20.07.2011 йилдаги 06-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 20.07.2011 йилдаги 06-сон
Дата вступления в силу
20.07.2011
Ҳужжат 20.07.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилганлиги, унда оила давлат томонидан ҳимоя қилиниши кафолатланганлиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги никоҳ-оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юклайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тушунтирилсинки, Оила кодексининг 37-моддасига мувофиқ никоҳ эр-хотиндан бирининг вафоти ёки улардан бири суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида тугайди.
3. Оила кодексининг 42-моддасига кўра, вояга етмаган умумий болалари бўлмаган эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлган тақдирда никоҳдан ажратиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида (бундан буён матнда-ФҲДЁ органлари) амалга оширилади, эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш ёки умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
4. Оила кодексининг 43-моддасига мувофиқ, никоҳдан ажратиш қуйидаги ҳолларда эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган умумий болалар борлигидан қатъи назар, ФҲДЁ органларида амалга оширилади, агар эр-хотиндан бири суд томонидан:
5. Тушунтирилсинки, ОК 42-моддаси иккинчи қисми ва 43-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган барча ҳолларда никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.
Шуни назарда тутиш лозимки, ОК 43-моддаси биринчи қисмида белгиланган никоҳдан ФҲДЁ органларида ажратиш тартиби спиртли ичимликлар, наркотик воситалар ёки психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши оқибатида муомала лаёқати чекланган шахслар билан никоҳдан ажратиш ҳолларига татбиқ этилмайди. Бундай шахсларга нисбатан берилган, шунингдек бундай шахслар томонидан берилган даъволар бўйича никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.
6. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилишда шуни инобатга олиш лозимки, ОК 39-моддасига мувофиқ, эр хотинининг розилигисиз унинг ҳомиладорлиги вақтида ва бола туғилганидан сўнг бир йил мобайнида никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга, гарчи у туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида боланинг отаси сифатида ёзилмаган бўлса ҳам, ҳақли эмас. Мазкур қоида бола ўлик туғилган ёки бир ёшга тўлмай вафот этган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
Шуни назарда тутиш лозимки, ОК 39-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво хотин томонидан қўзғатилишига тўсқинлик қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Судларга тушунтирилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъволар, қоида тариқасида, жавобгарнинг доимий яшаш жойидаги судга, ФПК 241-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, даъвогарнинг хоҳиши бўйича тақдим этилади. Хусусан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво:
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси ФПК 149, 150-моддалари талабларига жавоб бериши керак. Унда жумладан, никоҳ қачон ва қаерда расмийлаштирилганлиги, никоҳдан болалар бор-йўқлиги, уларнинг ёши, эр-хотин ўртасида уларни таъминоти ва тарбияси ҳақида келишувга эришилган-эришилмаганлиги, никоҳдан ажратиш сабаблари никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво билан бирга кўрилиши мумкин бўлган бошқа талаблар бор-йўқлиги кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Оила кодексининг 44-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда эр-хотин судга қуйидаги масалалар юзасидан келишув тақдим этишлари мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда, башарти даъвогар бунга қарши эътироз билдирмаса, иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин (ФПК 224-моддаси). Бундай ҳолда, фақат суд жавобгарни сўроқ қилмасдан туриб ҳам ишнинг барча ҳолатлари ҳар томонлама ва тўлиқ текширилганлиги ҳақида хулосага келган тақдирдагина никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Судларга тушунтирилсинки, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Ишнинг кўрилиши кейинга қолдирилганда, суд ОК 40-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашишлари учун олти ойгача муддат тайинлашга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, ОК 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муддат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Эр-хотин ярашиши мақсадида олти ойлик муддат ичида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин.
Ишнинг кўрилиши кейинга қолдирилиб, эр-хотинга ярашиш учун муддат берилганда, суд ОК 112-моддаси ва ФПК 263-моддасига мувофиқ болалар таъминоти учун алимент ундириш масаласини муҳокама қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар низо учинчи шахслар ҳуқуқларига дахл қилса (масалан, мол-мулк деҳқон (фермер) хўжалиги мулки бўлиб, унинг таркибида эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган болаларидан ташқари бошқа аъзолар ҳам бўлса) суд тарафларга уларнинг умумий тартибда алоҳида даъво тақдим этиш ҳуқуқларини тушунтириши лозим, чунки қонун (ОК 44-моддаси учинчи қисми) бундай ҳолларда никоҳдан ажратиш ва мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги талабларни битта иш юритувда ҳал этишга йўл қўймайди. Бу қоида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари (АЖ, МЧЖ ва ҳ.к.) устав фонди омонатларига, шунингдек ишлаб чиқариш ва матлубот кооперативлари пайларига нисбатан ҳуқуқ тўғрисидаги низоларни ҳал этишга ҳам татбиқ этилади. Бундай ширкатлар ва жамиятлар мулкини бўлиш масалалари фуқаролик қонунчилиги нормалари билан тартибга солинади.
Оила кодекси 44-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган қоида эр-хотин томонидан банклар ёки бошқа кредит-молия ташкилотларига қўйилган омонатларни бўлиш ҳолларига (пул маблағлари эр-хотиндан қайси бирининг номига қўйилганлигидан қатъий назар) татбиқ этилмайди, чунки бундай омонатларни бўлишда банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари ҳуқуқларига дахл этилмайди.
Агар эр ёки хотинга учинчи шахслар пул маблағлари берган ва уни эр ёки хотин ўз номига банк ёки бошқа кредит-молия ташкилотига қўйган бўлса, ФК нормаларига мувофиқ учинчи шахслар пул суммасини қайтариш тўғрисида (омонатни бўлиш тўғрисида эмас) даъво қўзғатишга ҳақли бўлиб, у алоҳида иш юритувда ҳал этилиши лозим. Деҳқон (фермер) хўжалиги аъзоларининг ва бошқа шахсларнинг деҳқон (фермер) хўжалиги аъзоси бўлган эр ёки хотинга нисбатан талаблари ҳам шу тартибда ҳал этилиши мумкин.
20. Оила кодексининг 23-моддасига мувофиқ эр-хотиннинг бўлиниши лозим бўлган биргаликдаги умумий мол-мулки деганда, улар томонидан никоҳ давомида орттирган мол-мулклар, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган ва ФК 81, 82, 209-моддаларига кўра фуқароларнинг мулк ҳуқуқи объекти бўла оладиган кўчар ва кўчмас ҳар қандай мол-мулклар тушунилади, башарти улар ўртасида тузилган никоҳ шартномасида мол-мулкка нисбатан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса.
Мулкни бўлишда, шунингдек эр-хотиннинг умумий қарзлари (ОК 28-моддаси учинчи қисми) ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар бўйича талаб қилиш ҳуқуқи инобатга олинади. Бироқ судлар шуни назарда тутишлари лозимки, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича қарзлар ва бошқа харажатлар инобатга олинмайди (ОК 44-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Оила кодексининг 25-моддаси биринчи қисмига мувофиқ никоҳга қадар эр ва хотиннинг ҳар бирига тегишли бўлган, шунингдек улардан бири томонидан никоҳ давомида ҳадя тариқасида, мерос ҳуқуқи бўйича ёки бошқа текин битимлар бўйича олинган мол-мулк унинг ўз мулки ҳисобланади.
Оила кодексининг 25-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, эр-хотиндан ҳар бирига тегишли бўлган мулк, башарти никоҳ давомида мазкур мулк қийматини анча ошишига олиб келган маблағ қўшилганлиги (капитал таъмирлаш, қўшимча иморат қуриш, янгидан жиҳозлаш ва ҳ.к.) аниқланса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки деб топилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Оила кодексининг 24-моддасига мувофиқ эр-хотин ўзларининг биргаликдаги умумий мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини (эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш) ҳар иккаласининг розилиги бўйича амалга оширилиши лозимлигини инобатга олган ҳолда, агар умумий мулкни бўлиш тўғрисидаги талабни кўришда эр ёки хотиндан бири иккинчисининг иродасига хилоф тарзда ўз хоҳишига кўра умумий мулкни бошқага ўтказган ёки оила манфаатига мос бўлмаган тарзда сарфлаган ёхуд мол-мулкни яширган бўлса, бўлиш чоғида ўша мол-мулк ёки унинг қиймати ҳисобга олинади.
Агар оилавий муносабатлар ва умумий хўжалик юритилиши амалда тугагандан сўнг эр-хотин биргаликда мулк орттиришмаган бўлса, суд ОК 27-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, ҳар бир эр ёки хотин томонидан улар алоҳида яшаган даврда топилган мол-мулкни улардан ҳар бирининг мулки деб топиши ва фақат эр-хотин томонидан умумий хўжалик юритилиши тўхтатилган вақтга қадар топилган мол-мулкни бўлиши мумкин.
23. Судлар эр-хотиннинг умумий мулкини бўлишда шуни назарда тутишлари лозимки, ОК 27-моддаси олтинчи ва еттинчи қисмларига кўра, вояга етмаган болалар эҳтиёжи учун олинган нарсалар (кийим-кечак, оёқ кийими, мактаб ва спорт анжомлари, мусиқа асбоблари, болалар кутубхонаси ва бошқалар), шунингдек эр-хотин томонидан уларнинг умумий мулки ҳисобидан улар ўртасидаги вояга етмаган болалар номига қўйилган омонатлар ҳам эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳисобга олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда, судлар ОК 28-моддасига риоя этишлари ва, қоида тариқасида, эр ва хотин ҳиссалари тенглиги принципидан келиб чиқишлари лозим.
Агар никоҳ шартномасида биргаликдаги мулкка нисбатан қонунда белгиланган тартиб ўзгартирилган бўлса, суд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш тўғрисидаги низони ҳал этишда бундай шартнома шартларига риоя этиши лозим. Бунда шуни инобатга олиш керакки, ОК 31-моддаси бешинчи қисмига кўра, никоҳ шартномасининг эр ёки хотиндан бирини ўта ноқулай шароитга солиб қўядиган (масалан, эр-хотиндан бирини никоҳ даврида топилган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқидан батамом маҳрум этадиган) шартлари мазкур эр ёки хотин талаби бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда, суд айрим ҳолларда ОК 28-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ вояга етмаган болалар манфаатларидан ёки эр-хотиндан бирининг эътиборга молик манфаатидан келиб чиқиб, эр ва хотин ҳиссалари тенглиги принципидан чекинишга ҳақли. Эр-хотиндан бирининг эътиборга молик манфаати деганда, жумладан нафақат эр ёки хотин узрсиз сабабларга кўра даромад олмаган ёки умумий мол-мулкни оила манфаатларига зарар етказган ҳолда сарфлаган ҳоллар, балки эр-хотиндан бири соғлиғи ҳолатига ёки унга боғлиқ бўлмаган бошқа сабабларга кўра меҳнат фаолиятидан даромад олиш имкониятидан маҳрум этилган ҳоллар ҳам тушунилиши лозим. Агар никоҳ шартномасига мувофиқ эр ва хотин ҳиссалари тенглиги принципидан чекиниш мумкин бўлмаса, унга фақат шартноманинг шу қисми ҳақиқий эмас деб топилгандагина йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Оила кодекси 27-моддасининг тўққизинчи қисмида никоҳдан ажратилган эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мулкини бўлиш учун белгиланган уч йиллик даъво муддатининг ўтишини никоҳ тугатилган вақтдан (яъни, ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилган ёки суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан) эмас, балки шахс ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисоблаш лозим (ФК 154-моддаси биринчи қисми).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Оила кодексининг 47-моддасига мувофиқ никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратилганлик рўйхатга олинган кундан бошлаб тугатилади.
33. Судларга тушунтирилсинки, ОК 50-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш фақат суд тартибида амалга оширилади.
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилишда, судья никоҳнинг ҳақиқийлиги қандай асос бўйича низолашилаётганлигини ва даъвогар ОК 51 — 54-моддаларига кўра айнан даъво аризасида кўрсатилган асос бўйича никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги масалани қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасига кириш-кирмаслигини аниқлаши лозим. Агар аризачи бундай шахслар доирасига кирмаса, судья унинг даъво аризасини қабул қилишни ФПК 152-моддаси биринчи қисми 1 бандига асосан рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Оила кодексининг 49-моддасида кўрсатилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қатъий бўлиб, уларни кенгайтириб талқин этишга йўл қўйилмайди. Бундай асосларга қуйидагилар киради:
Оила кодексининг 14 — 16-моддаларида белгиланган шартлар бузилиши;
35. Агар никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво никоҳдан суд тартибида ажратилгандан сўнг берилган бўлса, судья даъво аризасини қабул қилишни у судда кўришга тегишли эмаслиги сабабли рад этади (ФПК 152-моддаси биринчи қисми 1 банди). Бундай даъво фақат никоҳдан ажратиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзуви белгиланган тартибда бекор қилинган ҳолда кўрилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.