09.08.2012 йилдаги ЖСҲ-99-12-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими, 09.08.2012 йилдаги ЖСҲ-99-12-сон
Дата вступления в силу
09.08.2012
Жиноят кодексининг 50-моддаси 6-қисмида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга ҳамда олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати ушбу кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 28-бандида судларга Жиноят кодексининг 50-моддаси 6-қисмига мувофиқ, аёлларга ҳамда олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо муддати ушбу кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш жазосининг энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги, жиноятлар ёки ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинланаётган ҳоллар ҳам бундан мустасно эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Жиноят кодексининг 50-моддасига мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш жазоси олти ойдан йигирма йилгача муддатга белгиланиши, узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлларга нисбатан тайинланиши мумкин эмаслигини эътиборга олиб, қонун мазмунига кўра, аёлларга нисбатан тайинланадиган жазо муддати 15 йилдан ортмаслиги лозим бўлса-да, суд Б.га 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, қонун ҳамда Олий суд Пленуми қарори талабларини бузган.