Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасига мувофиқ, ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Психиатрия ёрдами руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг руҳий соғлиғини 2000 йил 31 августдаги «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибда текширувдан ўтказишни, уларни профилактика қилишни, уларга ташхис қўйиш, уларни даволаш, парваришлаш ва тиббий-ижтимоий жиҳатдан тиклашни ўз ичига олади.
Шунингдек, 2001 йил 11 майдаги «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида сил касаллигининг олдини олишга қаратилган ижтимоий, тиббий, санитария- гигиенага оид, эпидемияга қарши ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширишнинг, шунингдек сил касаллигига чалинган беморларни аниқлаш, даволаш, диспансер кўригидан ўтказиш ва реабилитация қилишнинг ҳуқуқий асослари белгиланган.
Юқорида қайд этилган қонунлар асосида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига 331 ва 332-боблари киритилган бўлиб, тегишинча шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳамда шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги фуқаролик ишларини алоҳида иш юритиш тартибида кўриш белгиланган.
2. «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27, 29-моддаларига мувофиқ, агар руҳий ҳолати бузилган шахсни фақат стационар шароитида текширувдан ўтказиш ёки даволаш мумкин бўлса, руҳий ҳолатнинг бузилиши эса оғир ва унинг ўзи учун ёки атрофидагилар учун бевосита хавф туғдириши, унинг ночорлиги, яъни асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда қондиришга лаёқатсизлиги, агар шахс психиатрия ёрдамисиз қолдирилгудек бўлса, руҳий ҳолати ёмонлашуви оқибатида унинг соғлиғига жиддий зарар етказилиши билан боғлиқ бўлса, уни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия муассасасига ётқизиш масаласи судлар томонидан ҳал қилиниши тушунтирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 318-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд мажлисига муассаса вакилининг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги аризани кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд унинг келишини шарт деб топиши мумкин.
Бунда, Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, фуқаро ўзига психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўзи хоҳлаган вакилни таклиф этишга ҳақли. Вакилликни расмийлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасида, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, диспансер ҳисобида турган ҳамда тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган шахс сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига суднинг ҳал қилув қарори асосида ғайриихтиёрий тартибда ётқизилиши белгиланганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
8. Қонуннинг 122-моддасида, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлишининг давомийлик муддати олти ойгача этиб белгиланганлигига, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлиши муддати ушбу муассаса тиббий комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан олти ойгача узайтирилиши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 322-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд мажлисига муассаса вакилининг — тиббий комиссия аъзосининг, сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахс вакилининг узрсиз сабабга кўра келмаганлиги ишни кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд уларнинг келишини шарт деб топиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида кўрсатиб ўтилган беморнинг ҳуқуқларидан келиб чиқиб, шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари ёпиқ суд мажлисида кўрилади.
ФПК 266-моддасининг 5-бандига мувофиқ судлар томонидан шахсни ғайриихтиёрий тартибда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Судлар шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишларини кўришда Ўзбекистон Республикасининг «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуни 28-моддасида ва «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 122-моддасида белгиланган муддатларга қанчалик риоя қилинганлигига алоҳида эътибор қаратишлари, ишларни кўришда аниқланган қонун бузилиши ҳолларига хусусий ажрим чиқариш орқали (ФПК 275-моддаси) муносабат билдиришлари лозим.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази