LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси зиммасига давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган низомларда назарда тутилган нормалар ва талабларга қатъий риоя этилиши юзасидан жавобгарлик юклансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат солиқ қўмитаси деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Давлат солиқ қўмитаси солиқ қонунчилигига риоя этилишини, давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги назорат бўйича республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
3. Давлат солиқ қўмитаси тизимига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари (кейинги ўринларда давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари деб аталади), шунингдек тасарруфидаги ташкилотлар ва таълим муассасалари (кейинги ўринларда тасарруфидаги ташкилотлар деб аталади) киради.
Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда амалга оширадилар.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар барча солиқ тўловчилар – юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
4. Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
5. Давлат солиқ хизмати органлари ўзларига юкланган вазифаларни давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлати ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, статистика ва молия органлари, банклар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бажарадилар.
6. Давлат солиқ қўмитасининг, давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг моддий-техника таъминоти, шу жумладан уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
7. Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари юридик шахс ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.
давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ва солиқ қонунчилигига, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланишига, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишига риоя қилиниши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ миқдорда тушишини таъминлаш;
солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасини юритиш асосида солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган ахборот-маслаҳат хизматлари ва интерактив хизматлар соҳасини кенгайтириш, солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 декабрдаги 353-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 50-сон, 565-модда)
пул маблағларининг ноқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пул тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини рағбатлантириш бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар бериш юзасидан таклифлар киритиш;
бозорлар ва савдо комплексларининг молиявий-хўжалик фаолияти, улар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилиши юзасидан қатъий назоратни амалга ошириш ва уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқ бузилишлари бўйича суриштирувлар ўтказиш, жиноий ишларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
республика назорат қилувчи органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича мувофиқлаштирилишини таъминлаш, ушбу ишларни ўтказишда бир-бирини такрорлашга ва суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ҳамда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида қонунчиликка қатъий риоя этилиши юзасидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан таъминлаш, коррупция ва ишга расмиятчилик билан ёндашиш ҳолатларига кескин барҳам бериш ишларини тизимли амалга ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни доимий равишда таъминлаш.
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тушиши прогнозини ишлаб чиқишда қатнашади;
солиққа оид қонун ҳужжатларини, шу жумладан табиий ресурслардан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишни рағбатлантиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни унификация қилиш, солиқ юкини қисқартириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва эркинлаштириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рағбатлантириш, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади;
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ солиш масалалари бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
солиқ ҳисоботлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш, тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар шаклларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
солиқ қонунчилиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини нашр қилади, давлат солиқ хизмати органларини қонун ҳужжатлари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан солиқ соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади ҳамда уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди;
б) солиқ соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш соҳасида:
солиқ тўловчилар фаолиятини белгиланган тартибда солиқ бўйича текширади, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия мажбурий бадалларининг тўғри ҳисоблаб чиқилишини, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларнинг фуқароларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини текширади;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилади;
солиқ тўловчилардан ёки уларнинг мансабдор шахсларидан тушунтириш хатлари олади, солиқ тўловчининг мол-мулки мавжудлигини текширади, шунингдек ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан солиқ тўловчилар томонидан даромадлар олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиради (текширади);
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини, корхоналар ҳудудига моддий бойликларни олиб кириш ва у ердан олиб чиқишда корхоналарда рухсат бериш тизими ишларининг ташкил этилиши ҳолатини текширади;
солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) давомида ҳисоботдаги маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилигини аниқлаш, давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларида фактларнинг бузиб кўрсатилишини аниқлаш ва уларни бартараф қилиш учун бухгалтерия ҳисоблари ва молиявий ҳисоботларни текширади;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
солиқ соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотларни текширади;
солиқ қонунчилигининг бузилиши ҳолатларини таҳлил қилади ҳамда солиққа доир ҳуқуқ бузилишларига кўмаклашадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тегишли органларга таклифлар киритади;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда солиққа оид ҳуқуқ бузилишларига қарши курашишнинг узоқ муддатли ҳамда жорий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш масалалари бўйича республика назорат органлари фаолиятининг мувофиқлаштирилишини, ушбу ишни амалга оширишда бир-бирини такрорлашга ва суиистеъмолчиликларга йўл қўйилмаслигини таъминлайди;
в) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ миқдорда тушишини таъминлаш соҳасида:
солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тўхтатилиши) тўғрисида ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
белгиланган тартибда солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботларини, шунингдек солиқ тўловчиларнинг фаолияти тўғрисида солиқ органлари ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялашган базасида йиғилган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида камерал назоратни амалга оширади;
(9-банднинг «в» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 декабрдаги 353-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 50-сон, 565-модда)
давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушишини, шунингдек давлат органларига берилган мол-мулк ҳисобини назорат қилади;
юридик шахслар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган қарзларни йиғади ва маблағларнинг тўлиқ тушишини назорат қилади;
г) солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш, уларни тўлиқ қамраш ва ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш, Солиқ тўловчилар идентификациялаш тартиб рақамларининг ягона реестрини юритиш соҳасида:
солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «г» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
юридик ва жисмоний шахсларга уларни, идентификациялаш тартиб рақамлари берган ҳолда, солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисида ҳужжатлар беришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил қилади;
солиқ органлари ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасида солиқ тўловчилар бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоблаб чиқилиши ва амалдаги тушумлари ҳисобини юритади;
(9-банднинг «г» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 декабрдаги 353-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 50-сон, 565-модда)
банклар томонидан тегишли ахборот тақдим этилишига кўра банк счётлари бўйича олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик фаолияти бўйича — уч ой мобайнида) пул операцияларини амалга оширган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни аниқлайди;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бош тортиши механизмларини ўрганади, аниқлайди ва бартараф этади;
ахборот хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, барча солиқ тўловчилар ва солиқ тушумлари бўйича ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасини ташкил қилади;
(9-банднинг «г» кичик банди ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 декабрдаги 353-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 50-сон, 565-модда)
солиқ ахборотларини қабул қилиб олиш, ишлаш, узатиш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштириш чора-тадбирларини кўради;
давлат солиқ хизмати органларида, ахборот хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, ягона ахборот, дастурий-техник ва телекоммуникация тизими жорий этилишини ташкил қилади;
солиқ маъмуриятчилиги жараёнида давлат солиқ хизмати органлари ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади ҳамда харажатларни мақбуллаштириш ва ресурс таъминотини ривожлантириш учун уларни технологик жараёнларни юритишнинг замонавий тизимлари ва бошқаришнинг тезкор воситалари билан жиҳозлайди.
(9-банднинг «г» кичик банди ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 декабрдаги 353-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 50-сон, 565-модда)
д) солиқ солиш базасини кенгайтириш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
солиққа оид ҳуқуқ бузилишларини содир қилган шахсларни қидириб топиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда беради, давлатга етказилган зарарни белгиланган тартибда ундиришни таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
солиқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўлов муддати ўтган қарзларнинг Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ундиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар ташкил этилиши ва қўлланишини таъминлайди;
акцизга тортиладиган товарларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомалада бўлишидаги ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам беришни белгиланган тартибда ташкил қилади ва амалга оширади;
ишлаб чиқариш ва даромадлар миқдорларини яшириш, сотилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар ҳажмларини камайтириб кўрсатиш механизмларини ўрганиш ва аниқлашни ташкил қилади ҳамда амалга оширади, кўрсатиб ўтилган механизмларнинг қўлланишини бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
солиққа оид жиноятларнинг содир этилиши ҳолатларини аниқлаш учун, суриштириш, тергов ва суддан яшириниб юрган шахсларни қидириб топиш учун оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланади;
е) пул маблағларининг ноқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, нақд пул тушумининг аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан банклар кассаларига ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш соҳасида:
савдо ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишнинг қонунчиликка мувофиқлиги, шу жумладан назорат-касса машиналарини, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиб олиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўлланиш, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш ҳамда маркировка қилиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
товарларни улгуржи сотишда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бажарилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилади;
нақд пул маблағлари муомалада бўлишининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул айланмасига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам бериш тадбирларини ташкил қилади ва амалга оширади;
савдо, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва нақд тушумни банклар кассаларига топшириш қоидаларига риоя этилишини белгиланган тартибда режадан ташқари текширишларни амалга оширади;
ж) солиқ қонунчилигига риоя этиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ёрдам кўрсатиш, уларга кўрсатиладиган ахборот-маслаҳат хизматлари турларини кенгайтириш соҳасида:
солиққа доир қонун ҳужжатларини нашр этиш, кўпайтириш ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органларига етказиш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш, солиқ тўловчиларни солиқларни ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш, солиқ ҳисоботларини ва солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этишга ўқитиш учун сервис-марказлар ташкил қилади;
солиқ солиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни солиқ тўловчиларга ўз вақтида етказиш ишларини ташкил этади;
(9-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 декабрдаги 353-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 50-сон, 565-модда)
юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари ҳимояланишини таъминлайди;
юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ солиш ва солиқ қонунчилиги бузилиши масалалари бўйича мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигига риоя этиш ишларини ташкил қилади;
з) бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти юзасидан қатъий назоратни амалга ошириш соҳасида:
бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларида молиявий-иқтисодий ҳамда солиқ соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқ бузилишларини аниқлайди, уларнинг олдини олади ва уларга барҳам беради;
бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудларида сифатсиз, қалбакилаштирилган (ясама) ёки контрабанда товарларини тайёрлаш ва сотишга қарши курашади;
бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларини тўхташ жойларидан, шунингдек улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан олинган пул оқимлари ва маблағлар тушуми ҳисобининг тўлиқлигини таъминлайди;
бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларини тўхташ жойларидан молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқни бузиш содир этилиши ҳолатлари бўйича терговдан олдинги текширишларни ташкил этади ва олиб боради, жиноий ишлар қўзғайди, улар бўйича суриштирув ишларини амалга оширади, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради;
солиққа оид ҳуқуқ бузилишлари натижасида давлатга, юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
и) давлат солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали, ўз ишига садоқатли ходимлар билан таъминлаш, кадрлар таркибининг сифат даражасини яхшилаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш соҳасида:
қўйилган талабларга мувофиқ кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини, шу жумладан давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида, ташкил этади;
белгиланган тартибда таълим муассасалари ташкил этиш, шунингдек давлат олий таълим муассасалари имкониятларидан фойдаланиш йўли билан давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларининг доимий асосда ташкил этилишини таъминлайди;
давлат солиқ хизмати органлари ходимлари лавозимларининг малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказади, уларга ўз ваколатлари доирасида махсус унвонлар беради;
кадрларни Ўзбекистон Республикасига содиқлик, ватанпарварлик, ҳалоллик ҳамда ҳуқуқий давлат ғоялари ва асосларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш юзасидан узлуксиз ишларни амалга оширади;
тегишли танловдан ўтмаган ёки лавозим вазифаларини жиддий бузганлиги учун илгари давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган шахсларнинг ишга қабул қилинишига йўл қўймаслик юзасидан назоратни таъминлайди;
давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан солиқ тўловчиларга нисбатан ғаразли мақсадларда ноқонуний таъсир кўрсатиш ҳолатларини аниқлайди ва уларга барҳам беради;
солиқ органларида коррупция ҳолатларини аниқлашга, уларнинг олдини олишга ва уларга барҳам беришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ташкил этади ва уларни амалга оширишда қатнашади;
хизмат вазифаларини бажараётганда давлат солиқ хизмати органлари ходимларини ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ҳар икки йилда кўпи билан бир марта давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг бюджет ва хўжалик фаолияти бўйича харажатлар сметалари ижроси юзасидан тафтишни амалга оширади. Жуда зарур бўлганда ва молия-хўжалик фаолиятида қонун бузилишларига йўл қўйилган ҳолатлар тўғрисида ишончли ахборот мавжуд бўлган тақдирда навбатдан ташқари тафтишлар ўтказилиши мумкин;
давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан моддий ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бажарилишини таъминлайди, хўжасизлик, исрофгарчилик, давлат маблағларини ва бюджетдан ташқари маблағларни асоссиз равишда сарфлаш, смета интизомини бузиш ҳолларига барҳам беради.
10.1) солиқ тўловчиларнинг молиявий ҳужжатларини, шартномаларини (контрактларини), режаларини, сметаларини, даромадлари тўғрисидаги декларацияларини ҳамда солиқларни бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш, фуқароларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларини, шу жумладан электрон ҳужжатларини, шунингдек экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ ҳужжатларини текшириш (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боғлиқ бўлган субъектларни муқобил текшириш);
ҳудудни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан солиқ солувчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни текшириш;
кассаларни ҳамда товар-моддий бойликлар ва ҳужжатлар (шу жумладан электрон тарзидаги ҳужжатларни) сақлаш жойларини муҳрлаб қўйиш;
ҳужжатларни (нусхаларини, шунингдек асл нусхаларини), шу жумладан электрон ҳужжатларни, шунингдек предметларни (товарлар, буюмлар, хом ашёлар, материаллар ва чала тайёр маҳсулотлар намуналарини) олиб қўйиш, олиб қўйилиши солиқ тўловчи фаолиятининг тўхтаб қолишига олиб келадиган ҳужжатлар бундан мустасно. Солиқ тўловчи фаолиятининг тўхтаб қолишига олиб келадиган ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади;
солиқ тўловчидан, шунингдек раҳбарлик функцияларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функцияларини амалга оширадиган шахслардан, солиқ тўловчининг бошқа моддий жавобгар ходимларидан тушунтириш хатлари олиш;
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;
10.3) савдо, товарлар сотиш ва пулли хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини, шунингдек нақд пул тушумининг банкка ўз вақтида топширилишини текшириш;
10.4) солиқ текширишларини ўтказишда фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган маълумотлардан фойдаланиш;
10.5) ўзларида мавжуд бўлган солиқ тўловчи тўғрисидаги ахборотлар, шунингдек солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олиш ҳужжатлари йўқотиб қўйилган ёки йўқ қилинган ҳолларда бошқа ана шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар суммасини мустақил равишда белгилаш;
(10-банднинг 10.5 кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
10.6) солиқ мажбурияти бўйича даъво билдирилган муддат мобайнида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоблаб чиқилган суммасини ҳисоблаб чиқиш ёки қайта кўриб чиқиш;
10.7) давлат органларини ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш функцияларини амалга оширувчи ташкилотларни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги, тўлиқ ундирилганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига ўз вақтида ўтказилганлиги юзасидан назорат қилиш;
(10-банднинг 10.7 кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
10.8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни текшириш учун давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларини киритиш рад этилганда, солиқ тўловчи маълум қилинган манзилда бўлмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банк счётлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш бўйича суд тартибида чора-тадбирлар кўриш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легализация қилишнинг ҳамда терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳолатлари бундан мустасно).
(10-банднинг 10.8-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 майдаги 177-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 240-модда)
солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишлари тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ва юридик ҳамда жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш. Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар суд тартибда қўлланади, улар содир этилган ҳуқуқ бузилишидаги айбини эътироф этган ва молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно;
10.10) аниқланган солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишлари ҳолатлари бўйича товар-моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда давлат даромадига ўтказиш. Солиқ тўловчилар — юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг товар-моддий бойликларини давлат даромадига ўтказиш суд тартибида амалга оширилади;
10.11) солиқ тўловчи томонидан ноқонуний олинган маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисида солиқ тўловчиларга нисбатан судга даъволар тақдим этиш;
10.12) солиқ тўловчи мажбуриятларининг бажарилиши зарурлиги тўғрисида ва солиқ бўйича қарзларни мажбурий тартибда ундириш бўйча кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида солиқ тўловчига талабнома юбориш;
10.13) солиқ ҳисоботлари тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун мобайнида солиқ тўловчи томонидан ёзма ариза тақдим этилмаган тақдирда, ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини солиқ бўйча қарзни, шу жумладан улар бўйича пеня ва жарималарни тўлаш ҳисобига киритиш тўғрисида тегишли молия органларига мустақил равишда хулоса тақдим этиш;
10.14) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ҳолларда ҳужжатларни, агар улар чет тилда тузилган бўлса, нотариал тасдиқлаган ҳолда давлат тилига таржима қилишни талаб қилиш;
10.15) юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқнинг жорий тўловларини солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, қайта ҳисоблаб чиқиш, назарда тутилаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган юридик шахслар фойдасидан олинадиган солиқ суммаси камайтириб кўрсатилган тақдирда ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланиши керак бўлган юридик шахслар фойдасидан олинадиган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан кўп миқдорда пеня ҳисоблаб ёзиш;
(10-банднинг 10.15 кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
10.16) бозорларда, савдо комплексларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида бир марталик йиғимнинг тўлиқ тушганлигини ва уни топшириш ҳисобини, ижара тўловини, назорат-касса машиналаридан фойдаланилишини, ҳисоб-китоб терминалларини, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини қисқа муддатли текширишларни амалга ошириш;
10.17) бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида аниқланган молия-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги бузилишлар содир этилганлиги ҳолатлари бўйича суриштирувгача бўлган текширишлар ўтказиш, улар бўйича жиноий ишлар қўзғаш ва суриштирувлар ўтказиш, кейинчалик ишларни мунтазамлигига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш.
Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.
10.1—10.7-кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар — белгиланган ваколатлар доирасида давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига берилади;
10.8—10.15-кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар — давлат солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига берилади;
10.16 ва 10.17-кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар — Давлат солиқ қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси мансабдор шахсларига берилади.
12. Давлат солиқ хизмати органларига давлат статистика, ахборот, архив, маълумотнома ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар бериш юзасидан хизматлар (ишлар) бепул амалга оширилади.
13. Давлат солиқ қўмитаси мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ушбу Низом, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.
ўзларининг функционал вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, ижро интизомини бузганлиги;
ноқонуний хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли солиқ тўловчиларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;
ўзларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирганлиги ва солиқ солиш базасини камайтирганлиги;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқ бузилишлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.
15. Давлат солиқ органлари ходимлари томонидан ўз хизмат ваколатларини ошириб юбориш, шунингдек ўзларига юкланган функционал вазифаларни бажармаслик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка олиб келади.
16. Солиқ назоратини амалга оширишда Давлат солиқ қўмитаси мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган зарарлар қонунда белгиланган тартибда қопланиши керак.
17. Текширилган солиқ даври учун солиқ тўловчи томонидан тўланиши керак бўлган ёки тўланган айнан бир хил солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича текширишларни такроран ўтказиш тақиқланади.
18. Жисмоний ва юридик шахслар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган Давлат солиқ қўмитаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига ёхуд бевосита судга шикоятлар билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
19. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг иш ҳақи лавозим маошидан, махсус унвонлар, узоқ хизмат муддати учун устамалардан, бошқа қўшимча ҳақлардан иборат бўлади ҳамда у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
20. Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳамда Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан улар лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида махсус устамалар белгиланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
21. Қуйидагилар давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг асосий турлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўловлар тушумлари прогнози бажарилганлиги ва ортиғи билан бажарилганлиги ҳамда солиқ бўйича қарзлар миқдори пасайтирилганлиги учун ой, чорак, ярим йиллик иш якунлари бўйича мукофотлаш;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
ходимларнинг лавозим маошига иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлиги ҳамда меҳнатда юқори натижаларга эришганлиги учун устамалар тўлаш;
хизмат вазифаларини бажариш чоғидаги алоҳида хизматлари учун ва пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларини бажаришларини, билимлари даражасини, солиқ тўловчилар билан иш олиб бориш қобилиятларини ҳар йили тест синовларидан ўтказиш асосида белгиланадиган махсус рағбатлантирувчи устамалар.
22. Йил чорагида республика минтақаларида манбалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига даромадлар тушуми прогнозлари сифатли бажарилганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган тўловлар миқдорлари камайтирилганлиги учун Давлат солиқ қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарларини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар давлат солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларини рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
23. Давлат солиқ хизмати органларининг бош бошқармалари, бўлимлари ва бошқа бўлинмалари ходимларини бир ойдаги иш якунлари бўйича мукофотлаш уларга бириктирилган солиқлар манбалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқлар тўловлари тушумлари прогнози, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига бошқа мажбурий тўловлар бажарилганлиги ва ортиғи билан бажарилганлиги учун, солиқ бўйича қарзлар даражаси пасайтирилганлиги учун ҳамда улар фаолиятини тавсифловчи бошқа асосий кўрсаткичлар бажарилганлиги учун давлат солиқ хизмати тегишли органларининг раҳбарлари қарорлари билан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
24. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ҳамда кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари давлат солиқ хизмати органлари ходимларига тўловлар манбалари ҳисобланади.
25. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Раис бошчилик қилади.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
давлат солиқ хизмати органлари фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
белгиланган ваколатлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан буйруқлар, йўриқномалар, қоидалар, низомлар чиқаради ҳамда давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;
давлат солиқ хизмати органлари ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва республика давлат мукофотлари беришга белгиланган тартибда тақдим этади, давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган махсус унвонлар беради;
Ўзбекистон Республикаси давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларида, шунингдек бошқа давлатларнинг давлат солиқ хизмати органлари билан муносабатларда давлат солиқ хизмати манфаатларини ифодалайди.
27. Давлат солиқ қўмитасида солиқ қонунларини, шунингдек валютани тартибга солиш ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари ваколатлари доирасида қарорлар тайёрлаш учун Эксперт кенгаши тузилади. Эксперт кенгаши тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Эксперт кенгашига Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари раҳбарлик қилади.
28. Давлат солиқ қўмитасида ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат солиқ қўмитасининг раиси томонидан, белгиланган тартибда тасдиқланади.
29. Давлат солиқ қўмитаси ажратилган бюджет маблағлари лимити ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари доирасида, белгиланган тартибда илмий тадқиқотлар, давлат солиқ хизмати органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун таълим муассасалари ташкил этиши, ноширлик фаолиятини амалга ошириши, соғломлаштириш, маслаҳат ва ахборот марказлари, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган фойдаланиш, автотранспорт, ахборот-ҳисоблаш ташкилотлари ва бошқа идоравий мансуб ташкилотлар ташкил этиши мумкин.
30. Давлат солиқ қўмитасига аҳоли ўртасида тушунтириш ва профилактика ишларини амалга ошириш учун ўзининг матбаа органларини таъсис этиш ва нашр қилиш ҳуқуқи берилган.
31. Давлат солиқ қўмитасида Давлат солиқ қўмитасининг раиси, раиснинг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари ва Давлат солиқ қўмитасининг Давлат солиқ қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг сони ва шахсий таркиби Давлат солиқ қўмитаси раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Давлат солиқ қўмитаси фаолиятининг солиқ қонунчилигига риоя этилишини янада таъминлаш, давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ушбу Низомда назарда тутилган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг уларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат шунингдек Давлат солиқ қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
33. Ҳайъат мажлисига Давлат солиқ қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат агар унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
34. Ҳайъат қарорлари Давлат солиқ қўмитаси қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Ҳайъат раиси ва аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
35. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқлар бошчилик қилади.
Давлат солиқ инспекцияларига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қилади.
36. Ҳудудий давлат солиқ бошқармалари ва давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўзларига юкланган вазифалар амалга оширилишини таъминлайди, ўзларига бўйсунувчи бўлинмалар фаолиятини ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
37. Давлат солиқ бошқармалари ва давлат солиқ инспекцияларининг штат жадваллари давлат солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан, бошқарув ходимларининг белгиланган сони ҳамда ёрдамчи ходимларнинг амалдаги ҳисоб нормативлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқланади.
38. Давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари фаолиятининг, шу жумладан ҳайъат қарорларини ва Давлат солиқ қўмитаси топшириқларини бажариш билан боғлиқ энг муҳим масалаларни ҳал этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида кенгашлар ташкил қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари кенгашларининг шахсий таркиби тегишли ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг тақдимига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
39. Солиққа оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш, юқори малакали маслаҳатлашувлар ўтказиш учун давлат солиқ бошқармаларида маслаҳат-эксперт кенгашлари ташкил этилади.
40. Ҳудудий давлат солиқ бошқармалари тўғрисидаги низом Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан, давлат солиқ инспекциялари тўғрисидаги низом эса — Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Давлат солиқ инспекцияси тўғрисидаги Намунавий низом асосида ҳудудий давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
41. Давлат солиқ қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
3. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ҳамда «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.
4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раисига ва раиснинг биринчи ўринбосарига ҳисобот беради.
5. Бош бошқарманинг ўзига берилган ваколатлар доирасида қабул қилган қарорлари Бош бошқарманинг барча ҳудудий бўлимлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида назорат қилиш;
бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида молиявий-иқтисодий соҳадаги ҳамда солиқ соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш;
бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида сифатсиз, қалбакилаштирилган (ясама) ёки контрабанда товарларини тайёрлаш ва сотишга қарши курашиш;
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан олинган пул оқимлари ва маблағлар тушумлари ҳисобининг тўлиқлигини таъминлаш;
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудларида молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқни бузиш содир этилиши ҳолатлари бўйича терговдан олдинги текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш, жиноий ишлар қўзғаш, улар бўйича суриштирув ишларини амалга ошириш, жиноий ишларни тергов бўйича тегишлилигига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
солиққа оид ҳуқуқ бузилишлари натижасида давлатга, юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш.
бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимнинг, ижара тўловининг тўлиқ тушишини ва топшириш ҳисобини, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирали назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишини, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларини қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш, кейинчалик Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашини ёки унинг ҳудудий комиссияларини Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган текширишлар тўғрисида қисқа муддатли текшириш ўтказилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида хабардор қилиш;
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий оқимлари ҳаракати ҳисобини юритиш ва мониторингини амалга ошириш;
бозорлар ва савдо комплекслари (манбалар бўйича), уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларининг даромадлари, уларнинг ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларнинг сони (фаолият турлари бўйича), уларнинг даромадлари, товар айланмаси, шунингдек ушбу субъектлар томонидан тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш ва юритиш;
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари пул маблағлари тушумлари ва товар айланмаси тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига тушадиган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун банклар ҳамда статистика органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга риоя қилиш масалалари бўйича кенг тушунтириш ва профилактика ишларини олиб бориш;
бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудларида молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги қоида бузишлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотларни текшириш;
бозорлар ва савдо комплексларида сифатсиз, қалбакилаштирилган (ясама) товарларни тайёрлаш ва сотиш ҳамда контрабанда товарларини сотиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича зарур хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;
бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши белгиларини, шунингдек уларни содир этган шахсларни аниқлаш, молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқ бузилишларига барҳам бериш ҳамда уларнинг олдини олиш мақсадида қонун ҳужжатларида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш;
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари тўғрисидаги ишлар бўйича далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида ҳуқуқ бузилишларини текширишнинг замонавий, тезкор, илмий-техник воситалари ва усулларини жорий этиш ишларини ташкил қилиш;
бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишлари содир этилиши ҳолатлари бўйича терговгача бўлган текширишларни ташкил қилиш ва ўтказиш;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан бериладиган, уларда бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятида солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши белгилари аниқланган солиқ текширувлари материалларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни олиб қўйиш ва сотишни ташкил этиш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиққа доир ҳуқуқ бузилишлари натижасида давлатга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида аниқланган ҳуқуқ бузилишлари билан боғлиқ маъмурий амалиёт бўйича ишларнинг ҳолатини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш;
бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида аниқланган ҳуқуқ бузилишлари бўйича маълумотларнинг электрон базасини юритиш;
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини тўплаш, ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда ҳуқуқ бузилишлари содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш учун солиқ ва иқтисодий соҳалардаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича тегишли органларга таклифлар киритиш;
Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолияти масалалари бўйича статистик ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг Бош бошқарма ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилган мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш.
