18.09.2015 йилдаги 13-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 18.09.2015 йилдаги 13-сон
Дата вступления в силу
18.09.2015
Жиноят кодексининг (бундан буён матнда — ЖК) 77-моддасига мувофиқ, судланганлик ҳолати жазо тайинланган суд ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб, у тугалланган ёки олиб ташланган пайтгача давом этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жазо тайинланмаган ҳолда айблов ҳукми чиқарилган (ЖК 70, 71, 76-моддалари) ёхуд шахс бир вақтнинг ўзида асосий ва қўшимча жазодан биринчи, апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан озод қилинган (ЖК 69, 75, 76-моддалари) бўлса;
тугалланмаган ва олиб ташланмаган судланганлик ҳолатининг мавжудлиги айрим асослар бўйича, масалан, айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги (ЖК 66-моддаси), алоҳида ҳолларда эса (оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланганлик ҳолати мавжуд бўлганда), жиноят содир этган шахс жабрланувчи билан ярашганлиги (ЖК 66-1-моддаси) муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилишига тўсқинлик қилади.
Судланганлик ҳолатининг жиноят-ҳуқуқий оқибати жазодан озод қилиш (ЖК 71-моддаси), шартли ҳукм қилиш (ЖК 72-моддаси), вояга етмаган шахсга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш (ЖК 87-моддаси) каби чораларни қўллаш учун моддий қонунда тақиқ мавжудлигида ҳам намоён бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судланганлик ҳолати тугалланиши шахснинг судланганлиги факти билан боғлиқ барча оқибатларнинг жазо тури ва муддатидан келиб чиққан ҳолда ЖК 78-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтганлиги натижасида автоматик тарзда (ўз-ўзидан) барҳам топишини англатади. Бундай ҳолларда судланганлиги тугалланган шахс, унинг вориси, қонуний вакили ёки адвокати илтимосига кўра маҳкумнинг яшаш жойидаги суд томонидан судланганлик ҳолати мавжуд эмаслиги фактини тасдиқловчи маълумотнома берилади. Бунинг учун манфаатдор шахс томонидан судга тақдим этилган ички ишлар органлари ахборот маркази маълумотномаси ва жазо ўталганлиги (ижро этилганлиги) фактини тасдиқловчи ҳужжатлар асос бўлади.
6. Жиноят кодекси 13-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қонунга мувофиқ судланганлик ҳолати тугалланиши ёки олиб ташланиши муддатларини (ЖК 78, 80-моддалари) ҳисоблаш асосий ва қўшимча жазолар ўтаб бўлинган ёки синов муддати ўтиб бўлган кундан бошланади. Масалан, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш жазоларига қўшимча сифатида муайян мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган ҳолда, бу жазо қайд этилган асосий жазоларни ўташнинг барча вақтига татбиқ этилиб, судланганлик ҳолати тугалланиши ёки олиб ташланиши муддатлари эса қўшимча жазо ўтаб бўлинган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
8. Жарима ёки ахлоқ тузатиш иши жазосига ҳукм қилиниб, бошқа жазо турига алмаштирилган шахснинг судланганлик ҳолати тегишлича ЖК 78-моддасининг «г, д, е, ж» бандларида кўрсатилган муддат ўтиши билан тугалланади. Бундай ҳолда судланганлик ҳолати муддатининг тугаши ЖК 80-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ЖК 44-моддасининг учинчи қисми ёки ЖК 46-моддасининг тўртинчи қисмига кўра белгиланган жазо тури ўталган кундан бошлаб ҳисобланади.
9. Жиноят кодекси 80-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан муддатидан илгари шартли озод қилинган, шунингдек, жазоси енгилроғи билан алмаштирилган (ЖК 73, 74-моддалари) шахснинг судланганлик ҳолати тугалланиши масаласини ҳал этишда суд томонидан белгиланган жазо муддатидан эмас, балки озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган пайтга қадар амалда ўталган жазо муддатидан келиб чиқиш лозим. Бунда судланганлик ҳолатининг тугалланиш муддати озодликдан маҳрум қилиш жойларидан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсга нисбатан ЖК 73-моддаси қўлланилган пайтдан, жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахсга нисбатан эса — ЖК 74-моддасига мувофиқ белгиланган енгилроқ жазо ўталган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
Жиноят кодекси 80-моддасида белгиланган судланганлик ҳолати тугалланишини ҳисоблаш тартиби (амалда ўталган жазо муддатидан келиб чиққан ҳолда жазо ўтаб бўлинган ёки жазони ўташдан озод қилинган пайтдан бошлаб) енгилроқ жазони назарда тутувчи янги қонун нормасига асосан жазоси қисқартирилган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 80-моддасининг тўртинчи қисми судланганлик ҳолатини тугатувчи муддатнинг ўтиши тўхтатилганда судланганлик ҳолати тугалланилишига оид қоидаларни белгилайди.
11. Жиноят қонуни мазмунига кўра, судланганлик ҳолатининг тугалланиш муддати жазо билан, шу жумладан, бир неча жиноятлар учун (жиноятлар ёки ҳукмлар мажмуи бўйича) тайинланган жазо билан бевосита боғлиқ. Шахсга жиноятлар ёки ҳукмлар мажмуи бўйича (ЖК 59, 60-моддалари) жазо белгилашда барча қилмишларнинг оғирлигини инобатга олиб, узил-кесил жазо тайинланиши туфайли, бундай ҳолда судланганлик ҳолатининг тугалланиш муддати узил-кесил жазо тури ва муддатидан келиб чиқиб ҳисобланиши лозим.
Айни пайтда, агар жиноятлар ёки ҳукмлар мажмуи бўйича суд томонидан ҳар хил турдаги, ҳар қайсиси алоҳида ижро этиладиган жазо (ЖК 61-моддасининг иккинчи қисми) тайинланган бўлса, судланганлик ҳолатининг тугалланиш муддати жазо тизимида (ЖК 43-моддаси) назарда тутилган оғирроқ жазо муддатидан келиб чиқиб ҳисобланади.
12. Жиноят-процессуал кодекси 544-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, судланганликни муддатидан илгари олиб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома судланганлик ҳолати мавжуд шахс, унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакилининг ёхуд жамоат бирлашмаси ёки жамоа томонидан жазони ўтаб чиққан шахс яшаш жойидаги туман (шаҳар) судига берилиши мумкин.
Жиноят-процессуал кодекси 544-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, судланганликни муддатидан илгари олиб ташлаш тўғрисида такрорий илтимоснома уни рад этиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб камида бир йил ўтгандан кейин берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.