Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

×
 ×



мундарижа мавжуд эмас

Ҳужжат 11.09.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига кўра оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
1998 йил 1 сентябрдан амалда бўлган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси оилани мустаҳкамлаш, вояга етмаган болалар ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг манфаатларини қўриқлашнинг устунлигини назарда тутади.
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси қабул қилиниши муносабати билан, қонунларнинг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш ва оилавий низоларни кўриш жараёнида судларда келиб чиқаётган саволларни тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини, болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини, ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Оила кодексининг 73-моддасига мувофиқ ота-оналар бошқа шахслар олдида болаларини шахсан тарбия қилишда устун ҳуқуққа эгадирлар ва болаларини қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турган ҳар қандай шахсдан қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
7. Оила кодексининг 76-моддасига биноан боласидан алоҳида турадиган ота ёки она боласи билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиш масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Оила кодексининг 80-моддасига мувофиқ ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар ота (она)нинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг), прокурорнинг, шунингдек вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасаларнинг (васийлик ва ҳомийлик органи, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасалари ҳамда бошқа муассасаларнинг) даъвосига биноан кўрилади.
Аризаларни қабул қилишда судлар бундай ишлар бўйича фақат қонунда кўрсатилган шахсларгина даъвогар бўлиши мумкинлигини эътиборга олишлари лозим. Юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланувчи давлат ёки жамоат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 48-моддасига мувофиқ, уларга амалдаги қонунларга кўра вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган бўлса, бундай ишлар бўйича даъвогар бўлишлари мумкин (васийлик ва ҳомийлик органлари, чақалоқлар уйи, болалар уйи, мактаб-интернатлар, касаба уюшмаларининг қўмиталари ва ҳ.к.).
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 156-моддасига мувофиқ, вояга етмаганнинг манфаатларини назарга олиб, манфаатдор шахсларнинг жавобгарнинг жамиятда яшаш қоидаларини муттасил равишда бузиб келаётганлиги ва у билан биргаликда яшаш имконияти йўқлиги сабабли турар жойидан кўчириш тўғрисидаги даъвосини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда кўришга ҳақли (Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 81-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ота-она (улардан бири) Оила кодексининг 79-моддасига биноан ота-оналик ҳуқуқидан ўзларининг айбли хулқ-атворига кўра, агар улар ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, ўқув-тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш муассасалардан олишдан бош тортса, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса, муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса, ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкинлиги судларга тушунтирилсин.
16. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш охирги чора эканлигига судларнинг эътибори жалб этилсин. Алоҳида ҳолларда ота ёки онанинг айбли хулқ-атвори тасдиқланган тақдирда ҳам суд унинг хулқ-атвори хусусиятларини, шахсини ва бошқа муайян ҳолатларни эътиборга олиб, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъвони рад этишга ва васийлик ва ҳомийлик органларига унинг ота-оналик мажбуриятларини бажаришини назорат қилишни юклаб, жавобгарни болалар тарбиясига нисбатан ўзининг муносабатларини ўзгартириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантиришга ҳақли. Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги даъвони рад этиб, кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд бўлганида, боланинг манфаатлари тақозо қилса, ота-онадан боласини олиш ва уни васийлик ва ҳомийлик органлари қарамоғига топшириш тўғрисидаги масалани ҳал қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 82-моддасига мувофиқ судлар ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъволарни кўришда ота-оналарнинг хулқ-атвори ва турмуш тарзи ўзгарган-ўзгармаганлигини, уларнинг болаларини тарбия қила олиш-олмасликларини синчиклаб текширишлари лозим. Ота-оналик ҳуқуқини тиклашга агар бу болаларнинг манфаатларига мос келса, йўл қўйилади.
22. Бир қатор объектив сабабларга ота-онанинг (улардан бирининг) руҳияти бузилиши ёки бошқа сурункали касаллиги, оғир шароитнинг вужудга келиши, оғир ҳолатларни бошдан кечириш ва бошқаларга кўра болаларни ота-онасининг ихтиёрида қолдириш хавфли деб топилса, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 83-моддасига мувофиқ, шу моддада кўрсатилган шахс ва органларнинг даъвосига биноан, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмасдан туриб ота-онадан (улардан биридан) болани олиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши (ота-оналик ҳуқуқини чеклаш) ва васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига топшириши мумкин.
Фарзандликка олган мажбуриятларини бажаришдан бош тортган ёки ўзининг ҳуқуқларини суиистеъмол қилган ҳолатда, унга нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 169-моддасига мувофиқ фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисида даъво қўзғатилиши мумкин, чунки фарзандликка олувчиларда ота-оналик ҳуқуқи ва мажбуриятлари насл-насаби туфайли эмас, балки фарзандликка олганликлари муносабати билан вужудга келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Суд томонидан фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш фақат Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 168-моддасида кўрсатилган ҳолларда: фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлса; фарзандликка олиш сохта бўлса; вояга етган шахс фарзандликка олинган бўлса; фарзандликка олувчи шахс Оила кодексининг 152-моддасига мувофиқ фарзандликка олиш ҳуқуқига эга бўлмаган бўлса ва бошқа ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига мувофиқ суд, зарур ҳолларда, болаларни ота-онасидан ва бошқа шахслардан олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига ҳам йўл қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1993 йил 16 апрелдаги 5-12-93-сонли қарори ва унга 1997 йил 2 майда ўзгартиришлар киритилган «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази