Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Иқтисодий судларнинг эътибори суд буйруғини бериш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) белгиланган қоидаларга қатъий риоя этилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади), «Лизинг тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида кўрилишига қаратилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судлар назарда тутишлари лозимки, ИПКнинг 135-моддасида назарда тутилган суд буйруғи бериш бўйича талабларнинг рўйхати тугал ҳисобланади ва у кенгайтирилган тарзда талқин қилинмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.1. Агар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризада ИПК 135-моддасининг 1-бандида кўрсатилган талаб қўйилган бўлса, солиқ қарзининг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлмаслиги, шунингдек талабда қарзни ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш сўралган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар солиқ қарзининг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлса (Солиқ кодекси 61-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно), шунингдек аризада қарзни ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида талаб қўйилмаган бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ИПК 140-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб ИПК 135-моддасининг 1-бандига асосан қўйилган бўлса, қарздор томонидан солиқ қарзининг тан олиниши талаб этилмайди.
(2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
2.2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 133-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар совуқ ва иссиқ сув таъминоти, сувни чиқариб юбориш (канализация), электр таъминоти, газ таъминоти, иситиш (иссиқлик таъминоти), қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлардан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги Қонуни 2-моддасининг биринчи қисмига кўра алоқа соҳасидаги муносабатларнинг объектлари почта жўнатмаларини қабул қилиб олиш, ташиш ва кўрсатилган жойга етказиб бериш воситаларининг йиғиндиси бўлган почта алоқаси тармоқларидан ҳамда бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимил узатишларни, ҳужжатли хабарларнинг бошқа турлари маълумотларини узатишни, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникациялар воситалари йиғиндиси бўлган телекоммуникациялар тармоқларидан иборат.
Алоқа хизматлари тўловлари бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги ариза қарздорлик суммаси ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари билан аниқланган ҳолдагина суд буйруғи тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб ИПК 135-моддасининг 2-бандига асосан билдирилганда, қарздор томонидан қарздорликнинг тан олиниши талаб этилмайди.
(2.2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.3. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, ИПК 135-моддасининг 3-бандига асосан тақдим этилган суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризада дебиторлик қарзини қарздорнинг мол-мулкидан ундириш тўғрисида талаб қўйилиши мумкин эмас. Бундай талаб билдирилганда, аризани қабул қилиш ИПК 140-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилади.
ИПК 135-моддасининг 3-бандига асосан қарздорликни ундириш тўғрисида талаб қўйилганда, дебиторлик қарзини қарздор томонидан ҳужжатлар асосида тан олинган бўлиши лозим.
(2.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.4. ИПК 135-моддасининг 4-бандига асосан берилган аризада фақатгина лизингга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисида талаб қўйилиши мумкин. Агар аризада лизингга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги талабдан ташқари лизинг тўловларини ундириш тўғрисидаги талаб ҳам билдирилган бўлса, аризани қабул қилиш ИПК 140-моддаси биринчи қисмига асосан рад этилади.
(2.4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Лизинг берувчи томонидан ўз мол-мулкини талаб қилиб олиш ҳақида талаб қўйилганда лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси бўйича қарздорликни тан олиниши талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 25, 32 – 34, 38-моддаларида назарда тутилган судловга тааллуқлилик ва тегишлиликнинг умумий қоидаларига амал қилган ҳолда берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.1. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза юридик шахс мақомига эга бўлмаган кредитор томонидан ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган қарздорга нисбатан берилганда, аризани қабул қилиш ИПК 140-моддаси биринчи қисмига асосан рад этилади.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
3.2. Ариза билан юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс номидан ишончнома асосида мурожаат этса, суд аризани қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Бунда талаб қилинаётган сумма (талаб қилиб олинаётган мол-мулк) алоҳида бўлинма (филиал, ваколатхона) фойдасига эмас, балки манфаатлари кўзланиб ҳаракат қилинаётган юридик шахс фойдасига ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ИПК 136-моддасининг биринчи қисми талабларига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза иқтисодий судга ёзма шаклда берилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ариза ахборот тизими орқали электрон шаклда берилганда аризани ёзма шаклда бериш ҳақидаги талабга риоя этилган ҳисобланади.
5. Судларга тушунтирилсинки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан кредитор ёки унинг вакили мурожаат қилиши мумкин. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарорига асосан юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган қарздорликни ундиришни мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги аризалар билан судга мурожаат қилиш ваколати давлат солиқ хизмати органларига юклатилган. Бундай ҳолларда давлат солиқ хизмати органлари кредитор ҳисобланмаслигини инобатга олиб, суд буйруғида кредитор сифатида тегишли энергия таъминоти корхонаси кўрсатилади ҳамда қарздорлик энергия таъминоти корхонаси фойдасига ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг мазмуни ИПК 136-моддасининг иккинчи қисми талабларига мос келиши лозим, акс ҳолда аризани қабул қилиш ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Судлар эътиборга олишлари керакки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага кредиторнинг талабини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7.1. Солиқлар бўйича қарздорликни ундиришни юридик шахслар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома.
ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди ҳамда Солиқ кодексининг 59 ва 60-моддалари талабидан келиб чиқиб, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани солиқ тўловчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши керак.
(7.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7.2. Коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари тўловлари бўйича қарздорликни ундириш учун суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага ИПКнинг 138-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
(7.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
7.3. Ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзни ундириш учун суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
қарздорлик тан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (солиштириш далолатномаси, ёзишмалар ва ҳ. к.)нинг асли.
7.4. Лизинг берувчи томонидан лизинг олувчидан ўз мол-мулкини талаб қилиб олиш учун суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
7.5. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага кредиторнинг талабини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган тақдирда, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қайтарилади.
(7.5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7.6. Агар қонунда ёхуд шартномада низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя қилиниши белгиланган бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага ушбу тартибга риоя қилинганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилиниши керак. Бундай далиллар илова қилинмаган тақдирда, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан қайтарилади.
(7.6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Судлар шуни инобатга олишлари керакки, қонун ҳужжатлари талабига кўра нотариал тасдиқланиши ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган битимлар асосида вужудга келган қарздорликни ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага ушбу талабларга риоя этилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилиниши лозим, акс ҳолда суд буйруғини бериш ИПК 144-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига асосан рад этилади. Ушбу тартиб ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш мажбурий бўлган шартномаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. ИПКнинг 137-моддасига мувофиқ аризачи (кредитор) суд буйруғини бериш тўғрисида ариза берганида қарздорга аризанинг кўчирма нусхасини топшириши шарт. Қарздор — юридик шахсга суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси топширилганлигининг далили бўлиб, унинг раҳбари ёки ходимининг муҳр (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) ёки штамп билан тасдиқланган имзоси, қарздор — фуқарога эса унинг шахсий имзоси ҳисобланади. Ушбу тартибга риоя қилинмаган тақдирда, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан аризачи (кредитор)га қайтарилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. ИПК 139-моддасининг биринчи қисмига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво аризаси билан умумий тартибда мурожаат қилинганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
Солиқ кодексининг 330-моддасига асосан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалар бўйича ҳам давлат божини тўлашдан озод этиладилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10.1. ИПК 139-моддасининг иккинчи қисмига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, ундирувчи тўлаган давлат божи ундирувчи томонидан қарздорга умумий тартибда даъво аризаси берилганда тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига ўтказилади.
(10.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, давлат божини қайтариш масаласи кредиторнинг аризасига асосан ҳал этилади. Бундай ҳолда суд кредиторнинг даъво билан умумий тартибда мурожаат қилган ёки қилмаганлигини аниқлаши лозим.
Агар кредитор томонидан умумий тартибда даъво аризаси тақдим этилган бўлса, давлат божи тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади, акс ҳолда тўланган давлат божи қайтарилади.
10.2. Солиқ кодекси 337-моддаси йигирма бешинчи қисмининг мазмунига кўра суд буйруғи бекор қилинган тақдирда, кредитор томонидан тўланган давлат божи қайтарилмайди. Кредитор томонидан судга умумий тартибда даъво аризаси берилган тақдирда, у тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига олинади, мурожаат қилинмаган тақдирда эса, тўланган давлат божи бўйича харажат унинг зиммасида қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10.3. Судлар инобатга олишлари лозимки, кредитор томонидан олдиндан давлат божи тўланмасдан тақдим этилган ариза бўйича берилган суд буйруғи бекор қилинганда, қарздордан ундирилган давлат божи унинг аризасига асосан қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10.4. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилганда, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 5, 6 ва 7-бандларига асосан қайтарилганда, шунингдек суд буйруғини бериш ИПК 144-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилганда, кредитор томонидан тўланган давлат божи қарздорга нисбатан умумий тартибда кредитор томонидан даъво тақдим этилганда тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади.
(10.4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Агар кредитор судга даъво аризаси билан мурожаат қилмаган бўлса, давлат божи фақат Солиқ кодексининг 342-моддасида назарда тутилган ҳолларда қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Агар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган бўлса, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мос ҳолда қайтарилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Судлар инобатга олишлари керакки, агар суд буйруғи берилгунга қадар кредитордан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ёки талабдан воз кечиш ҳақида ариза берилган бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан қайтарилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг қайтарилганлиги кредиторнинг судга бундай ариза билан қайта мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
13. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. ИПК 142-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор унга суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси топширилган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддатда судга кредитор талабларига қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
ИПКнинг 142-моддасида қарздор эътирозининг шакли ва мазмунига нисбатан муайян талаблар белгиланмаганлиги сабабли у эркин шаклда баён этилиши мумкин. Бироқ эътирозда аризадаги талабга муносабат билдирилган бўлиши керак. Эътироз судга электрон ҳужжат тарзида ҳам юборилиши мумкин.
Судлар инобатга олиши лозимки, ИПК 142-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ўн кунлик муддат суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг нусхаси қарздорга топширилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар аризанинг нусхаси топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатда бундай сана кўрсатилмаган бўлса, ўн кунлик муддат ушбу ариза судга келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади.
ИПК 143-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд буйруғи кредитор томонидан аризанинг кўчирма нусхаси қарздорга топширилган кундан эътиборан ўн кун ўтгач берилади.
Судларга тушунтирилсинки, агар суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ёзма фикрни тақдим этиш учун берилган ўн кунлик муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган бўлса, суд буйруғи ариза судга келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмасдан берилади.
Судларнинг эътибори ИПК 142-моддасининг иккинчи қисми мазмунига мувофиқ суд буйруғи, агар қарздор аризадаги талаб билан рози бўлса, ариза нусхаси қарздорга берилган кундан ўн кунлик муддат ўтмасдан ҳам берилиши мумкинлигига қаратилсин. Бундай ҳолатда суд буйруғи қарздорнинг аризадаги талабга ёзма розилиги келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан берилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. ИПК 143-моддасининг биринчи қисмига кўра судья суд буйруғини ишни судда муҳокама қилмасдан, қарздор ва ундирувчини чақирмасдан ҳамда уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан беради.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Шу муносабат билан судлар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни пухта ўрганишлари, уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ жавоб беришини аниқлашлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15.1. ИПК 143-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарздор билдирилган талабга рози бўлмаса, ҳуқуқ тўғрисидаги мавжуд низо тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳал этиб бўлмайди деб ҳисобланса, судья суд буйруғини беришни рад этади. Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
Судлар суд буйруғи беришни рад этиш тўғрисидаги ажримда кредиторнинг ўша талаб бўйича умумий тартибда даъво тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтириши лозим.
Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция ёки кассация шикояти ИПКнинг 281 ва 305-моддалари тартибида кўриб чиқилади. Ажрим апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган тақдирда, иш ҳал қилиш учун биринчи инстанция судига юборилади.
(15.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, суд буйруғининг мазмуни ИПК 145-моддасининг биринчи қисми талабларига мос келиши, шунингдек унда қарздордан ундирувчи фойдасига ундирилиши лозим бўлган суд харажатларининг суммаси ҳам кўрсатилиши керак.
ИПКнинг 143-моддасига мувофиқ суд буйруғи иккита асл нусхада имзоланади, улардан бири ишда қолади, бошқаси суднинг гербли муҳри билан тасдиқланади ва ундирувчига берилади (юборилади). Қарздорга суд буйруғининг кўчирма нусхаси юборилади.
Қарздор ва ундирувчининг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда, суд буйруғи электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Суд буйруғи апелляция, кассация, назорат инстанцияларида ва янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилмайди. Шу боис суд буйруғи устидан берилган апелляция, кассация ёки назорат шикоятини қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 291-моддаси биринчи қисмининг 2-банди ва 314-моддасининг 3-бандига мувофиқ янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қабул қилиш эса ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар шикоят ёки ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, апелляция ёки кассация шикояти бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёки 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан назорат шикояти бўйича иш юритиш ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига, янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга бўлганлиги сабабли уни ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ва дубликатини бериш, унинг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш, шунингдек қайтарма ижроси тўғрисидаги масалаларни ҳал этишда судлар ИПКнинг 340 – 344-моддаларига амал қилишлари лозим.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Судлар ИПК 135-моддасининг 1-бандига асосан берилган суд буйруғи ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳақидаги масалани ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг қайси турлари, суммалари ҳамда уларнинг тўлови қандай муддатга кечиктирилганлиги ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилганлигини аниқлашлари керак.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. ИПК 147-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қарздор узрли сабаб билан ўз вақтида кредиторнинг талабига қарши эътироз билдириш имкониятига эга бўлмаган бўлса, суд буйруғининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ўша судга суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ариза беришга ҳақли. Суд бундай ҳолда буйруқни бекор қилишга ҳақли, шундан кейин кредиторнинг талаби даъво ишини юритиш тартибида кўрилиши мумкин.
Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига нисбатан ИПКда муайян талаблар белгиланмаган. Шундан келиб чиқиб, ариза эркин шаклда баён этилиши мумкин, аммо унда суд буйруғини бекор қилиш сабаблари кўрсатилган, шунингдек унга ушбу сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак.
Агар ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлиб, муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома берилмаган бўлса, бу ҳолат уни қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади.
Агар ариза ИПК 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилган бўлса ва муддат ўтказилишининг сабаблари илтимоснома асосида узрли деб топилса, судья муддатни тиклаб, суд буйруғини бекор қилишга ҳақли.
ИПКда ўтказилган муддатни тиклашнинг узрли сабаблари рўйхати кўрсатилмаганлиги боис, судлар муддатни тиклаш масаласини ҳал этишда илтимосномада келтирилган сабабларни ўрганиб, уларга ўз ички ишончлари асосида баҳо бериши лозим.
ИПК 147-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги ёки бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай суд муҳокамасисиз, кредитор ва қарздор чақиртирилмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан чиқарилади.
Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кредиторга даъво ишини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Судлар эътиборга олишлари керакки, ИПК 140-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш, ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 1 — 6-бандлари бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш, шунингдек ИПК 144-моддаси биринчи қисмининг 2-банди бўйича суд буйруғи беришни рад этиш ҳақидаги масала ариза судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади ва натижаси бўйича ажрим чиқарилади.
ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ва ИПК 144-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига асосан суд буйруғи беришни рад этиш тегишинча суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ва суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага эътироз келиб тушгандан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
22. Судларга тушунтирилсинки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган ажримлар ХПК 153-моддасининг биринчи қисмига мос ҳолда улар чиқарилгандан кейин беш кунлик муддатда тарафларга юборилади ёки уларга тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзили мавжуд бўлган тақдирда эса, ажримлар ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.