17.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2479
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қарори, 17.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2479
Дата вступления в силу
22.07.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда) 51-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ, шунингдек статистика маълумотларини электрон шаклда тақдим этиш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда), «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 41-модда), «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 230-модда) қонунларига мувофиқ, Интернет тармоғи орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат кўринишида давлат статистика ҳисоботини (бундан буён матнда статистика ҳисоботи деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 5-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2479-1, 08.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/2479-1/2008-сон)