Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-263-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4166-сон қарори.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган органлар ва муассасалар ҳуқуқбузарликлар профилактикасида қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади.
Профилактик ҳисобга олиш ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган шахсларга нисбатан уларнинг тузалиши ва такроран ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган профилактика тадбирлари мажмуидир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасига мувофиқ айбдорлик тўғрисидаги масала ҳал қилинмасдан туриб ўзига нисбатан жиноят иши тугатилган ёхуд реабилитация қилмайдиган асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор чиқарилган шахсларга;
Ушбу Қонун 36-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослардан бири мавжуд бўлганда, профилактик ҳисобга олишни амалга ошириш учун масъул бўлган шахс шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисида ички ишлар туман, шаҳар бўлимининг, бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради. Мазкур қарор шахсни профилактик ҳисобга қўйиш учун асослар мавжудлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мансабдор шахс томонидан олинган кундан эътиборан ўн кун ичида чиқарилади. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нисбатан шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор улар яшаш жойига етиб келган кундан эътиборан уч кун ичида чиқарилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослардан бири мавжуд бўлганда, профилактик ҳисобни амалга ошириш учун масъул бўлган шахс шахсни профилактик ҳисобдан чиқариш тўғрисида ички ишлар туман, шаҳар бўлимининг, бошқармасининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради.