12.09.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2615
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг буйруғи, 12.09.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2615
Дата вступления в силу
15.09.2014
Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини (бундан буён матнда хизматлар номенклатураси деб юритилади) тузиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
3. Мазкур Низомнинг 1-иловасидаги Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар рўйхатида назарда тутилган хизматлар архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатилади.
5. Хизматлар номенклатураси мазкур Низомнинг 1-иловасидаги Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар рўйхати асосида тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
(11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2021 йил 21 майдаги 232-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2615-1, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2615-1/0606-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Архивлар ва идоравий архивлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигига мазкур Низомнинг 1-иловасидаги Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар рўйхатида назарда тутилган муайян хизмат турининг ўз амалий аҳамиятини йўқотганлиги ҳақида ёки ушбу рўйхатда назарда тутилмаган янги хизмат турини жорий этиш зарурати ҳақида таклифлар билан мурожаат қилишга ҳақли.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Хизматлар тури

1. Ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга келтириш

1.

Фондларга тарихий маълумотнома тузиш

2.

Йиғмажилдларни ва ҳужжатларни тартибга солиш режасини тузиш

3.

Йиғмажилдларни ва ҳужжатларни тизимлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш

4.

Йиғмажилдлар ва ҳужжатларнинг фондга тегишлилигини аниқлаш ва белгилаш

5.

Йиғмажилдлар ва ҳужжатларнинг қимматлилигини экспертиза қилишга қадар тизимлаштириш

6.

Ҳужжатларнинг илмий-амалий қимматлилиги экспертизасини амалга ошириш (варақма-варақ кўриб чиқиш, варақма-варақ кўриб чиқмасдан)

7.

Тартибга келтирилмаган (тарқоқ) ҳужжатлар тўпламидан йиғмажилдларни шакллантириш ва уларни қайтадан шакллантириш

8.

Йиғмажилдларга сарлавҳа тузиш ва ҳужжатларга аннотация ёки қисқача маълумот ёзиш

9.

Йиғмажилдлардаги чизма қоғозларни буклаб тахлаш

10.

Йиғмажилдлар варақларини тизимлаштириш

11.

Илмий-техникавий ҳужжатларни қисмлар, лойиҳа босқичлари, муаммо босқичлари бўйича тизимлаштириш

12.

Чизма ҳужжатларини йиғмажилд ичида тизимлаштириш

13.

Йиғмажилдлар, ҳужжатлар ва фотоальбомларнинг ички хатловини тузиш

14.

Йиғмажилдлар сарлавҳаларини таҳрир этиш

15.

Варақчаларга архив белгиларини қўйиб чиқиш

16.

Нотўғри шаклланган (тикиб қўйилган) йиғмажилдларни ажратиш, ҳужжатларни қисқичдан ажратиш

17.

Йиғмажилдлар ва фотоальбомлардаги варақларни рақамлаш

18.

Фотоальбомдаги позитивларни рақамлаш

19.

Киноҳужжатларни комплект бўйича ажратиш

20.

Киноҳужжатларни монтаж столида кўриб чиқиш

21.

Рақамланган варақларни текшириш, қайта рақамлаш

22.

Йиғмажилдлар муқоваси ёки титул варақларини расмийлаштириш

23.

Ташкилот фонди ичида йиғмажилдларни тизимлаштириш

24.

Йиғмажилдлар муқовасига архив рақамларини қўйиб чиқиш

25.

Йиғмажилдларни картонлаштириш ва қайта картонлаштириш

26.

Ёрлиқларни ёзиб чиқиш ва ёпиштириш

27.

Йиғмажилдлар рўйхатини тузиш ва расмийлаштириш

28.

Рўйхатларга илмий-маълумот аппаратини тузиш (сўзбоши, қисқартирилган сўзлар рўйхати, кўрсатгичлар ва бошқалар)

29.

Ҳужжатларни стеллажлардан иш жойига ташиш

30.

Ҳужжатларни чангдан тозалаш

31.

Сақлаш муддати тугаган ҳужжатларга, топилмаган ҳужжатларга, жисмоний зарарланган ҳужжатларга далолатномалар тузиш

32.

Бажарилган ишлар далолатномасини тузиш

33.

Алоҳида қимматли ҳужжатларни аниқлаш

34.

Ташкилот идоравий архивида ҳужжатларнинг мавжудлиги ва ҳолатини текшириш

35.

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини муддатидан илгари давлат сақловига қабул қилиш

36.

Идоравий архивларда етмиш беш йил мобайнида сақланиши лозим бўлган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари, нотариал ҳаракатлар ёзувлари, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар, суд ишлари ва хўжалик китобларини вақтинча ёки муддатидан олдин давлат архивлари сақловига қабул қилиш

37.

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига киритилмаган вақтинча сақланадиган ҳужжатларини, тугатилаётган ташкилотлар ҳужжатларини архивларга сақловга қабул қилиш

38.

Ҳужжатларни (йиғмажилдлар рўйхатлари, йиғмажилдлар номенклатураси, ҳужжатлар рўйхатлари ва бошқалар) электрон шаклда ёзиб чиқиш

39.

Электрон шаклда ёзилган ҳужжатларни асли билан солиштириб чиқиш

2. Ташкилотлар иш юритишида ҳужжатларни ташкил этиш бўйича ички меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ҳужжатлар билан ишлаш бўйича фаолиятини ўрганиш

40.

Давлат сақловига топширилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг рўйхатини тайёрлаш

41.

Давлат сақловига топширилиши лозим бўлган илмий-техникавий ҳужжатлар, лойиҳалар, муаммолар (мавзу) рўйхатини тайёрлаш

42.

Соҳавий ва тармоқ рўйхатларини тузиш

43.

Намунавий, тахминий ва алоҳида йиғмажилдлар номенклатурасини тайёрлаш

44.

Ташкилотнинг иш юритиш ва архив ишини ҳамда идоравий архивни ялпи ўрганиш

45.

Ташкилотлардаги архив иши ва иш юритишни ташкил этиш бўйича консалтинг хизмати кўрсатиш

46.

Танланган мавзу бўйича идоравий архив фаолиятининг айрим йўналишлари ва ташкилотнинг иш юритиш хизматини ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан ташкилотга тавсиялар, маслаҳатлар бериш

47.

Ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг идоравий сақловини ташкил этилиши тўғрисида статистик ҳисоботларни тузиш

48.

Ташкилотнинг идоравий архиви ва эксперт комиссияси тўғрисида низомларни ишлаб чиқиш

49.

Иш юритиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш

50.

Архив иши ва иш юритиш ходимларининг малака ошириш масалалари бўйича ўқув-дарслари (семинар, тренинг) ўтказиш

3. Ҳужжатлардан фойдаланиш

51.

Шартнома асосида амалга ошириладиган архив иши ва хизматларини бажариш жараёнида архив сақловхонасидан йиғмажилдлар, рўйхатлар, микрофильмлар, кино, фото, фоно ҳужжатларни олиб бериш

52.

Алоҳида фактлар, воқеалар, маълумотларни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича мавзули сўровларни бажариш, шу жумладан кино, фото, фоно ҳужжатлар асосида маълумотномалар тайёрлаш

53.

Турар жойлар, ташкилотлар тарихи бўйича тарихий маълумотномалар тайёрлаш

54.

Мулкий ҳуқуқлар, эвакуация, насл-насабларни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларни архив маълумотномаси бериш орқали ижро этиш

56.

Ҳужжатларни мавзули танлаб олиш ва тўлиқ тайёрлаб бериш

57.

Кино, фото, фоно ҳужжатлар бўйича ахборот мазмунидаги (ёзма кўринишда) маълумотнома бериш

58.

Радиотелекўрсатувлар, кўргазмалар тайёрлаш

59.

Талаб асосида мавзули фотоальбомлар ва видеотасвирлар тайёрлаш

60.

Давлат архивида экскурсия ўтказиш

61.

Ҳужжатларни мавзули аниқлаш, шу жумладан даврий нашрлар, кино, фото, фоно ҳужжатлар асосида

62.

Фойдаланувчиларга монтаж варақларини ўқув залида кўриб чиқиш учун бериш ва қабул қилиб олиш

63.

Киноҳужжатларнинг кинозалда намойишини ташкил этиш

64.

Фоноҳужжатларни махсус ускунада эшиттириш

65.

Турли негативлардаги плёнка ва ойна, киноплёнкалардан уларнинг фото нусхаларини кўчириб тайёрлаш

66.

Ҳужжатлардан нусха тайёрлаш

67.

Талаб асосида маълумотларни кўрсатилган манзилгача етказиб бериш

4. Ҳужжатлар ва китобларни таъмирлаш, тикиш, муқовалаш ва уларга қайта ишлов бериш ишлари

68.

Ҳужжатларни, шу жумладан кино, фото, фоно ҳужжатларни таъмирлаш

69.

Фото ҳужжатларга консервацион-профилактик ишлов бериш

70.

Фунгицид билан киноҳужжатларга ишлов бериш

71.

Йиғмажилдлар ва китобларни муқовалаш

72.

Йиғмажилдларни тикишга тайёрлаш ва тикиш

73.

Қути, папка, конвертлар тайёрлаш

5. Алоҳида хусусиятга эга бошқа хизматлар

74.

Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш)

75.

Рақамлаштирилган (электрон нусхаси олинган) ҳужжатларнинг электрон базасини яратиш

76.

Ҳужжатларни микрофильмлаш

77.

Ҳужжатларнинг суғурта нусхаларини тайёрлаш

78.

Матни сўниб бораётган ҳужжатларга ишлов бериш

79.

Матни сўниб бораётган ҳужжатлардаги ахборотларни тиклаш

80.

Жисмоний асоси тиклаб бўлмайдиган даражада шикастланган ҳужжатлардаги ахборотларни тиклаш

81.

Фуқароларнинг исми, отасининг исми ва фамилиясига тавсиф тайёрлаш

82.

Шажаравий маълумотлар тўплаб бериш

83.

Араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги матнларни таржима қилиб бериш

84.

Араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш

85.

Архив иши ва иш юритиш соҳасига оид қисқа муддатли (40 соатгача ҳажмда) ўқув курслари ташкил этиш

(1-илова Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2021 йил 21 майдаги 232-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2615-1, 26.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2615-1/0606-сон)