Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,
2017 йил 6 мартда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисида Шартнома ва 2015 йил 8 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий принциплари тўғрисида Меморандум қоидаларига амал қилиб,
икки мамлакат ўртасида транспорт ва юклар транзити соҳасида ҳамкорликни ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадларида,
Томонлар Ўзбекистон Республикаси корхоналари ишлаб чиқарадиган ва учинчи мамлакатларга экспорт учун мўлжалланган аммиакли селитрани Туркманистон ҳудуди орқали транзитига рухсатнома бериш процедураларини енгиллаштиришга келишдилар.
Қуйидагилар мазкур Меморандумни амалга ошириш бўйича Томонларнинг ваколатли органлари ҳисобланадилар:
Туркманистон томонидан — Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги, «Туркменхимия» Давлат концерни, Туркманистон мудофаа вазирлиги, Туркманистон Давлат божхона хизмати;
Мазкур Меморандумни амалга ошириш бўйича ваколатлар Томонлар давлатларининг бошқа органларига берилган ёки уларнинг номлари ўзгарган тақдирда Томонлар бу тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси корхоналари ишлаб чиқарадиган ва учинчи мамлакатларга экспорт учун мўлжалланган аммиакли селитрани Туркманистон ҳудуди орқали транзитини ташкиллаштиришга кўмаклашадилар;
транзит ташишларнинг кечиктирилиши ва чекловларини бартараф этиш учун зарур чораларни кўради, форс-мажор ҳолатлар бундан мустасно.
2. Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Ўзбекистон Республикаси корхоналари ишлаб чиқарадиган ва учинчи мамлакатларга экспорт учун мўлжалланган аммиакли селитра транзитига рухсатномани олиш учун Туркманистон қонунчилиги асосида барча зарур ҳужжатларнинг тақдим этилишини таъминлайдилар.
Мазкур Меморандум қоидаларини талқин қилиш ва қўллашда вужудга келиши мумкин бўлган ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади.
Томонларнинг ўзаро келишувга мувофиқ мазкур Меморандумга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Мазкур Меморандум 5 (беш) йил муддатга тузилади, башарти Томонлардан бири тегишли беш йиллик муддат тугашидан 6 (олти) ой аввал мазкур Меморандумнинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг амал қилиши ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узаяверади.