LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сонли «Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
икки ой муддатда мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин, лицензия битимларининг ушбу қарор билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Сайёҳлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 8 августдаги 346-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 29-модда) 8-бандининг биринчи хатбошидаги «туризм соҳасида лицензия бериш бўйича» сўзлари «туризм фаолиятини лицензиялаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
2. Туризм фаолиятига «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ саёҳатларни ва улар билан боғлиқ хизматларни ташкил этишга доир фаолият тегишлидир.
меҳмонхона хизматлари — жойлаштириш воситаларида (меҳмонхона хўжаликлари, туризм комплекслари, туризм базалари, дам олиш зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, ўтовлар, миллий меҳмон кутиладиган уйлар ва туристлар камида бир кечага тунайдиган бошқа объектлар) истеъмолчиларнинг (ижарада турувчиларнинг) вақтинча яшаши ва овқатланишини таъминлаш билан боғлиқ хизматлар;
туроператорлик хизматлари — туризм хизматлари кўрсатиш шартномаси шартларига мувофиқ туризм хизматлари комплекси ёхуд уларнинг бир қисми билан таъминланган аниқ муддатларга муайян йўналиш бўйича саёҳат қилишни ташкил этиш хизматлари (бронь қилиш, жойлаштириш, ташиш, овқатланиш, рекреция, экскурсия ва бошқа хизматлар);
экскурсия хизматлари — сайёҳларнинг маънавий, интеллектуал, ишбилармонлик ва бошқа эҳтиёжларини қондиришга қодир бўлган объектлар билан танишиш мақсадида олдиндан тузилган йўналишлар бўйича гид (экскурсовод) ҳамроҳлигида экскурсияларни ташкил этиш хизматлари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 60-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда)
3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 60-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда)
«Ўзбектуризм» миллий компанияси Комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) функциясини бажаради.
4. Ишчи органга фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишга лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахс лицензия талабгори бўлиши мумкин. Жисмоний шахсга лицензия фақат экскурсия хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи учун берилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси доирасида туроператорлик хизматлари кўрсатишга (кейинги ўринларда ички туризм деб аталади) берилади.
Туроператорлик хизматларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия экскурсия хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини ҳам беради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 60-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
а) туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, туризм соҳасидаги халқаро стандартларга ва Ўзбекистон Республикаси стандартларига мажбурий тарзда риоя қилиш;
б) юридик шахс штатида белгиланган тартибда ишчи орган томонидан берилган малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар ходим бўлиши;
в) юридик шахс ходими ва гидлар (экскурсоводлар) томонидан 2 йилда камида бир марта ишчи орган томонидан белгиланган тартибда бериладиган малака сертификати олиниши;
г) қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган туризм хизматлари кўрсатиш учун ўз мулки бўлган ёки ижарага олинган бинолар мавжуд бўлиши;
д) энг кам ойлик иш ҳақининг камида 400 баравари миқдорида шакллантирилган устав фондига эга бўлиши;
е) ишчи орган ёки у томонидан ваколат берилган идоравий мансуб ташкилот томонидан ишчи орган белгилайдиган тартибда амалга ошириладиган туризм хизматларининг сертификациядан ўтиши;
ж) мижоз билан фақат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ шартнома (контракт) тузилгандан кейин туризм хизматлари кўрсатиш;
з) чет давлатга чиқиш, келиш ва у ерда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари, туристик саёҳат вақтида ўзини тутиш хусусиятлари ҳамда ҳар бир аниқ мамлакатда бўлишнинг бошқа қоидалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ҳар бир туристга белгиланган тартибда етказиш;
и) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг почта манзили, лицензия, мажбурий тарзда сертификатланадиган хизматларга сертификатларнинг мавжудлиги, туризм фаолиятининг аниқ йўналишлари учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг (гид (экскурсоводнинг)) фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш;
к) туристлар хавфсизлигини таъминлаш, жароҳат олганда, касал бўлиб қолганда ва бошқа ҳолларда тиббий хизмат кўрсатиш тизимининг мавжуд бўлиши;
Фақат меҳмонхона хизматлари кўрсатишни мўлжаллаётган оилавий корхоналар оилавий корхоналар учун қонун ҳужжатларида белгиланганга тенг бўлган устав фондига эга бўлишлари керак.
Фақат ички туризм тоифасида туроператорлик хизматлари кўрсатишни мўлжаллаётган юридик шахслар — юридик шахснинг тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакли учун қонун ҳужжатларида белгиланганга тенг бўлган устав фондига эга бўлишлари керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 60-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда)
юридик шахслар учун — номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб-китоб рақами;
жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатдаги маълумотлар;
б) юридик шахслар учун — юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; жисмоний шахслар учун — якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
е) белгиланган тартибда ишчи орган ёхуд бундай ваколат берилган идоравий мансуб ташкилот томонидан белгиланган тартибда берилган юридик шахсларнинг ходимлари ва гидлар (экскурсоводлар)нинг малака сертификатлари нусхалари;
ж) фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, паспортига оид маълумотлар, уй манзили, маълумоти, телефонлар рақамлари кўрсатилган ҳолда раҳбар (гид) (экскурсовод)) тўғрисидаги маълумотлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 60-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда)
81. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
9. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта ёки электрон алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 60-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда)
Ҳужжатлар ишчи орган масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
11. Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади, йиғим ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор ариза ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Ишчи орган ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.
Комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ҳамда қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
13. Ишчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
14. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими ишчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 60-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини ишчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
15. Туризм фаолиятига лицензиялар белгиланган шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиши керак. Лицензиялар бланкалари намуналари ишчи орган томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ҳамда ишчи орган буюртманомасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. Лицензиялар бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун ишчи орган раҳбари шахсан жавоб беради.
Лицензиялар ишчи орган томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 60-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда)
16. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда берилади.
17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
18. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
19. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
20. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда ишчи орган ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди, лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.
Комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги потоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Ҳужжатлар лицензиат томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
22. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Лицензияларни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
24. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
(V-бўлимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
25. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишчи орган томонидан амалга оширилади.
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун масала киритиш.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда ишчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси ишчи органда қолади.
28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ишчи орган томонидан амалга оширилади.
Ишчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, ишчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
30. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг бекор қилиниши асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
юридик шахслар учун — ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, мулкчилик шакли, филиаллар тўғрисидаги маълумотлар, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
жисмоний шахслар учун — лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспортига оид маълумотлар, уй манзили, телефон;
е) фаолиятнинг лицензияланадиган тури амалга ошириладиган манзил, иш телефони, факс, электрон почта манзили;
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 60-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда)
32. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
34. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 мартдаги 60-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда)