Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 48-модда) мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 2-сон, 48-модда) мувофиқ адвокатлик гувоҳномасининг шаклини ва уни бериш тартибини, шунингдек Адвокатларнинг йиғма давлат реестрини ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартибини белгилайди.
адвокатларнинг давлат реестрлари — Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунига (бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) мувофиқ адвокат мақомига эга бўлган, адвокат мақоми тўхтатиб турилган, тикланган ва тугатилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек адвокат мақоми билан боғлиқ бошқа маълумотларни ўз ичига олган адвокатлик гувоҳномасини берган адлия органларининг маълумотлар базаси.
Адвокатларнинг йиғма давлат реестри — маълумотларнинг ягона базаси бўлиб, у Қонунга мувофиқ адвокат мақомини олган, адвокат мақоми тўхтатилган, тикланган ва тугатилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек адвокат мақоми билан боғлиқ бошқа маълумотларни ўз ичига олади.
5. Адвокатлик гувоҳномаси (бундан кейинги ўринларда гувоҳнома деб юритилади) Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ адвокат мақомига эга бўлишга талабгор бўлган шахсга (бундан кейинги ўринларда талабгор деб юритилади) адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган ёки талабгорнинг фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмасига кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар адлия органи томонидан олинган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида берилади.
6. Гувоҳнома 1-иловага мувофиқ шаклда берилади.
7. Талабгор унга адвокатлик гувоҳномаси берилган кундан эътиборан адвокат мақомини олади, бу ҳол адлия органи раҳбарининг адвокат мақомини ва гувоҳнома бериш тўғрисидаги буйруғи билан расмийлаштирилади. Бу ҳақда адлия органи уч кунлик муддатда берилган гувоҳноманинг реквизитларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасини (бундан кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма деб юритилади) ёзма равишда хабардор қилади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан адвокат Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлади. Адвокатнинг Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига кириш бадалларини тўлаш бўйича мажбуриятлари ҳудудий бошқарма раҳбари томонидан адвокатнинг Адвокатлар палатасига кириш тўғрисидаги буйруқ чиқарилган кундан эътиборан юзага келади.
9. Гувоҳноманинг рақами мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган расмийлаштирилган гувоҳномалар беришни ҳисобга олиш дафтаридаги тартиб рақамига мос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Гувоҳномалар бланкаларининг кирими ва чиқими 2-иловага мувофиқ шаклларда ҳисобга олиш дафтарларида қайд этилади.
Расмийлаштирилган адвокатлик гувоҳномаларини беришни ҳисобга олиш дафтари 3-иловага мувофиқ электрон шаклда юритилади. Бунда расмийлаштирилган адвокатлик гувоҳномаларини беришни ҳисобга олиш дафтаридаги тегишли буйруқларнинг реквизитларида буйруқнинг санаси ва рақами кўрсатилиши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Адвокатлик фаолиятини мазкур банднинг биринчи хатбошиси талабларини бузган ҳолда амалга ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ адвокатнинг жавобгарлигига сабаб бўлади.
17. Адвокат адвокатлик тузилмасидан чиққанида (адвокат билан меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганда) тегишли адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси, адвокатлар ҳайъати ва ҳудудий бошқарма бу ҳақда куннинг эртасидан кечиктирмай гувоҳнома берган адлия органига маълум қилиши керак. Агар адвокатлик тузилмасидан чиқиш адвокатлик фаолиятини давом эттириш учун адвокатлик тузилмаси ташкил этиш ёки бошқа адвокатлик тузилмасига кириш билан боғлиқ бўлмаса, адвокат чиқаётган тегишли адвокатлик тузилмаси ёки ҳудудий бошқарманинг раҳбари адлия органининг кўрсатмасига биноан адвокатдан гувоҳномани олиб қўйиши ва гувоҳнома олиб қўйилган куннинг эртасидан кечиктирмай уни адлия органига қайтариши, айни бир вақтда меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан нусха тақдим этиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
19. Қонуннинг 131-моддасига мувофиқ адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганидан кейин уч ой ичида адвокатлик фаолиятига киришиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтишига камида ўн кун олдин тегишли малака комиссиясига адвокат мақомини тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади. Аризага адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Малака комиссияси кўрсатилган муддатда аризани кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Малака комиссиясининг адвокат мақомини тиклаш ҳақидаги қарори асосида адлия органи раҳбарининг адвокат мақомини тиклаш ва гувоҳномани қайтариш тўғрисидаги буйруғи расмийлаштирилади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига мувофиқ адвокатга гувоҳнома берган адлия органлари гувоҳнома берилган фактлар ҳақида тегишли давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек, мазкур гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисида маълумот бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Реестрлар мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ электрон шаклда юритилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолда адлия органи ўзи аввал берган гувоҳномани олгач (мазкур Низом 13-бандининг иккинчи хатбошиси), реестрнинг 12-устунида асос сифатида адвокат тегишли ҳудуд бўйича реестрга киритилганлигини ва киритиш санасини кўрсатган ҳолда адвокатнинг реестрдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўяди.
Мисол. Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Т.К. Иброҳимовга адвокат мақоми берилганлиги муносабати билан унга 2009 йил 29 майда гувоҳнома берилган ва у тегишли реестрга киритилган. Кейинчалик эса, Т.К. Иброҳимов Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтказилган адвокатлик тузилмасига кирган ва унга 2009 йил 11 сентябрда янги гувоҳнома берилган. Шу муносабат билан Самарқанд вилояти адлия бошқармаси аввал Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан адвокат Т.К. Иброҳимовга берилган гувоҳномани Бухоро вилояти адлия бошқармасига юборган. Мазкур ўзгаришлар Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг реестрларида қуйидаги тарзда акс эттирилади. Самарқанд вилояти адлия бошқармаси реестрнинг 1 — 5-устунларини тўлдиради, 11-устунга эса, қуйидагиларни ёзиб қўяди: «Адвокат мақоми 2009 йил 29 майда Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан берилган». Бухоро вилояти адлия бошқармаси реестрнинг 12-устунига қуйидагиларни ёзиб қўяди: «2009 йил 11 сентябрда Самарқанд вилояти бўйича реестрга киритилганлиги муносабати билан реестрдан чиқарилган.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Адвокат мақоми тугатилганида мазкур Низомнинг 29-бандида кўрсатилган маълумотларга қўшимча равишда реестрнинг 12-устунига 10-устунга ҳавола қилган ҳолда адвокат реестрдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Масалан, «Адвокат мақоми тугатилганлиги муносабати билан реестрдан чиқарилди, 10-устунга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

________________________________________________________________
(адлия органининг номи)

Тартиб рақами —гувоҳноманинг рақами

Адвокатнинг Ф.И.О.

Лицензиянинг рақами ва берилган санаси

Рухсат берилган ихтисослик

Адвокатлик тузилмасининг номи ва жойлашган ери (почта манзили)

Адвокатлик гувоҳномасининг берилган санаси

Қуйидаги муносабат билан гувоҳномани бериш тўғрисидаги

буйруқнинг реквизитлари:

Адвокат мақомини бериш

Адвокатлик тузилмасини тузиш ёки бошқа адвокатлик тузилмасига кириш

Ихтисосликни ўзгариши

Лицензияни қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш

Гувоҳномани йўқотиш ёки яроқсиз ҳолга келиши

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

давоми

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги муносабати билан гувоҳнома олиб қўйилган сана

Адвокат мақомини тикланганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганда олиб қўйилган гувоҳноманинг қайтарилган санаси

Адвокат мақоми тугатилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тугатилганлиги муносабати билан гувоҳноманинг олиб қўйилган санаси

Гувоҳнома йўқ қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана, асос ва бошқа шу кабилар)

12

13

14

15

16

17

18

(3-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази