LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Суғурта хизматлари соҳасидаги эркинлаштириш жараёнини янада ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикада суғурта бозорини тараққий эттиришнинг иқтисодий омилларини кучайтириш, суғурта ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида:
1. 2002 йилнинг 1 февралидан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, суғурта ташкилотлари 3 йил муддатга даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин ва бунинг натижасида бўшайдиган маблағлар аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда мазкур ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга, минтақаларда кенг тармоқли агентлик шохобчаларини ташкил этишга, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, шу жумладан, чет элларда тайёрлаш ва қайта тайёрлашга йўналтирилсин.
солиқ олишдан бўшайдиган маблағларни таркибида давлат улуши бўлган суғурта ташкилотлари устав жамғармаларини кўпайтиришга йўналтириш чоғида мазкур маблағлар давлатга тегишли улуш миқдорига қўшиб ҳисобланади;
2002 йилнинг 1 февралидан бошлаб тўрт йил мобайнида суғурта ташкилоти тугатилган ёки у суғурта фаолиятини тўхтатган ҳолларда даромад (фойда) солиғининг суммаси ушбу Фармонга мувофиқ берилган бутун имтиёзли давр учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
6. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.