«Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси С. Арабов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
1. Ҳудудларнинг давлат кадастри «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади ва юритилади.
географик ахборот тизими (геоахборот тизими) — географик объектлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, моделлаштириш ва акс эттириш, шунингдек рақамли картографик, ўхшаш ва матнли ахборотдан фойдаланган ҳолда умумдавлат (тармоқлараро) ёки тармоқ аҳамиятига молик ахборот ва ҳисоб-китоб вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган автоматлаштирилган тизим;
геофазовий объект — Ерда муайян жойлашган жойи билан тавсифланадиган ва фазовий-вақт координаталарнинг белгиланган тизимида аниқланган реал дунё объекти;
ҳудудларнинг давлат кадастри геопортали — ҳудудлар давлат кадастрининг ахборот ресурслари тўғрисидаги метамаълумотлар сақланадиган ва улардан ҳамда Интернет тармоғидаги ҳудудлар давлат кадастрининг ахборот ресурсларидан фойдаланишни таъминлайдиган геофазовий маълумотларнинг интернет-воситалари ва сервислари мажмуи;
геофазовий маълумотлар — жойдаги объектларнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, электрон график ва/ёки матнли шаклда ҳамда координаталар тизимларида тақдим этилган ахборот;
ҳудудларнинг давлат кадастри — муайян ҳудуднинг табиий-ресурс ва хўжалик салоҳияти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва экологик ҳолати тўғрисидаги ҳудудий- ташкилий геофазовий маълумотларни ўз ичига олган геоахборот тизими. Ҳудудларнинг давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг (ДКЯТ) таркибий қисми ҳисобланади;
геодезик координаталар, баландликлар, гравиметрик ўлчовлар давлат тизимлари — натижалари умумдавлат (тармоқлараро) аҳамиятига молик геодезия ва картография ишларини бажаришда қўллаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган геодезик координаталар, баландликлар, гравиметрик ўлчовлар тизимлари;
Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) — давлат кадастрларининг барча турларини бирлаштирувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва унинг айрим ҳудудларининг табиий-иқтисодий салоҳияти ягона умумдавлат ҳисоб-китоби юритилишини, баҳоланишини таъминлаш учун мўлжалланган кўп мақсадли ахборот тизими;
ҳудудлар давлат кадастри тизимининг ахборот ресурслари — ҳудуд ягона рақамли картографик асосининг геофазовий маълумотлар базаси, манзиллар, кўчалар, маҳаллалар ва бошқа номланган объектлар реестрлари, ер кадастри ва бошқа давлат кадастрларига оид геофазовий маълумотларнинг профиль тўплами, шаҳарсозлик ва ер тузиш нормалари ва регламентлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳудудлар давлат кадастри тизимида рўйхатга ва ҳисобга олиниши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий координаталар тизими — давлат ҳудудининг чекланган қисмига нисбатан белгиланадиган координаталарнинг шартли тизими, унинг координаталар саноқ боши ва координаталар ўқлари йўналиши давлат геодезик координаталар тизимининг координаталар саноқ боши ва координаталар ўқлари йўналишига нисбатан сурилган бўлади;
метамаълумотлар — маълумотларнинг бир қисми охирги марта янгиланганда фойдаланувчиларга хабар қилинадиган маълумотлар базасининг ахборот билан тўлганлигини таърифловчи ахборот; метамаълумотлар таркибига: материаллар ва маълумотларнинг сифати ва келиб чиқиши; фазовий-вақт тавсифлари; маълумотларни олиш усуллари ва уларни янгилашнинг даврийлиги; сертификация, интеллектуал мулк ва тарқатишга бўлган чекловлар тўғрисидаги ахборот киритилади;
ахборот тизимлари сервислари — дастурий-техник воситалар, улар ёрдамида ҳудудлар давлат кадастри маълумотлари фойдаланиш учун тақдим этилади ва уларни қайта ишлаш операциялари амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) уларга нисбатан ҳудудларнинг давлат кадастри юритиладиган ҳудудлар ҳисобланади.
Айрим ҳолларда уларга нисбатан ҳудудларнинг давлат кадастри юритиладиган ҳудудлар иқтисодий минтақа ёки эркин иқтисодий зона ва бошқалар бўлиши мумкин.
4. ДКЯТга кирувчи барча давлат кадастрларининг объектлари, муайян ҳудудда жойлашган саноат, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий соҳа, маъмурий ва бошқа аҳамиятга эга бўлган объектлар, шунингдек ушбу объектлар тўғрисидаги геофазовий, статистик ва бошқа зарур маълумотлар ҳамда улар жойлашган ҳудудлар ҳудудларнинг давлат кадастри объектлари ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси («Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси) ҳудудлар давлат кадастрини ташкил этиш ва юритиш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.
6. Ҳудудларнинг давлат кадастрини тузиш ва юритиш ишлари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ҳудудларнинг давлат кадастри ҳудудларнинг табиий-ресурс ва хўжалик салоҳияти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва экологик ҳолатини ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш мақсадларида тузилади ва юритилади.
8. Ҳудудларнинг давлат кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ҳудудий режалаштириш ва ҳудудларни бошқариш соҳасида қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган, ҳудудларнинг табиий-ресурс ва хўжалик салоҳияти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва экологик ҳолати тўғрисидаги комплекс, аниқ ахборот билан таъминлаш учун мўлжалланган.
ҳудудлар давлат кадастри юритиладиган ҳудудларга нисбатан ҳудудларнинг табиий-ресурс ва хўжалик салоҳияти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва экологик ҳолатини тўлиқ қамраб олиш;
ҳудудлар давлат кадастри ахборот ресурсларининг долзарблиги, тўғрилиги, тўлиқлиги, бутлиги, аниқлиги, равшанлиги ва ҳужжатларга асосланганлиги;
ҳудудлар давлат кадастри ахборотининг очиқлиги ва ундан ҳамма фойдаланиши мумкинлиги, уни олиш, тарқатиш ва сақлашнинг қонунийлиги;
ер кадастри ва бошқа давлат кадастрларининг ахборот тизимлари ҳамда давлат ахборот ресурсларини ташкил қилувчи реестрлар билан ўзаро боғланганлиги;
ҳудудлар давлат кадастрининг ахборот ресурсларини тузиш, янгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, тақдим қилиш ва улардан фойдаланишни таъминлайдиган ҳудудлар давлат кадастрининг базавий субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳудудларнинг давлат кадастрини тузиш ва юритиш ишларини давлат ер кадастри, ДКЯТ ва Миллий геоахборот тизимини ташкил этиш ва юритиш ишлари билан мувофиқлаштириш.
саноат объектлари ва бошқа объектларнинг муҳандислик-транспорт инфратузилмаси самарали ва ишончли фаолият кўрсатиши;
ҳудудларни барқарор ривожлантириш мақсадида табиий ресурсларни ва алоҳида мақомга эга ҳудудларни, шу жумладан муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни, тарихий объектларни, маданий мерос объектларини, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни, сув ресурсларини ва ўрмонларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш;
ҳудудларни ривожлантириш ва бошқаришнинг бошқа масалалари бўйича бошқарув қарорлари қабул қилинишини таъминлаши керак.
12. Ҳудудлар давлат кадастрининг ташкилий тузилмасини (ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан) қуйидагилар ташкил қилади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (ҳудудларнинг давлат кадастри ахборотидан фойдаланиш);
ҳудудларнинг давлат кадастрини тузиш ва юритиш бўйича ваколатли орган сифатида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси;
Геодезия ва картография миллий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари;
ҳудудлар давлат кадастри тизимида рўйхатдан ўтказилиши ва ҳисобга олиниши лозим бўлган ахборот ресурсларини тузиш, янгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, тақдим этиш ва улардан фойдаланишни амалга оширадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектлар.
13. Ҳудудлар давлат кадастри умумдавлат (ДКЯТ ва Миллий геоахборот тизими), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) даражасида юритилади.
14. Ҳудудларнинг давлат кадастрини тузиш ва юритиш «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси таркибига кирувчи корхоналар:
минтақа, туман ва шаҳар даражаларида — тегишли ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан амалга оширилади.
15. Ҳудудлар давлат кадастрининг ташкилий тузилмасига ўз ваколатлари доирасида ҳудудлар давлат кадастри тизими учун ахборот ресурсларини тақдим этиш учун масъул бўлган қуйидаги базавий субъектлар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг 1 кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
гидротехника иншоотлари давлат кадастри маълумотлари капиталлиги III классдан паст гидротехника иншоотлари бўйича — иншоотларнинг мансублигига қараб);
Кейинги таҳрирга қаранг.
12) Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — давлат ўрмон кадастри маълумотлари учун.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан 11 ва 12 кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (портлаш хавфи ва ёнғин хавфи юқори бўлган зоналар (объектлар) — бўлим) маълумотлари;
ички ишлар органларининг ҳудудий бош бошқармалари, бошқармалари ва бўлимлари, таянч пунктлари, йўл-патруль хизмати, ёнғин хавфсизлиги хизмати постларининг ва ички ишлар органлари блок-постларининг жойлашиши ва уланиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар учун;
жойдаги объектларнинг ўзгаришига сабаб бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборот учун;
техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (бўлим — хавфи юқори бўлган, одамларни эвакуация қилиш ёки кўчиришни талаб қиладиган зоналар) маълумотлари учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги — моддий маданий мерос объектлари давлат кадастри маълумотлари ва ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи муассасаларнинг уланиш маълумотлари учун;
(15-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
техноген хавф юқори бўлган зоналар кадастри (бўлим — кучли таъсир этувчи заҳарли кимёвий моддалар, пестицидлар, радиоизотоп маҳсулотлар, радиоактив моддалар ва бошқа моддаларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш объектлари) маълумотлари учун;
соғлиқни сақлаш муассасалари: касалхоналар, клиникалар, поликлиникалар, фельдшерлик ҳамда жароҳатланиш пунктлари, диспансерлар, дорихоналар ва бошқаларнинг жойлашиши ҳамда уланиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар учун;
6) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги — мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг жойлашиши ва уланиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар учун;
7) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар — идоравий мансуб олий таълим муассасаларининг жойлашиши ва уланиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар учун;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг жойлашиши ва уланиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги — алоқа объектлари давлат кадастри маълумотлари учун;
(15-банднинг 8 кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
9) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси — қуйидаги маълумотлар учун:
конлар, фойдали қазилмалар ва техноген ҳосилаларнинг юзага чиқиш ҳоллари давлат кадастри маълумотлари учун;
табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (бўлим — хавфли геологик жараёнларнинг юзага чиқиш зоналари) маълумотлари учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси — қуйидаги маълумотлар учун:
(15-банднинг 11 кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сонли)
12) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси — аҳоли сони тўғрисидаги статистик маълумотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари дастури доирасида шаклланадиган туманлар (шаҳарлар) бўйича алоҳида йиллик статистик кўрсаткичлар учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
14) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази — қуйидаги маълумотлар учун:
(15-банднинг 14-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 августдаги 644-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 889-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри кадастри (бўлим — гидрометеорологик ҳодисалар хавфи юқори бўлган зоналар) маълумотлари учун;
табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (бўлим — сейсмик хавф юқори бўлган зоналар) маълумотлари;
техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (бўлим — ядро физикаси корхоналаридаги радиация хавфи юқори бўлган зоналар) маълумотлари учун;
16) Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси — техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (бўлим — ишлаб чиқариш объектларида, портлаш-ёнғин хавфи ва радиация хавфи бўлган объектларда бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатлари хавфи юқори бўлган зоналар) маълумотлари ва техноген хавф юқори бўлган объектлардан фойдаланувчи ташкилотларнинг уланиш маълумотлари учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
17) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси — гидротехника иншооотлари давлат кадастри (давлат мулкида бўлган, шунингдек республика ва минтақавий сув хўжалиги ва энергетика тизимларига кирадиган капиталлиги I, II, III классли гидротехника иншоотлари бўйича) маълумотлари учун;
(15-банднинг 17-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 августдаги 644-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 889-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
18) «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси — темир йўллар давлат кадастри маълумотлари учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
19) Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси — автомобиль йўллари давлат кадастри маълумотлари учун;
(15-банднинг 19-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
гидротехника иншоотлари давлат кадастри (капиталлиги III классдан паст гидротехника иншоотлари бўйича — иншоотларнинг мансублиги бўйича) маълумотлари учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
21) «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси — етказиб бериш қувурлари давлат кадастри маълумотлари учун.
16. Геофазовий маълумотлар координаталарнинг давлат ва маҳаллий тизимларида, объектларнинг ҳисобга олиниши лозим бўлган кодларини, шунингдек ҳудудлар давлат кадастри геоахборот тизими маълумотлар базасида геофазовий объектларни рақамли таърифлаш қоидаларини белгилаган ҳолда объектларнинг класслари ва хусусиятлари рўйхатини (таснифини) белгиловчи ҳудудларнинг давлат кадастрини таснифлаш ва кодлашнинг ягона тизимига мувофиқ рақамли шаклда тузилади.
17. Ҳудудлар давлат кадастри ахборот тизимининг техник ва дастурий воситаларига ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот ресурслари рўйхатдан ўтказилиши, ҳисобга олиниши, сақланиши, долзарблаштирилиши ва фойдаланувчиларга тақдим этилишини таъминлайдиган умумдавлат, минтақавий, туманлар ва шаҳарлар геопорталлари ҳамда геоахборот тизимлари тармоғи киради.
18. Ҳудудлар давлат кадастри тизимининг ахборот ресурслари ушбу Низомнинг 29 — 32-бандларида келтирилган маълумотларнинг умумлаштирилган таркиби ва уларга киритиш учун асослар ҳудудлар давлат кадастрининг умумдавлат, минтақавий, туман ва шаҳар даражаларидаги ахборот ресурсларидан иборат бўлади.
19. Ҳудудлар давлат кадастри ахборот ресурсларининг тузилмаси ва батафсил мазмуни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ўз ваколатлари доирасида ҳудудларнинг давлат кадастри тизими учун ахборот ресурслари тақдим этилиши учун масъул бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда белгиланади.
20. Ҳудудларнинг давлат кадастри метамаълумотлари ахборот ресурслари, шу жумладан ҳудуднинг таркиби, тузилмаси, сифати, айрим қисмлари, геофазовий маълумотлардан фойдаланиш шартлари ва уларни тузувчилар тўғрисидаги маълумотнома ахборотни ўз ичига олади. Кадастр ҳужжатлари ва геофазовий маълумотларнинг турига қараб, метамаълумотлар бошқа маълумотнома ахборотни ўз ичига олиши мумкин.
21. Метамаълумотларнинг тартибга солинган тўпламларини ўз ичига олувчи метамаълумотлар базалари тегишли ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан тузилади ҳамда геофазовий маълумотлар ва ахборот тизимлари сервисларини қидириш, сифатини баҳолаш, улардан фойдаланиш шартларини таъминлаш учун геопорталлар тармоғида жойлаштирилади.
22. Ҳудудлар давлат кадастри тизимида қуйидаги ахборот тизимлари сервисларига эга бўлган геопорталлар тармоғи яратилади ва унга хизмат кўрсатилади:
1) ахборот тармоқларида геофазовий маълумотлар тўпламлари ва сервисларини аниқлашни таъминлайдиган қидириш сервислари;
2) геофазовий маълумотлар тўпламларини, геофазовий объектларнинг тавсифлари тўғрисидаги ахборотни ва метамаълумотлар таркибини кўриб чиқиш сервислари;
3) кадастр маълумотларига бевосита киришни ёки улардан нусхалар олишни таъминлайдиган кириш сервислари;
4) геофазовий маълумотлар координаталарини бир координаталар тизимидан ёки картографик проекциядан бошқасига алмаштиришни таъминлайдиган алмаштириш сервислари.
23. Методик, лингвистик, техник ва дастурий воситалар ҳудудларнинг давлат кадастрини тузиш ва юритиш жараёнида қуйидаги асосий операцияларнинг автоматлаштирилган тарзда бажарилишини таъминлаши лозим:
электрон ҳужжат айланиши ва кадастр маълумотлари алмашувининг бирхиллаштирилган тизимидан фойдаланган ҳолда бошқа кадастрлар ва ахборот тизимлари билан ҳужжатлаштирилган маълумотлар алмашуви;
ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот тизимида сақланаётган маълумотлардан резерв нусха кўчириш ва уларни ҳимоя қилиш;
янги ҳужжатлар ва маълумотларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш, шунингдек белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг сақланишини архив режимига ўтказиш йўли билан ахборот ресурсларини долзарблаштириш;
геофазовий маълумотлар базасини киритиш, таҳрир қилиш ва соз ҳолда сақлаш, ҳудудлар давлат кадастри рақамли карталарини шакллантириш, чиқариш ва улардан фойдаланиш;
ахборотни объектнинг манзили ёки рўйхатдан ўтказиш (идентификация) рақами, ер участкасининг координаталари ёки кадастр рақами, ҳужжатнинг номи ва реквизитлари бўйича қидириш;
ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда киритилган ёки шакллантирилган ва киритилган кириш/чиқиш ҳужжатлари реестрини босма ва/ёки электрон шаклда юритиш.
24. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ваколатли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда кадастр ҳисоби ва кадастр маълумотлари алмашуви, ҳудудлар давлат кадастрини тузиш ва ривожлантириш учун бирхиллаштирилган электрон ҳужжатлар айланиши тизимининг ахборот ресурсларини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар ва стандартлар ишлаб чиқилади.
25. Ҳудудларнинг давлат кадастрини тузиш қуйидаги асосий масалаларнинг ҳал этилишини ўз ичига олади:
ҳудудлар давлат кадастри тизимининг барча базавий субъектлари фаолият юритишини ва ўзаро ҳамкорликда ишлашини ташкил қилиш;
ҳудудларнинг давлат кадастрини юритишнинг барча даражаларида уларнинг ахборот ресурсларини шакллантириш ва маълумотлар базаларини ташкил этиш (тўлдириш) бўйича ишларни ташкил қилиш;
базавий субъектлар билан ҳудудлар давлат кадастри фойдаланувчиларига ахборот тақдим этиш тизими ўртасида ахборотлар алмашувининг ахборот-коммуникация тизимини шакллантириш;
ҳудудлар давлат кадастри ахборот тизимидан фойдаланувчиларни ва тизимга хизмат кўрсатувчи мутахассисларни ўқитиш йўли билан ҳудудлар давлат кадастри ахборот тизимининг фаолият юритишини кадрлар билан таъминлаш.
ҳудудлар давлат кадастрини тузиш концепциясини ва мақсадли давлат дастурини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш;
ҳудудлар давлат кадастри ахборот тизимининг маълумотлар базасига базавий ахборот тариқасида киритилиши назарда тутиладиган материаллар ва маълумотларни уни юритишнинг тегишли даражаларида тўплаш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш ишлари;
ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот тизими ва геопорталларининг техник комплексларини уни юритишнинг барча даражаларида харид қилиш ва ўрнатиш;
ҳудудлар давлат кадастри маълумотларининг кадастр ҳисобга олиниши ва алмашуви учун мўлжалланган бирхиллаштирилган электрон ҳужжатлар айланиши тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
ҳудудлар давлат кадастри геоахборот тизимлари ва геопорталларининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, зарур ҳолларда харид қилиш ҳамда ўрнатиш;
ҳудудларнинг давлат кадастри геоахборот тизимлари ва геопорталларидан тажриба тариқасида фойдаланиш;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси марказий аппаратининг тегишли бўлинмалари, Геодезия ва картография миллий маркази, ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг, ҳудудлар давлат кадастрини тузиш ва юритиш бўйича бошқа базавий субъектларнинг фаолиятини ташкил қилиш.
ҳудудлар давлат кадастри базавий субъектларининг тақсимланган маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашувининг коммуникация каналларини ўрнатиш;
ахборотни муҳофаза қилишни ва ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот ресурсларидан фойдаланиш тизимини ташкил қилиш;
ҳудудларнинг давлат кадастри геоахборот тизимлари маълумотлар базаларига маълумотларни мунтазам киритиб бориш ва долзарблаштириш ишларини уни юритишнинг барча даражаларида ташкил қилиш;
фойдаланувчиларнинг сўровлари бўйича кадастр ҳужжатларини, маълумотномалар ва бошқа ахборотни, шу жумладан интерактив давлат хизматлари шаклида шакллантириш ва бериш ишларини ташкил қилиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ҳудудларнинг давлат кадастри ахборотлари билан мунтазам (доимий) таъминлаш.
28. Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш Геодезия ва картография миллий маркази, тегишли ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳудудий давлат кадастрининг базавий субъектларидан олинган маълумотлар ва ҳужжатлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича қарорлари олинган, тизимлаштирилган, умумлаштирилган ва рўйхатдан ўтказилгандан кейин тегишли даражадаги ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот ресурсларини шакллантириш ва долзарблаштириш йўли билан амалга оширилади.
ҳудудлардан фойдаланиш, мамлакат ҳудудини экологик, муҳандислик-геологик, сейсмик, гидрогеологик, тупроқ, иқтисодий, солиқ ва бошқаларга оид минтақаларга бўлиш бўйича давлат кадастрлари ва ахборот тизимларининг ахборот ресурслари;
ҳудудий режалаштириш, шаҳарсозлик, ер тузиш ва бошқа соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларининг 1:10 000 ёки 1:25 000 масштабдаги ягона рақамли картографик асоси;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш бирликларининг чегаралари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудлари ва аҳоли пунктлари чегараларидан ташқаридаги минтақавий аҳамиятга молик бўлган объектлар ҳудудларининг айрим қисмларини режалаштириш схемалари;
ҳудудларни истиқболли ривожлантиришнинг лойиҳа қарорлари ва муҳандислик, транспорт ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари;
ҳудудлардан фойдаланиш, минтақалар ҳудудларини экологик, муҳандислик-геологик, сейсмик, гидрогеологик, тупроқ, иқтисодий, солиқ ва бошқаларга оид минтақаларга бўлиш бўйича давлат кадастрлари ва ахборот тизимларининг ахборот ресурслари;
ҳудудий режалаштириш, шаҳарсозлик, ер тузиш ва бошқа соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
туман ҳудудини ва аҳоли пунктлари чегараларидан ташқаридаги минтақавий аҳамиятга молик объектлар билан биргаликда ҳудудларнинг айрим қисмларини режалаштириш схемалари;
ҳудудлар давлат кадастри ахборот тизимлари алоҳида тузилмайдиган туман бўйсунувидаги шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари, ҳудудларни зоналаштириш режалари, кўрсатиб ўтилган аҳоли пунктларининг тарихий-архитектура режалари тўғрисидаги маълумотлар, ушбу Низомнинг 31-бандига мувофиқ мазкур аҳоли пунктлари ҳақидаги бошқа маълумотлар;
ҳудудлардан фойдаланиш, туман ҳудудини экологик, муҳандислик-геологик, сейсмик, гидрогеологик, тупроқ, иқтисодий, солиқ ва бошқаларга оид минтақаларга бўлиш давлат кадастрлари ҳамда ахборот тизимларининг ахборот ресурслари;
ҳудудий режалаштириш, шаҳарсозлик, ер тузиш ва бошқа соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
шаҳарнинг бош режаси, ҳудудларни зоналаштириш режалари, тарихий-архитектура режаси ва шаҳар ҳудудининг батафсил режалари;
давлат ер кадастри маълумотлари асосида — ер участкалари, уларнинг кадастр рақамлари, чегаралари ва экин майдони (уларда жойлашган бино ва иншоотларнинг контурларини белгилаган ҳолда), мўлжалланган мақсад ва функционал фойдаланиш, ерларни ер участкалари эгалари, фойдаланувчилар, ижарага олувчилар ҳамда ер участкалари мулкдорлари ўртасида тақсимлаш, ер участкаларидан фойдаланиш бўйича мажбуриятлар;
бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, шаҳарсозлик давлат кадастри маълумотлари, хизмат кўрсатувчи таъмирлаш ташкилотлари маълумотлари, инфратузилманинг қурилиши тугалланган объектларини муҳандислик-геодезик ижровий суратга олиш натижалари ва бошқа расмий манбалар асосида — муҳандислик-транспорт инфратузилмаси;
бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, маданий мерос объектлари давлат кадастри, шаҳарсозлик давлат кадастри маълумотлари ва бошқа расмий манбалар асосида — бинолар ва иншоотлар, уларнинг ҳуқуқий режими, техник ҳолати, меъморий ва маданий қиммати;
Географик объектларнинг номлари давлат реестри маълумотлари, топографик чизмалар, бошқа расмий манбалар асосида — маҳаллалар, кўчаларнинг номлари ва жойнинг ном берилган бошқа объектлари;
топографик чизмалар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шаҳар ҳудудидаги объектларнинг манзилларини белгилаш ёки ўзгартириш ҳақидаги қарорлари асосида — шаҳар ҳудудидаги манзиллар реестри;
белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик дастурлари, инфратузилмани ривожлантириш, маданий мерос ёдгорликлари ва табиий объектларни муҳофаза қилиш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ҳамда муҳофаза қилиш схемалари ва лойиҳалари, давлат инвестиция дастурлари ва лойиҳалари;
шаҳарсозлик давлат кадастри маълумотлари асосида — бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари, лойиҳа ҳужжатлари материаллари, қурилиш учун рухсатномалар, шаҳарсозлик регламентлари, қурилиши тугалланган ҳамда фойдаланиш учун қабул қилинган объектлар ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари;
шаҳарсозлик давлат кадастри маълумотлари, тегишли шаҳарсозлик ҳужжатлари, экологик, гидрометеорологик, радиологик, санитария-гигиенага оид ҳамда бошқа тадқиқотлар ва қидирувлар маълумотлари асосида — айрим ҳудудлар ва ер участкаларининг экологик ва муҳандислик-геологик тавсифлари, уларда шаҳарсозлик регламентлари ва чекловларни инобатга олган ҳолда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш имконияти;
бошқа давлат кадастрларининг ва ахборот тизимларининг ҳудудлардан фойдаланиш, шаҳар ҳудудини экологик, муҳандислик-геологик, сейсмик, гидрогеологик ва бошқаларга оид минтақаларга бўлиш бўйича ахборот ресурслари;
ҳудудий режалаштириш, шаҳарсозлик, ер тузиш ва бошқа соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
33. Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотларнинг таркиби, мазмуни, форматлари, тақдим этиш даврийлиги ва тартиби «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ҳудудлар давлат кадастрининг базавий субъектлари билан келишган ҳолда белгиланади.
34. Геодезия ва картография миллий маркази, ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳудудлар давлат кадастрини юритишнинг тегишли даражаларида қуйидагиларни амалга оширади:
ҳудудлар давлат кадастрининг базавий субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва улардан ҳудудлар давлат кадастри ахборот тизимининг маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказилиши, ҳисобга олиниши ҳамда киритилиши лозим бўлган ахборотни доимий қабул қилиб олиш;
олинган маълумотлар ва ҳужжатларни дастлабки қайта ишлаш, уларни назорат қилиш ва тизимлаштириш ҳамда уларни ҳудудлар давлат кадастри ахборот тизимининг маълумотлар базасига киритиш;
ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот тизими ҳамда геопорталларининг техник ва дастурий воситаларига хизмат кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ваколатли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда белгиланган тартибда кадастр ҳужжатларини шакллантириш ва уни манфаатдор фойдаланувчиларга бериш;
ҳудуддан, ердан ва бошқа табиий ва хўжалик ресурсларидан фойдаланишнинг ҳолати, ушбу ҳудудда жойлашган турли объектларнинг ҳолати ва ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш ва таҳлилий ҳисоботлар тузиш;
ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот ресурслари тўғрисидаги метамаълумотлар базасини ташкил этиш ва юритиш, ҳудудлар давлат кадастрининг очиқ ахборот ресурсларини шакллантириш ҳамда геопорталлар тармоғида улардан фойдаланиш;
фойдаланувчиларнинг сўровларига жавобан ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот тизими маълумотлар базасининг ахборот ресурсларидан рухсат берилган фойдаланиш чегараларидаги кадастр маълумотномаларини шакллантириш;
тегишли даражадаги ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот ресурсларини тасарруф қилувчи томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ фойдаланувчиларнинг алоҳида тоифаларига ҳудудлар давлат кадастри ахборот ресурсларидан рухсат берилган ҳолда тўғридан-тўғри фойдаланишни таъминлаш тадбирлари;
ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
35. Ҳудудларнинг давлат кадастрида сақланадиган ахборот очиқ ҳисобланади ва ундан ҳамма фойдаланиши мумкин, таркибида фойдаланиш чекланган ахборот бор бўлган маълумотлар бундан мустасно.
Ҳудудларнинг давлат кадастрида сақланадиган ахборотни муҳофаза қилиш ахборот муносабатларининг тегишли субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудлар давлат кадастрининг давлат мулки ёки давлат ёхуд тижорат сири ҳисобланган ахборотидан фойдаланишга чекловлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳудудлар давлат кадастрининг бошқа базавий субъектларига — ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот ресурсларидан рухсат берилган ҳолда тўғридан-тўғри фойдаланиш ҳуқуқини бериш йўли билан мунтазам (доимий) асосда;
манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга — сўров бўйича беш кун ичида, шунингдек тегишли даражадаги ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот ресурсларини тасарруф қилувчи томонидан тасдиқланган фойдаланувчиларнинг алоҳида тоифалари рўйхатига мувофиқ ҳудудлар давлат кадастри ахборот ресурсларидан рухсат берилган ҳолда тўғридан-тўғри фойдаланиш йўли билан берилади.
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳудудлар давлат кадастрининг бошқа базавий субъектларига — тўловлар ундирилмасдан;
манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга — ҳақ тўлаш эвазига берилади. Тўлов миқдори, муддатлари ва тартиби белгиланган тартибда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан белгиланади.
38. Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш учун тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ушбу маълумотларни тақдим этиш ваколатига кирадиган ваколатли ташкилотлар ва мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Юридик ва жисмоний шахслар ҳудудларнинг давлат кадастри давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда:
ахборотни ҳужжатлаштириш, шакллантириш, ундан фойдаланиш ҳамда давлат ахборот ресурсларидан фойдаланишни ташкил қилиш тартиби ва талабларига риоя қилишга;
давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ва уларнинг фаолият юритишини таъминлашда лицензияли дастурий ҳамда сертификацияланган техник воситалардан фойдаланишга мажбурдир.
Юридик ва жисмоний шахслар ҳудудларнинг давлат кадастри давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Юридик ва жисмоний шахслар ҳудудларнинг давлат кадастри давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда:
ахборот билан ишлаш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузганлиги;
давлат ахборот ресурсларидаги ахборот ўғирлаганлиги, йўқотилганлиги, бузилганлиги, блокировка қилганлиги ва қалбакилаштирилганлиги;
муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар ҳудудларнинг давлат кадастри давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жиҳатлар юзасидан ҳам жавоб беришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сонли)
Кейинги таҳрирга қаранг.