банклар ва бошқа кредит-молия ташкилотларидан бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи бошқа тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб-рақамларидан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда олиш;
текширилаётган, солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлардан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг содир этилган бузилишлари тўғрисида далолат берадиган ҳужжатларни, шунингдек ҳуқуқ бузилишлари предметларини белгиланган тартибда олиб қўйиш;
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг кассалари ва касса хоналари, омборлари, архивларини зарур ҳолларда муҳрлаб қўйиш;
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказишни талаб қилиш;
таҳлиллар, текширишлар ва экспертизалар ўтказиш учун товарлар, буюмлар, хом ашёлар, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар намуналарини, шунингдек ҳужжатларни олиб қўйиш;
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудларида аниқланган молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқ бузилишлари содир этилиши ҳолатлари бўйича терговгача бўлган текширувларни ўтказиш, улар бўйича жиноий ишлар қўзғаш ва суриштирув ўтказиш;
текширувларда қатнашишга ички ишлар органлари, санитария-эпидемиология хизмати органлари ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар ходимларини белгиланган тартибда жалб этиш;
Бош бошқармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун давлат солиқ хизмати органлари ходимларини белгиланган тартибда жалб этиш;
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларидан, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этишни талаб қилиш;
Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига ва ҳайъатига кўриб чиқиш учун киритиш;
Бош бошқарма ваколатига кирадиган материалларни умумлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига унинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларига берилган, Бош бошқарма ваколатига кирадиган бошқа ваколатларга мувофиқ хатти-ҳаракатларни амалга ошириш.
10. Бош бошқармага белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
текширувларни ташкил этиш тўғрисида ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича буйруқлар чиқаради;
Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
штатларни шакллантириш, ишга қабул қилиш, лавозимдан лавозимга ўтказиш ва ишдан бўшатиш, шунингдек Бош бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш миқдорлари ва шаклларини белгиланган тартибда аниқлаш бўйича таклифлар киритади;
қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ Бош бошқарма фаолиятига тегишли бошқа масалаларни ҳал қилади.
12. Бош бошқарма бошлиғининг бир нафар ўринбосари — белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Назорат бошқармаси бошлиғи бўлади.
Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари — Назорат бошқармаси бошлиғи ўзига ишониб топширилган иш участкаси учун жавоб беради, Бош бошқарма бошлиғи бўлмаганда унинг вазифаларини бажаради.
13. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Бош бошқарманинг ҳудудий бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқлар бошчилик қиладилар.
15. Бош бошқарма ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган йиллик ва жорий иш режалари асосида олиб боради.
16. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларининг текширувларни ташкил этиш, ходимларнинг функционал вазифаларини тақсимлаш, ишларни юритиш тартиби, текширувларни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ички масалалари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Бош бошқарма регламентида белгиланади.
17. Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қисқа муддатли текширишлар Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг буйруқлари асосида ўтказилади, кейинчалик бу ҳақда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссиялари қисқа муддатли текшириш ўтказилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида хабардор қилинади.
Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ бўйича текширувларнинг бошқа турлари белгиланган тартибда Бош бошқарма ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
18. Бош бошқарма чораклик, ярим йиллик, 9 ойлик ва йиллик иш якунлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида таҳлилий ҳисобот тузади ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига тақдим этади.
19. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ходимларига тенглаштирилади.
20. Тегишли лавозимни эгаллаб турган, белгиланган тартибда махсус унвон берилган шахс Бош бошқарма ходими ҳисобланади. Махсус унвонлар рўйхати ва уларни бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
21. Хизматга қабул қилишда ва Бош бошқармада хизматни ўташ чоғида ходимларга Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси умумий талабларидан ташқари ички махсус хизмат йўриқномаларида назарда тутилган бошқа махсус талаблар ҳам татбиқ этилади.
22. Бош бошқарма ходимларига тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай турлари билан шуғулланиш, бошқа ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш тақиқланади, илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият бундан мустасно.
ўз функционал вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, ижро интизомини бузганлиги;
ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли солиқ тўловчиларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;
ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирганлиги ва солиқ солиш базасини камайтирганлиги;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ бузилишлари учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.
24. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 2-модда):
а) 5-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
солиқ солиш ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ваколатлари доирасида – валютани тартибга солиш соҳасида (кейинги ўринларда солиқ солиш деб аталади) янгидан жорий этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлаш;
солиқ ҳақидаги ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ваколатлари доирасида валютани тартибга солиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бўйича (кейинги ўринларда солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари деб аталади) норматив ҳужжатларни амалда қўллаш жараёнида солиқ тўловчилар билан солиқ органлари ўртасида пайдо бўладиган ўта мураккаб ва мунозарали масалаларни кўриб чиқиш, улар юзасидан холисона қарорлар қабул қилиш»;
5-банднинг олтинчи хатбошидаги «солиққа оид низоларни» сўзлари «солиқ солишга оид низоларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорида:
7-банддаги «Назорат-тафтиш бош бошқармаси» сўзларидан кейин «ҳамда Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси» сўзлари қўшилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 5 майдаги 180-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 23-модда):
1.3-банднинг иккинчи хатбошидаги «режим ва кадрлар» сўзлари «режим ва кадрлар билан ишлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1.4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади»;
4.1-банднинг ўнинчи хатбошидаги «солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«6.3. Бош бошқарма бошлиғи ва бошқармалар бошлиқлари Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар. Бош бошқарманинг минтақавий бўлинмалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаларига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар»;
«1.4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади»;
«6.2. Назорат-тафтиш бош бошқармасининг бошлиғи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади»;
2-банднинг иккинчи хатбошига «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошқарма ва бўлимларининг» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимларининг бошлиқлари ва ўринбосарлари» сўзлари қўшилсин;
«4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимлари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимлари мансабдор шахслари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланадилар.
Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу банднинг биринчи — учинчи хатбошида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари давлат солиқ хизмати тегишли органи раҳбари томонидан тайинланадилар»;
6-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 9-банддаги «ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
«29. Давлат солиқ хизмати органларининг малака тавсифномалари талабларига жавоб берадиган мансабдор шахсларига, аттестациядан ижобий ўтишган тақдирда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат қилиш муддати тугагач, тадрижий тартибда қуйидаги навбатдаги махсус унвонлар берилади:
Штатдаги лавозим* | Махсус унвон |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси | Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари | Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари | Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси |
Бош бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи, ишлар бошқарувчиси, Солиқ академияси проректорлари, солиқ коллежлари директорлари | Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси |
Солиқ академияси факультетлари деканлари, солиқ коллежлари директорларининг ўринбосарлари, бош бошқармадаги бошқарма бошлиғи, мустақил бўлим бошлиғи, юридик бўлим бошлиғи, раис котибияти мудири, раиснинг иқтисодиёт масалалари бўйича маслаҳатчиси, солиқ қонунчилиги бўйича бош эксперт, раис ҳузуридаги котибият референти, навбатчи қисм бошлиғи | Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси |
Бош бошқарма ёки бошқарма бўлими бошлиғи, мустақил ёки бошқармадаги бўлим бошлиғининг ўринбосари, раис ёрдамчиси, раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, Солиқ академияси факультети деканининг ўринбосари, бош давлат солиқ инспектори, бош суриштирувчи, тезкор ходим, шуъба мудирлари, бош иқтисодчи, бош мутахассис | Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси |
Мустақил бўлим бошлиғининг ўринбосари, етакчи мутахассис, фуқаро муҳофазаси бўйича бош мутахассис, катта давлат солиқ инспектори, навбатчи қисм навбатчиси, катта суриштирувчи, етакчи бухгалтер, бош юрист-консультант, Солиқ академиясининг кафедра мудирлари, профессор ва доцентлари, солиқ коллежларининг катта ўқитувчилари | Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси |
Давлат солиқ инспектори, I тоифали мутахассис, I тоифали бухгалтер, навбатчи қисм навбатчисининг ёрдамчиси, Солиқ академияси ва солиқ коллежларининг ўқитувчилари | Солиқ хизматининг I даражали инспектори |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимлари, шунингдек туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари аппарати:
Штатдаги лавозим* | Махсус унвон |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари | Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг бошқарма бошлиқлари, вилоятлар марказлари шаҳарлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари | Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси |
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқарма бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари мустақил бўлимлари ва шуъбалари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, шаҳарлар, вилоятлар марказлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг тезкор ходимлари, бош бухгалтерлари, навбатчи қисмлари бошлиқлари | Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси |
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқармаларининг бўлим ва шуъба бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ бош инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, давлат солиқ инспекциялари бўлимлари бошлиқлари, Солиқ академиясининг ахборот-ресурс маркази директори, бош суриштирувчилар | Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ катта инспекторлари, етакчи мутахассислари, давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ бош инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари мутахассислари, Солиқ академияси илмий кенгаши котиби, катта суриштирувчилар | Солиқ хизматининг I даражали инспектори |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ катта инспекторлари, суриштирувчилар | Солиқ хизматининг II даражали инспектори |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ участка инспекторлари, етакчи мутахассислари | Солиқ хизматининг III даражали инспектори |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ инспекторлари, I тоифали мутахассислари | Солиқ хизматининг инспектори |
43-банддаги «Солиқ коллежига» ва «Солиқ коллежида» сўзлари тегишли равишда «Солиқ академиясига ва солиқ коллежларига» ҳамда «Солиқ академиясида ва солиқ коллежларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорининг 1, 6 ва 10-бандлари ҳамда қарорга 1, 6, 6а—6в, 7 ва 7а-иловалар.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 5 майдаги 180-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 23-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2001 йил 1 мартдаги 103-сон қарорига илованинг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 13-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига 7-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 37-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 17 февралдаги 74-сон қарорига илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 11-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни»)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 25-банди «а» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори»)» 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 7-банди «а» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).