Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Иқтисодий судлари суд экспертизаси (бундан буён матнда экспертиза деб юритилади) тайинлаш масаласини ҳал этиш, суд эксперти хулосасини текшириш ва унга баҳо беришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом (бундан буён матнда Намунавий низом деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 2 мартда 2202-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади), шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилишлари лозим.
2. Қонуннинг 3-моддасига кўра, экспертиза деганда суд ишларини юритишда иш ҳолатларини аниқлашга қаратилган ҳамда суд эксперти томонидан фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги махсус билимлар асосида суд-эксперт текширишларини ўтказиш ва хулоса беришдан иборат бўлган процессуал ҳаракат тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. ИПКнинг 55-моддаси ва Қонуннинг 10 ва 11-моддалари мазмунига кўра, эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, биринчи инстанция суди нафақат иқтисодий ишни кўришда, балки ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида ҳам ишда иштирок этувчи шахснинг илтимоси бўлган тақдирда, экспертиза тайинлаш масаласини кўриб чиқишга ҳақлидир. Бундай ҳолда экспертиза тайинлаш масаласи даъво аризаси (ариза) судга келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмай ҳал этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Суднинг экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажрими асослантирилган ҳамда ИПКнинг 80, 82 ва 85-моддалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Ажримда экспертиза тайинлаш учун асос бўлган ҳолатлар, тарафнинг айнан қайси важи ёки ишнинг айнан қайси ҳолати текширилиши кераклиги ва ушбу ҳолатни текшириш учун қайси соҳадаги мутахассис фикри зарурлиги кўрсатилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8.3. ИПК 80-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра ишда иштирок этувчи шахслар судга эксперт томонидан тушунтириш берилиши лозим бўлган саволларни тақдим этишга ва ўзлари кўрсатган шахсларни эксперт сифатида жалб этиш ёки экспертизани муайян экспертиза муассасасида ўтказиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақли. Экспертиза ўтказилиши зарур бўлган масалалар доираси ва мазмуни суд томонидан белгиланади. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган саволлар рад этилган тақдирда, суд рад этиш сабабларини ажримда асослантириб бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. ИПК 102-моддасининг 1-бандига мувофиқ экспертиза тайинланган ҳолларда иқтисодий суд иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли. Бу ҳақда алоҳида чиқарилган ажримда ёки экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажримда кўрсатилиши мумкин.
ИПКда экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) назарда тутилмаганлиги боис, судлар инобатга олишлари лозимки, экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримда иш юритишни тўхтатиб туриш ҳам кўрсатилган бўлиб, ушбу ажрим устидан шикоят берилган (протест келтирилган) бўлса, шикоят (протест)нинг фақат иш юритишни тўхтатиб туришга оид қисми кўриб чиқилади. Агар шикоят (протест) ажримнинг экспертизани тайинлашга оид қисми устидан берилган бўлса, уни қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 291-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 314-моддасининг 3-бандига асосан рад этилади. Агар ариза (протест) иш юритишга қабул қилинган бўлса, у бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига, 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, назорат шикояти (протести) бўйича эса 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда шикоят (протест) кўриб чиқилаётган инстанцияда тугатилади.
Агар экспертизанинг ўтказилиши ИПКда ишни кўриш учун белгиланган процессуал муддатнинг бузилишига олиб келмаса, суд иш юритишни тўхтатмасдан экспертиза тайинлаш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. ИПК ва Қонунга мувофиқ қўшимча, қайта, комиссиявий ёки комплекс экспертиза ҳам тайинланиши мумкин.
ИПК 82-моддасининг биринчи қисмига кўра қўшимча экспертиза эксперт (экспертлар комиссияси) хулосасидаги турли бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш учун тайинланади. Бу ерда бўшлиқлар деганда, эксперт (экспертлар комиссияси) хулосасининг тўлиқ ва аниқ эмаслиги, хулосадаги камчиликларни эксперт (экспертлар комиссияси аъзолари)ни сўроқ қилиш йўли билан ҳам бартараф этиш имкони мавжуд бўлмаганлиги ва шу каби ҳолатлар тушунилиши керак.
ИПК 82-моддасининг иккинчи қисмида эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланиши белгиланган.
Судларга тушунтирилсинки, қўшимча, қайта, комиссиявий ёки комплекс экспертизалар фақат ИПК ва Қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда тайинланади ва бошқа асослар бўйича бундай экспертизаларни тайинлашга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд эксперти хулосасининг мазмуни ва шакли бўйича қўйиладиган талаблар ИПКнинг 86-моддаси ва Қонуннинг 23-моддасида кўрсатилган. Агар суд экспертининг хулосаси ушбу талабларга риоя қилинмаган ҳолда тузилган бўлса, суд ушбу хулосани ишнинг ҳолатларини тасдиқлайдиган ҳужжат сифатида қабул қилмайди. Шу билан бирга суд эксперт (суд экспертлари комиссияси)дан хулосани қонун талабларига мос ҳолда расмийлаштиришни талаб қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Агар эксперт хулосасини баҳолашда шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари (имзо ёки ҳужжатларнинг қалбакилаштирилиши ва ҳ.к.) мавжудлиги аниқланса, суд ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хусусий ажрим юбориши керак. Хусусий ажримга экспертиза хулосасининг асл нусхаси илова қилинади, хулосанинг кўчирма нусхаси эса иқтисодий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. ИПК 56-моддасининг учинчи қисмига кўра, суд эксперти (суд экспертлари комиссияси вакиллари) била туриб нотўғри хулоса берганлиги учун жиноий жавобгар бўлади. Шу муносабат билан суд эксперти (суд экспертлари комиссияси вакиллари) жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади ва бу ҳақда суднинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримида кўрсатилади.
Ушбу модда тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, эксперт хулосаси тушунарли бўлмаган тақдирда, ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши, ўзи берган хулосани тушунтириши, қўшимча саволларга жавоб бериши учун суд экспертни суд мажлисига чақиришга ҳақли»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. ИПК 74-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд эксперти хулосаси суд томонидан бошқа далиллар билан бир қаторда, ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳоланади.
Йўриқноманинг 12-бандига мувофиқ, экспертизани ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига юкланган тақдирда экспертизани ўтказиш муддатлари унинг мураккаблиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўттиз кун ичида белгиланади.
Судлар инобатга олишлари лозимки, Намунавий низомнинг 7-бандига кўра экспертизани ўтказиш муддатлари материаллар экспертиза муассасасига тушган кундан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади ва улар экспертиза муассасаси раҳбари томонидан экспертизани тайинлаган орган (шахс)га юборилган кунда тугайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Судларга тушунтирилсинки, ИПКнинг 117-моддаси мазмунига кўра экспертиза ўтказиш учун тўланиши лозим бўлган сумма экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилган ишда иштирок этувчи шахс томонидан, агар иккала томон бундай илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса, ушбу сумма уларнинг ҳар иккаласи томонидан суднинг депозит ҳисобварағига олдиндан тенг миқдорда ўтказилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Пленум қарори 3-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда суднинг ташаббуси билан экспертиза тайинланган тақдирда, уни ўтказиш учун тўланадиган сумма суднинг депозит ҳисобварағидан ўтказилиб, у ишни кўриш натижалари бўйича тарафлар ўртасида ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ тақсимланади ва ундирилади.
24. Судларга тушунтирилсинки, Намунавий низом 8-бандининг учинчи хатбошисига кўра экспертизани ўтказиш бўйича харажатлар тўланмаганлиги материалларни экспертиза ўтказмасдан қайтариш учун асос бўлади. Шу боис экспертизани ўтказиш бўйича харажатлар тўланмаганлиги сабабли тегишли материаллар экспертиза ўтказилмасдан судга қайтарилган тақдирда, суд экспертиза ўтказиш бўйича харажатларнинг тўланганлик ёки тўланмаганлик ҳолатини текшириши лозим. Бундай харажатлар тўланмаган ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг уларни тўлашга имкони бўлмаган тақдирда, низо ишдаги мавжуд далиллар асосида кўриб чиқилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази