ТЕКШИРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ | |||||
_____________________________________________________________________________________ | |||||
(хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О.) | |||||
_____________________________________________________________________________________ | |||||
(хўжалик юритувчи субъектнинг жойлашган ери (почта манзили), якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойи) | |||||
_____________________________________________________________________________________ | |||||
(солиқ тўловчининг идентификация рақами) | |||||
Т/р | Назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг номи | Текширувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва гувоҳнома рақами | Аудиторлик ташкилотининг номи (лицензия берилган сана, рақами ва амал қилиш муддати), аудитор, экспертнинг Ф.И.О. (шахсини тасдиқловчи ҳужжат) | Текшириш ўтказиш учун асос | Текшириш тури ва мақсади |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
Текшириш ўтказиш учун белгиланган муддатлар | Текширишни бошлаш ва тугатиш санаси ва вақти | Текширишнинг аниқ давом этган вақти | Талаб қилинган ҳужжатлар | Текшириш жараёнида кўрилган чоралар | Хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор)нинг фикри |
7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 07.11.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2280
Дата вступления в силу
17.11.2011
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 22.12.2022
|
Ҳужжат 17.11.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3404, 22.12.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартибини белгилайди.
1. Текширишларни рўйхатга олиш китоби — ўтказилган текширишлар тўғрисидаги ахборот ёзиб қўйиладиган махсус китобдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Текширишларни рўйхатга олиш китоби белгиланган намунага мувофиқ бўлиши, қаттиқ муқова билан қопланган ва рақамланган, тикилган, варақлар сони ва Китобни юритиш санаси кўрсатилган ҳолда хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг имзоси ва муҳри (якка тартибдаги тадбиркор учун — агар у мавжуд бўлса) билан тасдиқланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Текширишларни рўйхатга олиш китобида хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили), унга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисида маълумотлар бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Текшириш бошланишидан олдин хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) текширувчи мансабдор шахсга текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш учун тақдим этади.
7. Текширувчи мансабдор шахслар текшириш бошланишидан олдин қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарини (якка тартибдаги тадбиркорни, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади ва шартлари билан таништириши, қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни тақдим этиши, текширишларни рўйхатга олиш китобининг тегишли устунларига ёзувлар киритиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Текширувчи мансабдор шахс текшириш бошланишига қадар текширишларни рўйхатга олиш китобининг 2 — 7-устунларини тўлдиради. Бунда, хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) текширишларни рўйхатга олиш китобига киритилган маълумотларни текширувчи мансабдор шахс томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан таққослашга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. 2-устунда текширувчи органнинг тўлиқ расмий номи, унинг почта манзили, раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, у бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
10. 3-устунда текширувчи мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳнома (шу жумладан махсус гувоҳнома) рақами, гувоҳномани берган ташкилот номи, гувоҳноманинг амал қилиш муддати кўрсатилади.
11. 4-устунда аудиторлик ташкилоти ва/ёки эксперт жалб этилган тақдирда, аудиторлик ташкилотининг номи, лицензия берилган сана, рақами ва амал қилиш муддати, аудитор ва/ёки экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат рақами кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. 5-устунда текшириш ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаган орган номи ва уни тасдиқлаш санаси; буйруқни чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, буйруқни қабул қилиш рақами ва санаси; қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ текширишни тайинлаш тўғрисида қарор чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, қарорнинг санаси, шунингдек жиноят ишининг рақами кўрсатилади.
13. 6-устунда текшириш турининг тўлиқ номи (режали текшириш, режадан ташқари текшириш, қисқа муддатли текшириш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш) ва мақсади кўрсатилади. Текшириш турининг номи текшириш ўтказиш режа-жадвали ва буйруқда кўрсатилган номга, мақсади эса — буйруқда кўрсатилганига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. 7-устунда текшириш ўтказиш муддати кўрсатилади. У текшириш ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан ошмаслиги лозим.
15. Текширишларни рўйхатга олиш китобининг 8 — 12-устунлари хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан тўлдирилади. Бунда, 8 — 10-устунларга текшириш давомида ёзувлар киритиб борилади.
16. 8-устунда ҳар куни текшириш ўтказишни бошлаш ва тугатиш вақти, санаси кўрсатилади. Ушбу устунда зарур ҳолларда текширувчи мансабдор шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектнинг ички тартибида белгиланган иш вақти тугаганидан кейинги ҳаракати ҳақида махсус белгилар қўйилади.
18. 10-устунда талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ номи кўрсатилади. Ушбу устунда талаб қилинган ҳужжатлар тавсифи текшириш ўтказиш режа-жадвали ҳамда буйруқда кўрсатилган текшириш тури ва мақсадларига мос келмаган ҳолда махсус белгилар қўйилади.
19. 11-устунда хўжалик юритувчи субъектга нисбатан белгиланган тартибда кўрилган чоралар (ишлаб чиқаришни тўхтатиш, омборни муҳрлаш, пул маблағларидан ва/ёки хом ашёдан фойдаланишни тақиқлаш, молия ва бошқа ҳужжатларни олиб қўйиш ва ҳ. к.) кўрсатилади.
20. 12-устунда ўтказилган текшириш якуни бўйича хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркорнинг, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахснинг) «Розиман», «Рози эмасман», «Эътирозлар билан розиман» шаклларидаги фикри қайд этилади. «Рози эмасман» шаклидаги фикр кўрсатилган ҳолда хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) бунинг асосланган сабабларини кўрсатади. «Эътирозлар билан розиман» шаклидаги фикр кўрсатилган ҳолда асосланган эътирозлар келтирилади. Текшириш тугагандан сўнг хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) ушбу устунга Китобда қайд қилинган ёзувларнинг тўғрилиги ҳақида ёзув киритади ҳамда сана ва вақтни кўрсатган ҳолда ўзининг имзоси билан тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Текширувчи мансабдор шахс текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришдан бош тортса ёки мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотни таққослаш натижасида тафовутлар аниқланган тақдирда, текширувчи мансабдор шахс текширишга қўйилмайди. Бунда, хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 80-сон «Адлия органларида махсус «ишонч телефони» ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида (кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади) ташкил этилган махсус «ишонч телефони»га мурожаат этишга ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришга ҳақли.
22. Текширишларни рўйхатга олиш китобида ўчириб ёзиш ва бўяш тақиқланади. Тўғрилашлар хато ёзувлар ўчирилиб, керакли маълумотларнинг устидан қайта ёзиш ёки қўлда устидан ёзиш йўли билан амалга оширилиши лозим. Ҳар бир бундай тўғрилаш текширувчи мансабдор шахснинг ва хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс)нинг имзоси билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш мақсадида назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартибига риоя қилинаётганлиги бўйича мониторинг адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.