LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3024-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давергеодезкадастр деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Давергеодезкадастр ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади), туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, шунингдек қўмита тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар Давергеодезкадастрнинг ягона тизимини ташкил этади.
5. Давергеодезкадастр ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. Давергеодезкадастр ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
7. Давергеодезкадастрнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган ва норматив-ҳуқуқий тусга эга қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
8. Давергеодезкадастр юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
9. Давергеодезкадастрнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, «Ц» мавзеси, 100097.
ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, геодезия ва картография соҳаси фаолияти бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;
ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича тизимли давлат назоратини, давлат геодезия назоратини қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан уни бузганлик учун айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш орқали амалга ошириш;
ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ерларни сақлаш ва муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, геодезия ва картография фаолияти самарадорлигини кучайтириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат ер кадастрини, давлат картография-геодезия кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини, шунингдек, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
учувчисиз аппаратлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ерларини, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парваришлашни мониторинг қилиш, геодезия маълумотлари ва картография материалларидан фойдаланган ҳолда сунъий йўлдош навигация тизими ишлашини таъминлаш;
аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картография, тупроқшунослик, геоботаникага оид ва бошқа изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда, картографик мониторингни амалга ошириш;
кўчмас мулк объектларининг электрон маълумотлар базасини, кўчмас мулк баҳосини бозор қийматида баҳолашга босқичма-босқич ўтиш учун давлат кадастрлари геоахборот тизимларини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш;
соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан, давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида фуқароларга ҳамда тадбиркорлик субъектларига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш;
ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро грантларни жалб этиш;
ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари бўйича тизимли равишда кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини оширишни таъминлаш.
11. Давергеодезкадастр ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, геодезия ва картография соҳаси фаолияти бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:
ер тузиш, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ер фондининг ҳолатини кузатиш, ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш мақсадида ерлар мониторингини амалга оширади;
ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
қишлоқ хўжалиги ерларининг олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш учун келиб тушадиган маблағларни жамлаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш билан боғлиқ ер тузиш, геодезия, картография, топография, гидрография ва ўз ваколати доирасида бошқа ишларни тизимли асосда ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича геодезия маълумотлари, ерни масофадан зондлаш, ер тузиш, топографик, картографик, гидрографик ва бошқа материаллар билан таъминлайди;
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказади, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ишларини амалга оширади, географик объектлар номлари давлат реестрини юритади;
илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технология ишларини бажаради, геодезия ва картография асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил қилади;
жисмоний ва юридик шахсларни белгиланган тартибда геодезия маълумотлари ва картография материаллари билан таъминлайди;
б) ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ерларни сақлаш ва муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, геодезия ва картография фаолияти самарадорлигини кучайтириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ерлардан фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ер тузиш, ердан фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш соҳаларида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
геодезия пунктларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштиришда зичлик меъёрларини ва давлат топография хариталари ҳамда планларини даврий янгилаш меъёрларини белгилайди;
в) ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича тизимли давлат назоратини, давлат геодезия назоратини амалга ошириш соҳасида:
ерга оид муносабатларни тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга йўналтирилган ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилади ва амалга оширади, йўл қўйилган қонун бузилишларини олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди;
фойдаланмаётган ва самарасиз тарзда фойдаланаётган ерларни аниқлаш, уларни ўрнатилган тартибда олиб қўйиш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш, жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ажратиб бериш юзасидан таклифларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда ер ресурсларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер қонунчилигига риоя қилиш, ерлардан самарасиз фойдаланишнинг ўз вақтида олдини олиш бўйича мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли ташкил этади ва амалга оширади;
г) Давлат кадастрлари ягона тизимини, шу жумладан давлат ер кадастрини, давлат картография-геодезия кадастрини, бинолар ва иншоотлар кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш соҳасида:
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган тармоқ кадастр ахборотларини йиғиш, таҳлил қилиш, туркумлаш, сақлаш ва янгилашни амалга оширади;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва кўчмас мулкка доир битимларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши, бекор бўлиши ва кўчмас мулкка доир бошқа битимлар тўғрисидаги маълумотлар базасини ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикасининг туманлар ва шаҳарларнинг ер кадастри навбатчи хариталарини электрон шаклида юритади;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
д) учувчисиз учиш аппаратлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалик ерларини, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парваришлашни мониторинг қилиш, геодезия маълумотлари ва картография материаллардан фойдаланган ҳолда сунъий йўлдош навигация тизими ишлашини таъминлаш соҳасида:
сунъий йўлдош навигация тизимининг ишлашини таъминлаш учун геодезия маълумотлари, картография материалларини яратади ҳамда янгилаб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
учувчисиз учиш қурилмаларининг функционал ва техник имкониятларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этади ва амалга оширади;
иқтисодиёт тармоқларида учувчисиз учиш қурилмаларини қўллаш ва улардан фойдаланиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқади;
учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш жараёнида олинган маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;
учувчисиз учиш қурилмалари учун конструктив элементлар ишлаб чиқаришни босқичма-босқич маҳаллийлаштиришда ва дастурий таъминотни ишлаб чиқишда иштирок этади;
учувчисиз учиш қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишда энг замонавий технологиялар ва хорижий тажрибанинг жорий этилишини таъминлайди;
оперататори бўлмаган учувчисиз учиш қурилмаларини фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномасига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органларига иқтисодиёт тармоқларидаги бошқа ташкилотлар учун оператор билан ижарага беради;
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 663-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 09/18/663/1765-сон)
е) аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картография, тупроқшунослик, геоботаникага оид ва бошқа изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда картографик мониторингни амалга ошириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини масофадан зондлаш, геодезия ва картография ишларини амалга оширишда истиқболли режаларини ишлаб чиқади;
ерни масофадан зондлаш материалларидан фойдаланиш фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда геодезия, картография ва ерни масофадан зондлаш бўйича замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишни ташкил этади;
давлат мақсадидаги ҳамда махсус мақсаддаги график, рақамли, фотосуратли ва бошқа шакллардаги топография хариталари ва планларини яратади, янгилайди ва нашр қилади;
умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий маълумотнома ва бошқа мавзули хариталарни ҳамда тармоқлараро мақсаддаги атласларни, ўқув картография қўлланмаларини тузади ва нашр қилади;
илмий-тадқиқот ва тажриба-технология ишларини бажаради, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
ж) кўчмас мулк объектларининг электрон маълумотлар базасини, кўчмас мулк баҳосини бозор қийматида баҳолашга босқичма-босқич ўтиш учун давлат кадастрлари геоахборот тизимларини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш соҳасида:
кўчмас мулк объектларининг электрон маълумотлар базасини, кўчмас мулк баҳосини бозор қийматида баҳолашга босқичма-босқич ўтиш учун давлат кадастрлари геоахборот тизимларини яратади ва доимий равишда янгилаб боришни таъминлайди;
давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрининг электрон маълумотлар базасини яратади ва юритади;
манфаатдор вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ўзаро электрон ахборот алмашувини таъминлайди;
з) соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан, давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида фуқароларга ҳамда тадбиркорлик субъектларига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш соҳасида:
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатади;
и) ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро грантларни жалб этиш соҳасида:
ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ишларини ташкил этади, халқаро грантларни жалб этишни таъминлайди;
к) ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари бўйича тизимли равишда кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини оширишни таъминлаш соҳасида:
ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастрлари бўйича тизимли равишда, шунингдек масофавий ўқитиш технологияларини қўллаган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини оширишни таъминлайди;
12. Давергеодезкадастр ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий бошқармалар ҳамда тизимига кирувчи ташкилотлар орқали бажаради.
13. Давергеодезкадастр ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича текширишларни белгиланган тартибда амалга ошириш, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши сабаблари ва оқибатларини бартараф этишга йўналтирилган, давлат бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
айбдор фуқаролар ва мансабдор шахсларни белгиланган тартибда ваколати доирасида маъмурий жавобгарликка тортиш, ер қонунчилиги бузилиши оқибатида етказилган зарарни ундириш бўйича даъволар тақдим этиш, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларнинг жавобгарлиги масаласини ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритиш;
ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тўхтатиш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;
геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилинишини белгиланган тартибда текшириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини белгиланиши билан боғлиқ архив материалларини ўрганишда иштирок этиш, вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, делимитация ва демаркация бўйича топография-геодезия ва картография ишларини бажариш технологиясини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегара чизиғини жойида текшириш ва аниқлаш;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлардан қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун белгиланган тартибда зарур маълумотларни сўраб олиш;
соҳага оид муаммолар бўйича жамоатчилик, маслаҳат, илмий-техник ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялар ташкил этиш, йиғилишлар чақириш ҳамда узоқ муддатли дастурларни, ҳудудий комплекс схемаларни, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек бошқа масалаларни ҳал этиш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;
олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига соҳага оид кадрлар захирасини тайёрлаш учун буюртма ва йўлланмалар бериш;
белгиланган тартибда марказий аппарат ва унинг тизимига кирувчи ҳудудий бошқармалар ҳамда ташкилотларнинг даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш;
Давергеодезкадастр ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантиришларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;
14. Давергеодезкадастр ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақли.
Давергеодезкадастр, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа турдаги ҳужжатларни чиқаришга ҳақли.
15. Давергеодезкадастр ва унинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.
16. Давергеодезкадастрга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давергеодезкадастр раисининг Ўзбекистон Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.
Давергеодезкадастр раиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари ҳамда моддий ва ижтимоий таъминоти бўйича вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Давергеодезкадастр раиси айни бир вақтда ерлардан фойдаланилиши ва уларнинг муҳофаза қилинишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспектори ҳисобланади.
Давергеодезкадастр фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
давлат органларида ва бошқа ташкилотларда Давергеодезкадастр номидан вакиллик қилади ёхуд қўмита номидан ишончнома ва (ёки) ваколатлар беради;
белгиланган умумий штатлар сони доирасида Давергеодезкадастрнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларнинг штат жадвалини, шунингдек Давергеодезкадастрнинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва тизимига кирувчи ташкилотлар харажатлари сметасини тасдиқлайди;
белгиланган тартибда марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар тузилмаси ва низомларини, шунингдек тизимга кирувчи ташкилотлар уставларини ва тузилмасини тасдиқлайди;
белгиланган тартибда Давергеодезкадастр марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Давергеодезкадастр ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, раис ўринбосарларининг, қўмитанинг, унинг ҳудудий бошқармалари ва тизимга кирувчи ташкилотларининг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
зарур бўлганда марказий аппаратнинг, ҳудудий бошқармалар ва тизимга кирувчи ташкилотларнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий штатлар сонига мувофиқ ўзгартиришлар киритади;
Давергеодезкадастр, ҳудудий бошқармалар ва тизимга кирувчи ташкилотлар ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Давергеодезкадастр тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этади, шунингдек соҳа тармоқларини ривожлантиришда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларга Давергеодезкадастрнинг кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлари ҳамда бошқа рағбатлантиришлар билан тақдирлайди;
Давергеодезкадастр назоратидаги бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қиладилар ва қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давергеодезкадастр қўмитаси раисининг Ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бошқармасига мутасаддилик қилувчи ўринбосари айни бир вақтда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги 117-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2019 й., 09/19/117/2603-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқларини — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Давергеодезкадастр раиси томонидан;
Туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқларини — Давергеодезкадастр билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари томонидан;
Давергеодезкадастр тизимига кирувчи ташкилотларнинг раҳбарларини — қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
Ҳудудий бошқармалар Давергеодезкадастрга, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисобот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари айни бир вақтда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг бош давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги 117-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2019 й., 09/19/117/2603-сон)
21. Давергеодезкадастрда, унинг асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирадиган, қўмита раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек қўмита марказий аппарати бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи, ҳудудий бошқармалари, тизимга кирувчи ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Давергеодезкадастр раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Давергеодезкадастрнинг мазкур Низомда назарда тутилган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
кадрларни Давергеодезкадастр номенклатурасига кирувчи лавозимларга танлаш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Давергеодезкадастрнинг ҳудудий бошқармалари ва қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг ҳар чорак якунлари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Давергеодезкадастр раҳбарлари ва ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун шахсий масъулиятини ошириш.
Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини Давергеодезкадастр ҳудудий бошқармалари ва қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
23. Ҳайъат мажлисларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давергеодезкадастр ваколатларига кирувчи масалаларга алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.
Мажлисда Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлганда Ҳайъат мажлиси ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
24. Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорлар Давергеодезкадастр қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Давергеодезкадастр раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раис мустақил равишда қарор қабул қилади, бунда юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига хабар қилинади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига маълум қилишлари мумкин.
25. Давергеодезкадастр ҳузурида илмий-техник Кенгаш тузилади. Илмий-техник Кенгаш тўғрисида низом ва унинг шахсий таркиби қўмита Ҳайъати томонидан тасдиқланади.
26. Давергеодезкадастр, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, Давлат геодезия назорати инспекцияси ва унинг таркибидаги Давлат картография-геодезия фонди, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтини сақлаб туриш ва моддий-техник таъминлаш, шу жумладан уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Давергеодезкадастр ходимларига қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган ва республиканинг тегишли тармоқ касаба уюшмаси билан келишиладиган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ходимларига иш стажи (Давергеодезкадастр қўмитаси тизимида узоқ муддат ишлаганлик) учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳар ойда иш стажи (Давергеодезкадастр қўмитаси тизимида узоқ муддат ишлаганлик) учун устама тўланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги 117-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2019 й., 09/19/117/2603-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Давергеодезкадастр тизимида иш стажи (узоқ муддат ишлаганлик) учун тўланадиган устамалар фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:
Cтаж учун устама миқдори | |
3 йилдан 5 йилгача | 20 фоиз |
5 йилдан 10 йилгача | 35 фоиз |
10 йилдан 15 йилгача | 50 фоиз |
15 йилдан ва ундан ортиқ | 60 фоиз |
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги 117-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2019 й., 09/19/117/2603-сон)
29. Давергеодезкадастр, ҳудудий бошқармалар ва қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, хусусан, замонавий ахборот коммуникация технологиялари ва умумий фойдаланиш бўйича ахборот тизимларини жорий этиш, дастурий воситалар билан таъминлаш ҳамда қўмита ходимларининг малакасини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий рағбатлантириш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун қўшимча манба сифатида Давергеодезкадастрнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳамда тизимга кирувчи ташкилотларнинг жами бажарилган ишлар ҳажмига нисбатан 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорида ажратмалар ўтказиши ҳисобига шакллантирилади.
30. Давергеодезкадастр қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.
31. Ходимларнинг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловлари, шунингдек қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
32. Давергеодезкадастрни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давергеодезкадастр деб аталади) амалдаги штатларига қўшимча равишда киритилган штат бирликларини сақлаш, Давергеодезкадастрнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, унинг ходимларини рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни молиялаштириш мақсадида ташкил этилади.
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган Давергеодезкадастрнинг ягона шахсий ҳисобварағида жамланади.
Давергеодезкадастр органлари томонидан ерлардан хўжасизларча фойдаланганлиги ёки уларни яроқсиз ҳолга туширганлиги, хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқилганлиги, давлат ер кадастрини юритиш қоидалари бузилганлиги, чегара ва чеклов белгиларини йўқ қилинганлиги ёки шикастланганлиги учун солинадиган жарималарнинг 100 фоизи;
фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги учун ундириладиган жарималарнинг 10 фоизи;
кадастр ҳужжатларини техник хатловдан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматларига белгиланган нархларни 25 фоизга ошириш ҳисобига тушадиган маблағларнинг (солиқлар ҳисоблангандан кейин) 100 фоизи;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида жойлаштиришдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Жамғарманинг маблағларидан фойдаланиш Жамғарманинг ҳар йили тасдиқланадиган даромадлари ва харажатлар сметаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарорига мувофиқ Давергеодезкадастрнинг амалдаги штатларига қўшимча равишда киритилган штат бирликларини сақлаш;
ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
Давергеодезкадастр тизими органлари ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар;
хизмат ва махсус автотранспорт, шунингдек, бошқа моддий-техника воситаларини сотиб олиш, уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмлари ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш;
ходимларни рағбатлантириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, хизмат турар жойлари қуриш, тиббий хизмат кўрсатиш;
тармоққа оид илмий ишлар, инновация лойиҳалари ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ихтиролар, илмий ишлар яратишни рағбатлантириш, тармоқ масалаларига оид методик кўрсатмалар ва мақолаларни нашр этиш, илмий-амалий конференцияларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Жамғарма маблағлари Давергеодезкадастрга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун ҳам ишлатилади.
7. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Давергеодезкадастр раиси бошқарадиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
Кузатув кенгаши таркиби Давергеодезкадастр раиси томонидан тасдиқланади ва унга лавозимига кўра Давергеодезкадастр раиси ўринбосарлари, Иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи киради.
Кузатув кенгаши унинг мажлисида ушбу кенгаш таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган тадбирларни жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилишини белгилайди;
9. Кузатув кенгаши мажлиси ҳар чоракда бир маротаба, зарур бўлганда навбатдан ташқари ҳолларда чақирилади.
10. Жамғарма маблағларини тўплаш ва сарфлашни тезкор бошқариш Давергеодезкадастрнинг Иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кузатув кенгашига Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари бўйича молиялаштириш тўғрисида таклифлар киритади.
12. Жамғарма бўйича маблағлар тушуми ва ҳаракати ҳисоби Давергеодезкадастр томонидан алоҳида юритилади.
13. Ҳудудий органларнинг ғазначилик ҳисоб рақамларида жамланган маблағлардан фойдаланиш ҳақида ҳисоботлар белгиланган тартибда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасигача Давергеодезкадастрга тақдим этилади.
14. Давергеодезкадастр томонидан ҳар чоракдан кейинги ойнинг 15-санасида Жамғарма маблағларини жамланиши ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни Кузатув кенгашига тақдим этади.
15. Ҳисоботлар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасигача Давергеодезкадастр томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
16. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
18. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
19. Жамғарма маблағларининг тўғри шакллантирилиши ва фойдаланилиши юзасидан назорат белгиланган тартибда давлат молиявий назорат органи томонидан амалга оширилади.
21. Жамғарма маблағларидан фойдаланилишида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 январдаги 19-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Геодезия ва картография бошқармасини ташкил этиш ҳақида»ги қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорининг 1 — 10 ва 12-бандлари, шунингдек қарорга 1 — 6-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига 1-илованинг 54-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорининг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 41-42-сон, 483-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори) ги қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда).