(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олиш жараёнларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
уй-жойни олувчи томон хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган уй-жойни сотиб олиш, айирбошлаш ёки гаровга қўйиш битишувларини нотариал тасдиқлаш ва кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш учун рухсатнома тақдим этилган тақдирда амалга оширилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, улар томонидан республика ҳудудида инвестициявий фаолият олиб борилган тақдирда, уларга республика ҳудудидан турар-жой сотиб олиш ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи берилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, мазкур хатбошида белгиланган битишувларни нотариал тасдиқлаш ва тегишли ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ички ишлар органлари томонидан бериладиган яшаш учун рухсатнома талаб этилмайди;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 958-сонли қарори таҳририда)
уй-жойнинг эгаси ҳисобланган, яшаш жойида бўлмаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан коммунал хизматлар ва уй-жойдан фойдаланиш харажатлари учун узоқ вақт (12 ойдан ортиқ) ҳақ тўланмаган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра коммунал хизматлар ва уй-жойдан фойдаланиш харажатларига ҳақ тўлаш юзасидан қарзларни ундириш масаласини ҳал қилиш учун уй-жой белгиланган тартибда хатлаб қўйилади;
уй-жойни ҳадя қилувчининг яқин қариндоши бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатномага эга бўлмаган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уй-жойни ҳадя қилиш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун уй-жойнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан аниқланган рўйхатдан ўтказиш қийматининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
хорижий фуқаролар — Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган халқаро ташкилотлар, хорижий фирмалар, компаниялар ва банкларнинг доимий ваколатхоналари ходимларига татбиқ этилмайди;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бир ҳафта муддатда идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳри мақоми тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.