20.09.2012 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ариза мурожаат қилувчи қайси Томон ҳудудида ўз доимий яшаш ёки турар жойига эга бўлса, шу Томоннинг ваколатли органи тарафидан берилган мурожаат қилувчининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотнома билан бирга тақдим қилинади. Агар аризачи Томонлардан бирининг ҳудудида доимий яшаш ёки турар жойига эга бўлмаса, бундай маълумотнома у фуқароси бўлган Томоннинг дипломатик ёки консуллик мансабдор шахси тарафидан берилиши ёки тасдиқланиши мумкин.
3. Агар сўраётган Томоннинг Марказий муассасаси мазкур модданинг 1 ёки 2-бандига биноан топшириқни ижро этишда барча тўсиқларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўрса ёки тузатилган ёхуд қўшимча маълумотларни тақдим этса, сўралаётган Томоннинг Марказий муассасаси топшириқни ижро этади.
2. Ушбу модданинг 1-бандидан қатъи назар, топшириқни ижро этиш кўп миқдордаги харажатларни талаб қилиши маълум бўлса, Томонлар топшириқни ижро этиш шартларини келишиб оладилар.
3. Топшириқ ва ҳужжатлар рўйхати 1-иловада белгиланган шаклда барча ҳужжатлар билан биргаликда топширилади.
1. Сўралаётган Томоннинг Марказий муассасаси сўраётган Томоннинг Марказий муассасасига мазкур Шартноманинг 2-иловасида кўрсатилган шаклда топшириқ ижро этилганини тасдиқлайдиган ёки топширишга тўсқинлик қилувчи сабаблар баён қилинган гувоҳнома жўнатади. Гувоҳноманинг асл нусхасини почта орқали жўнатишдан олдин унинг нусхаси факс ёки электрон почта орқали жўнатилади.
2. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ топширилиши лозим бўлган ҳужжатларга олувчи яшайдиган Томоннинг давлат тилига таржималар илова қилинмайди.
(e) мазкур Шартноманинг 8-моддасида белгиланган вазиятларда юзага келадиган харажатларни қоплаш мажбурияти;
Мазкур Шартноманинг мақсадларига мувофиқ, Томонларнинг судлари ёки бошқа ваколатли органлари тарафидан тақдим этилиб ёки тасдиқланиб, мазкур Шартноманинг 4-моддасида белгиланган Марказий муассасаларнинг алоқа каналлари орқали юборилган барча ҳужжатлар легаллаштиришнинг ҳар қандай шаклидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида
ШАРТНОМА

[Сўраётган Томон Марказий муассасасининг номи] [Сўралаётган Томон Марказий муассасасининг номи] қуйидаги ҳужжатларни жўнатиш шарафига муяссардир. Сиздан мазкур Шартноманинг 12 ва 13-моддаларига мувофиқ олувчига ҳужжатларни топширишингиз сўралади:

a) сўралаётган Томон қонунчилигига мувофиқ.*
b) агар имкони бўлса, қуйида кўрсатилган усулларга мувофиқ:*

ОЛУВЧИ

Исми-шарифи (номи) ________________________________________
Манзили __________________________________________________

Зарурат туғилганда, манзилни аниқлаш учун батафсил маълумотлар Сиздан илова қилинган Гувоҳномани тўлдириш ва [Сўраётган Томон Марказий муассасасининг номи] қайтариш сўралади.

Ҳужжатлар рўйхати

___________________________________________________________
___________________________________________________________

Агар сўралаётган Томон топшириш учун қўшимча маълумотни талаб қилаётган бўлса, ушбу намуна сўраётган Томонга қўшимча маълумот кўрсатилган ҳолда қайтарилиши лозим:

Мазкур топшириқ билан жўнатилган ҳужжат сўраётган Томондан қўшимча маълумот олишни кутаётган сўралаётган органда сақланиши лозим.

Сана ________________________
Имзо ёки муҳр ________________