Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«хориждан маблағ жалб қилиш» — Ўзбекистон Республикаси ёки унинг резиденти томонидан хорижий давлатлар ёки норезидентлар активларининг (кредитлар, заёмлар ва бошқаларнинг) мазкур хорижий давлатга ёки норезидентга ёхуд уларнинг талабига кўра учинчи шахсга шартлашилган даврда адекват активларни, шу жумладан активлардан фойдаланганлик учун тўловларни тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган ҳолда жалб этилиши;
«давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши» — активларни чет эл манбаларидан (хорижий давлатлар, уларнинг юридик шахсларидан ва халқаро ташкилотлардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитлари (заёмлари)ни тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келиши;
«резидентнинг ташқи қарзи» — унинг хориждан маблағ жалб қилиши натижасида юзага келган мажбуриятлари йиғиндиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонунига асосан 2023 йил 2 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон)
«умумий ташқи қарз» — резидентларнинг давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарзлари ҳамда давлат ташқи қарзи суммаси;
«қарз олувчи» — хориждан маблағ жалб қилган ёхуд хориждан маблағ жалб қилиш ниятини ҳужжат билан тасдиқлаган Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки резидент;
«кредит берувчи» — хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартнома бўйича активлар берган ёки активлар бериш ниятида бўлган хорижий давлат ёки норезидент (хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари). Агар норезидентлар бир нечта бўлса, у ҳолда кредиторлар гуруҳидаги ваколатли бошқарувчи вазифасини бажарувчи норезидент кредит берувчи ҳисобланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хориждан маблағ жалб қилиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги қонунчилигида баён этилганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
давлат ёки Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан заёмлар, товарлар ёки хизматларни импорт қилиш шаклида кредитлар жалб этилиши;
норезидентлар маблағларининг Ўзбекистон Республикаси молия институтлари томонидан депозитларга жалб этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва резидентларнинг облигациялар, векселлар ҳамда бошқа хил қимматли қоғозлар чиқариб, чет эл бозорларида жойлаштириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонунига асосан 2023 йил 2 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонунига асосан 2023 йил 2 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида тузилган шартномалар ҳамда улар юзасидан операциялар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, кафолатланган қарзлар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳам ҳисоботлар тақдим этиши;
ҳар бир алоҳида ташқи қарз бўйича қарзнинг тўлиқ тўланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига хабар бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонунига асосан 2023 йил 2 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон)
Хориждан маблағ жалб қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ваколатларига қуйидагилар киради:
хориждан маблағ жалб қилиш масалалари бўйича халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланмаган хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатга олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонунига асосан 2023 йил 2 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонунига асосан 2023 йил 2 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонунига асосан 2023 йил 2 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки халқаро молия ташкилотларига Ўзбекистон Республикасининг тузилган шартномаларга мувофиқ хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисида ахборот тақдим этади.
Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ масалалар юзасидан қарз берувчи билан қарз олувчи ўртасида чиққан баҳслар, агар халқаро шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, суд тартибида ёки тарафларнинг келишувига кўра — холислар текшируви тартибида ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)