Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида белгиланган ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи амалдаги қонунларда тўлиқ ёритилган. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни мунтазам такомиллаштириб бориш давлат органларининг, шу жумладан судларнинг бевосита муҳим вазифаларидан биридир.
Процессуал характерда бўлмаган мурожаатларни кўриб чиқишга оид қоидалар эса «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги, «
Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги, «
Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарорига илова сифатида тасдиқланган «Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида»ги
Намунавий низом ва бошқа шу каби қонун ҳужжатлари ҳамда судларда иш юритиш тартибига оид йўриқномаларда акс этган.
Судларга уқтирилсинки, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси мазмунига кўра процессуал характерда бўлган мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда мазкур Қонунда белгиланган қоидаларни қўллаб бўлмайди».
4. Амалдаги қонунларда суд процесси иштирокчиларининг доираси қатъий қилиб белгиланган (ЖПКнинг 2-бўлими, ФПКнинг
5-боби, МЖтКнинг
22-боби). Суд процесси иштирокчиларининг ҳар бири ўзига хос процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалигига, жумладан, уларнинг судья ва суднинг ҳаракатлари ва қарорларига нисбатан муносабат билдириш ҳуқуқлари ҳам турличалигига, судларда фақат суд процесси иштирокчиларининг суд ишлари бўйича мурожаатлари кўрилишига алоҳида эътибор берилмоғи лозим. Бу ўринда «суд процесси иштирокчилари» тушунчаси «суд мажлиси иштирокчилари» тушунчасидан кенгроқ эканлиги, суд мажлисида қатнашмаган шахслар ҳам, башарти, суд ишлари ва ҳужжатлари уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига бирор-бир тарзда дахлдор бўлса, улар юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилсин.
10. Жиноят-процессуал кодексининг 479,
498 ва
510-моддаларида биринчи босқич судининг қонуний кучга кирмаган ҳукми, ажрими, қарори устидан белгиланган тартибда шикоят бериш, шунингдек, қонуний кучга кирган суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилиш ҳуқуқига эга бўлган суд процесси иштирокчилари доираси қатъий қилиб кўрсатилган. Жумладан, суднинг қонуний кучга кирмаган ва кирган ҳукми устидан судланган (маҳкум), унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, унинг вакили, ҳукмнинг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, ҳукмнинг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили шикоят беришга ҳақли.
Фуқаролик-процессуал кодексининг 310-моддасига биноан фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарори қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текшириш ҳақида мурожаат қилиш ҳуқуқига ишда иштирок этувчи шахслар — тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари ва суд процесси иштирокчилари, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар ҳақли (ФПКнинг
33-моддаси).
Шунинг билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 52-53-моддаларида белгиланган тартибда ваколати расмийлаштирилган вакиллар ва адвокатлар эса ФПКнинг 54-моддаси
2-қисми талабига мувофиқ суд қарорларига нисбатан мустақил шикоят келтириш ваколати тўғрисида махсус рухсат берилган ваколатномага эга бўлган тақдирдагина апелляция, кассация ва назорат шикоятлари билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлишлари тушунтирилсин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 314-моддасига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида фақат ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, шунингдек, уларнинг қонуний вакиллари ва вакиллари (адвокат ва б.) шикоят бериш ҳуқуқига эга.
11. «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси талабига мувофиқ, фуқароларнинг мурожаатлари, агар улар қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколати доирасига кирмайдиган давлат органига юборилган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки қарори ёхуд ҳаракати устидан шикоят қилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. Агар фуқароларнинг мурожаатларида уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан фуқаронинг ўзига қайтарилади.
26. «Судлар тўғрисида»ги Қонун ва амалдаги процессуал қонунларга кўра, судларнинг раҳбарлари томонидан фуқаролар қабулининг тўғри ташкил этилиши, энг аввало, уларнинг қонуний мажбурияти ҳисобланади. Шунинг учун бу масалага доимий эътибор бериш, қонунга биноан қабулнинг қатъий кунлари, соатлари аниқ белгилаб қўйилиши, белгиланган кун, вақт ва жойни асоссиз равишда бошқа вақтга қолдириш, суд раҳбарининг зарурий хизмат сафари, таътилда бўлиши, бетоблиги каби узрли сабаблар бўлмаган тақдирда қабул жадвалини ўзгартириш мумкин эмаслиги тушунтирилсин.