Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан ҳамда хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) нормалари тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
1. Судлар шуни инобатга олишлари керакки, биринчи инстанция судида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга кирган кундан, яъни 2011 йил 22 апрелдан бошлаб коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари тўловлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги талаблар суд буйруғи тартибида кўриб чиқилиши мумкин, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар эса ХПК 203-бобининг нормалари асосида кўриб чиқилиши керак.
2011 йил 22 апрелдан бошлаб ХПК 167-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чораларини, шу жумладан молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) хўжалик судига тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
3. Судлар ХПК 103-моддасининг 11-банди ва 2-бандида назарда тутилган талабларни кўриб чиқишнинг хусусиятларини фарқлашлари лозим. ХПК 103-моддасининг 11-бандига мувофиқ, коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари учун вужудга келган дебиторлик қарздорликни ундириш тўғрисидаги талаблар кўрилади, бунда қарздорнинг қарзни тан олиши талаб этилмайди. ХПК 103-моддасининг 2-бандига мувофиқ, етказиб берилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган дебиторлик қарзни ундириш тўғрисидаги талаблар кўрилади, бунда қарздорнинг қарзни ҳужжатлар асосида тан олиши талаб этилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 133-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар совуқ ва иссиқ сув таъминоти, сувни чиқариб юбориш (канализация), электр таъминоти, газ таъминоти, иситиш (иссиқлик таъминоти), қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлардан иборатдир.
8. «Алоқа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2-моддасининг биринчи қисмига кўра алоқа соҳасидаги муносабатларнинг объектлари почта жўнатмаларини қабул қилиб олиш, ташиш ва кўрсатилган жойга етказиб бериш воситаларининг йиғиндиси бўлган почта алоқаси тармоқларидан ҳамда бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимил узатишларни, ҳужжатли хабарларнинг бошқа турлари маълумотларини узатишни, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникациялар воситалари йиғиндиси бўлган телекоммуникациялар тармоқларидан иборат.
12. ХПКнинг 15511-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида аризалар билан хўжалик судларига назорат қилувчи органлар мурожаат қилишга ҳақли.
Судлар назарда тутишлари керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензияларни (рухсатномаларни) тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ушбу лицензияловчи органлар томонидан судга мурожаат қилинмасдан амалга оширилади. Агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензияларни (рухсатномаларни) тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилинган ҳолда судлар ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда аризани қабул қилишни рад этиши, агар бу ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланган бўлса — ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатиши лозим.
19. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ХПК 15513-моддасининг биринчи қисмида қайд этилган ҳуқуқий таъсир чораларининг рўйхати тугал ҳисобланмайди.
20. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ХПКда назарда тутилган қоидалар асосида, 203-бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилади. Мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари процессуал муддатларнинг қисқартирилганлиги, исботлаш мажбуриятининг назорат қилувчи орган зиммасига юклатилганлиги, жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш мажбурияти аризачига юклатилиши мумкинлиги ва бошқалардан иборат.
21. ХПКнинг 15514-моддасида ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига қўйилган муайян талаблар назарда тутилган бўлиб, уларга амал қилмаслик, шунингдек ХПКнинг 15515-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилмаслик ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра аризани қайтариш учун асос бўлади.
22. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ХПК 124-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суднинг ажрими орқали хабардор қилинади. Суднинг ажрими топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади ёки ишда иштирок этувчи шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд улар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
ХПК 15516-моддасининг иккинчи қисми мазмунидан кўринишича, процесснинг бошқа иштирокчилари (эксперт, гувоҳ, таржимон) суднинг ажрими билан, зарур ҳолларда ХПК 124-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ чақирув қоғозлари, телеграмма, факс, телетайп ва бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади.
23. ХПК 15517-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ: фаолиятни тугатиш; атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта. ихтисослаштириш; фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш; банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳақидаги ишлар ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак.
25. ХПК 125-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ишни кўриб чиқиш муддатини узайтириш ҳақидаги қоида ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ҳам татбиқ этилади.
26. ХПК 15517-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда хўжалик суди суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
ХПК 15517-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда хўжалик суди ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилганлардан ташқари молиявий жазо чоралари суммасининг ҳисоб-китоби қанчалик тўғрилигини ҳам текширади.
28. ХПК 55-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.
29. ХПК 15518-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори хўжалик суди томонидан ХПКнинг 18-бобида белгиланган қоидалар асосида қабул қилинади.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 23-моддасининг тўртинчи, бешинчи қисмларига мувофиқ, хўжалик суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида жавобгарга ушбу ҳал қилув қарорини олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензияни (рухсатномани) лицензияловчи органга қайтариш мажбуриятини, лицензияловчи органга лицензияни (рухсатномани) йўқ қилиш, лицензиянинг (рухсатноманинг) амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш мажбуриятини юклаши керак.
31. ХПК 15518-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
ХПК 15518-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
32. ХПК 15518-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин уч иш куни ичида хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, ҳал қилув қарори ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
33. ХПК 158-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади.
34. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 31-бандига кўра ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази