«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ва Мудофаа вазирининг таклифи қабул қилинсин ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар томонидан Махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали суммаси 2003 йилда энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида белгилансин.