Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Мономарказ» МЧЖ*

Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш Республика илмий маркази

«Ахборот-комьютер маркази «Mehnat.uz»» МЧЖ **

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 07/21/5140/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 07/20/4804/1173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 07/21/5140/0538-сон)

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикаси Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенцияларига қўшилиши тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

«Халқаро меҳнат нормаларини қўллашга кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида» (144-сон. 1978 йил 19 май);

«Мажбурий ёки бажарилиши шарт бўлган меҳнат ҳақида»ги конвенцияга қўшимча баённомага Ўзбекистон Республикаси қўшилиши тўғрисида» (29-сон, 2016 йил 9 ноябрь).

Қонун лойиҳаси

уч ой муддатда

Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссияси (Т. Норбоева, Ш. Кудбиев, К. Рафиқов)

2.

Ўзбекистон Республикаси Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенцияларига қўшилиши тўғрисида асослантирилган таклифлар ва қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

«Саноат ва савдодаги меҳнат инспекцияси тўғрисида» (81-сон, 1950 йил 7 апрель);

«Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат инспекцияси тўғрисида» (129-сон. 1972 йил 19 январь).

Қонун лойиҳаси

2019 йил март

Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссияси (Т. Норбоева, Ш. Кудбиев)

3.

Меҳнат қонунчилигини такроран бузганлик, шу жумладан иш берувчи томонидан меҳнат муносабатларини тегишли тартибда расмийлаштирилмаганлик учун жавобгарлик белгилаш ва кучайтиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2018 йил октябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Адлия вазирлиги (Н. Жураев)

4.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

икки ой муддатда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Адлия вазирлиги (Н. Жўраев)

5.

Қуйидаги:

«Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш республика курслари тўғрисида»ги;

«Меҳнат органлари ходимларининг, шу жумладан Давлат меҳнат инспекцияси инспекторларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ижрочилар қарорлари

икки ой муддатда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

II. Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар

6.

Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касаллиги кўрсаткичларининг пасайишида иш берувчиларга кўмаклашувчи еттита «Олтин қоидалар»нинг амалга оширилишига қаратилган Ижтимоий таъминот халқаро уюшмасининг (МАСО) «Жароҳатланишга барҳам бериш» (Vision Zero) концепциясига Ўзбекистоннинг қўшилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шу жумладан:

кўрсатилган Концепция принципларига содиқлик асосидаги етакчилик;

ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касаллигининг хавфларини аниқлаш ҳамда тегишли хавф-хатарларни назорат қилиш;

ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларини камайтириш мақсадларини белгилаш ҳамда тегишли дастурларни ишлаб чиқиш;

ташкилотчиликнинг юқори даражасига эришиш орқали меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тизимини яратиш;

дастгоҳ ва қурилмалар билан ишлашда иш жойларидаги хавфсизлик ва гигиенани таъминлаш;

касбий кўникмаларни ривожлантириш йўли билан кадрлар малакасини ошириш;

кадрларга ва уларни рағбатлантиришга инвестициялар.

Ижрочилар қарорлари

2018-2019 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев), «Саноатгеоконтехназорат» ДИ (О. Юнусов), «Ўздавэнергоназорат» ДИ (У. Эгамбердиев)

7.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа корхоналари, ташкилотларида Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини кенг жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. бунда:

муайян иш берувчиларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид сиёсат, мақсадлар ва тартиб-таомилларни ўрнатиш бўйича ягона чора-тадбирлар комплексини амалга оширишга;

хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва хавф-хатарлари таъсирини камайтириш, шу асосда меҳнат унумдорлигини оширишни рағбатлантиришга;

меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга қаратилган.

Ижрочилар қарорлари

2018-2019 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев), «Саноатгеоконтехназорат» ДИ (О. Юнусов), «Ўздавэнергоназорат» ДИ (У. Эгамбердиев)

8.

«Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича превентив ёрдам» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бунда:

меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ишларни амалга ошириш масалалари юзасидан иш берувчилар ва ходимларга методологик ва консультатив ёрдам кўрсатишга;

меҳнат ҳуқуқи нормаларини қамраб олувчи меҳнат қонунчилиги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига риоя қилишнинг энг самарали воситалари ва усуллари тўғрисидаги ахборотлар билан иш берувчилар ва ходимларни таъминлашга қаратилган.

Ижрочилар қарори

2018-2019 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев)

9.

Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини, Меҳнат хавфсизлиги стандартларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, уларни ишлаб чиқиш бўйича талабларни. жорий қилиш, баҳолаш ва такомиллаштириш ҳамда бошқаларни ўз ичига олувчи ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими ва хавфсизлик стандартларини такомиллаштириш.

Ижрочилар қарори

2018-2019 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев)

10.

Меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларининг аттестация ҳужжатларини экспертизадан ўтказишнинг шаффоф онлайн-механизмларини ўрнатиш.

Ижрочилар қарори

2018-2019 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев)

11.

Бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари соҳасида илмий-амалий бош муассаса сифатида Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказининг фаолиятини тубдан кучайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ижрочилар қарори

2018 йилда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов)

12.

Давлат меҳнат инспекцияси органларининг фаолиятига фуқароларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳуқуқларига риоя этиш ва ҳимоя қилиш, айниқса иш берувчи томонидан вакансияларни яширганлик ҳолатлари бўйича, статистик маълумотларни олиш орқали камерал назорат механизмларини жорий қилиш.

Ижрочилар қарори

2018 йилда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов)

III. Давлат меҳнат инспекцияси ходимларининг малакасини ошириш ва меҳнатини рағбатлантириш

13.

Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш Республика курсларининг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш, бунда:

Давлат меҳнат инспекциясига ишга қабул қилинишида номзодлар икки ҳафталик мажбурий кириш-мослаштириш курсларидан ўтиши;

Давлат меҳнат инспекцияси ходимларини камида уч йилда бир марта малака ошириш курсларида ўқитилиши назарда тутилади.

Ижрочилар қарори

икки ой муддатда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов)

14.

Меҳнат органлари ходимларини, шу жумладан Давлат меҳнат инспекцияси ходимларини стажировкага ХМТнинг Турин шаҳридаги (Италия) Халқаро ўқитиш маркази, олий таълим муассасалари ва бошқа хорижий давлатларнинг малака ошириш ташкилотларига бандликка кўмаклашиш, меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқиш ва малака ошириш учун юбориш.

Ижрочилар қарори

келишилган жадвалларга мувофиқ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов)

IV. Аҳоли, ходимлар ва иш берувчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро конференциялар ўтказиш

15.

Муносиб меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ХМТ Бош директори ва бошқа халқаро ташкилотлар иштирокида Тошкент шаҳрида халқаро конференция ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2018 йил декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев)

16.

«Меҳнат хавфсизлиги ва уни муҳофаза қилиш — 2019» халқаро кўргазмаси ва семинарини ўтказиш, бунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ижтимоий таъминот Халқаро уюшмаси ўртасида «Жароҳатланишга барҳам бериш» Концепциясини олга суриш бўйича ҳамфикрлик ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаш имконияти кўриб

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2019 йил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев)

17.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. шу жумладан:

плакатлар, рисолалар. видеороликлар тайёрлаш ва иш берувчилар ҳамда ходимлар ўртасида тарқатиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича маърузалар, мунозаралар ва семинарлар, кўргазмалар ташкил этиш, унда меҳнат гигиенаси қоидалари ва хавфсиз иш усулларининг амалда қўлланишини намойиш этиш;

фуқароларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид телекўрсатув ва радио эшиттиришлар, газета мақолаларини ташкил қилиш;

«Меҳнат гигиенаси» ва «Хавфсизлик техникаси» фанлари, шунингдек бошқа тегишли фанлар бўйича ўқув соатларини умумтаълим мактабларининг ўқитиш дастурига киритиш юзасидан таклифлар киритиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари, фаол фуқаролар билан биргаликда қишлоқ хўжалигида ишловчи, айниқса мавсумий ишларда ишловчи шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш. мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва унга бутунлай барҳам бериш масалалари юзасидан учрашувлар ва суҳбатлар ташкил этиш.

Ижрочилар қарори

2018 йилдан бошлаб

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Б. Махмадалиев), Савдо-саноат палатаси (И. Жасимов). МГРК (А. Хаджаев)