Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Иқтисодий судлар мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий амал қилишлари лозим.
2. Конституциянинг 54-моддаси ва ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
3. ФКнинг 182-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ФК 11-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқни тан олиш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ИПК 26-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра иқтисодий суд мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги низоларни ҳал этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ФКнинг 232-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 33-моддасининг тўртинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, судга мулкдор бўлмаган, аммо мол-мулкдан хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида фойдаланаётган шахс ушбу мол-мулкка мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида эмас, балки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқини тан олиш тўғрисида мурожаат қилса, суд даъво аризасини қайтаришга ёки уни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Агар даъво аризасининг мазмуни ва шакли ИПК 149-моддасининг талабларига мувофиқ бўлса, суд уни иш юритишга қабул қилиб, низони мазмунан кўриб чиқиши шарт.
11. ФК 187-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ишни кўриш жараёнида қурилманинг ўзбошимчалик билан қурилганлиги аниқланса, суд ФКнинг 187-моддасига асосан бундай қурилмага мулк ҳуқуқини белгиламайди, ФК 212-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги ҳолатлар бундан мустасно.
–– эгалик қилиш узлуксиз ҳисобланади, агар эгалик қилиш ФКнинг 187-моддасида назарда тутилган муддат давомида узлуксиз бўлса. Мол-мулкнинг бошқа шахсга вақтинча эгалик қилиш учун берилиши мазкур муддатнинг узилишига олиб келмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
12.2. ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, шахс ўзига қарашли бўлмаган ер участкасида ўзбошимчалик билан иморат қурган бўлса, унинг бу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан, башарти мазкур участка шу шахсга қурилган иморат учун белгиланган тартибда бериладиган бўлса, эътироф этилиши мумкин.
12.3. ФК 212-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин.
12.4. ФК 212-моддаси олтинчи қисмининг мазмунига кўра, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ушбу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи юқорида келтирилган модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларига асосан суд томонидан тан олиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларнинг эътибори ФКнинг 212-моддасида шахс ўзига қарашли бўлган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкинлиги назарда тутилмаганлигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази