LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Қоидалар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинлари (кейинги ўринларда фуқаролар йиғини деб аталади) раислари (оқсоқоллари) ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
туманлар ва шаҳарлар ФҲДЁ бўлимлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади), шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимликларининг никоҳ уйлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ФҲДЁ архивлари (кейинги ўринларда Агентлик бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари деб аталади).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
2. ФҲДЁ органлари, фуқаролар йиғинлари ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишга доир ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига, ушбу Қоидаларга ҳамда ФҲДЁ органлари фаолиятига тааллуқли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. ФҲДЁ органлари ва никоҳ уйларининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ бўлимларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ архивларига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда Агентликнинг бошқармалари деб аталади).
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
ФҲДЁ органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ФҲДЁ органларини, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларини ва фуқаролар йиғинларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган намуналар бўйича, қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳномалар бланкалари билан таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ва фуқаролар йиғинлари фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзув бланкалари ва бошқа ҳужжатлар билан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб аталади), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (кейинги ўринларда далолатнома ёзувлари деб аталади) давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, икки нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.
Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар юқорида санаб ўтилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали акс эттирилади.
Бунда фуқаролар йиғинлари томонидан шахси аниқланмаган ва суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган шахсларнинг ўлимини қайд этилишига йўл қўйилмайди.
7. Ўзбекистон Республикасининг чет элда яшовчи фуқароларига нисбатан мазкур Қоидаларнинг 5-бандида кўрсатилган ҳаракатларни Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари амалга оширади.
Консул Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларидан, фуқаролик ҳолатини Ўзбекистон Республикасида қайд эттирган хорижий давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш, далолатнома ёзувларини тиклаш, шунингдек фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризаларни тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилиб олади ва ушбу ҳужжатларни ваколатли органларга кўриб чиқиш учун юборади.
Фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд эттириш масаласида консулга мурожаат этган шахслардан бири Ўзбекистон фуқароси, иккинчиси эса чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд этиш, агар Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси фаолият кўрсатаётган давлатнинг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар ёки битимларга зид бўлмасагина амалга оширилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган шартномада Ўзбекистон Республикасининг оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларида кўрсатилмаган бошқача нормалар назарда тутилган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Фуқаролик ҳолатларини қайд этишда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан консуллик йиғими қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
агар тақдим этилган ҳужжатлар уларга нисбатан ушбу Қоидаларда ва бошқа қонун ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
агар далолатнома ёзувини қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.
Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш рад қилинган шахснинг талабига кўра ФҲДЁ органи ўн беш кун муддатда ушбу шахсга ёзма ёки электрон шаклда рад этиш сабабини маълум қилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг рад қилиниши бўйича бўйсуниш тартибида Агентликнинг бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
11. Консулнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда рад этиш масалалари бўйича ҳаракатлари юзасидан бўйсуниш тартибига кўра Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбарига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикаси судига белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
12. ФҲДЁ органлари ходимлари, шунингдек консул ўзи, эри ёки хотини ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-ука, опа-сингиллари) тўғрисида далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмаслар.
Бундай ҳолатларда далолатнома ёзувларини қайд этиш ёки уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш бўйсуниш тартибида юқори органнинг ёзма кўрсатмаси асосида бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида амалга оширилади. Далолатнома ёзувларининг «Белгилар учун» устунига бу тўғрида тегишли ёзув киритилади.
13. Қонун фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоялашни ҳамда давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролар ҳаётидаги муҳим воқеалар — туғилиш, никоҳ тузиш, ўлим ва инсоннинг муҳим субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг юзага келиши, ўзгариши ва тўхтатишига сабаб бўладиган бошқа ҳолатларнинг ваколатли органларда қайд этилишини белгилайди.
Фуқаролик ҳолатини қайд этиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилувчи ҳужжат (гербли гувоҳнома) бериш учун асос бўлади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг аҳамияти шундаки, унга асосан ФҲДЁ органи томонидан берилган гувоҳнома ва унда кўрсатилган фактнинг тўғрилигини тасдиқловчи шаксиз далил ҳисобланади.
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома боланинг туғилганлигини, унинг ота-онаси ким эканлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир.
Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома — бу никоҳдан ўтган шахсларнинг эр-хотинлигини тасдиқловчи ва улар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келганлигини ифодаловчи ҳужжатдир.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома никоҳда бўлган шахсларнинг никоҳи тугатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шахснинг ўлимини ва унинг ҳуқуқий лаёқати тугатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
14. Туғилиш ва ўлимнинг ўз вақтида қайд этилиши, туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотноманинг, шунингдек перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳноманинг тўғри ва аниқ тўлдирилганлиги учун масъулият Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туман ва шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарлари зиммасига юкланади.
15. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш туман ва шаҳарларда ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади, ўлим эса шаҳарча, қишлоқ ва овулларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) томонидан ҳам қайд этилиши мумкин.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўлимни қайд этиш борасидаги ҳаракатлари ўзлари турадиган ҳудудлардаги тегишли ФҲДЁ органларининг назорати остида бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш консул томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Консул вақтинча бўлмаганда фуқаролик ҳолати далолатномалари консул томонидан тайинланган консулликнинг мансабдор шахси томонидан қайд этилади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари бўлмаган хорижий давлатларда фуқаролик ҳолати далолатномалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган бошқа хорижий давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан қайд этилади.
16. Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги ФҲДЁ органида амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ота-онанинг истагига кўра ФҲДЁ органи боланинг туғилганлигини қайд этишни тантанали вазиятда ўтказиши мумкин.
17. Туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарур.
Бола туғилганлиги тўғрисидаги ариза ота-онаси ёки улардан бири, алоҳида ҳолларда эса қариндошлари, қўшнилари ёки ота-онаси ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахслар, шунингдек тиббиёт муассасаларининг, ички ишлар ёки васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари томонидан берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ариза белгиланган муддатдан ўтказилиб берилган бўлса, туғилиш туғилганлик тўғрисидаги далолатномаларни қайд этиш жорий рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади, бола тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, далолатнома ёзуви тартиб рақами, санаси боланинг ҳақиқий туғилган йилидаги ҳамда жорий йилда юритилган Алфавит дафтарларга ёзиб қўйилади.
Бундай ҳолларда ФҲДЁ органи туғилиш фактини тасдиқловчи ҳужжатга қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилади.
19. 16 ёшдан ошган, туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Туғилганликни қайд этиш учун: бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаси, ота-оналарининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси тақдим этилади.
онанинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, туғилган санаси, миллати, фуқаролиги, оилавий аҳволи, маълумоти;
боланинг тирик туғилганлиги мезонлари (нафас олиши, юрак уриши, киндик пульсацияси, мускулларнинг беихтиёрий қисқариши);
тиббий маълумотноманинг берилган вақти, тартиб рақами ва тиббиёт муассасасининг номи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур.
Бола туғилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тиббиёт муассасаси мансабдор шахси томонидан имзоланади ва гербли муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туғруқхоналардан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш участка шифокори (фельдшер ёки акушер) томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
Бундай ҳолатларда боланинг ушбу онадан туғилганлигига гувоҳ бўлганлар иштирокида тузилган ва участка шифокори (фельдшер ёки акушер) тасдиқлаган далолатнома тиббий маълумотнома бериш учун асос ҳисобланади.
Ота-оналардан бирининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган алоҳида ҳолларда ФҲДЁ органи туғилганликни қайд этишни рад қилиши мумкин эмас. Бунда ҳужжатлари бўлмаган ота ёки она ҳақида маълумотлар никоҳ тузилганлиги ёки аввалги болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари асосида кўрсатилади.
Ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ота-онаси никоҳда бўлган боланинг туғилиши тўғрисидаги далолатномани ёзиш шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилгандан кейин 300 кундан кўп вақт ўтмаган бўлса отаси тўғрисидаги маълумотлар худди шундай тартибда ёзилади.
Бундай ҳолларда ариза берувчи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қароридан кўчирма (нусха) ёки никоҳни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қароридан кўчирма (нусха) ёки отасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилиши керак. Далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида никоҳдан ажралиш ёки ўлимнинг қайд этилган жойи ва санаси, далолатнома ёзувининг тартиб рақами, қарорни чиқарган суднинг номи ва қарорнинг санаси кўрсатилади.
22. Агар ота-оналари ўртасида никоҳ қайд этилмаган бўлса (туғилишни қайд этишда онаси иштирок этмаган тақдирда) боланинг отаси ҳақидаги ёзув онанинг нотариал ёки тиббий муассаса томонидан тасдиқланган аризаси бўйича амалга оширилади.
Бунда бола отасининг фамилияси туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувида онасининг фамилияси бўйича, бола отасининг исми, ота исми ва миллати онанинг кўрсатмаси бўйича қайд этилади.
23. Боланинг туғилганлигини қайд этишда унга фамилия ота-онасининг келишувига кўра ота ёки онанинг фамилияси, шунингдек миллий анъаналарга мувофиқ ота ёки она томонидан бобонинг исми бўйича берилади. Келишув бўлмаган тақдирда низолар васийлик ва ҳомийлик органи, консуллик округида эса — консул томонидан ҳал этилади.
24. Болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Болага қўшалоқ исм беришга йўл қўйилади (Саидаҳмадхўжа, Тўхтамуроджон, Гулираъно, Мирзаолим, Мирзо Улуғбек, Роза-Мария).
Боланинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга келгусида унинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди. Бола исмига доир келишув мавжуд бўлмаганда пайдо бўлган келишмовчилик васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
Отаси ҳақида маълумотлар туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви ва гувоҳномада ёзувлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзгартиришсиз ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилгач, ариза берувчига белгиланган тартибда тегишли нафақа олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳамда маълумотнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Эгизак (иккита ва ундан ортиқ) болалар туғилганда уларнинг ҳар бири учун туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома тақдим этилиши керак, улар асосида туғилганлик ҳақида алоҳида-алоҳида далолатнома ёзувлари, тартиб рақамлари каср чизиғи орқали (масалан, Пўлатова Зуҳра Асад қизи — д/ё 545/546, Пўлатов Ҳасан Асад ўғли — д/ё 546/545) ёзилган ҳолда, қайд этилиб, уларнинг ҳар бирига туғилганлик ҳақида алоҳида гербли гувоҳномалар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасасининг аризасига биноан амалга оширилади. Болани топиб олган шахс бу ҳақда йигирма тўрт соат мобайнида ушбу тумандаги ички ишлар органига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
ички ишлар органи ёки васийлик ва ҳомийлик органининг боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайтдаги ҳолати тўғрисидаги далолатномаси;
тиббий муассасанинг топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотномаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ота-онасининг фамилияси, исми ва миллати тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 28-бандида санаб ўтилган органларнинг кўрсатмалари асосида киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва боланинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади.
«Белгилар учун» устунига «Бола топилган» ёки «Ташлаб кетилган» деб ёзилади ва ота-онаси ҳақидаги маълумотлар кимнинг кўрсатмасига асосан ёзилганлиги кўрсатилади.
31. Ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, шунингдек ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлиги ва ўлимини қайд этиш тиббий муассаса ёки ушбу муассасанинг топиб олинган жойдаги суд-тиббий экспертиза муассасасининг ёзма мурожаатига биноан шу ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан 24 соат мобайнида амалга оширилади.
Эгизаклардан бири ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида (перинатал ўлим) вафот этганда ўлик туғилган ёки вафот этган болани қайд этиш тирик эгизак туғилганлигини қайд этган ўша ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Ўлик туғилган болани туғилишини қайд этиш перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома асосида фақат туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувларини рўйхатдан ўтказиш дафтарида амалга оширилади ва туғилганлик тўғрисидаги Алфавит дафтарига киритилади.
Агар бола туғилгандан кейин вафот этса, ҳатто у бир неча дақиқа яшаса ҳам, туғилганлик ҳамда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари тузилади.
Бундай ҳолларда туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзуви туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома асосида, ўлганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви эса — перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида амалга оширилади. Бунда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида онаси тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ келтирилади, «Белгилар учун» устунида эса ўлганлиги қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. Бундай ҳолларда боланинг ўлими ҳақида (ўлик туғилганда ҳам) тегишли нафақа олиш ва қабристон учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш учун маълумотнома берилади. Зарур ҳолларда ота-онасининг илтимосига кўра (ҳаётининг биринчи ҳафтасида вафот этган бола учун) ўлими ҳақида гувоҳнома берилиши мумкин.
32. Боланинг отаси билан никоҳда бўлмаган она вафот этган тақдирда, шунингдек онанинг яшаш жойи номаълум бўлганда ва оталикни белгилаш ҳақидаги ариза берилмаганда боланинг туғилишини қайд этиш мазкур Қоидаларнинг 28-бандида санаб ўтилган органларнинг ёзма мурожаати бўйича амалга оширилади.
33. Ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ҳақидаги маълумотлар суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида кўрсатилади, далолатнома ёзувида ота-она ҳақидаги маълумотлар чизиб ташланмайди ва ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмайди.
Бундай ҳолларда оталик-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган шахсларга болаларининг туғилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.
34. Суднинг ота-оналик ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарорига асосан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига «Ота-оналик ҳуқуқлари тикланди» деган белги киритилади.
35. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилган отаси ҳақидаги маълумотлар ҳар қандай ҳолда ҳам фақат суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.
36. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, туғилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланиши мумкин бўлган боланинг туғилганлигини қайд этиш бола туғилган ёки унинг ота-онаси доимий ёки вақтинча яшаб турган ўша консуллик округидаги консул томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Ҳаракатдаги ҳаво ёки сув кемасида, поездда ёки бошқа транспорт воситасида туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш ота-онасидан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи ёки транспорт воситаси қатнаётган йўналишдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет элда туғилган ва унинг туғилганлиги консуллик муассасаси томонидан қайд этилмаган тақдирда, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви ота-онанинг ёки улардан бирининг Ўзбекистон Республикасида яшаб турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан,белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган бола туғилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан кейин қайд қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Туғилишни қайд этишнинг барча ҳолларида бола туғилган маъмурий ҳудуд унинг туғилган жойи сифатида ёзилади.
40. Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.
41. Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига берилади.
42. Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади, ушбу Қоидаларнинг 46-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
43. Алоҳида ҳолларда оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ота-онасининг ёки улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органига бола туғилмасдан олдин ҳам берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолатларда бола туғилгунга қадар унинг туғилган вақти ва исми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмайди.
Боланинг онаси ёки отасининг яшаш жойи ўзгариши муносабати билан туғилганлик оталикни белгилаш билан бир вақтда бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган тақдирда олдиндан берилган аризани сақлаган ФҲДЁ органи сўровнома бўйича уни қайд этиш жойига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Агар оталик боланинг туғилганлиги қайд этилгандан сўнг белгиланса оталикни белгилаш ҳақидаги аризага ёки суднинг ушбу масала юзасидан қарорига боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси илова қилинади.
46. Оталикни белгилашда ота-оналардан бири иштирок этмаган тақдирда унинг имзоси қонунчиликда белгиланган тартибда (нотариус, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасининг масъул шахси ёки тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, ҳарбий қисм ёки жазони ўташ муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан) тасдиқланади.
47. Онаси вафот этганда, у суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилганда, унинг яшаш жойини белгилашнинг имкони бўлмаганда вояга етмаган болага нисбатан оталикни белгилаш васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан отасининг аризасига асосан амалга оширилиши мумкин.
48. Агар боланинг отаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш тўғрисидаги аризани унинг номидан васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан унинг ҳомийси бериши мумкин.
49. Ота-онанинг биргаликдаги аризаси бўлмаган тақдирда оталик (агар отаси ёки онаси вояга етмаган бўлса) ота-оналардан бири ёки васийлик ва ҳомийлик органининг даъво аризаси бўйича суд тартибида белгиланиши мумкин.
Боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар суд қарорига асосан киритилади. Бу ҳолда ФҲДЁ органига қонуний кучга кирган суд қарори ва боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.
50. Боланинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ФҲДЁ органи ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларида уларнинг доимий яшаш жойи кўрсатилмаган ҳолларда ҳам оталикни белгилашни рад қила олмайди.
51. Оталикни белгилаш ҳақидаги ариза махсус шаклда бўлиши, унда кўрсатилган барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бўлиши лозим. Ариза ФҲДЁ органида имзоланади, ундаги маълумотлар аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан солиштириб кўрилади. Ҳар бир ариза унинг тушган кунида рўйхатга олинади.
52. 10 ёшга тўлган ва катта ёшдаги болага нисбатан оталик унинг розилиги билан белгиланади. Бунда боланинг розилиги ота-онаси томонидан берилган аризада унинг шахсий имзоси билан ифодаланади ва унинг имзоси ФҲДЁ органи ходими томонидан тасдиқланади.
ФҲДЁ органи оталикни белгилаш ҳақидаги ариза асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Агар оталикни белгилаш 16 ёшга тўлган шахсга нисбатан амалга оширилса, у ҳолда ота тўғрисидаги маълумотлар ўзгартирилиши лозим. Бола тўғрисидаги маълумотлар фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тартиби ва қоидалари бўйича киритилади.
53. Оталик, боланинг отаси бошқа аёл билан қонуний никоҳда турганлигидан қатъи назар, белгиланади. Шу сабабли оталикни белгилашда унинг хотинининг розилиги талаб этилмайди.
54. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги аризага асосан киритилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзувида кўрсатилган ота ҳақидаги маълумотлар суд тартибида бекор қилинмай туриб, бошқа шахс томонидан бу болага нисбатан оталик белгиланиши мумкин эмас.
55. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқолган бўлса, у ҳолда туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви тиклангандан сўнг оталик белгиланиши мумкин.
56. Агар туғилганликни қайд этиш ва оталикни белгилаш айни бир вақтда амалга оширилса, у ҳолда болага фамилия ота-онанинг келишуви бўйича бир йўла берилади, отаси ҳақидаги маълумотлар берилган аризага биноан ёзилади. Бунда ёлғиз она аризаси талаб қилинмайди.
57. 16 ёшга тўлмаган шахсга оталик белгиланадиган ҳолларда боланинг ота исми отанинг исми бўйича ўзгартирилади (ёзилади).
Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувида илгари кўрсатилган ота исми боланинг отаси деб ёзилган шахс исми билан тўғри келмаса, у ҳолда ФҲДЁ органи оталикни белгилашни рад этишга ва ота-онасидан бу масала бўйича тушунтириш хати талаб қилишга ҳақли эмас.
58. Агар ота-онанинг никоҳи боланинг туғилганлиги қайд этилгандан кейин қайд этилган бўлса, ушбу никоҳ тузилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига боланинг отаси ҳақидаги маълумотни ёзиш учун асос бўлолмайди.
Бунда боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар оталикни белгилаш ҳақидаги аризага мувофиқ киритилади.
59. Оталикни белгилаш ҳақидаги аризага асосан ФҲДЁ органи боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотларни шу куниёқ киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома беради.
60. Агар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи аризадаги маълумотларни аризачиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан солиштириб, имзоларини тасдиқлайди ва туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига ижро учун жўнатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органи туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига берилган аризага мувофиқ зарур ўзгартиришларни киритади, туғилганлиги ҳақидаги янги гувоҳномани жўнатади ва далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига ўзгартиришлар киритиш учун Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.
(60-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
61. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви МДҲ давлатларида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилиб олган ФҲДЁ органи уни ёки ушбу масала бўйича суд қарорини (рус тилидаги таржимаси билан), туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан бирга туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига юборади.
62. 16 ёшгача бўлган болага оталикни белгилашда далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш қоидалари қўлланилиши мумкин, яъни боланинг фақат фамилияси ва ота исми эмас, балки исми ҳам ўзгартирилиши мумкин.
Боланинг янги фамилияси ва исми боланинг туғилган йилида юритилган туғилганлик ҳақидаги Алфавит дафтарига зарурий тартибда киритилади.
63. Фарзандликка олиш ҳақида ўзгартиришлар киритиш суднинг ҳал қилув қарори асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органида, фарзандликка олинган боланинг туғилган жойи ўзгартирилганда эса — фарзандликка олувчилар яшайдиган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар ФҲДЁ органлари томонидан, фарзандликка олиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун мобайнида киритилади. ФҲДЁ органига кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин мурожаат қилинган тақдирда суд қарорида ушбу қарор ўз кучини йўқотмаганлиги ҳақида ёзув бўлиши керак.
65. Суднинг ҳал қилув қарори келиб тушган вақтига кўра махсус дафтарда қайд этилади ва алоҳида йиғмажилдга хронологик тартибда тикиб қўйилади.
66. ФҲДЁ органи суднинг ҳал қилув қарори ва фарзандликка олувчиларнинг ҳужжатлари асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришларни киритади, туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳнома ва, зарур бўлганда, фарзандликка олинганлиги ҳақида маълумотнома беради.
67. Фарзандликка олинган боланинг фамилияси ва исми туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган йилда юритилган Алфавит дафтарига киритилади.
68. Агар фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, у ҳолда фарзандликка олувчининг яшаш жойи бўйича ФҲДЁ органи фарзандликка олувчилар ҳақидаги маълумотларни, боланинг туғилган пайтида берилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ва суднинг қонуний кучга кирган қарорини боланинг туғилганлигини қайд этган ФҲДЁ органига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органи қабул қилинган ҳужжатлар асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришларни киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома беради.
Агар суднинг ҳал қилув қарорида 10 ёшгача бўлган боланинг туғилган жойи республика доирасида ўзгартирилган бўлса, у ҳолда фарзандликка олувчининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи тикланган далолатнома ёзувини қайд этади ва туғилганлик тўғрисидаги дастлабки далолатнома ёзувини бекор қилиш тўғрисидаги хабарномани уни қайд этган ФҲДЁ органига белгиланган тартибда юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бола ҳақидаги аввалги ва сўнгги маълумотлар боланинг туғилган йилида ва жорий йилда юритилган Алфавит дафтарларига киритилади.
69. Фарзандликка олишни сир сақлаш мақсадида фарзандликка олиш учун ҳужжатлар фарзандликка олувчиларнинг вакиллари томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда ФҲДЁ органига тақдим этилиши мумкин.
70. Агар фарзандликка олиш бекор қилинса у ҳолда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига «Фарзандликка олиш ___________ судининг ______ йил _________ ой __ кундаги қарори билан бекор қилинди» деб ёзилади ва далолатнома ёзувидаги дастлабки маълумотлар тикланади ҳамда туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳнома берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
71. ФҲДЁ органи далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
72. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 14 ва 15-моддаларига мувофиқ, никоҳланувчиларнинг ўзаро розиликлари ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари никоҳ тузишнинг асосий шартлари ҳисобланади.
Узрли сабаблар мавжуд бўлганда, алоҳида ҳолатларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаганнинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши — эмансипация), никоҳ тузишни хоҳловчи шахсларнинг илтимосига кўра, никоҳ тузилганлигини қайд этиш жойидаги туман, шаҳар ҳокими томонидан никоҳга кириш ёши бир йилдан кўп бўлмаган муддатга камайтирилиши мумкин.
73. Никоҳ никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрида белгиланган намунадаги ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахсларнинг никоҳ тузилганлигини қайд этиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бунда эллик ёшгача никоҳ тузувчи шахслар ОИВ-инфекцияси юзасидан тиббий текширувдан мажбуран ўтиши керак.
74. Алоҳида ҳолларда, истисно тариқасида (агар ота-онаси ва никоҳга кираётган ёшлар Ўзбекистон Республикасининг турли ҳудудларида ёхуд унинг ташқарисида яшаб турган бўлсалар) никоҳланувчи шахсларнинг илтимоси ва отаси ёки онасининг ёзма аризасига кўра никоҳ ота-онасининг ёки улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида ҳам қайд этилиши мумкин.
75. ФҲДЁ органи мудири узрли сабаблар бўлганда ҳамда аризачиларнинг илтимосларига кўра бир ойлик муддатни қисқартириши мумкин.
Бунда узрли сабабларни тасдиқловчи — болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари, тиббиёт муассасасининг келиннинг ҳомиладорлиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва шу каби ҳужжатлар кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
76. Никоҳни қайд этиш муддатини узайтириш никоҳ тузувчиларнинг биргаликдаги аризаларига биноан кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда етарли асослар бўлган тақдирда, шунингдек ФҲДЁ органининг ташаббуси билан ушбу муддат уч ойгача узайтирилиши мумкин.
77. Белгиланган намунадаги ариза никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тўлдирилади ва барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоблар берилиши керак. Ариза аниқ, тушунарли дастхат билан ёзилиши лозим.
78. ФҲДЁ органи аризани қабул қилаётганда никоҳланувчиларга никоҳ тузиш тартиби ва шартларини, келгусида эр-хотин ва ота-она сифатида вужудга келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши ва бир-бирининг саломатликлари тўғрисида ва оилавий аҳволи тўғрисида хабардор эканликларига ишонч ҳосил қилиши керак.
Никоҳланувчилар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни яшириш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилади.
79. Агар никоҳ тузувчи шахсларнинг оталик белгиланмаган биргаликдаги болалари бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи уларга оталикни белгилаш тартибини тушунтириши лозим.
80. Қонун никоҳланувчи шахслардан ҳатто биттаси илгари қайд этилган никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузилишини тақиқлаши сабабли аризани қабул қилиш вақтида ФҲДЁ органи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича аризачиларнинг қонуний никоҳда туриш-турмаслигини текшириб кўриши керак.
Илгари никоҳда бўлган шахс ФҲДЁ органига аввалги никоҳи бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак. Бу — никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки суд қарори, эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёхуд суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги қарори бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.
82. ФҲДЁ органи никоҳни қайд этиш вақтини белгилаётганда никоҳдан ўтувчилардан уни тантанали вазиятда, шу жумладан жойига борган ҳолда ўтказилишига розилигини аниқлаши лозим. Тантанали равишда қайд қилиш ёки жойларга чиққан ҳолда қайд қилиш фақат никоҳ тузувчиларнинг хоҳишларига кўра жойига борган ҳолда ўтказилади. Никоҳланувчи шахсларнинг истакларига биноан никоҳ уларнинг қариндошлари ва танишлари иштирокида қайд этилади. Никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахслар томонидан белгиланган сонда гувоҳлар иштирок этиши мумкин.
83. Никоҳга кириш ҳақидаги аризани беришда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки ҳарбий билети кўрсатилиши керак.
84. Агар никоҳ тузишни хоҳловчи ҳарбий хизматчи никоҳга кириш ҳақидаги аризани хизматни ўтаётган жойида берса, у ҳолда тегишли ҳарбий қисм ёки муассаса жойлашган манзил ҳарбий хизматчининг яшаш жойи ҳисобланади.
85. Агар бирон-бир сабаб билан никоҳ тузувчиларнинг иккаласи айни бир вақтда келиши имконияти бўлмаса, у ҳолда ФҲДЁ органига аризани улардан бири бериши мумкин, бу ҳолда кела олмаган шахснинг имзоси белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
87. Никоҳни қайд этиш фақат никоҳланувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади. ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида уларнинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 13-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Никоҳнинг ишончнома бўйича ёки вакил орқали, шунингдек тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома бўлмаганда қайд этилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органлари ходимлари никоҳни қайд этиш вақтида ўзларига маълум бўлган шифокорлик сирларидан иборат бўлган маълумотларни ошкор этганлиги учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.
88. Никоҳланувчилардан бири бетоблиги сабабли ФҲДЁ органига кела олмайдиган истисно ҳолларда никоҳ тузилганлиги шифохонада, уйда ёки бошқа тегишли жойда, никоҳланувчи иккала шахснинг иштирокида қайд қилинади. Далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида бу ҳақда тегишли белги киритилади.
89. Агар ФҲДЁ органига ушбу Қоидаларнинг 81-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги ҳақида ариза тушган бўлса, никоҳни қайд этиш бошқа муддатга қолдирилади. Бунда аризачига белгиланган муддатда зарур далилларни тақдим этиш тавсия қилинади. ФҲДЁ органи манфаатдор шахснинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан зарур текширув ўтказиши мумкин. Никоҳни қайд этиш вақти кейинга сурилганлиги ҳақида аризачилар хабардор қилинади. Никоҳни қайд этишга тўсиқ бўлувчи қонуний ҳолатлар мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи уни қайд этишни рад қилади. Агар мазкур маълумотлар тасдиқланмаса, у ҳолда никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади. Юқорида қайд этилган ҳолатларни текшириш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
90. Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.
Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия умумий фамилия сифатида танланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
91. Эр ва хотиннинг паспортларига ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларига штамп қўйилади ва никоҳнинг тузилган вақти ва жойи, далолатнома ёзуви рақами, эр (хотин)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
92. Никоҳланувчилардан бири эр ёки хотиннинг фамилиясини қабул қилса, у ҳолда паспортини алмаштириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади ва паспортга бу ҳақда белги қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчининг никоҳи қайд этилганлиги сабабли фамилияси ўзгартирилганда ФҲДЁ органи 7 кун мобайнида бу ҳақда ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи рўйхатда турган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.
94. Никоҳ тузишнинг белгиланган қоидалари бузилганда, шунингдек ғаразли мақсадни кўзлаб тузилган никоҳ суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори асосида ФҲДЁ органи никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига бу ҳақда белги қўяди ва Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.
(94-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Собиқ эр ёки хотиннинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларига суд томонидан худди шундай белгилар қўйилади. Никоҳ суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда никоҳ тузилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.
95. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.
Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.
Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилиниши лозим.
Ўзбекистон фуқароси билан никоҳга кирган МДҲ мамлакатлари фуқаросининг, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатига никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилади, агар шахсини тасдиқловчи ҳужжатда бундай белги қўйиш учун жой мавжуд бўлса.
ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳга кирган шахс фуқароси бўлган хорижий давлатга никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги хабарнома белгиланган тартибда юборилади.
96. Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг никоҳини қайд этиш ўша давлат қонунчилигига асосан унинг ваколатли органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида ушбу Қоидаларга асосан амалга оширилади.
97. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳини қайд этиш, агар никоҳни қайд этиш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ҳудудида жойлашган ўша давлатнинг қонунлари билан тан олинганда, шунингдек имзолашда ўша давлат ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган битим ёки бу халқаро шартномаларга мувофиқ ҳоллардагина консул томонидан амалга оширилади.
98. Бошқа давлатда яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси билан мазкур давлатнинг тегишли органларида никоҳни қайд эттирмоқчи бўлган ўша давлат фуқаросининг илтимосига кўра, консул никоҳни қайд этувчи ўша давлат органларига тақдим этиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси никоҳда турмаслиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.
Агар консуллик муассасасида никоҳланувчи шахснинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар бўлмаса консул бу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан олади.
99. Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.
100. Маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс, никоҳга кириш ҳақидаги махсус бланкадаги аризанинг ўзига тааллуқли қисмини тўлдириб ўзи доимий яшаётган ёки жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органига топширади. ФҲДЁ органи аризада келтирилган маълумотларни ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан солиштиради, аризада қайд этилган маълумотларнинг тўғрилигини ва аризачининг имзосини тасдиқлайди ва унга аризани қайтаради. Шундан сўнг маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс бу аризани маҳкумга бериши учун жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига топширади.
101. Маҳкум билан никоҳга кириш ҳақидаги аризани олгандан кейин, жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти уни тегишли жойини тўлдириш учун маҳкумга тақдим этади. Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти тўлдирилган аризадаги маълумотларни маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги маълумотлар билан солиштиради, уларнинг ҳақиқийлигини ва имзосини тасдиқлайди ва аризани жазони ижро этиш муассасаси жойлашган мазкур ҳудуддаги ФҲДЁ органига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда ариза ФҲДЁ органи томонидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин шу куннинг ўзида никоҳга кирувчи маҳкумнинг тиббий текширувдан ўтиши учун йўлланма ва никоҳни қайд этиш вақтини белгилаш тўғрисидаги хабарнома жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига юборилади.
Агар маҳкумнинг шахсий йиғмажилдида унинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар тўлиқ бўлмаса, кам ёки ноаниқ бўлса, у ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти бу маълумотларни тегишли ташкилотлар ва муассасалар орқали уларни талаб қилиб олиш ёки аниқлаш чораларини кўради.
Жазони ўташ муассасалари маъмурияти маҳкумни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан белгиланган тартибда ўтказади.
102. Маҳкум билан никоҳни қайд этиш ФҲДЁ органи билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан ажратилган бинода никоҳга кирувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади.
103. Маҳкум билан никоҳга кирувчи шахсга ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.
104. Маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги анкетасига ФҲДЁ органи томонидан штамп босилади, эр ёки хотиннинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, ФҲДЁ органининг номи ҳамда никоҳ тузилган сана ва далолатнома ёзуви рақами ёзиб қўйилади. Худди шундай маълумотлар эр-хотинларнинг паспортларига ҳам киритилади.
105. Судгача қамоқда ушлаб турилган шахслар билан никоҳни қайд этиш тергов ишини олиб бораётган мансабдор шахс ёки орган рухсати билан шу ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан, вақтинча сақлаш ҳибсхонасида (тергов ҳибсхонасида, гауптвахтада) амалга оширилади.
106. Мазкур Қоидаларнинг 105-бандида кўрсатилган ҳолатда никоҳга кириш ҳақидаги аризага ва никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига қайд этишга рухсат берган органнинг мансабдор шахси имзоси қўйилади.
107. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ ФҲДЁ органи мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинлардан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 270-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/270/1028-сон)
108. Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан, улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки эр-хотин яшаб турган жойдаги ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда ФҲДЁ органлари тегишли органлардан вояга етмаган фарзандлари йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сўраши мумкин.
109. Агар никоҳдан ажралишга эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлгани ҳолда умумий мулк ҳақида ёки меҳнатга лаёқатсиз, муҳтож эр ёки хотиннинг таъминоти ҳақида низолар бўлса, у ҳолда никоҳдан ажратиш суд тартибида ҳал этилади.
110. Никоҳдан ажратишни қайд этиш эр-хотиннинг ёки улардан бирининг иштирокида никоҳдан ажратиш ҳақида ФҲДЁ органига ариза берган кундан кейин уч ой ўтгач амалга оширилади ва собиқ эр-хотинларнинг ҳар бирига никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилади.
111. Эр ёки хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиши тўғрисидаги истаги никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризасида кўрсатилиши керак.
Никоҳдан ажратиш қайд этилгандан сўнг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага унинг тугатилганлиги ҳақида белги қўйилади ва у аризачиларга қайтарилади.
112. Никоҳдан ажратишни қайд этишда, эр ва хотиннинг ўзаро келишувига кўра, уларнинг биридан ёки иккаласидан белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
Эр ёки хотиндан бирининг иштирокида никоҳдан ажратишни қайд этишда давлат божи тўлиқ миқдорда ундирилади.
суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган умумий болалари бор-йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади.
эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори;
эр (хотин)нинг уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга ўртада умумий болалари ва мол-мулки юзасидан низолари йўқлиги тўғрисидаги розилиги.
Болалари тўғрисида, биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр(хотин)га таъминоти учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.
114. Никоҳдан ажралишни хоҳловчи эр (хотин) ўз аризасида судланган эри (хотини)нинг жазони ўтаётган жойини ёхуд муомалага лаёқатсиз эри (хотини) васийсининг ёки бедарак йўқолган эри (хотини)нинг мол-мулкини бошқарувчининг манзилини, шунингдек никоҳдан ажратишда ўзи танлайдиган фамилияни кўрсатиши лозим.
Аризани қабул қилган ФҲДЁ органи шу куниёқ бу тўғрида жазони ижро этиш муассасасига ёхуд муомалага лаёқатсиз эр(хотин) васийсига ёки бедарак йўқолган эри (хотини)нинг мол-мулкини бошқарувчига, улар бўлмаганда эса — васийлик ва ҳомийлик органига хабарнома жўнатади.
Хабарномада болалар тўғрисида, эр (хотин)нинг умумий мулкида бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низонинг ёхуд меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр (хотин) таъминоти учун маблағлар тўлаш ҳақидаги низонинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш учун вақт кўрсатилган бўлиши керак.
Эр (хотин)дан бирининг аризаси бўйича никоҳдан ажратиш унинг иштирокида, ФҲДЁ органига ариза берилган кундан кейин бир ой ўтгач амалга оширилади.
115. Ўзаро болалари ва мулкий низолари бўлмаган ва 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган шахсларни никоҳдан ажратиш эр-хотиннинг ўзаро розилигига кўра умумий қоидалар асосида ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.
116. Суднинг эр-хотиндан бирининг бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисидаги қарори бўйича никоҳдан ажратиш фақат эр ёки хотиндан бирининг турар жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
117. Суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келганда ва суднинг тегишли ҳал қилув қарори бекор қилинганда никоҳ эр-хотиннинг биргаликдаги аризаси бўйича ФҲДЁ органи томонидан тикланиши мумкин.
Бу ҳолда ФҲДЁ органи никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини ва унинг асосида берилган тегишли гувоҳномани бекор қилади.
Бу ҳолда бедарак йўқолган деб топилган шахс мурожаат қилган тақдирда никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
118. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 47-моддасига биноан никоҳ ФҲДЁ органида никоҳдан ажратиш қайд этилган кундан бошлаб тугатилади.
119. ФҲДЁ органи суд қарори асосида эр-хотинлардан бирининг аризасига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани беради.
Республика судларининг 1998 йил 1 сентябргача қонуний кучга кирган қарорлари бўйича никоҳдан ажратишни қайд этиш, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарорни чиқарган суд жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
2010 йил 15 сентябрдан бошлаб қонуний кучга кирган никоҳдан ажратишни қайд этиш республика судлари қарорлари билан эр-хотиндан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда никоҳдан ажратишни қайд этишгача ФҲДЁ органи эр ёки хотиндан бирининг никоҳдан ажратилганлик факти расмийлаштирилганлигини текширади.
Текширув суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб, мурожаат этилган кунгача никоҳдан ажратиш тўғрисидаги Алфавит дафтари бўйича ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви (никоҳ бекор қилинганлиги ҳақида белги қўйилганлиги ёки йўқлиги) бўйича ўтказилади.
Агар никоҳдан ажратиш ФҲДЁ органида томонлардан бирининг аризасига кўра қайд этилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзуви иккинчи томон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади ва никоҳдан ажратганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
Никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этиш, никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги далолатномадаги ёзувларга қўшимчалар киритиш ва никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш, шунингдек томонлардан бирининг ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакилнинг аризаси бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
Эр-хотинлар паспортига ёки уларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларга ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажратилганлик тўғрисида штамп қўйилади.
1998 йил 1 сентябрдан 2010 йил 15 сентябргача бўлган даврда қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича никоҳдан ажратишни қайд этиш йўқолган далолатнома ёзувларини тиклаш тартиби ва қоидаларига биноан амалга оширилади.
120. МДҲ мамлакати ва чет эл давлат суди томонидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарор асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳдан ажратиш (қарор қачон чиққанидан қатъи назар) агар давлатлараро битимда бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, ариза берувчининг турар жойидаги ФҲДЁ органида қайд этилади. Никоҳдан ажратишни қайд этишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
121. Ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойи ёки ўлим содир бўлган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
122. Ўлимни қайд этиш тўғрисидаги ариза ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома берилгандан кейин 3 кундан кечикмай берилиши керак.
Ўлимни қайд эттириш тўғрисида марҳумнинг қариндошлари ва яқин кишилари, шунингдек тиббий муассаса маъмурияти мурожаат этишлари мумкин, улар ўлим тўғрисида тиббий гувоҳнома ва марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
123. Ўлимни қайд этишда тақдим этилган тиббий гувоҳнома ёки суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори далолатнома ёзуви иккинчи нусхаси чап томонининг юқори қисмига қистириб қўйилади.
124. Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўлимини қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.
125. Чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўлимини қайд этиш марҳум яшаб турган ёки ўлим содир бўлган жойдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.
Агар ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойидан бошқа округда амалга оширилса, у ҳолда ўлимни қайд этган консуллик муассасаси марҳум ҳисобда турган консуллик муассасасига унинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўлган санаси, шунингдек ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами ва ўлим қайд этилган жой ва сана кўрсатилган хабарнома юборади.
126. Агар ўлимни қайд этишда марҳумнинг ҳомийсиз қолган вояга етмаган болалари борлиги маълум бўлса, у ҳолда консул шу куннинг ўзидаёқ бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар беради.
127. Ўлим қайд этилгандан кейин марҳумнинг ҳужжатлари дипломатик почта орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига жўнатилади.
Бунда марҳумнинг бекор қилинган паспорти кейинчалик қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига жўнатилади.
Марҳумнинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг йўқлиги ўлимни қайд этиш учун тўсиқ бўла олмайди, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабардор қилинади.
128. Жазони ижро этиш муассасаларида вафот этган шахсларнинг ўлимини қайд этиш мазкур муассаса маъмуриятининг хабарига кўра, вафот этган шахснинг озодликдан маҳрум қилингунга қадар доимий яшаган жойидаги ёки жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
129. Суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори билан ўлимни қайд этиш қарор чиқарган суд жойлашган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан умумий асосларда амалга оширилади. Ўлими қонунчиликда белгиланган муддатларда қайд этилмаган шахсларнинг ўлимини қайд этиш марҳумнинг оҳирги яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан умумий асосларда амалга оширилади. Бундай ҳолда марҳум ҳақидаги маълумотлар ўлим қайд этилган йилдаги ва ўлим содир бўлган йилдаги Алфавит дафтарларига киритилади.
130. Ўлимни қайд этишда марҳумнинг паспорти, ҳарбий билети, 16 ёшгача вафот этганларнинг эса — туғилганлик ҳақида гувоҳномаси тақдим қилинади. Бунда ФҲДЁ органи ходими (консул) ҳужжатларнинг биринчи саҳифасига ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами ва санасини ёзади.
Вафот этганларнинг паспортлари ва 50 ёшгача вафот этганларнинг ҳарбий билетлари ҳар ойда бир марта, рўйхат бўйича ички ишлар органига ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига топширилади, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар эса ҳар чоракда бир марта, далолатнома асосида йўқ қилинади.
Агар ўлимни қайд этишда вафот этган шахснинг паспорти ва ҳарбий билети тақдим қилинмаган бўлса, у ҳолда бу ҳақда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
131. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилгандан сўнг ўлим ҳақида гербли гувоҳнома ёзилади ва аризачига тақдим этилади. Айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ва қабристонга тақдим этиш учун тегишли намунадаги маълумотномалар берилади.
Бунда вафот этган шахснинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунига унинг ўлими тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Агар вафот этган шахснинг туғилганини қайд этиш бошқа ФҲДЁ органида амалга оширилган бўлса, у ҳолда ўлим тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органи бу ҳақда туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзуви қайд этилган жойдаги ФҲДЁ органига хабарнома юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар вафот этган шахснинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органи ҳақида етарли маълумотлар бўлмаса, у ҳолда хабарнома унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган ўлган шахснинг туғилган жойидаги Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивига юборилади.
(131-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
132. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайта тиклаш туман ва шаҳар судларининг қарорига кўра амалга оширилади. Агар суд қарорида марҳумнинг ўлган санаси кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда суд қарори кучга кирган сана марҳумнинг ўлган куни ҳисобланади.
133. Темир йўл ёки автомобиль транспортида содир бўлган ўлимни қайд этиш ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномага асосан яқинроқ жойдаги ФҲДЁ органи ёки марҳумнинг доимий яшаган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво ёки денгиз кемасида содир бўлган ўлимни қайд этиш ҳаво кемаси қўнган жойдаги ёки денгиз кемаси тўхтаган портдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилиши мумкин.
134. Шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этиш соғлиқни сақлаш тизими тиббий муассасасининг ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномасига асосан шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Бундай ҳолларда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидаги барча маълумотлар ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома асосида кўрсатилади ва фақат қабристонга тақдим этиш учун маълумотнома берилади.
Ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома фақат далолатнома ёзувидаги етишмайдиган маълумотлар тўлдирилгандан кейингина берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
135. ФҲДЁ органи қўшимча тиббий маълумотнома ёки мурданинг таниб олинганлиги тўғрисидаги прокуратура хабарномасини олгач, далолатнома ёзувига етишмайдиган маълумотларни киритади ва далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига зарур ўзгартиришлар киритиш учун Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивига хабарнома жўнатади.
(135-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
136. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 230-моддасига мувофиқ далолатнома ёзувларини тиклаш деганда илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида йўқолган ёзувларни қайта тиклаб қўйиш тушунилади.
137. Туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.
Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.
Ёзувни тиклашдан манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёзувни тиклаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ амалга оширилади.
138. Агар далолатнома ёзувининг иккала нусхаси ҳам йўқолган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзувини тиклаш 16 ёшга тўлган фуқаронинг шахсий аризасига кўра унинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Далолатнома ёзувларини тиклаш уларни тиклаш учун асос бўлган барча ҳолатлар ФҲДЁ органи томонидан аниқлангандан кейингина амалга оширилади.
Далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисидаги ариза олинган тақдирда ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини тиклаш учун асослигини тасдиқловчи далолатнома ёзувларидан нусхаларни, улар сақланадиган жойдаги тегишли ФҲДЁ органларидан сўраб олиши мумкин.
139. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик бошқармаси ФҲДЁ архивининг ариза берувчининг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолганлик сабаларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;
(139-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
ота-онасининг паспортлари нусхалари, агар ота-онаси вафот этган бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги маълумотномалар;
ота-оналарининг ҳужжатлари бўлмаганда, ака-укалари, опа-сингилларининг (улар бўлса) туғилганлик тўғрисидаги маълумотномалар.
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига ариза берувчининг илтимосини асословчи бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.
140. Аризани қабул қилишда ариза берувчи ёлғон кўрсатмалар берганлиги учун жавобгарлиги ҳақида ФҲДЁ органи томонидан огоҳлантирилади.
141. Туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзувида ариза берувчининг туғилган йили: унинг паспорти, ҳарбий билети ва бошқа мавжуд ҳужжатларига асосан кўрсатилади.
Агар тақдим этилган ҳужжатларда ариза берувчининг фақат туғилган йили кўрсатилиб, туғилган куни ва ойи кўрсатилмаган бўлса, бу ҳолда унинг туғилган санаси ўша йилнинг 1 июли деб ҳисобланади.
142. Тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан сўнг ФҲДЁ органи мудири томонидан хулоса тузилади, сўнгра туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувлари дафтарида «Т» ҳарфи остига далолатнома ёзуви рақами қўйилади ва унинг асосида туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви қайд этилади ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилади.
Ариза берувчининг ота-онаси тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганда туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзувидаги «Ота-онаси ҳақидаги маълумотлар» устуни тўлдирилмайди ва чизиқ қўйилади.
143. Никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик бошқармаси ФҲДЁ архивининг никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолиш сабабларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;
(143-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, сўнгра никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувлари дафтарида охирги далолатнома ёзувининг рақами такрорий равишда «Т» ҳарфи қўйган ҳолда ёзилади ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.
Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномада «никоҳландилар» устунида тикланаётган далолатнома ёзувининг дастлабки қайд этилган санаси, «тегишли далолатнома ёзуви қайд этилди» устунида эса — никоҳ тузилганлиги ҳақида тикланиб тузилган далолатнома ёзуви рақами ва санаси кўрсатилади.
144. Никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик бошқармаси ФҲДЁ архивининг никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги (йўқолганлик сабаблари кўрсатилган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;
(144-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувлари дафтарига охирги далолатнома ёзувининг тартиб рақами такрорий равишда «Т» ҳарфи қўйган ҳолда ёзилади ва никоҳдан ажратиш ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.
Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гербли гувоҳноманинг «бу ҳақда ажратиш тўғрисидаги далолатномаларни қайд қилиш дафтарида» устунида никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг дастлабки санаси, қавс ичида эса — тикланган далолатнома ёзувининг рақами ва санаси ёзиб қўйилади.
145. Далолатнома ёзувларини тиклаш учун етарли асослар бўлмаганда ФҲДЁ органи ариза берувчига рад қилинганлик ҳақидаги асосланган хулоса беради. Ушбу хулоса билан ариза берувчи масалани моҳиятига кўра ҳал этиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
146. Далолатнома ёзувини тиклаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан бир ой мобайнида кўриб чиқилиши керак.
Узрли сабаблар (далолатнома ёзувини тиклаш учун асосланганликни тасдиқловчи ёзувлар нусхалари ва бошқалар олинмаганлиги) мавжуд бўлганда аризани кўриб чиқиш муддати ФҲДЁ мудири томонидан бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза берувчига хабар қилинади.
148. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда, ушбу ёзувлар сақланаётган жойдаги, агар улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлса, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритиш улар ота-онасининг аризасига кўра амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритишни рад этиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
149. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
«Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси асосида тарихий ва миллий анъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, отасининг исмини ёздириш истаги бўлганда;
ота-онанинг ўзаро келишувига кўра (шунингдек ота-она никоҳдан ажратилганда) ёки ҳоким қарорига кўра вояга етмаган боланинг фамилияси ўзгартирилганда;
никоҳда турмаган она томонидан боланинг отаси ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш ҳақида ариза берилганда (бола 16 ёшга етгунга қадар);
суд қарори билан оталикни белгилаш ҳақиқий эмас деб топилганда ёки фарзандликка олиш бекор қилинганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ота-онасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгартирилиши муносабати билан вояга етмаган боланинг фамилияси ва отасининг исми ўзгартирилганда;
имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ёзилмай қолганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
16 ёшга тўлмаган боланинг исми ва фамилияси ўзгартирилганда, агар исми ва фамилияси ота-онасининг хоҳиши ҳисобга олинмаган ҳолда берилган бўлса;
Далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан, ариза тушган кундан бошлаб 15 кун мобайнида кўриб чиқилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Узрли сабаблар (ўзгартириш киритиш зарур бўлган ёзувлар нусхалари олинмаганда ва бошқа ҳолларда) мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи мудири томонидан ушбу муддат бир ойгача муддатга узайтирилиши мумкин.
150. Далолатнома ёзувлари Ўзбекистондан ташқарида бўлган, шунингдек никоҳ тузилганлиги тўғрисида ва ўлим тўғрисида, ака-укалар ва опа-сингилларнинг туғилганлиги тўғрисидаги ва бошқа далолатнома ёзувларида тафовутлар бўлган ҳоллардан ташқари, юқорида кўрсатилган барча ҳолатларда далолатнома ёзувлари тузилган жойи бўйича хулоса тузилмай тузатишлар киритилади.
151. Ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги аризага ариза берувчининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари: унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (ксеронусхаси) ва бошқа зарур ҳужжатлар нусхалари илова қилинади. Улар билан бирга йиғмажилдга ўзгартиришни талаб қиладиган гувоҳномаларнинг асл нусхалари тикиб қўйилади.
Далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза олинганда ФҲДЁ органи ўзгартириш ва тузатишлар киритиладиган далолатнома ёзуви нусхасини, шунингдек ўзгартириш ёки тузатишлар киритиш учун асос мавжудлигини тасдиқловчи далолатнома ёзувлари нусхаларини улар сақланаётган жойдаги ФҲДЁ органидан сўраб олади.
152. Агар ўзгартириш киритиладиган далолатнома ёзуви республикадан ташқарида бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи хулоса тузади ёки (давлатлараро келишув мавжуд бўлса) ариза берувчининг аризадаги имзосини тасдиқлайди ва йиғмажилдни (аризани) далолатнома ёзуви тузилган жойдаги ФҲДЁ органига ижро этиш учун юборади.
153. Далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги хулоса 3 нусхада тузилади, улардан бири йиғмажилдга тикилади, иккинчиси ФҲДЁ органида қолади, учинчи нусхаси ариза берувчига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
154. Далолатнома ёзувига ўзгартириш киритган ФҲДЁ органи далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига тегишли ўзгартириш киритиш учун бу ҳақда Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивини уч кундан кечикмай хабардор қилади.
(154-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
155. Ариза берувчининг фамилияси, исми ўзгартирилганда тегишли Алфавит дафтарларига ўзгартиришлар киритилади.
156. Ариза берувчининг хоҳишига биноан ФҲДЁ органи далолатнома ёзувига ўзгартириш киритилганлиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.
157. Шахснинг унинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида жинсини ўзгартириш жинс ўзгартирилганлик ҳақида тиббиёт муассасасининг хулосаси бўйича амалга оширилади.
158. Мазкур Қоидаларнинг 149-банди учинчи, тўртинчи ва ўн учинчи хатбошилардан ташқари барча ҳолларда ўзгартиришлар киритилганлиги учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
159. Ўзбекистон Республикасининг чет элда турувчи фуқароларининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризалари ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан кўриб чиқилади.
Консул томонидан юборилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи архивида сақланаётган далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
160. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач турар жойдаги ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.
Агар 16 ёшга тўлган шахс паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, у ҳолда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома илова қилинади.
хоҳишга қараб никоҳгача бўлган фамилияга (никоҳда турган даврида ҳам, никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам) қайтишда;
оила учун умумий фамилияда бўлиш истаги пайдо бўлганда (агар никоҳ тузиш пайтида эр-хотин умумий фамилия қабул қилишмаган бўлса);
агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса — никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;
агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;
163. Ўзгартиришлар киритилиши учун зарур бўлган далолатнома ёзувлари йўқолган тақдирда, фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ушбу ҳужжатлар тиклангандан кейин амалга оширилади.
165. ФҲДЁ бўлими мудири тақдим этилган ҳужжатлар асосида, зарур ҳолларда эса бошқа ФҲДЁ органларидан ўзининг талаби бўйича керакли далолатнома ёзувлари нусхаларини олганда йиғилган ҳужжатларни йиғмажилдга тикади ва тегишли текширув ўтказиш учун ички ишлар органига жўнатади.
166. Ички ишлар органи тақдим қилинган ҳужжатларни 30 кун мобайнида ўрганиб чиқади, ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш хусусида асосланган хулоса тузади ва уни ФҲДЁ органига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмининг ўзгартирилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тузилган тақдирда ушбу ҳолатнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.
167. Ички ишлар органининг хулосасини олгандан кейин ФҲДЁ органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ёки ўзгартиришни рад қилиш тўғрисида асосланган хулоса тузади.
Ички ишлар органининг хулосасида ариза берувчи фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш тўғрисида илтимос қилган пайтда тергов ёки суд остида бўлганлиги ёхуд фамилияси, исми, ота исмининг ўзгартирилиши қонун ҳужжатларига зид эканлиги кўрсатилган бўлса, ФҲДЁ органи фамилияси, исми, ота исмини ўзгартиришни рад этиши ва рад этиш сабабини ёзма шаклда хабар қилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фамилияси, исми, ота исмининг ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилиши лозим.
168. ФҲДЁ органи фамилия, исм, ота исми ўзгарганлиги тўғрисида ички ишлар органига 7 кун мобайнида, агар ариза берувчи ҳарбий хизматга мажбур бўлса — у ҳолда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига ҳам хабарнома юборади.
169. Хулоса асосида туғилганлик тўғрисида, никоҳ тузилганлиги ёки никоҳдан ажралганлик тўғрисида, болаларининг туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувларига тегишли ўзгартиришлар киритилади ва янги гувоҳномалар берилади. Эски гувоҳномалар йиғмажилдга тикиб қўйилади.
170. Агар ўзгартириш киритиш талаб этиладиган далолатнома ёзуви бошқа жойда бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш тўғрисида хабарнома юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
171. ФҲДЁ органи хабарномага биноан далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритади ва янги гувоҳномани тўлдиради ва уни ариза берувчига топшириш учун унинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органига юборади, шунингдек далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига ана шундай ўзгартиришларни киритиш учун Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
172. Фамилияси, исми, ота исми ўзгартирилган шахс яшайдиган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан паспортга уни алмаштириш лозимлиги тўғрисида белги қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
173. Ўзаро қонуний никоҳда турган эр ёки хотиндан бирининг фамилияси ўзгартирилиши иккинчисининг ҳам фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди. Бунда бошқа эр (хотин)нинг паспортига оилавий аҳволи ҳақида қўйилган белги ўзгартирилиши лозим.
Ота-оналардан ҳар иккаласининг фамилияси ўзгартирилиши 16 ёшга тўлмаган болалари фамилиясининг ҳам ўзгартирилишига сабаб бўлади.
Ота-оналар ёки улардан бирининг фамилиясини ўзгартирганлиги уларнинг вояга етган болаларининг фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди.
Агар ота-онадан бири фамилиясини ўзгартирса, уларнинг вояга етмаган болаларининг фамилиясини ўзгартириш масаласи ота-оналарнинг келишувига биноан, бундай келишув бўлмаганда эса — васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
175. Агар никоҳга кириш пайтида ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясини сақлаб қолган шахс кейинчалик эрининг фамилиясини қабул қилса, шунингдек никоҳга кириш пайтида қабул қилган фамилиясини никоҳгача бўлган фамилиясига ўзгартирса, у ҳолда ўзгартириш фақат никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилади.
Агар никоҳдан ажратилгандан кейин никоҳдаги фамилиясини сақлаб қолган шахс уни никоҳгача бўлган фамилиясига ўзгартирса, у ҳолда ўзгартириш фақат никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилади.
176. 16 ёшга тўлган шахслар томонидан фамилияси, исми, ота исми ўзгартирилган барча ҳолларда ўзгартириш фақат туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг «бола тўғрисида маълумотлар» устунига киритилади.
177. Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшовчи фуқароларининг аризалари консул томонидан кўриб чиқилади. Аризага мазкур Қоидаларнинг 162-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Зарур ҳолларда консул аризачининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ва ўзгартириш киритилиши лозим бўлган далолатнома ёзувларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали талаб қилиб олади.
Йиғилган ҳужжатлар асосида консул Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг ёки ариза берувчи доимий яшаб турган давлатнинг ваколатли органларидан ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартиришига рухсат берилганлиги ҳақидаги хулосани олиши зарур.
Ушбу хулоса асосида консул фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ҳақида асосланган хулоса тузади ва уни йиғмажилд билан бирга ўзгартириш киритилиши лозим бўлган далолатнома ёзуви сақланаётган ФҲДЁ органига юборади.
178. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги ариза ариза берилган кундан бошлаб икки ой мобайнида кўриб чиқилиши керак. Узрли сабаблар (ишни расмийлаштириш учун зарур бўлган далолатнома ёзуви нусхаларининг бошқа ФҲДЁ органларидан, ички ишлар органлари хулосасининг кечикиб олиниши ва бошқалар) мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи мудири ушбу муддатни бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
180. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 233-моддасига мувофиқ, агар ФҲДЁ органи томонидан икки ва ундан ортиқ бир хил ёзувлар борлиги аниқланса, тикланган ёзувлар улар тузилган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан бекор қилиниши мумкин.
Агар топилган далолатнома ёзувларида фамилия, исм, ота исми, туғилган сана, ота-она тўғрисидаги маълумотларда жиддий фарқ бўлса, тикланган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари суднинг қарори билан бекор қилинади.
181. Суднинг далолатнома ёзувини бекор қилиш тўғрисидаги қарорини олгач бекор қилинаётган ёзувни тузган ФҲДЁ органи унинг диагонали бўйлаб чизиқ тортиб, бу ҳақда белги қўяди ва аризачига маълумотнома беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
182. ФҲДЁ органи Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивига ва дастлабки далолатнома ёзуви тузилган жойдаги ФҲДЁ органига далолатнома ёзувларининг бекор қилинганлиги тўғрисида хабарномалар юборади.
Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архиви хабарномани олгач тегишли далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига бекор қилинганлиги ҳақида белги қўяди, ФҲДЁ органи эса ариза берувчига далолатноманинг дастлабки ёзувига мувофиқ такрорий гувоҳнома беради (юборади).
(182-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
183. Собиқ иттифоқ республикаларидан келган ҳужжатлар бўйича ёзувларни бекор қилиш Агентлик бошқармалари хулосалари бўйича ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади, ёзувни бекор қилиш бўйича ҳужжатлар эса шу ФҲДЁ органида сақланади.
(183-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Далолатнома ёзувларининг ҳар бир тури ҳар йилнинг 1 январидан 31 декабригача тартиб билан кетма-кет рақамланади.
Далолатнома ёзувлари давлат тилида лотин графикасида тушунарли ва чиройли дастхат билан ёки компьютер ёрдамида тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
185. Далолатнома ёзувларининг барча устунлари тўлиқ, хатосиз ва қисқартиришларсиз (умумий қабул қилинганларидан ташқари) тўлдирилиши керак.
186. Далолатнома ёзувлари паспорт асосида, у бўлмаган тақдирда — шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида тўлдирилади.
Чет эл фуқаросига нисбатан далолатнома ёзувлари қайд этилаётганда миллатидан ташқари қайси давлат фуқароси эканлиги ҳам кўрсатилади. Миллати ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар ёзилади.
187. Агар ФҲДЁ органига далолатнома ёзувини қайд этиш учун мурожаат қилган шахс давлат тилини билмаса у таржимон хизматларидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда «Белгилар учун» устунига тегишли ёзув киритилади.
Кар, соқов ёки карсоқов шахс саводсиз бўлган тақдирда далолатнома ёзувини қайд этишда далолатнома ёзуви мазмуни кар, соқов ёки карсоқовнинг хоҳишига мувофиқ келишини имзо билан тасдиқлаб унга тушунтириши мумкин бўлган шахс иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда «Белгилар учун» устунига тегишли ёзув киритилади.
Далолатнома ёзувини кўзи кўр шахс учун тузишда далолатнома ёзуви матни унга далолатнома ёзувини тузган ФҲДЁ органи ходими томонидан ўқиб берилади. Бу ҳақда «Белгилар учун» устунига тегишли ёзув киритилади.
188. Ўлик туғилган бола тўғрисидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиришда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига маълумотлар перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида киритилади.
189. Тирик туғилиб, аммо ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган болага нисбатан ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига маълумотлар перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида киритилади.
191. Далолатнома ёзуви асосида тегишли гербли гувоҳномалар давлат тилида лотин графикасида тўлдирилади ва ариза берувчига топширилади.
192. Гербли гувоҳнома бериш учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган герб йиғими ундирилади.
193. Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси сақланаётган ФҲДЁ органи манфаатдор шахсларнинг аризаларига кўра ва тегишли далолатнома ёзувлари асосида такрорий гувоҳномалар беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Алоҳида ҳолларда (далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси йўқолганда, иккинчи нусха бўйича гувоҳнома олиш қулай бўлганда) Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивлари далолатнома ёзувининг биринчи ва иккинчи нусхаларининг айнан бир хиллигини текширгандан сўнг туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, ўлим ва никоҳдан ажралганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берадилар.
(193-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
194. Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахснинг ўзига, унинг ота-оналарига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозлари асосида бошқа шахсларга берилади. Вафот этган шахсга нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарур ҳолларда, вафот этган шахснинг туғилганлиги ҳақида маълумотнома берилиши мумкин.
Ўлим ҳақидаги такрорий гувоҳномалар марҳумнинг яқин қариндошларига ва меросхўрларига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозига эга бўлган шахсларга берилади.
Никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахсларнинг ўзларига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозига эга бўлган шахсларга берилади.
Никоҳдан ажратилганда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарур ҳолларда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги маълумотнома берилиши мумкин.
195. Болаларга ва муомалага лаёқатсиз шахсларга такрорий гувоҳномалар уларнинг ота-оналари (фарзандликка олганлар), васийлари, ҳомийлари, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш муассасалари маъмуриятларининг аризалари бўйича берилади.
196. Ота-онаси бўлмаган тақдирда, вояга етмаган шахсларга ёки паспорт олмаган шахсларга туғилганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар ушбу шахснинг фотосурати ёпиштирилган, яшаш жойидаги фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ёки мазкур шахс таълим олаётган таълим муассасаси томонидан берилган маълумотнома асосида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
197. Такрорий гувоҳнома олиш тўғрисидаги аризада ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исми, манзили, шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, гувоҳнома сўралаётган шахснинг фамилияси, исми, ота исми, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома сўралганда — эр-хотиннинг фамилиялари, исмлари ва ота исмлари, далолатнома ёзуви қачон ва қайси ФҲДЁ органи томонидан қайд этилганлиги ва такрорий гувоҳнома қандай сабабга кўра талаб қилинаётганлиги кўрсатилиши керак.
198. Такрорий гувоҳнома олишни хоҳловчи шахс далолатнома ёзувларини қайд этган ФҲДЁ органига бевосита ёки ўзи яшаб турган жойдаги ФҲДЁ органи орқали мурожаат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Яшаш жойидаги ФҲДЁ органи орқали такрорий гувоҳнома бериш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат этилганда аризани қабул қилган ФҲДЁ органи уни далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига ижро учун жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчи далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органига мурожаат этганда такрорий гувоҳнома шу куниёқ берилади.
Почта орқали келиб тушган такрорий гувоҳнома сўралган аризалар шу куни ижро этилади ва йўлланма хат билан биргаликда ФҲДЁ органига жўнатилади ва бир вақтнинг ўзида ариза берувчига гувоҳнома жўнатилгани ҳақида хабарнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризада қайд этилган далолатнома ёзуви тўғрисида тўлиқ маълумотлар мавжуд бўлмаганда ФҲДЁ органи аризани ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар такрорий гувоҳнома сўраб мурожаат этилган ФҲДЁ органида тегишли далолатнома ёзуви йўқ бўлса, ФҲДЁ органи аризани ва далолатнома ёзуви йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивига тегишли текширув ўтказиш ва такрорий гувоҳнома бериш учун жўнатади.
(198-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
199. Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архиви аризани олиши билан дастлабки ва тикланган далолатнома ёзувларини текширади ва такрорий гувоҳномани юборади.
(199-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
200. Такрорий гувоҳнома бериш ҳақида ариза тушганда текшириш аризада кўрсатилган йил бўйича, агар мазкур йилда бўлмаса — ўтган ва кейинги 3 йиллар бўйича ўтказилади.
203. Такрорий гувоҳномалар берилганлиги учун давлат божи ва (ўлим ҳақидаги гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими ундирилади.
204. Ҳаракатлар амалга ошираётган ФҲДЁ органлари мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг, шунингдек хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилаётган ҳаракатлар тўғрисида маълум бўлган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган маълумотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ҳам тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Далолатнома ёзувларидан нусхалар Агентлик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг сўровига кўра берилади (юборилади).
(204-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зарур ҳолларда ҳокимлик, мудофаа ишлари бўлими, соғлиқни сақлаш, Бандликка кўмаклашиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг вакиллари маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадида Агентлик бошқармаларининг рухсати билан далолатнома ёзувларидан айрим маълумотларни кўчириб олишлари мумкин.
(204-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Амалга оширилган ҳаракатларнинг сирини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
205. Туманлар (шаҳарлар)даги ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари архивлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари архивлари деб аталади) ҳамда Агентлик бошқармалари ФҲДЁ архивлари ФҲДЁ органларининг архиви ҳисобланади.
(205-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари архивлари тегишли туман (шаҳар) ҳудудида тузилган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхаларидан иборат бўлган дафтарлардан ташкил топади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатларнинг ва архив материалларининг сақланишини таъминлаш мақсадида ФҲДЁ органлари далолатнома ёзувларини Агентлик тасарруфида бўлган ягона электрон ФҲДЁ архивга киритадилар.
(205-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
206. Ўлимни қайд этиш билан шуғулланувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) қайд этган ўлим тўғрисидаги далолатнома ёзувларининг биринчи ва иккинчи нусхаларини ФҲДЁ органига топшириши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари далолатнома ёзувларининг биринчи ва иккинчи нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Агентликка топширишлари керак.
(206-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
207. ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари архивларида сақланаётган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари китоблар тарзида тикилади, архив фонди ҳисобига олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхалари Агентлик бошқармалари орқали давлат статистика органларига топширилади.
(207-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Далолатнома ёзувлари ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари архивлари томонидан алфавит дафтарларига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Алфавит дафтарлари далолатнома ёзувлари асосида алоҳида икки нусхада, шунингдек электрон тарзда юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
208. Агентлик бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари фондлари уларнинг ҳудудига тегишли ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаларидан шакллантирилади.
(208-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
209. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари Тошкент шаҳар Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивида, иккинчи нусхалари эса — Тошкент вилояти Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивида сақланади. Ушбу далолатнома ёзувлари бўйича кейинги ҳаракатлар мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти Агентлик бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари томонидан амалга оширилади.
Ушбу далолатнома ёзувлари бўйича кейинги ҳаракатлар мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти Агентлик бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари томонидан амалга оширилади.
(209-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
210. ФҲДЁ органлари архиви учун алоҳида хона бўлмаганда далолатнома ёзувлари дафтарлари иш хоналарида темир шкафларда сақланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
211. ФҲДЁ органлари архивлари, дафтарлар шкафлари ишдан ташқари вақтда ФҲДЁ органининг мансабдор шахси томонидан муҳрлаб қўйилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
212. ФҲДЁ органлари архивларида далолатнома ёзувлари дафтарларини сақлаш учун зарур шароитларни яратиш Агентлик бошқармаларига юкланади.
(212-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
213. ФҲДЁ органларидан келиб тушган хабарномалар асосида далолатнома ёзувларига киритилган барча ўзгартиришлар тўғрисидаги белгилар Агентлик бошқармаси ФҲДЁ архиви мансабдор шахсининг имзоси билан тасдиқланиши ва гербли муҳр билан муҳрланиши керак.
(213-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
214. Жўнатилаётган хабарномалар ФҲДЁ органидан чиқаётган хат ва хабарномалар дафтарида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
215. ФҲДЁ органи архивида далолатнома ёзувлари дафтарларининг тўлиқ сақланиши учун жавобгарлик ФҲДЁ органи мудири ёки ФҲДЁ органи архиви учун масъул бўлган аниқ ходим зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
216. Агентлик бошқармаларининг ФҲДЁ архивларида ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномалар далолатнома ёзувлари билан бирга тикиб қўйилади.
(216-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
217. Агентлик бошқармалари ФҲДЁ органи архивларини далолатнома ёзувларини китоб шаклида тикиш учун зарур бўлган маблағлар билан таъминлайди.
(217-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
218. Агентлик бошқармаларининг ФҲДЁ органлари архивлари келувчилар учун хонага, иш хонасига ҳамда далолатнома ёзувлари дафтарлари сақланадиган хоналарга эга бўлишлари керак.
(218-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Архив учун ажратилган хона темир стеллажлар ва темир жавонлар билан жиҳозланган бўлиши, унинг эшиклари ва деразаларига темир панжаралар ўрнатилиши керак.
219. Архивга бегона кишиларнинг кириши, далолатнома ёзувлари билан танишиши, улардан нусхалар, фотонусхалар олиши, уларга далолатнома ёзувлари дафтарларининг берилиши қатъиян ман этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
220. ФҲДЁ органи архивларида далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари уларнинг тузилган кунидан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади. Бу муддат тугагач, далолатнома ёзувлари дафтарлари Агентлик бошқармаларининг ФҲДЁ архивларига топширилади.
(220-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
221. Агентлик бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари далолатнома ёзувларининг ҳар иккала нусхаларини бир-бири билан солиштириб, зарурий ўзгартиришлар, тузатишлар, қўшимчалар ва белгилар киритадилар, фойдаланишга яроқсиз ҳолдаги далолатнома ёзувларини алмаштирадилар, белгиланган тартибда расмийлаштирадилар ва уларни доимий сақлаш учун Марказий давлат архивига топширадилар.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
222. Агентлик бошқармаларининг ФҲДЁ архивларида қолган далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхалари муддати ўтгач, далолатнома асосида ёқиш йўли билан йўқ қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сақлаш муддатлари ўтганлиги сабабли далолатнома ёзувлари дафтарларини йўқ қилиш ҳақидаги далолатнома Агентлик бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланиши керак.
(222-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
223. Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу ёзувнинг иккинчи нусхаси сақланаётган Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архиви томонидан тегишли ФҲДЁ бўлимига ёки никоҳ уйига далолатнома ёзувининг нусхаси ёки ундан кўчирма юборилади.
Зарурият бўлганда, Агентлик бошқармасининг ушбу ФҲДЁ архиви мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ушбу далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритади ҳамда бу ҳақда тегишли ФҲДЁ бўлими ёки никоҳ уйи архивига хабарнома юборади.
(223-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
224. ФҲДЁ органлари далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхалари билан бирга туғилиш, ўлим, никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига доир 97-шакл бўйича ҳисоботларни қоғоз ва электрон шаклда ҳар ойнинг 5-кунидан кечиктирмай тегишли Агентлик бошқармаларига топширишлари керак.
(224-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
225. Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ҳар ярим йилликдан кейинги ойнинг 15-кунигача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Агентликка қайд қилинган далолатнома ёзувлари ва сарфланган гербли гувоҳномалар бўйича ҳисобот тақдим этадилар.
(225-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
226. Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) томонидан қайд этилган далолатнома ёзувларининг ҳар иккала нусхаси 97-шакл бўйича 2 нусхада тузилган ҳисобот билан бирга кейинги ойнинг 2-кунидан кечиктирмай ФҲДЁ органига топширилади. Ҳисоботнинг иккинчи нусхаси фуқаролар йиғинида сақланади.
227. ФҲДЁ органларида қайд этилган далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхасига тиббий муассасалар томонидан берилган ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
228. Агентлик бошқармаси ФҲДЁ органларидан келган далолатнома ёзувларининг тўлдирилишининг тўғрилигини текширади ва текшириш пайтида нотўғри ёки ноаниқ тўлдирилган далолатнома ёзувлари аниқланганда, уларни тегишли ФҲДЁ органига тузатиш учун қайтаради.
(228-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик бошқармаси далолатнома ёзувларини ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тегишли ҳудудий статистика бошқармасига топширади.
(228-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
229. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий статистика бошқармалари ҳар чоракда ўтган ойларда қабул қилинган далолатнома ёзувларини ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай Агентлик бошқармаларига топширишлари керак. Агентлик бошқармалари томонидан ушбу далолатнома ёзувлари китоблар шаклида тикилади ва тегишли Агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивига топширилади.
(229-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
230. 97-шаклдаги ҳисобот ведомости 3 нусхада тузилади. Улардан иккитаси далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаси билан Агентлик бошқармасига топширилади, учинчи нусхаси ФҲДЁ органида қолади.
(230-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. ФҲДЁ органлари ҳар чоракдан кейинги ойнинг 5-кунигача Агентлик бошқармасига далолатнома ёзувлари бўйича 12-шаклдаги, гербли гувоҳномалар бўйича эса 1-шаклдаги 1-чорак, ярим йиллик, 9 ойлик ва йиллик ҳисоботларни топширишлари керак.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
232. Агентлик бошқармалари ФҲДЁ органларидан олинган 1 ва 12-шакллар бўйича ҳисоботларни ҳар чорак ўтиши билан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай умумлаштиради.
(232-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
233. Агентлик бошқармалари йиллик ҳисоботларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 январидан кечиктирмай Агентликка топшириши керак.
(233-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
234. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувларининг иккала нусхаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Агентликка чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай топширилиши керак.
(234-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
235. Далолатнома ёзувлари асосида тартиб рақами ва серияси бўлган, ФҲДЁ органининг муҳри ва мансабдор шахсининг имзоси қўйилган гербли гувоҳномалар берилади.
236. ФҲДЁ органларида гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши ва уларнинг сақланиши учун уларнинг мудирлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида — уларнинг раислари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида эса — консуллар масъул ҳисобланади.
237. Агар гербли гувоҳномаларнинг сақланиши учун масъул шахс узрли сабабларга кўра бўлмаганда, у ҳолда гербли гувоҳномалар далолатнома бўйича унинг вазифасини вақтинча ижро этаётган мансабдор шахсга топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
238. Гербли гувоҳномаларнинг камчилиги, нуқсонлари, йўқолганлиги ва ўғирланганлиги тўғрисида Агентликка махсус хабарнома жўнатилади.
Гербли гувоҳномалар йўқолган ҳар бир ҳолатда Агентлик бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилиши ва айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши лозим.
(238-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Гербли гувоҳномаларни сарфлашда уларнинг рақамлари ёзилишида кетма-кетлик қоидасини бузиш, дафтардаги ёзувларни чизиш ва ўчириш қатъиян ман этилади. Ушбу дафтарларга киритилган ҳар бир тузатиш изоҳланиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
242. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Агентлик бошқармалари ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйларининг фаолиятини ҳар икки йилда камида бир марта текшириши лозим.
(242-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
243. ФҲДЁ органлари томонидан далолатнома ёзувлари бўйича ўзларига ҳисоб берувчи фуқаролар йиғинлари фаолияти бир йилда 1 марта текширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 18-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек қарорга 1-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 25 августдаги 365-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 8-сон, 77-модда), шунингдек қарорга 2-илова.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илова 18-бандининг «а» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ–255-сон Қонуни) 2010 йил 28 декабрдаги 319-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 74-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарорига 2-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2011 й., 6-сон, 51-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорига 2-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2011 й., 11-сон, 90-модда).