Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 201-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон)

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

I. Банкдан ташқари муомаланинг манбалари ва йўлларини аниқлаш

1.

Ишлаб турган корхоналарда ишлаб чиқариш ҳақиқий ҳажмларининг статистика ва бухгалтерия ҳисоботи маълумотларига, хом ашё ва материаллар харид қилиш ҳажмларига мувофиқлигини ўрганиш

Текширишлар, рейдларни ташкил этиш, ҳисоботларни аниқлаштириш2002 йилнинг 15 сентябрига қадар, кейинчалик мунтазам равишда Давлат солиқ қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2.

Савдо шохобчаларини улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги, назорат-касса машиналари билан жиҳозланганлиги ва уларнинг созлиги, инкасса билан қамраб олинганлиги ва савдо тушумини тўлиқ топшириш юзасидан қисқа муддатли текшириш

Текшириш материаллари, ҳисоботларни аниқлаштиришМунтазам равишдаДавлат солиқ қўмитаси, Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
3.

Ишлаб чиқариш, қурилиш, савдо ва хизматлар соҳасида юридик шахслар билан хусусий тадбиркорлар ўртасида тузилаётган шартномалар мазмуни ва уларнинг бажарилишини ўрганиб чиқиш, бунда нархларнинг сунъий равишда оширилиши ёки пасайтирилиши ҳолларига, шунингдек солиқ солишдан қочиш мақсадида товарлар ҳаракати ва улар учун ҳисоб-китоб қилишда қўлланилаётган схемаларга алоҳида эътиборни қаратиш

Таҳлилий материаллар 2002 йилнинг 20 августига қадар, кейинчалик мунтазам равишдаАдлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти
4.

Иқтисодиётнинг турли тармоқларида тушумни ва даромад миқдорини яшириш, солиқ солишдан қочиш мақсадида юридик шахсларнинг якка тартибдаги тадбиркорларга айлантирилиши ҳолларини ўрганиш

Аниқ таклифлар билан биргаликда таҳлилий маълумотнома2002 йилнинг 15 августига қадарДавлат солиқ қўмитаси, Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти

II. Нақд пул маблағларининг банкдан ташқари муомалага чиқиб кетишининг олдини олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўловлар ва ҳисоб-китоблар бўйича мажбуриятлар бажарилиши механизмларини ишлаб чиқиш

5.

Товар айланмасининг реал ҳажмларини аниқлаган ҳолда мунтазам равишда назорат текширишлари ўтказиш ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд тушум тўлиқ кирим қилинишини мониторингини олиб бориш

Назорат текширишлари далолатномалариДоимий равишдаДавлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
6.

Аниқланган қоида бузишлар бўйича қаттиқ чора-тадбирлар кўрган ҳолда чакана савдо, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар соҳасида савдо қоидаларига ва нақд тушумни тўлиқ топширишга риоя этилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш

Текширишлар, шу жумладан нақд тушумни инкасса қилиш чоғидаги текширишларДоимий равишдаДавлат солиқ қўмитаси, Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
7.

Эски моделдаги назорат-касса машиналарини фискаль хотирали назорат-касса машиналари билан босқичма-босқич алмаштириш

Комплекс чора-тадбирлар2003 йилнинг 1 июлига қадарДавлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
8.

Алоҳида йирик миқдорлардаги пул маблағлари муомаласи, шу жумладан нақд пул берилиши бўйича ахборотларни электрон айирбошлаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

Ахборотларни айирбошлашнинг электрон тизими2002 йилнинг 1 сентябрига қадарДавлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, тижорат банклари
9.

Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш, ушбу соҳада рақобат муҳитини ривожлантириш, умумий фойдаланишдаги транспортнинг йўналишли линияларида чипталар сотилиши устидан назоратни кучайтириш

Комплекс чора-тадбирлар2002 йилнинг 1 октябрига қадарҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
10.

Қоида бузувчиларга нисбатан молиявий жазолар қўллаган ҳолда ишлаб чиқарувчи корхоналар ва улгуржи етказиб берувчилар томонидан халқ истеъмол товарлари улгуржи сотилиши тартибига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш

Текширишлар материаллариМунтазам равишдаДавлат солиқ қўмитаси, Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти
11.

Оммавий ахборот воситалари орқали банкдан ташқари муомалани чеклаш, солиқ ҳақидаги қонунлар бузилишига йўл қўйилмаслиги ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун жазонинг муқаррарлиги юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг муҳимлиги ва мазмунини тушунтиришга доир кенг ишлар олиб бориш

Чиқишлар, мақолалар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларМунтазам равишдаСолиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги
12.

Солиқ ҳақидаги қонунлар бузилганлиги учун амалдаги молиявий жазоларни қайта кўриб чиқиш ва янги молиявий жазолар жорий этиш, бунда қуйидагилар учун жавобгарликни кучайтириш:

жисмоний шахслар томонидан даромадларнинг яширилиши ва пасайтирилиши;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг солиқ солинадиган базаси пасайтирилиши;

банкдаги ҳисоб рақамларига нақд пул маблағлари киритилмаслиги;

чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан назорат-касса машиналари қўлланилмаслиги

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси2002 йилнинг 1 октябрига қадарМолия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги

III. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантириш ва банк тизимига пул маблағларини жалб этиш

13.

Аҳолининг пул маблағлари банкларга жалб этилишини рағбатлантириш, энг аввало омонатларнинг жалб этувчанлигини ошириш, янги воситаларни жорий этиш, аҳоли омонатлари ўсганлиги учун банкларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини қўллаш йўли билан ўртача муддатли ва узоқ муддатли депозитларга жалб этишни рағбатлантириш

ТадбирларДоимий равишдаМарказий банк, тижорат банклари
14.

Аҳолининг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармасини шакллантириш асосида аҳолининг банклардаги омонатларини кафолатлаш тизимини жорий этиш

Комплекс чора-тадбирлар2003 йилнинг 1 январига қадарМарказий банк, тижорат банклари
15.

Банк омонатларининг мавжуд турлари жалб этувчанлиги тўғрисида кенг кўламли рекламани амалга ошириш

Чиқишлар, мақолалар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларДоимий равишда«Ўзтелерадио» компанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, тижорат банклари
16.

Банк сирини таъминлаш институтини такомиллаштириш, тижорат банклари томонидан мижозларнинг операциялари ва ҳисоб рақамлари бўйича ахборот тақдим этилишига доир қатъий чегараларни белгилаш

«Банк сири тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси2003 йилнинг 1 январига қадарМарказий банк
17.

Тижорат банкларининг кредит пластик карточкаларини муомалага чиқаришни ташкил этиш

Тадбирлар2002 йилнинг 1 октябрига қадарМарказий банк, тижорат банклари
18.

Тошкент шаҳрида пластик карточкалардан фойдаланиш йўли билан иш ҳақи, стипендиялар ва пенсиялар тўлаш юзасидан тажриба ўтказиш

Тадбирлар2003 йилнинг 1 январидан бошлабМолия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари

IV. Улгуржи ва фирма савдоси тизимини ривожлантириш

19.

Халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи республика корхоналарининг фирма чакана дўконлари шохобчасини кенгайтириш, уларни аҳоли зич жойлашган туманларда, бозорларда ва оммавий савдо қилинадиган бошқа жойларда жойлаштириш

Комплекс чора-тадбирлар2003 йилнинг 1 январига қадарВазирлар Маҳкамасининг комплекслари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
20.

Бозорларда, турар жой мавзеларида ва аҳоли учун қулай бўлган махсус ажратилган бошқа жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасини ўтказиш йўли билан нақд пул маблағларининг энг кўп қайтишини таъминлаш, савдо тушуми белгиланган тартибда инкасса қилинишини ташкил этган ҳолда пахта йиғим-терими даврида кўчма савдони ташкил этиш

Тадбирлар2002 йилнинг III-IV чораклари мобайнида«Ўзбекбирлашув», «Ўзбексавдо» компаниялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
21.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ нархлари декларацияланадиган маҳсулотлар рўйхатини мақбул равишда қисқартириш. Монополист корхоналар томонидан реал талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда нархларни декларациялаш механизмини такомиллаштириш

Норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси2002 йилнинг 1 октябрига қадарМолия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

V. Пул муомаласини такомиллаштириш ва солиқ солиш механизмини самарадорлигини ошириш

22.

Йирик харидларни содир этиш ва белгиланган даражадан ортиқча бошқа харажатлар чоғида жисмоний шахслар томонидан даромадларни декларациялаш ва солиқ тўлаш тизимини ишлаб чиқиш

Ҳукумат қарори лойиҳаси2002 йилнинг 1 декабрига қадарМолия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси
23.

Нақд тарзда содир этиладиган тўловларнинг энг юқори даражаси миқдорини жорий этган ҳолда тижорат банклари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан биринчи талаб бўйича ўз ҳисоб рақамларидан нақд пул олинишига чеклашларни бекор қилиш

Ҳукумат қарори лойиҳаси2003 йилнинг 1 январига қадарМарказий банк

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази