Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 августдаги ЎРҚ-635-сонли «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ушбу Қонун вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларни тузиш, тугатиш, уларнинг чегараларини ўзгартириш, маъмурий марказларни кўчириш ҳамда аҳоли пунктларини шаҳар, шаҳарчалари туркумига ўтказиш, маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмларига, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жўғрофий, геологик ва бошқа объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вилоятларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.
Туманларни тузиш ва тугатиш тегишли вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қорақалпоғистон Республикасида туманларни тузиш ва тугатиш Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади. (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 69-моддаси.)
Қишлоқлар, овулларни тузиш ва тугатиш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикасининг чегараси фақат унинг розилиги билан Жўқорғи Кенгес қарорига асосан Олий Мажлис томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Вилоятлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.
Қишлоқлар ва овуллар чегарасини ўзгартириш, аҳоли пунктларини бирлаштириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ва кўчириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.
Вилоятларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш тегишли вилоят ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.
Туманлар, қишлоқлар, овулларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.
Республика (Қорақалпоғистон Республикасида), вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига, қоида тариқасида, камида ўттиз минг аҳолиси бўлган, муҳим маъмурий аҳамият касб этадиган, истиқболли иқтисодий ва маданий марказлар деб ҳисобланган шаҳарлар киритилиши мумкин.
Шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш, уларни қайта тузиш тегишли вилоят ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 30 августдаги 304-I-сон «Жиззах вилоятининг Даштобод шаҳрини вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида»ги Қарори.
Шаҳарларни республика (Қорақалпоғистон Республикасида) бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш, уларни қайта тузиш Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.
Туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига, қоида тариқасида, камида етти минг аҳолиси бўлган, саноат корхоналари ва ривожланган инфраструктураси мавжуд шаҳарчалар, аҳоли пунктлари киритилиши мумкин.
Шаҳарчаларни, аҳоли пунктларини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш, уларни қайта тузиш тегишли вилоят ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 4 декабрдаги 135-II-сон «Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида»ги Қарори ва бошқалар.
Шаҳарчалар туркумига саноат корхоналари, қурилишлар, темир йўл станциялари ва бошқа муҳим объектлар яқинида жойлашган ҳамда қоида тариқасида камида икки минг аҳолиси бўлган аҳоли пунктлари киритилиши мумкин.
Аҳоли пунктларини шаҳарчалар туркумига киритиш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июлдаги ПҚ-120-сонли «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 мартдаги 68-сонли «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Шаҳарларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли вилоят, Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 7 майдаги 53-II-сон «Шаҳрисабз шаҳрининг чегарасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2009 йил 20 августдаги 1061-I-сон «Зарафшон шаҳрининг чегарасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори.
Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли туман, шаҳар ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.
Шаҳарчаларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тегишли вилоят ҳокимларининг илтимосномасига асосан Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикасида туманлар, шаҳарларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тегишли туман, шаҳар ҳокимларининг илтимосномасига асосан Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.
Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тегишли туман, шаҳар ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш вақтида Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган номларни беришга, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига эса Қорақалпоғистон Республикаси ёки ушбу вилоятда мавжуд бўлган номларни беришга йўл қўйилмайди.
Вилоятлар, шаҳарлар, туманлар, қишлоқлар, овуллар, шаҳарчалар, аҳоли пунктларига одамларнинг номини беришга, шунингдек уларни тарихий воқеалар шарафига номлашга қоида тариқасида йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллалар, кўчалар, майдонлар, ҳиёбонлар, боғлар, аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг тақдимномасига мувофиқ халқ депутатлари тегишли туман, шаҳар Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика бўйсунувидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ушбу объект жойлашган маҳаллий ҳокимият органининг розилиги бўлган ҳолда тегишли вазирлик, идоранинг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Маҳаллий бўйсунувдаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати, вилоят, Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари, идоралари тизимига кирувчи маҳаллий бўйсунувидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларга Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан берилаётган номлар, улар билан келишилган бўлиши керак.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, ушбу вилоят, Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган бошқа объектларга бериб бўлинган номларни бериш, шунингдек тегишли вазирлик, идоранинг бошқа ташкилотларига бериб бўлинган номларни беришга рухсат этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Физик-жўғрофий объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тақдимномасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Геологик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг тақдимномасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Табиати муҳофаза этиладиган объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тақдимномасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Монументал санъат асарларига ном бериш, уларга оид тагсўз матнларини тасдиқлаш Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллалар, кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, боғлар ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, физик-жўғрофий, геологик, табиати муҳофаза этиладиган ва бошқа объектларга давлат, жамоат арбобларининг, сиёсий арбобларининг, Ватан ҳимоячилари, меҳнат қаҳрамонлари, фан, маданият арбоблари ва бошқа хизмат кўрсатган одамларнинг номини бериш фақат уларнинг вафотидан сўнг амалга оширилиши мумкин.
Одамларнинг номини бериш тўғрисидаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларни тузиш, тугатиш, чегараларини ўзгартириш, маъмурий марказларни кўчириш, аҳоли пунктларини шаҳар, шаҳарчалар туркумига ўтказиш, маъмурий-ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ҳақидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномасида эълон қилиниши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мавжуд аҳоли пунктлари ҳисобининг юритилишини ҳамда янги пайдо бўлганлари рўйхатдан ўтказилишини тегишли равишда Жўқорғи Кенгес, вилоят ҳокимликлари таъминлайдилар.
Маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, бошқа топонимик объектлар номининг ёзилишига аниқлик киритишни, тегишли объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ҳуқуқи берилган органлар амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.