Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Ҳужжат 24.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўртача ойлиқ иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг 1-бандидаги «ишсизлик нафақасини тўлаш» сўзларидан кейин «шунингдек олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври» сўзлари қўшилсин.
биринчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
1-банддан «ва жисмоний шахслар» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банддан «ва жисмоний шахслар» сўзлари чиқариб ташлансин;
илованинг номидан «ва жисмоний шахслар» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини янада ривожлантириш ва турар жойларга хизматлар кўрсатишнинг аниқ бозорини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 12 апрелдаги 64-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 15-сон, 127-модда) 4-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг захира жамғармаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) қарорнинг номи ва 1-банддан «ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи» сўзлари чиқариб ташлансин;
илованинг номи ва 1-банддан «ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
4-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 2-бобнинг 1-параграфи номидан «ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи»сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 7-банддан «ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 13-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган солиқ ҳисоботлари шакллари бўйича юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи суммалари ҳисоб-китоблари. Ушбу ҳисоб-китоблар юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ ҳисоботлари шаклларида назарда тутилган тегишли солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида тузилади ва унда юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси бўйича солиқ суммалари алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади. Бунда юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ҳисоб-китоблар тақдим этилаётганда унинг ҳар бир алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқлар суммалари бўйича ҳисоб-китоблар нусхалари илова қилинади.»
д) 1 — 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бевосита Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази иштирокида таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасининг ҳолати мунтазам равишда ўрганилишини, кейинчалик улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурлари шакллантирилишини ташкил этади»;
бешинчи хатбошидаги «таълим ва тиббиёт» сўзлари «таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда жорий йил 15 июнгача кейинги йил учун Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига барча йўналишлар бўйича Жамғарма харажатлари прогнозларини, Жамғарма харажатлари бўйича бюджет сўровини ҳамда кейинги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини тақдим этадилар»;
16-банднинг иккинчи хатбошидаги «таълим ва тиббиёт» сўзлари «таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган тегишли вазирликлар ва идораларга, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банднинг «б» кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин;
19-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
21-банддаги «таълим ва тиббиёт» сўзлари «таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
25-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
иккинчи хатбошидаги «идораларнинг — таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар» сўзлари «идораларнинг, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар — илмий-тадқиқот муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар» сўзлари «Касб-ҳунар» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар» сўзлари «илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш доирасида ташкилий тартиботларни ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини, шунингдек, функциялари ва вазифаларини регламентлайди.»;
биринчи хатбошидаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача таълим ва халқ таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача таълим бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари (туман (шаҳар) мактабгача таълим ва халқ таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бўлинмалари ҳар йили 1 апрелгача келгуси йилда реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим ва тиббиёт муассасаларининг дастлабки рўйхатини аниқлайдилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритадилар»;
5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишчи гуруҳлар таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача таълим бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг, Қурилиш вазирлиги Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий иқтисодиёт бошқармаларининг, шунингдек, молия органларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари киритилади»;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
8-банд қуйидаги таҳрирда қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг тақдим этилган дастлабки дастурларини ўрганадилар, зарурат бўлганда, жойнинг ўзига борган ҳолда уларни аниқлаштирадилар ҳамда ҳар йили 15 июнгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига вилоятлар ва объектлар бўйича таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг кейинги йил учун дастурини тақдим этадилар.».
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
12-банддаги «таълим ва тиббиёт муассасаларини» сўзлари «таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази