LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 28 июндаги ПФ-2331-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг маблағлари ва мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, уларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тақдимномасига кўра Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси қарори билан ҳисобдан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бюджетдан ташқари жамғармалар улар томонидан ҳисобдан чиқарилган қарздорлик суммалари алоҳида ҳисобга олинишини таъминласинлар.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўйган тугатилаётган корхоналар мансабдор шахсларига нисбатан материаллар давлат солиқ хизмати органлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан айбдор шахсларни қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиш ва давлатга етказилган моддий зарарни қоплаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда берилади.
3. Қонунчиликда белгиланган муддатда таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар уни амалда шаклланган, лекин қонунчиликда белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, миқдоргача камайтиришлари ёки белгиланган тартибда бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга қайта ташкил этилишлари мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Корхоналар томонидан мазкур талаблар бажарилмаганда уларнинг тугатилиши қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 1999 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарнинг махсус ҳисобини жорий этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хат боши билан тўлдирилсин:
«Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тақдимномасига кўра ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш».
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
1.1. Мазкур Низом молия-хўжалик фаолиятини олти ой мобайнида амалга оширмаётган корхоналарни (банк ҳисобварақлари бўйича уч ой мобайнида операцияларни ўтказмаган савдо, савдо-воситачи корхоналарни), шунингдек қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.2. Мазкур Низомда «молия-хўжалик фаолияти» атамаси остида корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти тушунилади.
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори асосида тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан буён давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек корхоналарни тугатиш жараёнини хўжалик судлари қарорлари бўйича амалга ошириш (уларнинг муассислари, қатнашчилари уларни тугатишга рози бўлмаган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахслар турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб этишни таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда):
адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган корхоналар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан;
шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган корхоналар бўйича — ушбу ҳокимликлар ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари комиссиялар томонидан амалга оширилади.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.5. Мазкур Низом III бўлимининг амал қилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарга ҳамда муассислари (қатнашчилари)нинг ёки улар томонидан вакил қилинган органларнинг турар жойини аниқлаш мумкин бўлмаган корхоналарга, IV ва V бўлимларда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.1. Савдо ва савдо-воситачи корхоналар томонидан уч ой мобайнида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар томонидан эса — олти ой мобайнида банк ҳисоб рақамлари бўйича пул операцияларини ўтказган ҳолда молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган ҳолларда тижорат банклари уч кун муддатда у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига ахборот тақдим этади, ахборотда қуйидагилар кўрсатилади:
мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг, кредиторлар рўйхати кўрсатилган ҳолдаги 2-картотеканинг мавжудлиги;
Банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида суднинг тегишли қарори тақдим этилган тақдирда банклар кейинги иш кунидан кечикмай хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларини ёпадилар.
Бунда хўжалик юритувчи субъектларнинг ёпилаётган ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиқлари фойдаланиш ҳуқуқисиз тижорат банклари томонидан махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади, хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов учун банкка тақдим этилган кредиторлик қарзи эса кўзда тутилмаган ҳолатлар алоҳида ҳисоб рақамига ўтказилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар номига тушган маблағлар уларнинг банкдаги ҳисоб рақамлари ёпилгандан кейин фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисоб рақамларида жамланган маблағлар тижорат банклари томонидан биринчи навбатда хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетдан ва бюджетдан ташқари фондлардан қарзини тўлашга, қолган сумма эса — тўловларнинг календарь навбати бўйича уларнинг кредиторлик қарзини тўлашга йўналтирилади.
(2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
2.2. Солиқ органи банк муассасасидан мазкур Низомнинг 2.1-бандида кўрсатилган маълумотлар олинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда молия-хўжалик фаолиятини сўнгги олти ой мобайнида амалга оширмаган корхоналарни (банк операцияларини уч ой мобайнида амалга оширмаган савдо, савдо-воситачи корхоналарни), шу жумладан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
мол-мулкка эга бўлмаган ва (ёки) мол-мулкини аниқлаш мумкин бўлмаган (бундан кейин мол-мулки бўлмаган корхоналар деб аталади);
муассислари (қатнашчилари)нинг турар жойини аниқлаш, тугатиш жараёнига мазкур шахсларни жалб қилишни таъминлаш имкони бўлмаган (бундан кейин муассислари бедарак бўлган корхоналар деб аталади) корхоналарни аниқлайди.
2.3. Қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни аниқлаш рўйхатдан ўтказган орган томонидан амалга оширилади.
2.4. Солиқ органлари, қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарнинг аниқланишига кўра, рўйхатдан ўтказувчи органга мол-мулки бўлмаган ва (ёки) муассислари бедарак бўлган корхоналарни тугатиш тўғрисида тақдимнома юборади.
Қолган корхоналар бўйича корхоналарни тугатиш бўйича тегишли ҳудудий махсус комиссияга корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида сўровномалар юборилади.
2.5. Рўйхатдан ўтказувчи орган махсус комиссияга қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида сўровнома юборади.
2.6. Махсус комиссия корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ёхуд мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида:
солиқ органига — қонунчиликда белгиланган муддатда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган корхоналар бўйича;
рўйхатдан ўтказувчи органга – қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар бўйича бир ҳафта муддатда хулоса (қарор) юборишга мажбурдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорларига мувофиқ ташкил этилган корхоналар бўйича хулоса махсус комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
2.7. Махсус комиссия томонидан корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар бўйича — протокол билан молия-хўжалик фаолиятини тиклаш учун муддат белгиланади ва назорат қилиб борилади;
(2.7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар бўйича — устав жамғармасини шакллантириш учун муддат белгиланади ва назорат қилиб борилади.
2.8. Солиқ органи, корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида махсус комиссия хулосасини олган тақдирда уч кун муддатда уни корхонани тугатиш тўғрисидаги тақдимнома билан бирга рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.9. Рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (фаолият кўрсатмаётган корхоналар) ва қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган сифатида тугатиладиган корхоналар реестрини юритади.
2.10. Рўйхатдан ўтказувчи органлар фаолият кўрсатмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддат мобайнида устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар реестрига киритилган корхоналар тўғрисида улар бўйича алоҳида ҳисоб олиб борувчи тегишли статистика органларига ҳар ойда маълумотлар тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.1. Рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (қатнашчиларга) асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда, корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади.
Агар корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти — бир ой муддатда) ихтиёрий тугатишга киришмаган ёхуд корхона муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, рўйхатга олувчи орган бир ҳафта муддатда хўжалик судига корхонани тугатиш тўғрисидаги даъво аризасини белгиланган тартибда юборади.
Хўжалик суди томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тугатиш жараёни унинг топшириғига кўра махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.2. Корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик суди бу ҳақда корхонани давлат рўйхатидан ўтказган органга ҳамда махсус комиссияга ёзма равишда хабар бериши шарт. Шунинг асосида рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг Давлат реестрига корхона тугатиш босқичида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни ёзиб қўяди, махсус комиссия эса корхонани тугатишни амалга оширишга киришади.
(3.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.5. Хўжалик судининг қарори кучга кирган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар махсус комиссияга ўтади.
(3.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.6. Тугатиш комиссияси корхонанинг пул маблағларини битта банкда сўмлардаги ягона ва валютадаги ягона ҳисобварақларида (махсус ҳисобварағи) жамлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус комиссияси уч кун муддатда бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон берилишини ташкил этади. Тугатиш тўғрисидаги эълонда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, кредиторларнинг талаблари кўрсатилган аризаларни қабул қилиш муддати кўрсатилади, бу муддат мазкур эълон чиқарилган вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
кредиторларни аниқлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларни юридик шахснинг тугатилиши тўғрисида хабардор қилишга;
Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш муддати тугагандан сўнг махсус комиссияси тугатилаётган корхона мол-мулки таркиби тўғрисидаги маълумотлар, кредиторлар томонидан қўйилган талаблар рўйхати, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилган оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади ва келишиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга юборади, унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
хизмат кўрсатувчи банкнинг тугатиш ҳисобварағида маблағларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси ва мавжуд кредиторлик қарзлари бўйича маълумотлар;
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида рўйхатдан ўтказувчи орган оралиқ тугатиш баланси лойиҳасига розилик берганлиги ёки рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда розилик беришни рад этганлиги тўғрисида ёзма хабар бериши шарт.
Оралиқ тугатиш баланси рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилгандан кейин махсус комиссия томонидан тасдиқланади.
(3.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.7. Тугатилаётган корхона кредиторларига пул маблағлари оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган навбатга кўра махсус комиссияси томонидан тўланади.
Агар тугатилаётган корхонанинг мавжуд пул маблағлари кредиторлар талабларини қондириш учун етарли бўлмаса махсус комиссияси корхонанинг мол-мулкини қонунчиликда белгиланган тартибда сотади.
(3.7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Молия хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг маблағлари ва мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, уларнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тақдимномасига кўра Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси қарори билан ҳисобдан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бюджетдан ташқари жамғармалар улар томонидан ҳисобдан чиқарилган қарздорлик суммаларининг алоҳида ҳисобини юритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўйган тугатилаётган корхоналар мансабдор шахсларига нисбатан материаллар давлат солиқ хизмати органлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан айбдор шахсларни қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиш ва давлатга етказилган моддий зарарни қоплаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.8. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан кейин махсус комиссия кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тасдиқловчи банк тўлов ҳужжатлари нусхаларини илова қилган ҳолда тугатиш баланси лойиҳасини тузади ва келишиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида тугатиш баланси лойиҳаси келишилганлиги ёхуд, рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда, келишиш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома бериши шарт.
(3.8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
3.9. Юридик шахснинг кредиторлар талаблари қондирилгандан ва тугатиш баланси тасдиқлангандан сўнг қолган мол-мулки, қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, унинг ушбу мол-мулкка мулкий ҳуқуқларга ёки шу юридик шахсга нисбатан мажбурий ҳуқуққа эга бўлган муассислари (қатнашчилари)га берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.10. Махсус комиссияси банкдаги тугатиш ҳисобварағини ёпади, ички ишлар органларига йўқ қилиш учун муҳр, бурчакли ва бошқа штампларни топширади, тегишли маълумотномалар олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Корхонанинг товар белгиси мавжуд бўлса махсус комиссияси тегишли органларга корхонанинг тугатилиши муносабати билан товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳақида хат жўнатади.
Махсус комиссия тугатиш ишлари тугалланганлигини (қолган мол-мулк тақсимотини ҳисобга олган ҳолда) протокол билан расмийлаштиради.
(3.10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.11. Корхонанинг тугатиш ҳужжатлари тўлиқ пакети тўплангандан сўнг махсус комиссия тугатилаётган корхонани юридик шахсларнинг Давлат реестридан чиқариш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади.
ички ишлар органининг корхонанинг муҳрлари ва штамплари йўқ қилиш учун топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
махсус комиссиянинг тугатиш балансини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган тугатиш балансини илова қилган ҳолда;
солиқ органининг бюджетдан ва бюджетдан ташқари жамғармалардан қарзларнинг мавжуд эмаслиги ёки уларнинг ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
(3.11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.12. Рўйхатдан ўтказувчи орган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар асосида уч кун муддатда корхонани унинг тугатилиши муносабати билан юридик шахслар давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва юридик шахслар давлат реестрига бу ҳақда ёзиб қўяди ҳамда Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлаш жамғармаси, статистика органлари, солиқ органига хабар юборади, улар уч кун муддатда корхонани ҳисобдан чиқаришлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар давлат реестрига тугатиш ҳақида ёзиб қўйилгандан сўнг корхонани тугатиш якунланган, корхона эса мавжуд эмас деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.1. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишда корхонанинг муассислари (қатнашчилари) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органи ёхуд ҳудудий махсус комиссия қуйидаги ҳаракатларни амалга оширадилар:
(4.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
банк муассасаларидаги фойдаланиш ҳуқуқини бермайдиган махсус ҳисобварағи ҳамда кутилмаган ҳолатлар ҳисобварағини ёпадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
рўйхатдан ўтказувчи органга корхонани давлат реестридан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.2. Матбуотда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон чиққандан сўнг камида бир ойдан кейин қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилганда корхона рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестридан чиқарилиши мумкин:
корхонани унинг тугатилиши муносабати билан юридик шахслар давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.2-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
банк муассасасининг фойдаланиш ҳуқуқини бермайдиган махсус ҳисобварағи ҳамда кутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи ёпилганлигини тасдиқловчи ҳужжати;
тегишли ички ишлар органининг корхона муҳрлари ва штамплари йўқ қилиш учун топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
солиқ органининг корхона давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
оммавий ахборот воситаларида корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.1. Муассислари бедарак бўлган корхоналар бўйича рўйхатдан ўтказувчи органлар матбуотда улар томонидан корхоналарни тугатиш жараёнининг бошланиши тўғрисида эълон берадилар ҳамда айни пайтда:
мазкур корхоналарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига — уларнинг банк ҳисобварақларини белгиланган тартибда ёпиш учун тегишли ахборот юборадилар.
5.2. Агар уч ойдан сўнг муассислар (қатнашчилар) келмаса ёки топилмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ҳафта муддатда корхонани тугатиш тўғрисида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.3. Хўжалик суди томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тугатиш жараёни унинг топшириғига кўра ҳудудий махсус комиссия томонидан амалга оширилади. Корхонани тугатиш мазкур Низомнинг 3.5 — 3.12 ёки 4.1 - 4.2-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.4. Корхонани тугатиш жараёни тугаллангандан сўнг қолган мол-мулк тегишли орган томонидан эгасиз мол-мулк сифатида ҳисобга олинади. Тугатиш жараёни тугаллангандан сўнг қолган пул маблағлари мавжуд бўлган тақдирда махсус комиссия улар ҳисобига мол-мулк сақланишини ташкил қилади. Сақлаш муддати тугатиш жараёни тугаллангандан кейин уч йилдан ошмаслиги керак. Пул маблағлари мавжуд бўлмаганда ёки уч йиллик муддат мобайнида сақлаш учун сарфланиб бўлган тақдирда, мол-мулк сақланмайди ва сотиб юборилади. Тушган маблағлар, операция харажатларидан ташқари, банкда ушбу мақсад учун махсус очиладиган ҳисобвараққа ўтказилади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар бедарак бўлган муассислар (қатнашчилар) мулки ҳисобланади ва корхона тугатилган вақтдан камида уч йилдан сўнг маҳаллий бюджетга ўтказилиши керак.