LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-877-сонли «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 11 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ушбу Қонуннинг мақсади қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлиғига, атроф табиий муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
бегона ўтлар — биологик ва экологик жиҳатдан маданий ўсимликлар орасида ўсиб кўпайишга мослашган, ҳосилни ҳамда маҳсулот сифатини пасайтирувчи ёввойи ёки ярим хонаки ўсимликлар;
зараркунандалар — қишлоқ хўжалик ўсимликларига ва уларнинг ҳосилига зарар етказадиган жониворлар ва ҳашаротлар;
пестицидлар — ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган кимёвий моддалар, шунингдек қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожининг регуляторлари ва дефолиантлари;
фитосанитария назорати — зарарли организмлар ва улар табиий кушандаларининг тарқалиши, шунингдек уларнинг ривожланиш суръати ва зарарлилик даражасини кузатиб бориш ҳамда аниқлаш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари — ўсимликларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган кимёвий ва биологик воситалар;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламенти — ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси сифатида қўлланиладиган ҳар бир кимёвий ёки биологик воситадан фойдаланишда риоя этилиши шарт бўлган талаблар (усуллар, даврийлик, муддатлар, нормалар ва бошқалар);
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик воситалари — ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган табиий организмларга айнан ўхшаш биологик моддалар, сунъий равишда яратилган мавжудотлар, генетик етиштирилган ўсимлик ёки бошқа организм.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси махсус ваколат берган орган (бундан буён — махсус ваколатли орган деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг самарали, экологик жиҳатдан хавфсиз ва кам заҳарли воситаларини қўллаш ҳисобига қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва уларнинг ҳосилини сақлаб қолишга қаратилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишнинг ягона сиёсатини амалга оширади;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш регламентлари ва қоидаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатини юритади ҳамда вақти-вақти билан эълон қилиб боради;
ўсимликларни ҳимоя қилишда Қўлланилиши тақиқланган ҳамда чекланган фаол ва нофаол ингредиентлар реестрини юритади;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш, уларни қўллаш регламентларига риоя этиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлиғи ва атроф муҳитга таъсирини аниқлаш билан боғлиқ давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ўзбекистон Республикаси корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг сифати устидан назоратни уюштиради, улардан фойдаланишга доир хулосалар беради, агар инсон соғлиғи ва атроф муҳитга номақбул таъсир кўрсатаётгани аниқланса, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўяди;
(5-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа мамлакатлардан ўсимликларнинг карантинли ва ўта хавфли зараркунандалари, касалликлари ҳамда бегона ўтлар кириб келиши хавфининг олдини олиш ва унга барҳам бериш чораларини кўради;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, янги техника ва технология жараёнлари ҳамда улардан фойдаланиш усулларини яратиш, синаш ва жорий этишга доир илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва лойиҳалаш ишларини мувофиқлаштиради;
ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар тайёрланиши, қайта тайёргарликдан ўтказилиши ва малакаси оширилишини таъминлайди;
кимёвий, биологик ва бошқа препаратларни қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар, тавсияномалар ишлаб чиқади ва уларни тасдиқлайди;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан самарали фойдаланишни, шунингдек уларни ташиш, сақлаш қоидалари ва қўллаш регламентларига риоя этилишини уюштиради;
қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларига бўлган, фавқулодда вазият ҳоллари учун эса кимёвий воситаларнинг захираларини шакллантиришга бўлган эҳтиёжини аниқлайди;
(6-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(7-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
(7-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш, реализация қилиш, ташиш, улардан фойдаланиш, уларни зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш нормалари, қоидалари ҳамда нормативларига риоя этилиши устидан санитария-гигиена назоратини амалга оширади;
токсикологик-гигиеник жиҳатдан баҳо бериш бўйича илмий тадқиқотлар ташкил этади ва ўтказади, пестицидларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидаги, ишлаб чиқариш ва атроф муҳит объектларидаги гигиеник нормативлари ҳамда регламентларини ишлаб чиқади;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан бевосита ишлайдиган шахсларнинг дастлабки ва вақти-вақти билан тиббий кўриклардан ўтишини, пестицидлар билан заҳарланган беморларга ташхис қўйилишини ташкил этади;
(7-модданинг олтинчи хатбошиси Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(8-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
(8-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг атроф табиий муҳитга кўрсатадиган таъсирига баҳо беради;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг яроқсизларини, чиқиндиларни ва идишларни кўмиб ташлаш жараёнида иштирок этади;
(8-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, бошқа кимёвий моддалар ва дориларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш, йўқ қилиб ташлаш ва кўмиб ташлашда атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
(8-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида низомга қаранг.
Давлат фитосанитария назорати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг кенг ривожланиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ерларини мунтазам равишда назарларидан ўтказишлари ва ҳимоялаш тадбирларини амалга оширишлари;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматининг талабига биноан ўз ҳудудларидаги ерлар, ўсимликлар ва сақланаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг фитосанитария ҳолатига, шунингдек уларни ҳимоя қилиш тадбирларининг амалга оширилиши ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланилишига доир маълумотни тақдим этишлари;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматини хавфли фитосанитария оқибатларига олиб келиши мумкин бўлган вазиятлардан хабардор қилишлари;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоидалар ҳамда тартибга риоя этишлари, мазкур воситалар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва атроф муҳитни ифлослантиришига йўл қўймасликлари шарт.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши шарт.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш махсус ваколатли орган томонидан рўйхатга олиш синовларининг натижалари асосида амалга оширилади.
Белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, олиб келиш, реализация қилиш ва қўллаш тақиқланади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари уларни қўллаш регламентларини ишлаб чиқиш ва асослаш учун ўтказилиб:
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлиғига салбий таъсирининг қай даражада хавфлилигини баҳолашни ва гигиена нормативларини, санитария нормалари ҳамда қоидаларини ишлаб чиқишни;
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш тўғрисида талабнома берган юридик ва жисмоний шахслар рўйхатга олиш синовларини ўтказиш учун ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг техник ҳужжатлари ва намуналарини тақдим этишлари шарт.
13-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовларининг натижаларига доир хулоса
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовларининг натижаларига доир хулоса махсус ваколатли орган томонидан тайёрланади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш тўғрисида талабнома берган, шунингдек уларни яратган шахслар ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари натижаларига доир хулоса тайёрланишида қатнашишга ҳақли эмаслар.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари натижаларига доир хулоса устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Махсус ваколатли органнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасини рўйхатга олиш ҳақидаги қарори рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш ва воситани Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатига киритиш учун асос ҳисобланади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги рўйхатга олинганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қайта рўйхатга олиш белгиланган тартибда махсус ваколатли орган томонидан тегишли ариза асосида амалга оширилади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари янги муддатга қайта рўйхатга олинганда улар қайта рўйхатга олиш муддати давомида махсус ваколатли органнинг рухсати билангина қўлланилиши мумкин.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик ва қайта рўйхатга олганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
қўлланилаётган воситалар таркибида аралашмалар бўлса ёки уларнинг таркиби рўйхатга олинган таркибдан фарқ қилса;
рўйхатга олинган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари қўлланилганда фуқаролар соғлиғига, атроф муҳитга ёки фойдали энтомофагларга зарар етказилиши эҳтимоли тўғрисида янги илмий жиҳатдан тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлса.
Рўйхатга олинган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг номақбул хоссалари, биологик жиҳатдан самарадорлиги паст эканлиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хулосаси асосида махсус ваколатли орган уларнинг рўйхатга олинганлигини бекор қилади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг қўлланилиши тақиқланган ёки чекланган фаол ва нофаол ингредиентларини махсус ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда аниқлайди ва Қўлланилиши тақиқланган ва чекланган фаол ҳамда нофаол ингредиентлар реестрига киритади.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
Ўсимликларни ҳимоя қилиш юзасидан рўйхатга олинмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаган тарзда шошилинч чоралар кўриш талаб қилинадиган вазиятлар юзага келган ҳолларда бундай воситаларни бир йилгача муддатда тажриба тарзида қўллашга йўл қўйилади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тарзида қўллаш учун рухсатнома махсус ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган ҳолда берилади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба тарзида қўллаш учун рухсатнома беришда махсус ваколатли орган тажриба раҳбарини, шунингдек уни ўтказиш қоидалари ва шартларини белгилайди.
Тажриба тарзида қўллаш муддати тугаганидан кейин тажриба раҳбари махсус ваколатли органга тажриба натижалари тўғрисида ҳисобот, шунингдек ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг қолдиқлари, тажриба ўтказишда фойдаланилган приборлар ва мосламаларнинг турган жойи ҳақида ҳисобот тақдим этади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини стандартлаш, сертификатлаш ва маркировкалаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги ва «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунларига қаранг.
Мувофиқлик сертификатига эга бўлган, рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатига киритилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини реализация қилиш, олиб кириш ва олиб чиқишга йўл қўйилади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари фитосанитария, санитария ва экология вазиятини ҳисобга олган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда қўлланилади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Истеъмолчиларни ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан ишлаётгандаги эҳтиёт чоралари тўғрисидаги маълумот билан таъминлаш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ташиш, қўллаш ва сақлашга доир маълумот ҳамда огоҳлантирувчи маркировкаси бўлган идиш ёрлиғини тақдим этишлари шарт.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ташиш, қўллаш ва сақлаш тўғрисидаги тавсияномаларнинг шакли ва уларни тасдиқлаш тартибига ҳамда идиш ёрлиғига нисбатан қўйиладиган талаблар махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
Юридик ва жисмоний шахслар кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материалларни сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш, ташиш ва кўмиб ташлаш чоғида фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан бехатарлигини таъминловчи санитария-гигиена нормалари, қоидалари ва нормативларига, ҳайвонат дунёси ва ҳайвонларнинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш талабларига, ўсимлик дунёси объектлари ва уларнинг ўсиб кўпайиш муҳитини муҳофаза қилиш талабларига риоя этишлари шарт.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини фақат уларни сақлашга мўлжалланган махсус омборхоналарда сақлашга рухсат этилади. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини идишсиз сақлаш тақиқланади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини фақат махсус мосланган транспорт воситаларида ташишга йўл қўйилади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини сақлаш ва ташиш чоғида одамлар соғлиғига ва атроф муҳитга зарар етказилишини истисно этадиган талабларга риоя қилиниши зарур.
Яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) қўлланилиши тақиқланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, шунингдек уларнинг идишларини зарарсизлантириш, утилизация қилиш, йўқ қилиб юбориш ва кўмиб ташлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) қўлланилиши тақиқланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, шунингдек уларнинг идишларини йўқ қилиб юбориш усуллари ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг тайёрловчилари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда махсус ваколатли орган, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиб олинади.
(24-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган ўта токсик, кучли таъсир этувчи заҳарли, радиоактив ва бошқа моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланишда экологик хавфли вазиятлар юзага келиши эҳтимоли пайдо бўлганда тегишли ишлаб чиқариш объектлари атрофида, транспорт магистраллари ёқалаб қонунчиликка мувофиқ алоҳида ҳуқуқий режим ўрнатилади.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзларига бериб қўйилган ер участкаларида фуқаролар фойдаланадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари оддий ва ишлатиш учун хавфсиз бўлиши лозим.
Ўзларига бериб қўйилган ер участкаларида фуқаролар фойдаланишларига рухсат этилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхати махсус ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 199-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 89 ва 107-моддалари.