________________________________________ (ташкилотнинг номи) Этил спиртининг ҳисобини юритиш | ||||||||||||||||
Т/р | Ойлар | Этил спирти ҳисобга олинган сана | Этил спиртини кирим қилиш | Этил спиртини ҳисобдан чиқариш | Этил спиртининг ҳаракати (қолдиғи) | |||||||||||
Этил спирти қайси ташкилотдан қабул қилинганлиги (ташкилот номи) | Қабул қилинган этил спиртининг кирим ҳужжати (счёт-фактура, юк хати, далолатнома) санаси ва рақами | Қабул қилинган этил спиртининг миқдори | Қабул қилинган этил спиртининг фоизи | Қабул қилинган этил спиртининг серияси / партияси | ||||||||||||
Этил спиртининг берилган санаси | Этил спирти берилган ташкилот (таркибий тузилма) | Берилган этил спиртининг миқдори | Берилган этил спиртининг фоизи | Берилган этил спиртининг серияси / партияси | Этил спиртини қабул қилиб олган ташкилот (таркибий тузилма) масъул ходими Ф.И.О. | Этил спиртининг табиий йўқотиш миқдори (бунда ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган далолатноманинг санаси ва сони ҳам кўрсатилади) | ||||||||||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | ||
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 06.02.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2970
Дата вступления в силу
08.05.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тиббиёт амалиётида қўлланиладиган этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низомнинг талаблари тиббий ва фармацевтика фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, шу жумладан даволаш-профилактика муассасалари ва уларнинг дорихоналарига (бундан буён матнда тиббий ва фармацевтика фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар) нисбатан татбиқ этилади.
2. 70 фоизли этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
3. 96 (шу жумладан 96,1 — 96,6) фоизли этил спирти (бундан буён матнда 96 фоизли этил спирти деб юритилади) фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар (бундан баён матнда этил спиртини реализация қилувчи ташкилотлар деб юритилади) томонидан реализация қилинади.
4. 96 фоизли этил спирти фақат тиббиёт амалиётида қўллаш учун тиббий ва фармацевтик фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларга уларнинг 96 фоизли этил спиртга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида реализация қилинади.
7. 96 фоизли этил спиртини реализация қилишда Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, меҳнат муҳофазаси қоидаларига, техника хавфсизлиги қоидаларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши таъминланиши керак.
8. Этил спиртини реализация қилувчи ташкилотлар манфаатдор шахсларга реализация қилинадиган 96 фоизли этил спиртининг мувофиқлик сертификати билан танишишлари учун имконият яратиши шарт.
9. Ташкилотга қабул қилинган (кирим қилинган) ва ташкилот ҳисобида мавжуд бўлган 96 фоизли этил спиртининг ҳисоби ташкилот раҳбари томонидан тайинланган этил спиртини ҳисобга олиш, сақлаш ва бериш бўйича масъул шахс (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) томонидан доимий равишда олиб борилиши шарт.
10. 96 фоизли этил спирти у қабул қилинган (кирим қилинган) куннинг ўзида ташкилотларда мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган этил спиртининг ҳисобини юритиш китобида (бундан буён матнда китоб деб юритилади) ҳисобга олиниши лозим.
Китобнинг охирги бетида жами варақлар сони кўрсатилиб, масъул шахс томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) қўйилади.
12. Китобда 96 фоизли этил спиртини ҳисобга олиш билан бирга унинг ҳисобдан чиқарилиши, ҳисобда мавжуд бўлган этил спиртининг ҳаракати (қолдиғи) ҳақидаги маълумотлар ҳам қайд қилиб борилади.
13. Китобни тўлдиришда йўл қўйилган хато бир чизиқ билан ўчирилади ва кейинги қаторга тўғри ёзув киритилади. Киритилган ҳар бир тузатиш шу варақда тузатишнинг ўнг тарафида изоҳланиб, масъул шахснинг имзоси ҳамда ташкилот муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланиши зарур. Китобдаги ёзувларни ўчириш, бўяш, устидан қоғоз ёпиштириш, шунингдек китобда очиқ қаторлар қолдириш тақиқланади.
14. 96 фоизли этил спиртининг табиий йўқотиш миқдори ҳар ойда (ойнинг 3 санасигача) этил спиртининг ҳақиқий қолдиғини инвентаризациядан ўтказишда ҳисоблаб чиқилади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади.
96 фоизли этил спиртини сақлашда табиий йўқотиш миқдори Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2524, 2013 йил 15 ноябрь) 10-иловасига мувофиқ аниқланади.
15. Масъул шахс ташкилот раҳбарининг кўрсатмасига асосан этил спиртини ташкилот таркибий тузилмаларига уларнинг талабномаларида кўрсатилган миқдорга мутаносиб равишда фойдаланиш учун беради, бундан этил спиртини реализация қилувчи ташкилотлар мустасно.
16. Берилган 96 фоизли этил спиртининг ҳар кунлик фойдаланилган миқдори ҳисоби олиб борилиши зарур, бундан этил спиртини реализация қилувчи ташкилотлар мустасно.
17. Масъул шахс 96 фоизли этил спиртини ҳисобга олиш ва бериш учун моддий жавобгар шахс ҳисобланади.
18. 96 фоизли этил спирти этил спиртини реализация қилувчи ташкилотларда омборхоналарда сақланиши шарт.
Тиббий ва фармацевтика фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 96 фоизли этил спирти омборхоналарда ёхуд дори воситалари сақланадиган хоналарда қулфланадиган жавонларда сақланади.
19. 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхоналар (хоналар) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига жавоб бериши керак.
20. 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхонада электр таъминоти, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация тизими ҳамда ҳаво алмаштириш ускунаси бўлиши керак.
21. 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхонада спиртнинг миқдорини ва фоизини ўлчаш асбоблари ҳамда ҳаво параметрларини қайд қилиш асбоблари (термометрлар, гигрометрлар ёки психрометрлар) бўлиши керак.
22. 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхоналардаги (хоналардаги) асбоб-ускуналар ҳамда жиҳозлар тоза ҳолда сақланиши керак.
23. 96 фоизли этил спирти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига жавоб берадиган идишларда (металл, шиша идишларда) ёки ишлаб чиқарувчининг идишларида сақланади. Идишлар герметик ёпилган бўлиши шарт. Этил спирти фармакопея талабларига асосан полимер идишларда ҳам сақлаш мумкин.
24. 96 фоизли этил спирти идишларда сақланганда идиш ҳажмининг тўлиқлиги 90 фоиздан кўп бўлмаслиги керак. Бунда этил спирти металл идишларда катта ҳажмларда сақланса, идиш ҳажмининг тўлиқлиги 75 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.
25. 96 фоизли этил спирти сақланадиган идишлар омборхоналарда стеллажларда ёхуд тагликларда жойлаштирилиши шарт. Идишларни тагликларсиз полда жойлаштириш тақиқланади. Тагликлар полда бир қаторда ёки стеллажларнинг баландлиги ҳисобга олинган ҳолда стеллажларда бир неча қаватда жойлаштирилади.
26. 96 фоизли этил спирти ҳаво ҳарорати салқин бўлган ҳамда унинг физик-кимёвий хусусиятларини инобатга олган ҳолда уни тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитда сақланади.
27. 96 фоизли этил спиртини минерал кислоталар (хусусан, сульфат ва азот кислоталари), ишқорлар, ўсимлик мойлари, олтингугурт, боғлов материаллар билан бир жойда сақлаш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)