LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув-методик таъминотини ва уларни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қарашли Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежини, Марғилон ва Термиз банк коллежларини 2010 йил 1 январдан бошлаб Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг тегишли ҳудудий бошқармалари ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Тошкент шаҳар, Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг тегишли ҳудудий бошқармалари ихтиёрига берилаётган банк коллежларини белгиланган тартибда қабул қилиш ва уларнинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан 2010 йил 1 январгача зарур тадбирларни амалга оширсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежи, Марғилон ва Термиз банк коллежлари таъминотига зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
берилаётган коллежларни молиялаштириш, тегишли Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун назарда тутилаётган маблағлар доирасида, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг тегишли ҳудудий бошқармалари орқали амалга оширилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг ҳудудий бўлинмалари, тижорат банклари кўрсатиб ўтилган банк коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда, ўқитувчиларининг тажриба орттиришини ва ўқувчиларининг амалиёт ўташини ташкил этишда, шунингдек битирувчиларини ишга жойлаштиришда кўмаклашадилар.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.