05.12.2013 йилдаги 254-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 05.12.2013 йилдаги 254-сон
Дата вступления в силу
05.12.2013
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Иқтисодий судларнинг эътибори суд буйруғини бериш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) белгиланган қоидаларга қатъий риоя этилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида кўрилишига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судлар назарда тутишлари лозимки, ИПКнинг 135-моддасида назарда тутилган суд буйруғи бериш бўйича талабларнинг рўйхати тугал ҳисобланади ва у кенгайтирилган тарзда талқин қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб ИПК 135-моддасининг 1-бандига асосан қўйилган бўлса, қарздор томонидан солиқ қарзининг тан олиниши талаб этилмайди.
2.2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 133-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар совуқ ва иссиқ сув таъминоти, сувни чиқариб юбориш (канализация), электр таъминоти, газ таъминоти, иситиш (иссиқлик таъминоти), қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлардан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги Қонуни 2-моддасининг биринчи қисмига кўра алоқа соҳасидаги муносабатларнинг объектлари почта жўнатмаларини қабул қилиб олиш, ташиш ва кўрсатилган жойга етказиб бериш воситаларининг йиғиндиси бўлган почта алоқаси тармоқларидан ҳамда бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимил узатишларни, ҳужжатли хабарларнинг бошқа турлари маълумотларини узатишни, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникациялар воситалари йиғиндиси бўлган телекоммуникациялар тармоқларидан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб ИПК 135-моддасининг 2-бандига асосан билдирилганда, қарздор томонидан қарздорликнинг тан олиниши талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.3. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, ИПК 135-моддасининг 3-бандига асосан тақдим этилган суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризада дебиторлик қарзини қарздорнинг мол-мулкидан ундириш тўғрисида талаб қўйилиши мумкин эмас. Бундай талаб билдирилганда, аризани қабул қилиш ИПК 140-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилади.
ИПК 135-моддасининг 3-бандига асосан қарздорликни ундириш тўғрисида талаб қўйилганда, дебиторлик қарзини қарздор томонидан ҳужжатлар асосида тан олинган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 25, 32 – 34, 38-моддаларида назарда тутилган судловга тааллуқлилик ва тегишлиликнинг умумий қоидаларига амал қилган ҳолда берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ИПК 136-моддасининг биринчи қисми талабларига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза иқтисодий судга ёзма шаклда берилади.
5. Судларга тушунтирилсинки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан кредитор ёки унинг вакили мурожаат қилиши мумкин. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарорига асосан юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган қарздорликни ундиришни мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги аризалар билан судга мурожаат қилиш ваколати давлат солиқ хизмати органларига юклатилган. Бундай ҳолларда давлат солиқ хизмати органлари кредитор ҳисобланмаслигини инобатга олиб, суд буйруғида кредитор сифатида тегишли энергия таъминоти корхонаси кўрсатилади ҳамда қарздорлик энергия таъминоти корхонаси фойдасига ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг мазмуни ИПК 136-моддасининг иккинчи қисми талабларига мос келиши лозим, акс ҳолда аризани қабул қилиш ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди ҳамда Солиқ кодексининг 115 ва 116-моддалари талабидан келиб чиқиб, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани солиқ тўловчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. ИПКнинг 137-моддасига мувофиқ аризачи (кредитор) суд буйруғини бериш тўғрисида ариза берганида қарздорга аризанинг кўчирма нусхасини топшириши шарт. Қарздор — юридик шахсга суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси топширилганлигининг далили бўлиб, унинг раҳбари ёки ходимининг муҳр (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) ёки штамп билан тасдиқланган имзоси, қарздор — фуқарога эса унинг шахсий имзоси ҳисобланади. Ушбу тартибга риоя қилинмаган тақдирда, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан аризачи (кредитор)га қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. ИПК 139-моддасининг биринчи қисмига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво аризаси билан умумий тартибда мурожаат қилинганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалар бўйича ҳам давлат божини тўлашдан озод этиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10.1. ИПК 139-моддасининг иккинчи қисмига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, ундирувчи тўлаган давлат божи ундирувчи томонидан қарздорга умумий тартибда даъво аризаси берилганда тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10.2. Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддаси йигирма олтинчи қисмининг мазмунига кўра суд буйруғи бекор қилинган тақдирда, кредитор томонидан тўланган давлат божи қайтарилмайди. Кредитор томонидан судга умумий тартибда даъво аризаси берилган тақдирда, у тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига олинади, мурожаат қилинмаган тақдирда эса, тўланган давлат божи бўйича харажат унинг зиммасида қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10.4. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилганда, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 5, 6 ва 7-бандларига асосан қайтарилганда, шунингдек суд буйруғини бериш ИПК 144-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилганда, кредитор томонидан тўланган давлат божи қарздорга нисбатан умумий тартибда кредитор томонидан даъво тақдим этилганда тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. ИПК 142-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор унга суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси топширилган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддатда судга кредитор талабларига қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
ИПКнинг 142-моддасида қарздор эътирозининг шакли ва мазмунига нисбатан муайян талаблар белгиланмаганлиги сабабли у эркин шаклда баён этилиши мумкин. Бироқ эътирозда аризадаги талабга муносабат билдирилган бўлиши керак. Эътироз судга электрон ҳужжат тарзида ҳам юборилиши мумкин.
Судлар инобатга олиши лозимки, ИПК 142-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ўн кунлик муддат суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг нусхаси қарздорга топширилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар аризанинг нусхаси топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатда бундай сана кўрсатилмаган бўлса, ўн кунлик муддат ушбу ариза судга келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади.
ИПК 143-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд буйруғи кредитор томонидан аризанинг кўчирма нусхаси қарздорга топширилган кундан эътиборан ўн кун ўтгач берилади.
Судларнинг эътибори ИПК 142-моддасининг иккинчи қисми мазмунига мувофиқ суд буйруғи, агар қарздор аризадаги талаб билан рози бўлса, ариза нусхаси қарздорга берилган кундан ўн кунлик муддат ўтмасдан ҳам берилиши мумкинлигига қаратилсин. Бундай ҳолатда суд буйруғи қарздорнинг аризадаги талабга ёзма розилиги келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. ИПК 143-моддасининг биринчи қисмига кўра судья суд буйруғини ишни судда муҳокама қилмасдан, қарздор ва ундирувчини чақирмасдан ҳамда уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15.1. ИПК 143-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарздор билдирилган талабга рози бўлмаса, ҳуқуқ тўғрисидаги мавжуд низо тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳал этиб бўлмайди деб ҳисобланса, судья суд буйруғини беришни рад этади. Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
Суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция ёки кассация шикояти ИПКнинг 281 ва 305-моддалари тартибида кўриб чиқилади. Ажрим апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган тақдирда, иш ҳал қилиш учун биринчи инстанция судига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, суд буйруғининг мазмуни ИПК 145-моддасининг биринчи қисми талабларига мос келиши, шунингдек унда қарздордан ундирувчи фойдасига ундирилиши лозим бўлган суд харажатларининг суммаси ҳам кўрсатилиши керак.
ИПКнинг 143-моддасига мувофиқ суд буйруғи иккита асл нусхада имзоланади, улардан бири ишда қолади, бошқаси суднинг гербли муҳри билан тасдиқланади ва ундирувчига берилади (юборилади). Қарздорга суд буйруғининг кўчирма нусхаси юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Суд буйруғи апелляция, кассация инстанцияларида ва янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилмайди. Шу муносабат билан суд буйруғи устидан берилган апелляция, кассация шикоятини қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 291-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан, янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қабул қилиш эса, ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар шикоят ёки ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, апелляция ёки кассация шикояти бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ёки 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза бўйича эса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Судлар ИПК 135-моддасининг 1-бандига асосан берилган суд буйруғи ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳақидаги масалани ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг қайси турлари, суммалари ҳамда уларнинг тўлови қандай муддатга кечиктирилганлиги ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилганлигини аниқлашлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. ИПК 147-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қарздор узрли сабаб билан ўз вақтида кредиторнинг талабига қарши эътироз билдириш имкониятига эга бўлмаган бўлса, суд буйруғининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ўша судга суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ариза беришга ҳақли. Суд бундай ҳолда буйруқни бекор қилишга ҳақли, шундан кейин кредиторнинг талаби даъво ишини юритиш тартибида кўрилиши мумкин.
Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига нисбатан ИПКда муайян талаблар белгиланмаган. Шундан келиб чиқиб, ариза эркин шаклда баён этилиши мумкин, аммо унда суд буйруғини бекор қилиш сабаблари кўрсатилган, шунингдек унга ушбу сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак.
Агар ариза ИПК 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилган бўлса ва муддат ўтказилишининг сабаблари илтимоснома асосида узрли деб топилса, судья муддатни тиклаб, суд буйруғини бекор қилишга ҳақли.
ИПКда ўтказилган муддатни тиклашнинг узрли сабаблари рўйхати кўрсатилмаганлиги боис, судлар муддатни тиклаш масаласини ҳал этишда илтимосномада келтирилган сабабларни ўрганиб, уларга ўз ички ишончлари асосида баҳо бериши лозим.
ИПК 147-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги ёки бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай суд муҳокамасисиз, кредитор ва қарздор чақиртирилмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция ёки кассация шикояти ИПК 281 ва 305-моддалари тартибида кўриб чиқилади. Ажрим апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган тақдирда, биринчи инстанция суди томонидан берилган суд буйруғи ҳам бекор қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Судлар эътиборга олишлари керакки, ИПК 140-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш, ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 1 — 6-бандлари бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш, шунингдек ИПК 144-моддаси биринчи қисмининг 2-банди бўйича суд буйруғи беришни рад этиш ҳақидаги масала ариза судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади ва натижаси бўйича ажрим чиқарилади.
ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ва ИПК 144-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига асосан суд буйруғи беришни рад этиш тегишинча суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ва суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага эътироз келиб тушгандан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
22. Судларга тушунтирилсинки, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган ажримлар ХПК 153-моддасининг биринчи қисмига мос ҳолда улар чиқарилгандан кейин беш кунлик муддатда тарафларга юборилади ёки уларга тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзили мавжуд бўлган тақдирда эса, ажримлар ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.