24.09.2004 йилдаги 14-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий судин Пленумиинг қарори, 24.09.2004 йилдаги 14-сон
Дата вступления в силу
24.09.2004
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори 1-иловасининг 35, 36-бандларига (Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом) асосан давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, бошқа шахсга бегоналаштирилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки бўлган уйни бўлиш тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда, уйнинг улардан ҳар бирига тегишли улуши миқдори Оила кодексининг 28-моддасига мувофиқ белгиланади. Агар хотин (эр) уйдан ўз улуши учун пул компенсацияси олишга рози бўлса, эрга (хотинга) берилиши ёки уларнинг умумий улушли мулки қилиб қолдирилиши мумкин. Уй умумий улушли мулк қилиб қолдирилган тақдирда, суд ўзининг ҳал қилув қарорида уйнинг эр-хотиндан ҳар бирига тегишли улуши миқдорини кўрсатиши шарт.
11. Умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида бир неча шахсга тегишли бўлган уйдан улуш ажратиб бериш (уйни бўлиш) ҳақидаги низоларни кўришда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Фуқаролик кодексининг 223-моддасига кўра, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан асл ҳолида ажратиб берилишини талаб қилишга ҳақли. Умумий улушли мулк иштирокчисининг талаби бўйича унга умумий мулк бўлган уйдан тегишли улушини ажратиб бериш (уйни бўлиш) уйнинг ва ёрдамчи иморатларни иштирокчининг улушига мутаносиб ҳамда кириш-чиқиши алоҳида бўлган қисмини унга мулк қилиб берилишини, шунингдек у умумий мулкдаги улушга бўлган ҳуқуқини йўқотганлигини англатишини инобатга олиб, суд бундай талабни, агар ажратиб берилаётган улуш уйнинг кириш-чиқиши алоҳида бўлган қисмини ташкил этса ёки уйнинг бу қисмини тегишинча қайта жиҳозлаш йўли билан алоҳида қилиб ажратиб қўйиш мумкин бўлсагина, қаноатлантиришга ҳақли.
12. Мазкур ишларни амалга ошириш учун қилинган харажатлар Фуқаролик кодексининг 221-моддасига кўра, умумий улушли мулкнинг ҳар бир иштирокчиси мол-мулкни сақлаш чиқимларида улушига қараб қатнашиши шарт эканлиги сабабли суд томонидан тарафлар ўртасида уларнинг улушини инобатга олган ҳолда тақсимланиши керак. Шу билан биргаликда мулкдорларнинг моддий аҳволини ва эътиборга лойиқ бошқа ҳолатларини эътиборга олган ҳолда суд ушбу қоидадан чекиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Фуқаролик кодексининг 223-моддасида, мол-мулкка бўлган умумий улушли мулк ҳуқуқи умумий мулкдан улуш асл ҳолида ажратиб берилиши билан бекор бўлиши назарда тутилганлиги туфайли, фуқароларнинг уйга нисбатан умумий улушли мулк ҳуқуқи шундай тартибда бекор бўлганидан кейин улар мазкур уйдан улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини ҳам йўқотадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар шуни эътиборда тутишлари жоизки, Фуқаролик кодекси 153-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд ҳал қилув қарори чиқаргунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс мазкур қурилмага мулк ҳуқуқини ололмайди, ФК 212-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ўзбошимча қурилмага мулк ҳуқуқини белгилаш асоси ва шартлари мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. ФК 212-моддасининг тўртинчи қисми талабига кўра, иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди.
Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, назарда тутилган иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахс билан ушбу ер участкасида ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс ўртасида низо мавжуд бўлгандагина ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги даъво судда кўришга тегишли бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. ФК 212-моддасининг бешинчи қисми талабига кўра, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бундай ҳолда, судлар ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланган уйга нисбатан мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларни кўраётганда, ушбу қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузилишига, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилишига олиб келмаслигини аниқлаши шарт.
27. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Фуқаролик кодекси 187-моддасининг эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тўғрисидаги нормалари, уйга эгалик қилиш мазкур қонунда белгиланган муддат мобайнида шартнома мажбуриятлари (ижара, текин фойдаланиш) асосида амалга оширилган ҳолларда қўлланилмайди.