19.11.2010 йилдаги 220-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 19.11.2010 йилдаги 220-сон
Дата вступления в силу
19.11.2010
Ҳужжат 19.11.2010 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Хўжалик судлари мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади), «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий амал қилишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Конституциянинг 54-моддаси ва ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
3. ФКнинг 182-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.
4. ФК 11-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқни тан олиш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ХПК 24-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, хўжалик суди мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги низоларни ҳал этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Агар мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш жараёнида мулк ҳуқуқини тан олиш жисмоний шахснинг ҳуқуқи ва қонун билан қўриқланадиган манфаатига таъсир этиши мумкинлиги аниқланса, ХПК 117-моддасининг 1-банди қўлланилиб, даъво аризасини қабул қилиш рад этилади, бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан сўнг аниқланса, иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Хўжалик судларига тушунтирилсинки, ФКнинг 232-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 33-моддасининг тўртинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, судга мулкдор бўлмаган, аммо мол-мулкдан хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида фойдаланаётган шахс ушбу мол-мулкка мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида эмас, балки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқини тан олиш тўғрисида мурожаат қилса, суд даъво аризасини қайтаришга ёки уни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Агар даъво аризасининг мазмуни ва шакли ХПК 112-моддасининг талабларига мувофиқ бўлса, суд уни иш юритишга қабул қилиб, низони мазмунан кўриб чиқиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. ФК 187-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Кейинги таҳрирга қаранг.
–– эгалик қилиш узлуксиз ҳисобланади, агар эгалик қилиш ФКнинг 187-моддасида назарда тутилган муддат давомида узлуксиз бўлса. Мол-мулкнинг бошқа шахсга вақтинча эгалик қилиш учун берилиши мазкур муддатнинг узилишига олиб келмайди;
12.1. ФК 212-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 509-сон қарори билан тасдиқланган «Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-банди талабига асосан идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, янги қурилаётган, реконструкция қилинаётган (кенгайтирилаётган), техника билан қайта жиҳозланаётган ва замонавийлаштирилаётган мавжуд ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш йўналишидаги объектлар «Бошдавархитектқурилиш-назорат» бошқармаси органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12.2. ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, шахс ўзига қарашли бўлмаган ер участкасида ўзбошимчалик билан иморат қурган бўлса, унинг бу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан, башарти мазкур участка шу шахсга қурилган иморат учун белгиланган тартибда бериладиган бўлса, эътироф этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12.3. ФК 212-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12.4. ФК 212-моддаси олтинчи қисмининг мазмунига кўра, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ушбу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи юқорида келтирилган модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларига асосан суд томонидан тан олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.